Бугун 23 февраль, 2026 йил, душанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 35
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Севилья 25 29
12 Хетафе 25 29
13 Жирона 24 29
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 24 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 25
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче
25-тур Бетис 0-0 Райо Вальекано
25-тур Атлетико 0-0 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-0 Севилья
25-тур Барселона 0-0 Леванте
25-тур Осасуна 0-0 Реал Мадрид
25-тур Реал Сосьедад 0-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Бунёдкор»нинг бош мақсади — терма жамоага футболчи тайёрлаб бериш

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Бунёдкор
Рукн: Янгиликлар
A A A

“Бунёдкор” ФКда жамоа олдида турган долзарб масалаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

11 август куни Ўзбекистон футбол федерацияси биносида ЎФФ мутасаддилари, олий лига клублари раҳбарлари ва бош мураббийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтгани ҳақида ОАВ да хабар берилган эди. Унда ЎФФ ҳамда МОҚ президенти Мираброр Усмонов клублар олдидаги вазифаларга тўхталиб, натижалар ва мусобақа жадвали ўз йўлига, лекин ҳар бир клуб терма жамоаларга ўйинчи етказиб бериш уларнинг устивор йўналиши бўлиши лозимлиги борасида алоҳида тўхталиб ўтганди. Албатта мухлислар ўз жамоалари ҳақида қайғурадилар, лекин терма жамоаларимизнинг ғалабалари бутун халқимизга шодлик улашиши аҳамиятлидир.

Биз мамлакатимизнинг энг буюк айёми – Мустақиллик байрами арафасида турибмиз. Айнан шу онларда ҳар биримизда ватанпарварлик, Ватанга бўлган мухаббат ҳислари янада жўшқин тус олади. Юртимиз довруғини дунёга таратишда бошқа соҳа вакиллари қаторида спортчилар, шу жумладан футболчилар ҳам ўз улушларини қўшиб келмоқдалар. “Бунёдкор” футбол клуби ва мактабининг 20га яқин аъзоси турли терма жамоаларда ўз маҳоратларини намойиш қилиб, халқаро майдонда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилмоқдалар.

Ўтган ҳафта “Бунёдкор” футбол клубида ўтказилган йиғилишда ҳам терма жамоаларга кўпроқ истеъдодлар етказиб бериш – асосий устивор йўналиш бўлиши лозимлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Йиғилишни “Бунёдкор” ФК Биринчи вице-президенти, Бош директор Бахтиёр Бобоев олиб борди.

Раҳбар клуб олдидаги долзарб мақсадларга тўхталиб, барча йўналишлардаги ҳодимларга устивор вазифалар борасида фикр-мулоҳазалар билдирди. Жумладан, мураббийлар штаби ўқув-машғулотлар йиғини сифатини ошириш орқали турли ёшдаги терма жамоаларда тарбияланувчиларимиз сони янада ошишига урғу бериши лозим. Шунингдек, клуб мураббийлари, тиббиёт ҳодимлари, руҳшунослар терма жамоалардаги ҳамкасблари билан доимий алоқада бўлиб, ўзаро маълумот алмашиб туришлари ҳам муҳим аҳамиятга эга. Клубимизда тарбияланувчилар бир ёшдан кейингисига ҳеч қандай муаммосиз қадам қўйишда ўзига хос тизим йўлга қўйилган. Болаликдан ўсмирликка, ундан ёшлар ва катталар футболига ўтишда ҳеч қандай тўсиқ ва муаммолар бўлмаслиги, бунда тиббий кўриклар, айниқса руҳшунослар масъулияти муҳимлиги қайд этилди.

Ўз навбатида ёш футболчилар маҳоратини янада ошириш учун турли ёшдаги жамоаларимизнинг халқаро турнирларда иштироки кўпайтирилиши ҳам мақсадга мувофиқ, деб белгиланди. Айнан шундай мусобақалар ёш футболчиларни янада тоблантиради ва терма жамоаларга номзод тайёрлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Терма жамоага иқтидорли футболчи етказиб берган ҳар бир мураббий клуб томонидан моддий рағбатлантириб борилади.

Футболчилар нафақат спорт маҳоратлари, балки руҳий ва маънавий бойликларини ошириб боришлари ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Бу борада тарбияланувчиларимизнинг турли сохада Ватан тараққиёти учун катта ҳисса қўшган арбоблар билан учрашувлари, суҳбатлар самара бериши шубҳасиз. Шунингдек, ҳақиқий ватанпарвар ёшларни тарбиялаш ҳам устоз ва мураббийларнинг устивор вазифаларидан бири бўлиши лозим.

Терма жамоага соғлом футболчи етказиб беришда тиббиёт ходимларининг ҳиссаси беқиёс. Улар терма жамоага номзод футболчилар ҳолатини доимий назоратга олишлари, жисмоний юкламалар ёш футболчи организмига қай даражада таъсир кўрсатаётганини мунтазам равишда кузатиб боришлари талаб этилади. Бу борада терма жамоалардаги ҳамкасблар билан доимий алоқада бўлиш муҳим аҳамиятга эга.

Шунингдек, клуб руҳшуносларидан ҳам ўз вазифсига масъулият билан ёндашиш талаб этилади. Айнан улар турли тест саволлари, ўзаро суҳбатлар орқали футболчиларда ўзига ишонч, ирода ортишида, омадсизликдан сўнг тушкунликка тушмасликка, “юлдузлик касали”га чалинмасликда ўз билим ва маҳоратлари орқали кўмак беришлари керак.

Клуб матбуот ҳизмати ҳам ёш “қалдирғочлар” терма жамоага номзод бўлишида ўз улушини қўшиши муҳим эканлигини айтилди. Ҳар бир иқтидор ҳақида тўлиқ маълумот, унинг устун томонларини кўрсатиб беришда матбуот ҳизматининг роли анча катта. Нафақат алоҳида футболчи ёки мураббий, балки клубдаги барча жамоалар фаолияти матбуот назаридан четда қолмаслиги талаб этилади. Айнан шу мақсадда яқин кунларда янги сайт ишга туширилиб, унда асосан футбол мактаби ва академия тарбияланувчилари ҳаёти ва фаолияти ёритилади.

Клуб қошидаги ошхона фаолияти ҳам жиддий таҳлил қилинади. Мутахассислар кўмагида футболчи организми учун фойдали бўлган таомнома тузилиб, бунда асосий урғу таомлар калорияси ва мева-сабзавотларга берилади. Тўғри овқатланиш футболчининг жисмоний ҳолатида муҳим аҳамиятга эгалиги аллақачон исботлаб бўлинган.

Футбол мактабига қарашли ётоқхонада терма жамоага номзод футболчиларнинг истиқомат қилишлари ҳам фойдадан холи бўлмайди. Улар ўз жамоалари машғулотларидан ташқари, бир жойда истиқомат қилишларининг афзалликлари бор. Алоҳида индивидуал машқлар, тренажёр ва бассейн мавжудлиги, маънавият ва чет тили дарсларидан сабоқлар, сифатли ва ишончли таомлардан истемол қилишлари шулар жумласидандир. Бу ерда бунинг учун барча шароитлар бор ва уларнинг бари терма жамоага номзод футболчилар учун хизмат қилади.

Клуб раҳбарияти илмий гуруҳлар иши нафақат бош жамоа, балки барча ёшдаги, шу жумладан болалар-ўсмирлар жамоалари учун ҳам ташкил этилиши борасида қарор қабул қилган.

“Бунёдкор” қисқа муддатда ўзбек футболи етакчилари қаторидан жой олди. Жамоаларимиз халқаро майдонда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда. Мамлакатимиз терма жамоаларига муносиб ўйинчилар тайёрлаб бериш учун клубимизда барча шароитлар мавжуд ва мутахассисларимиз бу масъулиятли вазифани амалга оширишда бор куч ва маҳоратларини ишга соладилар.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 22:42, 18.08.2014. Ўқилди: 3905 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.