Бугун 22 апрель, 2025 йил, сешанба.

      • 21.04.2025 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:0
      • Атлетик Бильбао
      • 22.04.2025 00:00
      • Жирона
      • 1:3
      • Бетис
      • 22.04.2025 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Эспаньол
      • 23.04.2025 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Мальорка
      • 23.04.2025 22:00
      • Сельта
      • -:-
      • Вильярреал
      • 23.04.2025 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Лас-Пальмас
  • Суперлига
      • 21.04.2025 20:00
      • Сурхон
      • 1:0
      • Навбаҳор
      • 22.04.2025 00:00
      • Тоттенхэм
      • 1:2
      • Ноттингем Форест
      • 23.04.2025 00:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.04.2025 00:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Кристал Пэлас
  • «A» Серия
      • 23.04.2025 21:30
      • Торино
      • -:-
      • Удинезе
      • 23.04.2025 21:30
      • Кальяри
      • -:-
      • Фиорентина
      • 23.04.2025 21:30
      • Женоа
      • -:-
      • Лацио
      • 23.04.2025 21:30
      • Парма
      • -:-
      • Ювентус

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 ОКМК 6 16
2 Насаф 6 14
3 Бунёдкор 6 12
4 Динамо 6 12
5 Андижон 6 9
6 Нефтчи 6 9
7 Навбаҳор 6 8
8 Хоразм 5 7
9 Қизилқум 5 7
10 Пахтакор 6 6
11 Бухоро 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Сурхон 6 6
14 Машъал 6 6
15 Сўғдиёна 6 4
16 Шўртан 6 1

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Хоразм 0-0 Бунёдкор
6-тур Қизилқум 1-0 Қўқон-1912
6-тур Шўртан 0-1 Машъал
6-тур Бухоро 1-3 Насаф
6-тур Нефтчи 0-4 Пахтакор
6-тур Андижон 1-2 Динамо
6-тур ОКМК 3-2 Сўғдиёна
6-тур Сурхон 1-0 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 4-тур

05/04 18:00 Қизилқум - Хоразм

Сўровнома

  • Ўзбекистоннинг қаеридансиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 21631 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 22.04.2025

      05:55 Новости футбола.
      06:00 Чемпионат Германии. "Аугсбург" - "Айнтрахт Франкфурт".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Нюрнберг" - "Падерборн 07".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Германии. "Хайденхайм 1846" - "Бавария Мюнхен".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      13:15 Чемпионат Германии. "Унион Берлин" - "Штутгарт".
      15:20 Чемпионат Германии. "Аугсбург" - "Айнтрахт Франкфурт".
      17:25 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Боруссия Мёнхенгладбах".
      19:30 Новости футбола.
      19:35 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      20:35 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Бодрум".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Германии. "Хайденхайм 1846" - "Бавария Мюнхен".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Германии. "Унион Берлин" - "Штутгарт".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Нюрнберг" - "Падерборн 07".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 22.04.2025

      05:10 Бадминтон. Всероссийские соревнования "Крылатый Зилант" в Казани.
      07:30 Д/с "Век нашего спорта".
      08:00 Дзюдо. Fonbet Молодёжное первенство России в Волгограда.
      09:30 Д/ф "Як-15".
      10:15 Лёгкая атлетика. Мировой тур в закрытых помещениях. Millrose Games в Нью-Йорке, США.
      11:55 LIVE Спортивная гимнастика. Fonbet Кубок России в Новосибирске. Команды. Мужчины. Прямая трансляция.
      15:00 "География спорта". Челябинск.
      15:30 "Физруки. Будущее за настоящим".
      16:05 Фристайл. Чемпионат мира в Швейцарии. Ски-кросс.
      18:00 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 1 на трассе "Ростов Арена".
      18:50 Бадминтон. Всероссийские соревнования "Крылатый Зилант" в Казани.
      20:35 "Что за спорт?". "Экстрим".
      21:00 Д/с "Век нашего спорта".
      21:30 Дзюдо. Fonbet Молодёжное первенство России в Волгограда.
      23:25 Лёгкая атлетика. Мировой тур в закрытых помещениях. Trophee EDF в Льевене, Франция.
      01:30 "География спорта". Челябинск.
      01:55 "Физруки. Будущее за настоящим".
      02:30 Спортивная гимнастика. Fonbet Кубок России в Новосибирске. Команды. Мужчины.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 22.04.2025

      05:25 "География спорта". Саранск.
      05:55 Новости.
      06:00 Футбол. Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Боруссия Мёнхенгладбах".
      08:00 "Непобедимый".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      12:00 Новости.
      12:05 Специальный репортаж.
      12:25 "География спорта". Казань.
      12:55 "География спорта". Екатеринбург.
      13:30 Профессиональный бокс. "Winline. IBA. Pro 2". Сергей Ковалёв против Артура Манна.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Магия большого спорта". "Синхронное плавание".
      16:55 "Непобедимый".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:40 Д/ф "Марадона Кустурицы".
      20:45 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. Плей-офф. 1/4 финала. 6-й матч. Прямая трансляция.
      23:25 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:20 LIVE Футбол. Чемпионат Испании. "Барселона" - "Мальорка". Прямая трансляция.
      02:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:25 Волейбол. Чемпионат России. Мужчины. Pari Суперлига. Финал. "Зенит" (Санкт-Петербург) - "Зенит-Казань". 4-й матч.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 22.04.2025

      06:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      08:00 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 1.
      09:30 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      11:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 1.
      13:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      14:00 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      17:00 Мотоспорт. FIM EWC. Этап 1. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
      18:30 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      21:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 2.
      22:30 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      02:00 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Имолы" в Италии. Обзор.
      03:00 Мотоспорт. FIM EWC. Тележурнал "Полный доступ".
      04:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      04:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 2.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ғайрат Ҳасанов: «Нефтчи» бир шахсники эмас, у бутун вилоятга тегишли»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Нефтчи
Рукн: Интервьюлар
A A A

Маҳоратли дарвозабонлардан бири – Ғайрат Ҳасанов олий лига иккинчи давра ўйинлари бошланиши арафасида «Нефтчи» жамоасини тарк этгани кўпчиликни ажаблантирган бўлиши аниқ. Негаки, 31 ёшли дарвозабон жамоа сардори сифатида шерикларини ғалаба сари етаклай олаётган эди. Бундан ташқари, Ғайрат Ҳасанов фарғоналик футбол мухлисларини севимли ўйинчиларидан бири саналади. Хўш, унинг жамоадан кетишига нима сабаб бўлди? Шу ва шу каби саволларга жавоб топиш мақсадида Ғайрат Ҳасанов билан суҳбатлашдик.

Норозиликлар
— Яхши билсангиз керак, ёзги танаффус чоғида Тошкентда йиғин ўтказган эдик. Тўғрисини айтсам, менга жамоамиз машғулот ўтказаётган стадион ёқмади. Майдон умуман талабга жавоб бермас эди.  Бундай стадионда машғулот ўтказгандан кўра, ўз базамизда йиғин ташкил этсак фойдалироқ бўлармиди? Айтайлаб Тошкентга бориб, дабдала стадионда машғулот ўтказиш аламли ҳолат эмасми?

Менинг норозиликларимга сабаб бўлган иккинчи омил бу ёзги трансферларимиз. Менимча, «Нефтчи» учун ёзги трансфер омадсиз бўлди. Жамоа сардори сифатида ўз ҳақ-ҳуқуларимизни талаб қилдим. Норозиликларимни билдирдим. Клуб раҳбарлари эса...

Ярашмайдиган мақсад
— Биласизми, Тоҳир Кападзе «Нефтчи»га раис бўлиб келгач, жамоа олдига саккизинчи ўринни олиш вазифасини қўйди.  Ҳар бир гапида ўтган йилги натижани яхшилашимиз керак дерди.  Ҳалқимизда бир мақол бор. Ойга боришни орзу қил. Ҳеч бўлмаса баландроққа чиқасан.

Саккизинчи ўринни мақсад қилиш «Нефтчи»дек шонли тарихга эга жамоа учун уят эмаси? Бунинг ўрнига футболчиларни руҳлантирса бўларди-ку. Агар мақсад саккинчи ўринни эагаллаш бўлса, ёшларга имконият бериш лозим эди. Катта ёшдаги футболчиларни жамоага жалб этмасдан. Хуллас гапирсак гап кўп.

Ҳурматсизлик
— Бу ишлари билан «Нефтчи» клуби раҳбарлари Фарғона футболига ҳурматсизлик қилишди. Юрий Саркисяннинг бир хусусияти менга ёқарди. Юрий Вазгенович маҳалий ёш футболчиларга кўпроқ эътибор қаратар эди. Уларни тарбиялаш учун қанча меҳнат қилди, куч сарфлади. Клубга келган янги раҳбарлар эса унинг шунча йиллик меҳнатини бир тийин қилишди. Осиё Чемпионлар лигасида ўйнаб тажриба тўплаган футболчилардан воз кечишди.

Мураббий нима учун пул олади?
—  Мураббийнинг вазифаси ёш футболчиларга билмаганларини ўргатиш эмасми? Ҳатто энг тажрибали футболчилар ҳам хато қилади. Уларга тушунтира билиш керак. Уларнинг кўнглига йўл топа олиш лозим.  Ҳақорат қилиш билан иш битмайди. Мен айнан ёшларга кўпроқ эътибор бериш кераклигини айтардим. Бу гапларим «Нефтчи» мутасаддиларига ёқмади.

Муҳтарам президентимиз ёшларга катта эътибор билан қараётган бир пайтда «Нефтчи»га ёш ўйинчиларнинг керак бўлмай қолганини қандай тушуниш мумкин. Фарғона футболи айнан мана шу – ёш футболчиларни кашф этиш анъанаси билан ном қозонганини унутмаслик лозим.

Кетиш сабаблари
— Болалигимдан дилимдагини тилимга чиқаришга одатланганман. Бор гапни инсоннинг юзига айтиш одатим бор. Шунинг учун кўпчилик мени ғалати одам дейди. Менимча, клуб раҳбарлари ва мураббийларга кўп эътироз билдиришим уларга ёқмади. Тошкентдан қайтиб келгач, клуб базасида йиғилиш бўлиб ўтди ва менга бироз дам олишинг керак деб айтишди. Очиғи, бундай ҳолатда ўйнай олмаслигимни ўзим ҳам тушуниб турган эдим.

Бошқа томондан ўйлаб кўрсам бу мен учун тўғри қарор эди. Майдонга тушиб, мағлубиятга учраб, мухлислардан дакки эшитгандан кўра, шуниси маъқулроқ эди.      Фарғоналик мухлисларни ширин сўз ёки ваъдалар билан алдаб бўлмайди. Уларга ғалаба керак, холос. Ғалаба бўлмагач, улар норози бўлишлари аниқ эди.

Мухлисларнинг олдида шунча йил тўплаган обрўимга путур етишини сира истамайман. Мағлубиятларга мен сабабчи бўлишни хоҳламайман. Кимнингдир аҳмоқлиги сабабли «қора» бўлиб қолишим мумкин эди. Шунинг учун обруим борида жамоадан кетишга қарор қилдим.

Ғалати муносабат
— Иккинчидан менинг ғурурим бор. Бутун стадион «фалончи кет» деб бақириб туришига асло чидай олмайман. Уч марта мен ҳақимда ножўя фикрлар билдирилдими, демак мен уларга ёқмаяпман. Тўртинчи ҳақоратни эшитмай кетиш тараддудини кўраман. Масалан, мураббийлар менга сен бизга халақит беряпсан, кетсанг яхши бўларди дейишди. Мен уларнинг қарорини ҳурмат қилган ҳолда кетишга қарор қилдим. Аммо улар футбол мухлисларига мен ҳақимда булмағур гапларни тарқатишибди.

Жамоа икки марта ютгач, клуб базасига бордим. Суҳбат чоғида клуб мутасаддилари энди керак эмассан дегандек муносабат билдиришди ва нарсаларимни йиғиштиришга тушдим.

Майдонда ёзиладиган китоб
— Футбол мухлислар учун ўйналишини ҳамма яхши билади. Баъзан жамоа мағлуб бўлса ҳам мухлислар футболчиларни олқишлар билан кўзатиб қўйишади. Футболчининг вазифаси мухлисларни хурсанд қилишдан иборат. Ишқибозлар бизнинг ўйиндан завқ олишлари ва бир ҳафта давомида кўтаринки кайфиятда юришлари керак. Афсуски, фарғоналик мухлисларга ҳар доим ҳам шундай бахтга сазовор бўла олишмаяпти. Кези келганда шуни айтиш жоизки, фарғоналик футбол мухлисларини алдаб бўлмайди.
Уларни фақат ғалаба билан қониқтириш мумкин холос.

Биз майдонда мухлислар учун мириқиб ўқийдиган китоб яратишимиз лозим. Зеро, бир ҳафтадан кейин ишқибозлар стадионга шу китобнинг давомини ўқиш учун ташриф буюришсин.

Тан олиш лозим, ҳозир «Нефтчи» кўрсатаётган ўйин Фарғона учун футбол эмас. Бу менинг шахсий фикрим.

Фарғона футболининг келажаги
— Фарғона футболининг келажаги аянчли ҳолатда деб аташ мумкин. Футбол интернати ёки футбол мактабларида юлдуз даражасига чиққан ва яшил майдонда катта бўлган собиқ футболчилар ишламаяпти. Болалар футболига бўлган эътибор паст. Футболни яхши тушунмайдиганлар кишилар қандай қилиб, ёш ўйинчиларга сабоқ бериши мумкин.
Саккизнчи ўринни оладиган жамоа учун легионерларнинг нима кераги бор. Бу вазифани ёшлар билан ҳам уддаласа бўлади-ку. Мана, биринчи давранинг охирги ўйинларни эсланг. Масалан, «Бунёдкор» билан Тошкентда биринчи марта дуранг ўйнадик. Шунда ҳам таркибда асосан ёш футболчилар бор эди.  Бу тўғри йўлдан кетаётганимиздан дарак бераётгандек эди. Аммо иккинчи даврадан барчаси барбод бўлди.

 Футболда шоуларнинг кераги йўқ
— Футболчи сифатида Юрий Саркисян, Комилжон Мирзабоев ва Тоҳир Кападзе даврини таққосласам. «Нефтчи»нинг ҳозирги раҳбарлари клуб ўтмишини беҳурмат қилишди. Олдин жамоа қандай кучли бўлганди. Ҳозир эса...

Президентимизнинг доно гапи бор. «Янгисини қурмай туриб, эскисини бузма». Аммо клуб раҳбарлари бу ақидага амал қилишмади. Ҳали ўзлари ҳеч нарсага эришмай туриб, эски тизимни йўқотишга тушишди. Бунга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ эди. Олдин яратиб қўй, исботла ҳақлингини, кейин бузиб ташламайсанми? Футболда шоуларнинг кераги йўқ. Ғалабанинг ўзи ҳар қандай шоудан устун туради. Такрор айтаман, фарғонаик футбол мухлисларнинг кўнглини қуруқ гаплар билан забт этиш душвор. Уларга  фақат ғалаба керак.

Фёдоров ҳақида
— Фёдоров ҳақида гапирадиган бўлсам. Андрей чиндан ҳам кучли футболчи бўлган. Лекин кучга тўлган пайтида «Нефтчи»ни тарк этган. Ҳозир эса жамоага келиб, бизга қандай яшашни ўргатмоқда. Футболчилар мураббийдан ўзи билмаган нарсаларни ўрганишни истайди, қандай яшашни эмас. Фёдоров ҳали фарғоналик футбол мухлисларнинг ҳолатини тушунмайди. Улар билан Яйпанда, Риштонда чойхонада бирга ўтирмайди. Уларнинг дардларини эшитмайди. Менга бир неча марта ишқибозлар мурожаат этишади. Футболда бир киши ҳеч нарсага эриша олмайди. Кимнинг фикри тўғри бўлса, ўшани қўллаб-қувватлаб, бир ёқадан бош чиқарган ҳолда ўйнаш керак. «Нефтчи»даги ҳолат эса тамоман бунинг акси. Буни мен футбол деб атамаган бўлардим.

Ҳозир клубда ишлайдиган раҳбарлар ва мураббийлардан эртага ҳеч нарса эсланиб қолмайди. Бу аниқ.

Собиқ футболчилар
— Ушбу мавсумда яхшими, ёмонми беш олти нафар «Нефтчи»да кўп йиллар тўп сурган ва мухлислар ёқимтойига айланган футболчилар жамоадан кетишди. Агар биз футболни биринчи даражага қўйганимизда уларни жамоада олиб қолган бўлардик. Уларга ўз хатоларини вақтида айтсак тушунишарди. Иқбол Акрамов ва Азиз Алижонов каби футболчиларни ҳеч бўлмаганда жамоа ўринбосарлари учун мураббий қилиб ишга олиш лозим эди. Булар 10 йилдан ошиқ вақт давомида «Нефтчи» шарафини муносиб ҳимоя қилишганди. Бу футболчилар бунга лойиқ эди. Аммо...

Пойдевор
— Биз пойдеворни мустаҳкам қилиб қуришимиз лозим. Ёшларни тарбиялашимиз керак. Улар улғайгунча сабр қилишимиз даркор. Ҳамма нарсада сабр керак, шунда ишимизда унум бўлади. Уй қурсак мустаҳкам бўлиши шарт, тезда капа қуриб, шамол келса учиб кетиши керак эмас.

«Нефтчи» атрофида бутун вилоят бирлашиши лозим. Ҳамма жамоанинг ғалабаси учун ўз ҳиссасини қўшиши шарт. Шунда биз енгилмас ва совринлар учун куашадиган жамоани яратишимиз мумкин. «Нефтчи» бир шахсники эмас, у бутун вилоятга тегишлидир.

ОЧЛда ўйнаш орзуси
— «Нефтчи» ҳам ОЧЛда ўйнашга ҳақли деб ўйлайман. Олдин ўйнаганмиз-ку. Нега энди ўйнамаслигимиз лозим. Мухлисларимиз шу орзу билан яшашади. Футбол мухлислари Тошкент жамоалари ҳақида кўп гапиришади. Тан олиш лозим, улар чиндан ҳам кучли. Клуб раисидан тортиб, оддий ишчисигача футбол ҳақида ўйлайди, жамоанинг ғалабаси учун ўз ҳиссасини қўшишга интилади. Уларнинг ҳаммаси кучли. Эътибор яхши, ҳаракат ҳам, натижа ҳам шунга яраша бўляпти.  Биздачи кўпчилик «Нефтчи»га бегона кўз билан қарайди. Ҳозир Фарғона футболи борини ҳам йўқотиб бормоқда. Клуб раиси бўлганлар ҳамма нарса ўзимга бўлсин, қабилида иш тутмоқда. Лекин мухлисларни алдаб бўлмайди. Уларга фонограмма керак эмас. Улар кимга мухлислик қилишни яхши билишади.

Ачиниш
— Ўзимга келсак, бундай футбол ичида юришни ўзимга эп кўрмадим, ундай футболдан зерикдим. Масалан, яхшими, ёмонми, Саркисян даври бошқача эди. Юрий Вазгенович менга вақти келганда яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам қилган. Лекин уни мухлислар қаттиқ ҳурмат қилишарди. Ҳозиргилар эса унинг бир неча йиллик меҳнатини барбод қилишмоқда. Жамоадан ҳайдашмоқда. Сенга керак бўлмаса, улар Фарғона футболи учун керак.

Тўғриси, бундай футболдан воз кечишни лозим топдим. Ўзимни бошқа давлатларда синаб кўрмоқчиман. Бир икки таклифлар бор. Улардан бири яқин орада амалга ошиши мумкин.

Айни дамда маҳалламдаги ёш футболчилар билан машғулот ўтказяпман. Улардан келажакда Одил Аҳмедов каби ўзбек футболининг юлдузлари етишиб чиқса ажаб эмас. Бекорга юлдузларни қмшлоқлардан изланг дейишмаган.

Изоҳ: Ғайрат Ҳасанов Фарғона футболининг ҳақиқий жонкуярларидан бири сифатида куйиниб гапирди. У ҳам кўпчилик қатори Фарғона футболининг келажагига бефарқ эмас. Бу дунёда ҳамма нарса ўткинчи. Мол-дунё, амалу, лавозимлар. Аммо вақтида тузатилмаган хатони йиллар ўтиб ҳам тузатиб бўмайди. Суҳбатдошимиз ҳам кейинчалик пушаймон бўлиб қолмаслигимиз учун ўз фикр мулоҳазалари билан ўртоқлашди. Қандай хулоса чиқариш эса ўзингизга ҳавола. Омон бўлинглар!

Аброр Деҳқонов суҳбатлашди.

Манба: www.fcneftchi.uz
Киритилди: 15:14, 26.08.2014. Ўқилди: 5895 марта. Фикрлар: 40 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 5
2 Пахтакор Игорь Сергеев 4
3 Бунёдкор Луис Качорри 4
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 ОКМК Хуршид Ғиёсов 3
6 ОКМК Али Абдураҳмонов 3
7 Пахтакор Умар Адҳамзода 2
8 Навбаҳор Аббос Ғуломов 2
9 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 2
10 Хоразм Рустамжон Абдуҳамидов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.