Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Стадион ҳасрати

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Stadion.uz лойиҳалари / Мақолалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ойнинг ўн беши қоронғи бўлса, ўн беши ёруғ деганлари рост экан. Вей, шу пайтгача бир аҳволда ётгандим. Кийимларим жанда, сал туртсангиз, йиртилиб кетаверарди. Окахонлардан роса илтимос қилгандим “Вей, топганларингни чўнтакка уравермай, бундоқ менга ҳам меҳр кўрсатинглар” деб. Йўқ, хайрият, ниҳоят оҳимни эшитишди. Роса таъмирлашди ўзиям. Олдинги жанда кийимлар қаёқда, нақ хориждан пўрим либос олиб келишди-ю. Кўриб кўзларим чақнаб кетди. Кийимни олиб келишди-ю, бўйимни ўстиришга киришиб кетишди. Роса ғайрат тўкишди-ю, лекин бир нарсага беш кетмадим-да. Законний шляпа олиб келишибди. Зўридан. Четники. Кийдириб қўйишди. Роса ўтирди ўзиям. Энди ўзимиз ҳам жа келишганмиз-да. Шунақа пўрим бўп кетдим-ки... Ҳатто ичи куяётганлар ҳам кўпайиб кетди. Бир-икки пацан стадиончалар “Шляпангга мақтанаверма, тўрт-беш йилдан кейин йиртилиб кетади, барибир”, дейди. “Бекор айтибсан” дедим, тўғри қилибманми?

Шляпалик-ку бўлдик. Энди навбат кийимга келди. Шу ёғига са-а-а-л эътирозим бор-да. Қанақа дейсизми? Масалан, сиз кўйлакни майкасиз кия оласизми? Йўқ! Мен ҳам шундай-да. Аммо анави братанлар кўйлакни шундоқ кийдиришди-қўйишди. Энди ёмон эмас-ку, сал ёпишмай қолди-да. Тағин денг кўйлакни тузукроқ кийишга ҳам қўймади булар. Барака топгурлар, бизга ўхшаган шўринг қурғурлар шу пайтгача бунақа модний кўйлак киймаган бўлсак, янгисига кўз, баданимиз ўрганиши қийин бўлса... Бундоқ сабр қилиш керак-ку, тўғрими?

Кўйлакни кийиб, энди тугмаларини ўтказаётгандим, бир пайт талатўп бошланиб қолдиёв. Қарасам, кимлардир зир ёгуриб юрибди. Бир пайт биттаси тўп қолиб тугмамни тепиб юборса бўлади-ми? Роса зарб билан тепди ўзиям. Тугмам узилиб кетди. Кейин бошқаси... Яна бошқаси... Аксига олиб, тўпнинг ўрнига мени мўлжаллашади. А питболчимисан, тўп билан майдоннинг фарқига борасанми дегим келади. Хуллас, минг бир ниятлар билан эришган кўйлакнинг ҳам бир зумда абжағини чиқаришди. Ҳа, узоқ йиллар орзу қилиб эришган орзумдан бир даҳзада айрилдим-қолдим.

Ҳозир менга дам беришган. Мендан фойдаланиб бўлмасмиш, нозикмишман. Кўйлагим ҳам апасний бўп қолганмиш. Фаҳминг қаерда эди, шуни эртароқ билмайсанми?

Хуллас, ётибмиз-да сирти пўрим, ичи шўрим бўлиб. Нимаям қилардик, энди кўйлагимиз ямалиб бўлгунича кутамиз, ишқилиб, бу сафар сабр қилишсин-да мияси бор-у ақли йўқлар.

ОДДИЙ МУХЛИС

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:08, 28.08.2014. Ўқилди: 5005 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик