Бугун 22 февраль, 2026 йил, якшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 11 11 40
2 АҚШ 11 12 9 32
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Франция 8 9 6 23
6 Германия 7 9 8 24
7 Швейцария 6 8 6 20
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 25 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Эспаньол 25 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 24 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче
25-тур Бетис 0-0 Райо Вальекано
25-тур Атлетико 0-0 Эспаньол
25-тур Осасуна 0-0 Реал Мадрид
25-тур Реал Сосьедад 0-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЖЧ-2018да видеотакрорлардан фойдаланилади? Яна нима?

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / Россия-2018
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Москвада ЖЧ-2018 Кузатув кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди ва уни илк марта РФ президенти Владимир Путин олиб борди. ФИФА президенти Йозеф Блаттер мамлакат раҳбари ва бошқа йиғилганлар гувоҳлигида анча жарангдор баёнот берди. Хусусан, қатъий оҳангда таъкидлади: «Россиядаги жаҳон чемпионатига «бойкот» эълон қилиш мумкин эмас». Хўш, Блаттер сафар чоғи яна қандай масалалар хусусида тўхталди?

ЖЧ-2018нинг расмий рамзи ҳақида

- Рамз - бу Россияда ўтадиган жаҳон чемпионатининг ташриф қоғозчаси. Унинг ёрдамида турнир бутун дунёга тарғиб этилади. Танланган рамз менга ёқдими? Ҳа. Бу рамз мамлакатнинг шунчаки, қалби эмас, бутун борлиғини ифода этади. У Россия маданиятининг бир бўлаги.

ФИФАнинг Россияда ЖЧни ташкиллашга нисбатан муносабати ҳақида

- Россия - ер юзидаги энг катта мамлакат. Футбол мамлакатни нафақат жипслаштиради, балки яна бутун жаҳонга унинг ҳар қандай зиддият ёки турли норозилик ҳаракатларидан кучли эканлигини кўрсатади. «Бойкот» ҳеч қачон ижобий эффект бермайди. ФИФА Россия мундиалини шубҳасиз, қўллаб-қувватлайди. Биз мамлакат ва унинг ҳукуматига тўла ишонамиз. Бу борада ОАВ вакиллари турнирни талаб даражасида тарғиб қилиб, бизга ёрдам беришлари керак. Сочи мезбонлик қилган Олимпиада-2014 арафасида ҳам шунга ўхшаш ҳолат юзага келганди. Якунда на Олимпиада чоғи, на у якунлангач, ҳеч ким Россия ҳақида салбий фикр билдирди. Ҳа, Бразилияда ижтимоий тармоқлар орқали турли норозиликлар уюштирилди. Журна­листлар эса шуни ушлаб олиб, матбуотда бўлажак чемпионат ҳақида кўп салбий нарсаларни ёзишди. Танқидлар асосан стадионлар қурилишининг чўзилиб кетгани ва мамлакатдаги ижтимоий ҳолат билан боғлиқ эди. Бироқ Бразилияда азалдан футбол маданияти мавжуд. Кўрдикки, турнир старт олгани билан барча танқидлар тўхтади.

Россиянинг мундиалга тайёргарлик ишлари хусусида

- Яқинда янги қурилаётган ва фойдаланишга топширилган стадионларга ташриф буюрган махсус қўмита ҳисоботига таяниб, шуни айтишим мумкинки, ЖЧ-2014га 4 йил қолган вақтда Бразилияда бўлган ҳолат билан таққослаганда, Россия графикдан анча илгарилаб кетган. Яъни ишлар жиддий ва жадал суръатларда олиб борилмоқда.

ЖЧ-2018гача қабул қилиниши эҳтимоли бор техник янгиликлар ҳақида

- Бизнинг ўйинимиз шуниси билан оммавийки, у вақт ўтгани сайин унчалик ўзгармайди, бар­қарор ҳолатда туради. Бироқ техник тараққиётни тан олиш ҳам мантиқан тўғри. Мана, жорий йилги ЖЧда голни аниқлайдиган тизимни муваффақиятли тарзда синаб кўрдик. Эҳтимолки, мундиал-2018да мураббийлар ўйиннинг баҳсли вазиятлари чоғи видеотакрорлар талаб қилиш имкониятига эга бўлишар. Агар бу амалга татбиқ этилса, унда бўлажак ЖЧнинг асосий чизгисига айланади.

ЖЧда «бронза» ўйинини бекор қилиш ғояси ҳақида

- Жаҳон биринчилигида 3-ўрин, яъни бронза медали учун ўтказиладиган ўйин бекор қилинмайди. Зеро, у керак ва муҳим аҳамиятга эга. Эътибор қаратсак, бундай ўйинлар доимо қизғин ва курашларга бой тарзда ўтади. Ўйлайманки, бу ташаббусни УЕФА ҳам қўллаб-қувватламайди. Ахир Мишель Платинининг ўзи ЖЧ-86да бронза медалини қўлга киритган.

Россия ва Украина термаларининг жаҳон биринчилиги-2018да битта гуруҳга тушиш-тушмасликлари ҳақида

- Ишончингиз комил бўлсинки, жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш жараё­нида Россия ва Украина термаларининг бошқа-бошқа гуруҳга тушишлари таъминланади.

Лионель Мессини ЖЧ-2014нинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этган экспертлар гуруҳи қарори ҳақида

- Ҳа, бу масала билан шуғулланган қўмитанинг қароридан хабар топгач, мен ҳам бироз ҳайрон қолдим. Тўғрисини айтсам, бу нотўғри қарор эди, деб ҳисоблайман. Экспертларнинг менга айтишларича, улар фақат финал ўйинида қатнашган 10 нафар футболчини даъвогар сифатида олишган, холос.

Мухлисларнинг ножўя ҳаракатлари туфайли клубларни жазолаш чоралари ҳақида

- Шахсан мен ўйин­ни мухлисларсиз ўтишига мутлақо қаршиман. Менимча, бу ноўрин санкция. Ахир бунинг ортидан тўполон чиқарган мухлислар эмас, клуб азият чекади. Албатта, бундай ҳолатларда жамоаларни жазолаш керак. Бироқ моддий жарималар билан эмас, балки еврокубокларда очкодан маҳрум этиш орқали. Янада қатъийроқ жазо - бу клубни ЧЛдан четлатиш. Шунда трибуналарда тартибсизликлар такрорланмайди. Афсуски, ҳозирда бу масалада ўз нуқтаи назаримни амалга татбиқ этиш учун ёлғизман...

2014 йил якуни бўйича «Олтин тўп» даъвогарлари ҳақида

- Германия терма жамоаси ва «Бавария» клуби дарвозабони Мануэль Нойерни жорий йилнинг энг яхши футболчиси, деб ҳисоблайман. Умуман, «Олтин тўп»га даъвогар бўлиб турган 23 нафар футболчини алоҳида, бирма-бир табриклайман.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 21:30, 08.11.2014. Ўқилди: 5574 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.