Бугун 25 февраль, 2026 йил, чоршанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Италия чемпионати. 11-турдан сўнг…

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Италия «А» Серияси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Италия "А" серияси баҳсларида 11 тур ўйинлари ортда қолди. Биз якунланган тур ва бошқа бир қатор натижаларга эътибор қаратиб ўтмоқчимиз.

"Ювентус"дан Дел Перога "сюрприз"
Туриннинг "Ювентус" клуби собиқ футболчиси Алессандро Дел перонинг туғилган кунига ўзига хос тарзда совға ҳозирлади. "Кекса синорилар" шу куни "Парма" дарвозасига жавобсиз 7 та гол жойлаб қўйишди. Аллегри шогирдларини "А" серияда ким тўхтата олади деган савол ҳам очиқ қолмоқда. "Рома" Туринликларга қаршилик кўрсатмаса, Милан жамоаларидан рақобат кутиш қийин.

Милан: 2 ўйин – 4:4
Милан шаҳрининг икки жамоаси ҳам ушбу турда очко йўқотишди. Эътиборли томони уларнинг ҳар иккиси ҳам бир хил 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди. "Интер" "Сан Сиро"да "Верона" билан, "Милан" эса сафарда "Сампдория" билан муроса кўчасини танлади. Агар жамоалар бундай тарзда очко йўқотишда давом этишса, келаси мавсумни ҳам Чемпионлар лигасидан ташқарида ўтказишларига тўғри келади.

"Реал"нинг собиқ ҳужумчилари "А" серияни гуллатишмоқда.
"Реал"нинг собиқ ҳужумчилари "А" серияда ўзларини яхши томонлама кўрсатишмоқда."Наполи" сафида Калехон 8 та гол билан тўпурарлар жадвалида карвонбошилик қилаётган бўлса, Игуаин ҳисобида 6 та гол мавжуд. "Ювентус"даги собиқ Мадридист Алваро Мората ўз ҳисобига 4 та гол ёздириб қўйди. Испаниялик ҳужумчига битта гол уриш учун ўртача 52 дақиқа кифоя қилмоқда.

"Милан"нинг япон машинаси
Ушбу мавсумда "Милан"да етакчилик ролини япониялик ярим ҳимоячи Кейсуке Хонда бажармоқда. Кунчиқар юртдан келган футболчи ҳозирча ўз ҳисобига 6 та гол ёзиб қўйди. Унинг жарима зарбалари ва кутилмаган қарорлари ҳимоячи ва дарвозабонлар учун ноқулайлик туғдирмоқда. Хонда "А" сериядаги энг яхши плеймекерлардан бири бўлиб турибди.

Кандрева – янги Пирломи?
"Лацио" ярим ҳимоячиси Антонио Кандрева ортда қолган 11 ўйинда 7 марта жамоадошларига голли узатмани амалга ошириб берган. Италиялик футболчи агар мана шундай натижаларни қайд этишда давом этса, янги мавсумда Римни тарк этиб, бирор гранд жамоа сафига бориб қўшилса неажаб.

Қариб қуюлмаган Ди Натале
"Удинезе"нинг 36 ёшли ҳужумчиси Ди Натале "А" серияда гол уришдан тўхтамаяпти. У ҳозирча ўз ҳисобига 6 та гол ёздириб қўйиш билан бирга, 3 та голли узатмани ҳам амалга оширди. Наталенинг ўйинини кузатар экансиз, уни 36 ёшда деб ўйламайсиз. Бу кетишда Антонио 40 ёшида ҳам тўпурарлар сафидан жой оладиёв.

Буффон ҳалиям Буффон
"Ювентус" посбони Жан Луиджи Буффон ҳалиям ўша Буффон эканлигини кўрсатиб қўймоқда. Италиялик голкипернинг ўйинларини кузатар экансиз уни 36 ёшда деб ўйламайсиз. Худди Ди Натале сингари. "Юве" дарвозабони ҳозирча 11 учрашувда ўз дарвозасидан 4 та тўп олиб чиқди холос.

Фурқат Юсупов

Манба: www.furkat.uz
Киритилди: 14:31, 13.11.2014. Ўқилди: 5444 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.