Бугун 21 май, 2026 йил, пайшанба.

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [6744]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3725]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3260]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3105]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3050]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2388]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2231]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1553]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1505]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1399]

«Саутгемптон»нинг апелляцияси рад этилди: Клуб АПЛ йўлланмаси учун плей-оффдан расман четлатилди [0]

Жозе Моуриньо «Реал»дан «Спортинг» ярим ҳимоячисини сотиб олишни сўради [0]

Маурицио Сарри «Наполи»дан расмий таклиф олди [0]

Жамал Мусиала ўтган йилги жиддий ЙТҲ учун жаримага тортилди ва ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилди [0]

Рэшфорд «Барселона»да қолиш учун маоши камайишига рози бўлди [0]

Даниэль Карвахаль «Реал» билан хайрлашув кечаси уюштирди, аммо Арбелоани таклиф қилмади [0]

Негрейранинг соғлиғи ёмонлашди, у «Барселона» иши бўйича судда қатнаша олмайди [0]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [0]

Унаи Эмери: «Мақсадимиз — «Манчестер Сити» ва «Арсенал» даражасига яқинлашиш» [0]

Луис де ла Фуэнте: «Карвахаль айни дамда жаҳон чемпионатида ўйнашга тайёр эмас» [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ҳаммаси чипталар ва мавсумий абонементлар ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Статистикалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Дунёга машҳур ВВС телерадиокомпанияси ўзига хос тадқиқот ўтказиб, Европа миллий биринчиликларидаги чипталар ва мавсумий абонементлар нархини бир-бирига таққослаб чиқди. ТВ экспертларининг бу хусусда якуний хулосага келиш олдидан жами 207 клубдаги ҳолатни эринмасдан ўрганиб чиққанлари диққатга сазовор. Табиийки, ўқувчиларни кўпроқ топ-клубларда белгиланган нарх-наво қизиқтиради. Ўз навбатида «СЭ» нашри шу мавзуга тўхталиб ўтди.

Германияда аксарият ишқибозлар клубларнинг акционерлари ҳисобланишади. Шунинг учун бўлса керак, мазкур юртда ўйинлар чоғида стадионлар доим мухлислар билан тўлади. Ўз навбатида чипталар ва мавсумий абонементларнинг нархи ҳам чўнтакбоп. Қолаверса, Германияда абонементларнинг доимий эгалари учун бир қанча имтиёзлар йўлга қўйилган. Масалан, «Бавария»да энг арзон абонемент 139 еврони ташкил этади. Энг қиммати эса 746 еврога тенг. Таққослаш учун: «Тоттенхэм»да энг арзон мавсумий абонемент Германиядаги энг қиммат абонементнинг баҳосига етади. Бундеслига вакиллари чипталарни ҳам арзон нархда сотишни йўлга қўйганлар. «Бавария», «Байер» ва «Боруссия» (Д) клублари иштирокидаги ўйинни кўриш учун 15-16 евро тўлаш кифоя қилади. Дарвоқе, бу топ-клублар ўртасидаги энг арзон нархлар ҳисобланади.

Германиядан фарқли равишда Францияда мавсумий абонементлар ва чипталарнинг нархи анча қимматроқ. Шу боис стадионларда камдан-кам ҳоллардагина аншлаг кузатилади. ПСЖ уй ўйинларини ўтказадиган «Парк де Пренс» стадионида учрашувни вип-ложада кузатишни истайдиган мухлис мавсумий абонементни сотиб олиш учун 2686 евро тўлашига тўғри келади. ПСЖдан фарқли равишда «Марсель» чипталар баҳосини чўнтакбоп қилишга интилади. Маълумотларга қараганда, провансаллар жамоаси ижросидаги ўйинни кўриш учун энг арзон чиптани 12 еврога сотиб олиш мумкин.

Испаниядаги ҳолат юқорида тилга олиб ўтилган мамлакатларникидан анча фарқ қилади. Бу ерда «Реал» ва «Барселона»дан ташқари вип-ложалар учун «Валенсия» ва «Атлетик» клублари ҳам катта пул сўрайдилар. Ла Лиганинг амалдаги чемпиони ҳисобланадиган «Атлетико» эса мухлисларни кўпроқ жалб этиш мақсадида мавсумий абонементлар ва чипталар нархини ашаддий рақиби «Реал»дан фарқли равишда арзонроқ нархларда белгилаган. «Қироллик клуби»нинг энг қиммат абонементи ва чиптаси мос равишда 1830 ва 234 еврони ташкил этади. «Барса»ники ҳам шунга яқин. Умуман айтганда, Испанияда футболни стадионларда томоша қилиш мухлисларга анча қимматга тушади.

Итальян футболи охирги йилларда инқирозни бошдан ўтказмоқда. Аммо шунга қарамасдан Апеннин ярим оролида мавсумий абонементлар ва чипталарнинг баҳоси ҳамон юқори бўлиб турибди. Ваҳоланки, бу юртдаги аксарият стадионлар анча эскириб қолган ва шарт-шароитлар ҳам замон талабига жавоб бера олмайди. Шундай бўлса-да, мухлислар стадионларга ошиқадилар. Боиси улар футболни жуда яхши кўришади. Албатта, Англия ва Германиядан     фарқли ўлароқ Италиядаги ареналар мухлислар билан лиқ тўлмайди. «Милан» иштирокидаги ўйинни томоша қилиш учун энг арзон чиптани 21 еврога сотиб олиш мумкин. Мавсумий абонемент эса 199 (вип-ложа учун 379) еврони ташкил қилади. Кўриб турганингиздек, нарх анча қиммат. Аммо «Сан-Сиро» ишқибозлар билан лиқ тўлмаган тақдирда ҳам «Милан» билан «Интер» клублари бундан яхшигина даромад оладилар. «А» серияда охирги йилларда чемпионликни ҳеч кимга бермасдан келаётган «Ювентус» хусусида фақат илиқ фикрлар билдириш мумкин. Негаки, «Юве» янги стадионга кўчиб ўтганидан сўнг мухлисларига абонементлар ва чипталарни ашаддий рақибларига нисбатан анча арзон нархларда таклиф қилмоқда. Шунинг эвазига Турин суперклуби иштирокидаги уй ўйинларида стадион 90 фоизга тўлмоқда.

Кўҳна қитъадаги энг қиммат нарх-наво футбол ватанида кузатилмоқда. Айниқса, элита грандлари иштирокидаги ўйинларни бевосита ареналарда томоша қилиш мухлисларга анча қимматга тушади. Яна шуни қўшимча қилиш керакки, Лондон, Манчестер ва Ливерпуль шаҳарларига четдан жуда кўплаб  сайёҳлар ташриф буюрадилар. Табиийки, уларнинг кўпчилиги АПЛ етакчилари иштирокидаги ўйинларни стадионларда томоша қилишни афзал кўрадилар. Чипталарнинг мавсум сайин ўсиб бориши маҳаллий ишқибозларга ёқмаяпти. Шу боис «Арсенал» клубининг иштиёқмандлари вақти-вақти билан бундан норози эканликларини митинглар уюштириш билан ифодалайдилар. Маълумот учун: «Арсенал» клуби раҳбарияти бир мавсумга мўлжалланган абонементни 1287 еврога баҳолаган. Бу «Барселона», «Бавария» ва Манчестер шаҳрининг икки вакили белгилаган нархдан ҳам анча баланд эканлигини англатади. «Канонирлар» жамоаси ишқибозларининг нега митинглар уюштириб туришлари сабабини энди ўзингиз ҳам тушуниб олгандирсиз?

Жорий мавсумни жуда кўтаринки руҳда бошлаган ва якка пешқадамга айланиб олган «Челси» ҳам чипталарни қиммат сотади. «Аристократлар» иштирокидаги уй ўйинини томоша қилиш имконини ҳавола қиладиган бир дона чиптанинг баҳоси «бор-йўғи» 64 еврони ташкил этади. Таққослаш учун: Португалияда шу пул эвазига мавсумий абонементни сотиб олса бўлади. Албатта, масаланинг бошқа томони ҳам бор. Туманли Альбиондаги стадионлар замон талабига тўла жавоб беради. У ерда мухлислар учун барча шарт-шароитлар муҳайё қилинган. Бундан ташқари футбол ватанига четдан жуда кўплаб сайёҳлар ташриф буюрадилар. Айниқса, Осиёдан. Кўриб турганингиздек, инглизлар чипталар ва мавсумий абонементларнинг баҳосига яраша шарт-шароитларни йўлга қўйганлар.

Ж.ЗАЙНОБУТДИНОВ тайёрлади.

Манба: www.arena.uz
Киритилди: 16:11, 24.11.2014. Ўқилди: 5032 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик