Бугун 18 апрель, 2025 йил, жума.

"Реал"ни вақтинча ким бошқариши мумкинлиги маълум бўлди [21]

Европа лигаси. «Манчестер Юнайтед» - «Лион» - 5:4 (видеошарҳ) [13]

"Реал" таркиби "тозаланади" [12]

U17 Осиё кубоги. Ўзбекистон КХДРни таслим этиб, финалга чиқди! [12]

Ўзбекистон кубоги. Турнирнинг амалдаги ғолиби ўз майдонида ютқазди [12]

"Барселона" "ПСЖ" вингерига кўз тикди [11]

“Абдуқодир келажакда топ даражадаги футболчига айланади” — мухлислар Ҳусанов ҳақида қандай фикрда? [11]

Исломбек Исмоилов: «КХДР тўлиқ таркиб билан ўйнаганида ҳам, биз ўз услубимиздан чекинмас эдик» [9]

ЕЧЛдаги муваффақиятсизликдан кейин Перес "Арсенал" футболчисини жамоага олиб келишга бел боғлади [9]

Испаниялик ҳоким: "Кимки кўплаб қора танли ўйинчиларни қўлга киритиш орқали улар ўйинларда жисмоний устунликка эришамиз деб ўйласа, футбол ҳақида ҳеч нарсани тушунмайди" [8]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Ливерпуль 32 76
2 Арсенал 32 63
3 Ньюкасл 32 59
4 Ноттингем Форест 32 57
5 Манчестер Сити 32 55
6 Челси 32 54
7 Астон Вилла 32 54
8 Борнмут 32 48
9 Фулхэм 32 48
10 Брайтон 32 48
11 Брентфорд 32 43
12 Кристал Пэлас 32 43
13 Эвертон 32 38
14 Ман. Юнайтед 32 38
15 Тоттенхэм 32 37
16 Вулверхэмптон 32 35
17 Вест Хэм 32 35
18 Ипсвич 32 21
19 Лестер 32 18
20 Саутгемптон 32 10

Ўтган ўйинлар. 32-тур

32-тур Манчестер Сити 5-2 Кристал Пэлас
32-тур Саутгемптон 0-3 Астон Вилла
32-тур Брайтон 2-2 Лестер
32-тур Ноттингем Форест 0-1 Эвертон
32-тур Арсенал 1-1 Брентфорд
32-тур Вулверхэмптон 4-2 Тоттенхэм
32-тур Челси 2-2 Ипсвич
32-тур Ливерпуль 2-1 Вест Хэм
32-тур Ньюкасл 4-1 Ман. Юнайтед
32-тур Борнмут 1-0 Фулхэм

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

01/01 06:00 Ньюкасл - Кристал Пэлас

Сўровнома

  • Ўзбекистоннинг қаеридансиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 21353 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 18.04.2025

      05:55 Новости футбола.
      06:00 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Падерборн 07" - "Фортуна Дюссельдорф".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Германии. "Бавария Мюнхен" - "Боруссия Дортмунд".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Германии. "Вольфсбург" - "РБ Лейпциг".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Германии. "Штутгарт" - "Вердер Бремен".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Галатасарай".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Падерборн 07" - "Фортуна Дюссельдорф".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Чемпионат Германии. "Айнтрахт Франкфурт" - "Хайденхайм 1846".
      20:25 Новости футбола.
      20:30 Д/ф "Пеле. Король футбола".
      21:20 Чемпионат Германии. Перед туром.
      21:50 Новости футбола.
      21:55 LIVE Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Бодрум". Прямая трансляция.
      23:55 Новости футбола.
      00:00 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Ганновер 96" - "Эльферсберг".
      02:00 Новости футбола.
      02:05 Чемпионат Германии. "Байер 04 Леверкузен" - "Унион Берлин".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Бодрум".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 18.04.2025

      05:40 Дзюдо. U-23. Fonbet Первенство России в Волгограде. День 2.
      07:30 Д/с "Век нашего спорта".
      08:00 Борьба. Чемпионат Европы в Словакии.
      10:10 Плавание. Чемпионат России в Казани. День 5.
      12:10 Фрирайд. Мировой тур. YETI Xtreme Verbier в Швейцарии.
      12:40 "Формула-1. Гаснут огни".
      13:10 Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап 1 в Санкт-Петербурге.
      15:30 "Физруки. Будущее за настоящим".
      16:05 Фристайл. Чемпионат мира в Швейцарии. Могул.
      18:05 "Вы это видели".
      18:55 LIVE Дзюдо. U-23. Fonbet Первенство России в Волгограде. День 3. Прямая трансляция.
      21:20 Д/с "Век нашего спорта".
      21:50 Борьба. Чемпионат Европы в Словакии.
      00:00 Плавание. Чемпионат России в Казани. День 6.
      02:30 "Физруки. Будущее за настоящим".
      03:05 Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап 1 в Санкт-Петербурге.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 18.04.2025

      05:25 "География спорта". Калининград.
      05:55 Новости.
      06:00 Волейбол. Чемпионат России. Мужчины. Pari Суперлига. Финал. "Зенит-Казань" - "Зенит" (Санкт-Петербург).
      08:00 "Непобедимый".
      08:30 Фрирайд. Мировой тур. YETI Xtreme Verbier в Швейцарии.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      12:00 Новости.
      12:05 "Небесная грация".
      12:25 "География спорта". Коломна.
      12:55 "География спорта". Тобольск.
      13:30 Профессиональный бокс. Султан Ибрагимов против Эвандера Холифилда.
      14:35 "Лица страны". Эдуард Трояновский.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:35 Евротур.
      17:25 Новости.
      17:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      18:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 LIVE Плавание. Чемпионат России в Казани. День 6. Прямая трансляция.
      21:15 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. Плей-офф. 1/4 финала. "Ак Барс" (Казань) - "Динамо" (Москва). 4-й матч. Прямая трансляция.
      23:55 LIVE Профессиональный бокс. "Winline. IBA. Pro 2". Сергей Ковалёв против Артура Манна. Прямая трансляция.
      01:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:50 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 1 на трассе "Ростов Арена".
      03:55 "Формула-1. Гаснут огни".
      04:25 Матч! Парад.
      04:55 Новости.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 18.04.2025

      06:00 Автоспорт. WEC. Сезон 2024. Финальный этап. "8 часов Бахрейна" в Сахире. Лучшие моменты.
      09:00 Снукер. Players Championship в Телфорде, Великобритания. Финал.
      11:30 Велоспорт. Тур Абруццо в Италии. Этап 3.
      13:00 Зал славы. Олимпиада 2024 в Париже.
      14:00 Снукер. Players Championship в Телфорде, Великобритания. Финал.
      16:00 Велоспорт. Тур Абруццо в Италии. Этап 3.
      16:40 LIVE Велоспорт. Тур Абруццо в Италии. Этап 4. Прямая трансляция.
      18:30 LIVE Велоспорт. Гонка "Флеш Брабансонн" в Бельгии. Прямая трансляция.
      20:30 Велоспорт. Тур Абруццо в Италии. Этап 4.
      21:30 Зал славы. Олимпиада 2024 в Париже.
      22:30 Снукер. Чемпионат мира 2024 в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      01:00 Велоспорт. Гонка "Флеш Брабансонн" в Бельгии.
      02:00 Велоспорт. Тур Абруццо в Италии. Этап 4.
      03:00 Автоспорт. WEC. Сезон 2024. Финальный этап. "8 часов Бахрейна" в Сахире. Лучшие моменты.
      04:30 Снукер. Чемпионат мира 2024 в Шеффилде, Великобритания. Финал.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Келдию кетди» ёхуд Бора Милутиновичнинг Ўзбекистонга «саёҳати»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Статистика ва фактлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбек футболида хориждан мутахассислар келиб ишлаши янгилик эмас. 23 йиллик тарих давомида мамлакатимизда кўплаб хорижлик мураббийлар фаолият юритиб кетишди. Очиғини тан олиб айтадиган бўлсак, уларнинг ҳеч бири ўз олдига қўйилган вазифани тўлиқ бажаролмади. Ўша германиялик мутахассис Юрген Гёде ёки бразилиялик мураббий Убиража Вега да Сильвалар ҳам кутилган натижани бера олишмади. Терма жамоамиз хорижлик мутахассислар қўл остида на Осиё кубогида ғалаба қозонди ва на жаҳон чемпионатига йўлланма олди. Ўзбекистон терма жамоаси олдига ҳар бир мусобақада энг юқори мақсад қўйилишини инобатга оладиган бўлсак, хорижликлар кўрсатган натижаларни қониқарли деб бўлмайди. Аксинча, улар бошчилигида терма жамоамиз ўз имкониятларининг ярмини ҳам намойиш қила олмагани кўп бор таъкидланади.

Клубларимизда ишлаган хорижлик мутахассислар алоҳида мавзу. Бразилияни жаҳон чемпиони қилган Луиз Сколаридек мураббий ҳам молиявий тарафдан катта қудратга эга, таркибида Ривалдоси бор «Бунёдкор»ни Осиё Чемпионлар Лигаси ғолибига айлантира олмаганидан кейин, нима ҳам де-йиш мумкин?

Терма жамоа мавзусига қайтадиган бўлсак, бу борада муваффақиятга эришишга энг яқин бўлган мураббий сифатида кўпчилик англиялик Боб Хоутонни кўрсатади. Ўша Қувайт устидан қозонилган машҳур иродали ғалаба-ю, Баҳрайнга қарши «ғалати» ўйинлар ва «куракда турмас ҳакамлик» эвазига жаҳон чемпионати саралаши «плей-офф» босқичидан қолиб кетиш айнан Хоутон бошчилигида терма жамоамиз билан содир бўлганди. Буни футбол мухлислари яхши эслашса керак. Хуллас, хорижлик мураббийлардан иш чиқмагач, федерациямиз раҳбарларининг ҳам ҳафсаласи пир бўлдими, бундан кейин терма жамоани маҳаллий мураббийларга ишониб топшира бошлашди. Натижалар ўша хорижлик мураббийлардан яхши бўлса бўлди-ки, ёмон бўлгани йўқ. Очиғини тан олиб айтадиган бўлсак, муваффақиятсизликларда бор айб хорижлик мураббийларнинг нотўғри тактикаси-ю, термамиз ўйинини йўлга қўя олмаганида ҳам эмасди. Бизни футболга алоқадор муаммолардан кўра, футбол атрофидагилари кўпинча «оёғимиздан чалиб» қолган. Таъбир жоиз бўлса, ўша хорижликлар футбол ичидаги камчиликларни бартараф этгани билан, футбол атрофидаги муаммоларга «тиши» ўтмаган.

Аммо четдан келган мураббийларнинг ижобий томонлари бўлганини ҳам эътибордан четда қолдирмаслик зарур.

Шубҳасиз, турли футбол намоёндаларининг юртимиздаги қисқа ёки узун фаолияти ўзига хос из қолдиргани аниқ. Улар ўзлари билан олиб келган услуб ва тактик қарашлар, машғулотлар тизими ва ўйинга тайёргарлик жараёни бир қатор футболчилар ва мураббийларга ижобий таъсир кўрсатиб, янги босқичга чиқишлари учун ўзига хос кўприк вазифасини ўтаб берди. Жумладан, бугунги кунда миллий терма жамоамизнинг ишонган футболчиларидан бири бўлиб турган Одил Аҳмедовни ўз вақтида айнан россиялик мутахассис Валерий Непомняший терма жамоага жалб қилиб, унга «йўл» очганини кўпчилик яхши билади.

Ёки бўлмаса Луиз Сколари келганидан кейин ўйин давомида фақат қанот бўйлаб тезкор югуриш-у, тўпни жарима майдончасига «кўр-кўрона» етказиб бериш вазифасини бажарадиган Жасур Ҳасанов ўткир ҳужумчига айланганини кўпчилик тан олса керак. Жасур Ҳасанов Сколари қўли остида кутилмаган қарорлари билан рақиб ҳимоячиларини анча шошириб қўядиган ҳужумкор ярим ҳимоячига айланди. Муҳим ўйинларда кўплаб голлар уришга эришди. Шубҳасиз, бунда бразилиялик мутахассиснинг хизматлари катта бўлди.

Албатта, терма жамоани бошқарган ўзимизнинг маҳаллий мураббийлар ҳам кўплаб янгиликларга қўл уриб, бир қатор футболчиларни терма жамоа даражасида «кашф» қила олишди. Аммо хорижлик мураббийдан кўпроқ нарса умид қилингани, уларга ўзбек футболини янги босқичга олиб чиқадиган «қаҳрамон» сифатида қаралиши туфайли, мураббийларимизнинг меҳнатлари кўпда эътирофдан четда қолиб кетади.

Бу борада юртимиздаги мухлисларни тўғри тушунса бўлади. Бу ҳолат биргина бизда эмас, бутун дунёда шундай.

Ўтган ҳафтада юртимиздаги айрим оммавий ахборот воситаларида футболга оид ажабтовур хабарлар тўлқини пайдо бўлди. Яъни, сербиялик таниқли мутахассис Бора Милутинович миллий терма жамоамиз бош мураббийи Миржалол Қосимовга маслаҳатчи мураббий сифатида иш олиб бориши мумкинлиги хабар қилинди. Бунинг исботи ўлароқ, Милутинович Ўзбекистон кубоги финалини бевосита Олмалиқдаги стадиондан томоша қилди. Аммо терма жамоалар маркази кейинчалик бу хабарни инкор қилди. ТЖМ директори Асқар Толибжонов Милутинович билан шартнома имзолаш режада йўқлигини, сербиялик мураббий  ўз хоҳишига кўра Ўзбекистон кубоги финал учрашувини кўриш учун Тошкентга келганини айтди. Албатта, Ўзбекистон кубоги финали жуда қизиқарли ўйин. Шунчалик қизиқарлик-ки, Бора Милутинович каби мутахассис шунча йўл босиб, атайлаб мазкур ўйинни кўриш учун Тошкентга келган. Нима бўлган тақдирда ҳам, Милутинович «келди-ю кетди». Терма жамоамизда ишламаслиги аниқ бўлди. Хўш, бундан бизга қанчалик фойда-ю, қанчалик зарар? Келинг, шу ҳақда фикрлашиб кўрамиз.

Албатта, Милутиновичдек бир ўзи бешта терма жамоани жаҳон чемпионатига олиб чиққан мутахассиснинг термамизда ишлаши фойдадан холи бўлмасди. Юқорида, таъкидлаганимиздек, юртимиздаги футбол мухлислари орасида ҳар бир хорижлик мутахассисга «халоскор»дек қараш мавжуд. Сербиялик мутахассиснинг терма жамоамиз мураббийлар штабига киритилиши мухлислар орасида термага бўлган умидни яна қайтариб берарди. Айниқса,  Осиё кубоги «эшик қоқиб турганини» инобатга олсак, мухлисларнинг ишончи терма жамоамиз аъзоларига қўшимча далда бўлиши аниқ эди.

Бундан ташқари, Милутинович Осиё кубоги давомида ўзининг қимматли маслаҳатлари-ю тактик қарашлари билан терма жамоамиз ўйинига ўзига хос янгиланиш олиб кирган бўлармиди?..

Бошқа тарафдан оладиган бўлсак, Милутиновичнинг маслаҳатчи мураббий этиб тайинланмаганининг ҳам ўзига яраша ижобий томонлари бор. Қайси маънода? Осиё кубогига жуда қисқа вақт қолди. Бу вақт оралиғида хорижлик мураббий ўз қарашларини терма жамоа ўйинига, айнан бизнинг терма жамоамиз ўйинига сингдириши балки қийин кечармиди? Ҳозирги пайтга келиб Миржалол Қосимов терма жамоа бош мураббийлигида анча-мунча ишни бажариб қўйди. Энди ўша амалга оширилган ишни якунига етказиш қолди. Агар Бора Милутинович мураббийлар штабида бўлса, шубҳасиз, ўйин унинг кўрсатмалари асосида ташкил қилинарди. Бу нарса Қосимовнинг қарашларига қайсидир маънода зид келиши, ёки мос келмаслиги мумкин эди. Агар хориждан мутахассис олиб келиш нияти бор экан, бу ишни вақтлироқ, мусобақа бошланишига ҳеч бўлмаганда 6 ой қолганда амалга оширилса, балки кутилган натижани берарди. Хориждан мутахассисни олиб келганда ҳам, маслаҳатчи мураббий қилиб эмас, бош мураббий қилиб олиб келиш керак эди. Кейин эса барча қарорларни қабул қилиш, кимни қачон майдонга туширишни ўзи ҳал қилиш ҳуқуқи ва имконини унга топшириш зарур эди. Ана ўшанда натижа талаб қилсак бўларди. Акс ҳолда, Осиё кубогига икки ой қолганда хориждан мутахассис олиб келиб, унга катта ишонч билдириб, кейин маълум сабабларга кўра натижага эришолмагандан кейин у билан нохуш кайфиятда хайрлашиш, ҳеч қанақа қолипга сиғмайди.

Масаланинг бошқа тарафи ҳам бор. Милутинович билан фақат Осиё кубоги якунига етгунча шартнома имзоланиши режада бўлгани ҳақида турли гап-сўзлар оралаганди. Агар бу иш амалга ошганида ҳамда терма жамоамиз Осиё кубогида ижобий натижа қайд этганида, Миржалол Қосимовнинг ишига бўлган баҳони тўлиқ бера олмасдик. Албатта, терма жамоанинг натижаси биринчи ўринда туради. Бу ерда бирор бир шахснинг алоҳида кўрсаткичи иккиламчи даражада. Ҳаттоки, Миржалол Қосимовнинг ўзи ҳам, бошқа мутахассис «шуҳратига шерик бўлса ҳам» терма жамоа ижобий натижага эришишини биринчи ўринга қўйиши аниқ. Шундай бўлса ҳам, бу ҳолат ўзимизнинг маҳаллий мураббийга нисбатан мухлислар томонидан бўлган ишончнинг янада пасайишига хизмат қилиб қолиши мумкин эди. «Мана, Милутинович келиб, терма яхши натижаларга эришди, Қосимовнинг ўзи бўлганида эплай олмасди», қабилидаги гап-сўзлар пайдо бўлиши турган гап эди. Ҳеч ким ҳозирги терма жамоанинг асосини Қосимов шакллантирганини ўша пайт эслаб ҳам ўтирмасди. Энди эса Миржалол Қосимовда ўзини кўрсатиш учун ажойиб имконият мавжуд. У ҳеч қандай хорижлик мураббий маслаҳатисиз ҳам терма жамоа яхши натижа қайд эта олишини исботлаш имконига эга. Бунинг учун эса  мураббийимиздан фақат меҳнат ва қунт талаб қилинади. Терма жамоамизга омад ёр бўлсин!

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 16:19, 24.11.2014. Ўқилди: 7688 марта. Фикрлар: 26 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Ливерпуль Муҳаммад Салоҳ 27
2 Ньюкасл Александер Исак 21
3 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 21
4 Ноттингем Форест Крис Вуд 18
5 Брентфорд Бриан Мбемо 16
6 Брентфорд Йоан Висса 15
7 Вулверхэмптон Матеус Кунья 14
8 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
9 Челси Коул Палмер 14
10 Кристал Пэлас Жан-Филипп Матета 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.