Бугун 18 апрель, 2025 йил, жума.

"Реал"ни вақтинча ким бошқариши мумкинлиги маълум бўлди [21]

Европа лигаси. «Манчестер Юнайтед» - «Лион» - 5:4 (видеошарҳ) [13]

"Реал" таркиби "тозаланади" [12]

U17 Осиё кубоги. Ўзбекистон КХДРни таслим этиб, финалга чиқди! [12]

Ўзбекистон кубоги. Турнирнинг амалдаги ғолиби ўз майдонида ютқазди [12]

"Барселона" "ПСЖ" вингерига кўз тикди [11]

“Абдуқодир келажакда топ даражадаги футболчига айланади” — мухлислар Ҳусанов ҳақида қандай фикрда? [11]

Исломбек Исмоилов: «КХДР тўлиқ таркиб билан ўйнаганида ҳам, биз ўз услубимиздан чекинмас эдик» [9]

ЕЧЛдаги муваффақиятсизликдан кейин Перес "Арсенал" футболчисини жамоага олиб келишга бел боғлади [9]

Испаниялик ҳоким: "Кимки кўплаб қора танли ўйинчиларни қўлга киритиш орқали улар ўйинларда жисмоний устунликка эришамиз деб ўйласа, футбол ҳақида ҳеч нарсани тушунмайди" [8]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Ливерпуль 32 76
2 Арсенал 32 63
3 Ньюкасл 32 59
4 Ноттингем Форест 32 57
5 Манчестер Сити 32 55
6 Челси 32 54
7 Астон Вилла 32 54
8 Борнмут 32 48
9 Фулхэм 32 48
10 Брайтон 32 48
11 Брентфорд 32 43
12 Кристал Пэлас 32 43
13 Эвертон 32 38
14 Ман. Юнайтед 32 38
15 Тоттенхэм 32 37
16 Вулверхэмптон 32 35
17 Вест Хэм 32 35
18 Ипсвич 32 21
19 Лестер 32 18
20 Саутгемптон 32 10

Ўтган ўйинлар. 32-тур

32-тур Манчестер Сити 5-2 Кристал Пэлас
32-тур Саутгемптон 0-3 Астон Вилла
32-тур Брайтон 2-2 Лестер
32-тур Ноттингем Форест 0-1 Эвертон
32-тур Арсенал 1-1 Брентфорд
32-тур Вулверхэмптон 4-2 Тоттенхэм
32-тур Челси 2-2 Ипсвич
32-тур Ливерпуль 2-1 Вест Хэм
32-тур Ньюкасл 4-1 Ман. Юнайтед
32-тур Борнмут 1-0 Фулхэм

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

01/01 06:00 Ньюкасл - Кристал Пэлас

Сўровнома

  • Ўзбекистоннинг қаеридансиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 21353 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 18.04.2025

      05:55 Новости футбола.
      06:00 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Падерборн 07" - "Фортуна Дюссельдорф".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Германии. "Бавария Мюнхен" - "Боруссия Дортмунд".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Германии. "Вольфсбург" - "РБ Лейпциг".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Германии. "Штутгарт" - "Вердер Бремен".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Галатасарай".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Падерборн 07" - "Фортуна Дюссельдорф".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Чемпионат Германии. "Айнтрахт Франкфурт" - "Хайденхайм 1846".
      20:25 Новости футбола.
      20:30 Д/ф "Пеле. Король футбола".
      21:20 Чемпионат Германии. Перед туром.
      21:50 Новости футбола.
      21:55 LIVE Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Бодрум". Прямая трансляция.
      23:55 Новости футбола.
      00:00 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Ганновер 96" - "Эльферсберг".
      02:00 Новости футбола.
      02:05 Чемпионат Германии. "Байер 04 Леверкузен" - "Унион Берлин".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Бодрум".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 18.04.2025

      05:40 Дзюдо. U-23. Fonbet Первенство России в Волгограде. День 2.
      07:30 Д/с "Век нашего спорта".
      08:00 Борьба. Чемпионат Европы в Словакии.
      10:10 Плавание. Чемпионат России в Казани. День 5.
      12:10 Фрирайд. Мировой тур. YETI Xtreme Verbier в Швейцарии.
      12:40 "Формула-1. Гаснут огни".
      13:10 Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап 1 в Санкт-Петербурге.
      15:30 "Физруки. Будущее за настоящим".
      16:05 Фристайл. Чемпионат мира в Швейцарии. Могул.
      18:05 "Вы это видели".
      18:55 LIVE Дзюдо. U-23. Fonbet Первенство России в Волгограде. День 3. Прямая трансляция.
      21:20 Д/с "Век нашего спорта".
      21:50 Борьба. Чемпионат Европы в Словакии.
      00:00 Плавание. Чемпионат России в Казани. День 6.
      02:30 "Физруки. Будущее за настоящим".
      03:05 Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап 1 в Санкт-Петербурге.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 18.04.2025

      05:25 "География спорта". Калининград.
      05:55 Новости.
      06:00 Волейбол. Чемпионат России. Мужчины. Pari Суперлига. Финал. "Зенит-Казань" - "Зенит" (Санкт-Петербург).
      08:00 "Непобедимый".
      08:30 Фрирайд. Мировой тур. YETI Xtreme Verbier в Швейцарии.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      12:00 Новости.
      12:05 "Небесная грация".
      12:25 "География спорта". Коломна.
      12:55 "География спорта". Тобольск.
      13:30 Профессиональный бокс. Султан Ибрагимов против Эвандера Холифилда.
      14:35 "Лица страны". Эдуард Трояновский.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:35 Евротур.
      17:25 Новости.
      17:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      18:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 LIVE Плавание. Чемпионат России в Казани. День 6. Прямая трансляция.
      21:15 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. Плей-офф. 1/4 финала. "Ак Барс" (Казань) - "Динамо" (Москва). 4-й матч. Прямая трансляция.
      23:55 LIVE Профессиональный бокс. "Winline. IBA. Pro 2". Сергей Ковалёв против Артура Манна. Прямая трансляция.
      01:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:50 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 1 на трассе "Ростов Арена".
      03:55 "Формула-1. Гаснут огни".
      04:25 Матч! Парад.
      04:55 Новости.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 18.04.2025

      06:00 Автоспорт. WEC. Сезон 2024. Финальный этап. "8 часов Бахрейна" в Сахире. Лучшие моменты.
      09:00 Снукер. Players Championship в Телфорде, Великобритания. Финал.
      11:30 Велоспорт. Тур Абруццо в Италии. Этап 3.
      13:00 Зал славы. Олимпиада 2024 в Париже.
      14:00 Снукер. Players Championship в Телфорде, Великобритания. Финал.
      16:00 Велоспорт. Тур Абруццо в Италии. Этап 3.
      16:40 LIVE Велоспорт. Тур Абруццо в Италии. Этап 4. Прямая трансляция.
      18:30 LIVE Велоспорт. Гонка "Флеш Брабансонн" в Бельгии. Прямая трансляция.
      20:30 Велоспорт. Тур Абруццо в Италии. Этап 4.
      21:30 Зал славы. Олимпиада 2024 в Париже.
      22:30 Снукер. Чемпионат мира 2024 в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      01:00 Велоспорт. Гонка "Флеш Брабансонн" в Бельгии.
      02:00 Велоспорт. Тур Абруццо в Италии. Этап 4.
      03:00 Автоспорт. WEC. Сезон 2024. Финальный этап. "8 часов Бахрейна" в Сахире. Лучшие моменты.
      04:30 Снукер. Чемпионат мира 2024 в Шеффилде, Великобритания. Финал.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Облаёр Расулов: «Тақдиримга битилган мўъжиза»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Шўртан
Рукн: Интервьюлар
A A A

Яна бир футбол мавсуми ортда қолди. Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси 2014 йилни муваффақиятли ўтказиб, қисқа танаффусдан кейин яна Олий лигага қайтди. Қўлга киритилган ушбу ютуқда клуб Бош директори Облаёр Расулов раҳбарлигидаги “Шўртан” жамоаси ва унинг бутун бир ишчи-ходимлари, қолаверса фидойи мухлисларнинг хизматлари катта бўлди. Шу муносабат билан биз Облаёр ака билан мавсум якунлари, йил давомида олиб борилган ишлар, амалга оширилган режалар, навбатдаги мақсадлар ва албатта, мамлакатимиз футболининг муҳим жабҳаларига бир назар ташлаш масалалалари бўйича суҳбатлашдик. Ўз ўрнида бугунги суҳбатимиз қаҳрамонининг футбол деб аталмиш миллионлар ўйинига бўлган дунё қараши, шахсий фикр мулоҳазалари борасида ҳам тўхталдик.

Аслида, ушбу суҳбатимизни 2014 йилги мавсум арафасида, ҳали “Шўртан” жамоаси биринчилик ўйинларига тайёргарлик кўраётган маҳалда ўтказишни кўзлагандик. Лекин О.Расулов камтарлик билан “Йигитлар ҳали жўяли бирор мавзуда гаплашишга асос йўқ, деб ўйлайман. Негаки, олдин мавсум бошлансин. Олдимизга қўйилган мақсадларга эришайлик. Мухлисларни хурсанд қилайлик. Шундан сўнг, бафуржа бир пиёла чой устида суҳбат қурсак арзийди”, - деган эди. Мана энди “Ғалвирни сувдан кўтарадиган”, ўтган мавсумни сарҳисоб қиладиган вақт келди.

— Облаёр ака, биламизки, “Шўртан” жамоаси Сиз учун бегона эмас. Клубда бундан аввал ҳам ишлагансиз. Иккинчи бор қадрдон жамоангизга келишингиз осон пайтга тўғри келмади. Биринчи лигага тушиб кетган “Шўртан”ни яна ўз мавқеига қайтариш учун ишни нималардан бошладингиз?
— Тошкент Политехника институтини тамомлагач, иш фаолиятимни мен учун қадрдон бўлиб қолган “Шўртаннефтгаз” УШКда меҳнатни муҳофаз қилиш бўлимида оддий мухандисликдан бошладим ва шу бўлим бошлиғи, кейинчалик эса бош мухандис муовини лавозимларигача кўтарилдим. 17 йилдан ортиқроқ бўлган меҳнат фаолиятим, қолаверса футбол, деб аталмиш жозибали ўйинга нисбатан меҳр ва қизиқишим зое кетмади. Ўйлайманки, айнан мана шу жиҳатларим раҳбарият нигоҳидан четда қолмади. Ва мен дастлаб, 2005 йилнинг май ойдан 2007 йилнинг май ойига қадар, “Шўртан” футбол клуби бошқарувида ишладим. Эндигина мамлакат Олий лигасига йўл олган жамоани оёққа туришида, унинг тетапоя бўлиши ва ўзбек футболида ўз ўрнини топишида камтарона меҳнатларим синганидан хурсандман.

2013 йилнинг апрель ойида иккинчи бор жамоани қабул қилиб олдим. Юқорида айтилганидек, ўша йилги мавсум ҳақиқатдан ҳам “Шўртан” учун осон кечмади. Пировардида жамоа Олий лигани тарк этди. Лекин биз бундан фожеа ясаганимиз, қўл қовуштириб ўтирганимиз йўқ. Бу спорт – ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради. Ҳаёт эса давом этади. Тезлик билан вақтни ғанимат билиб, олдимизга аниқ ва ягона мақсад – Олий лигага қайтиш вазифасини қўйдик. Енг шимариб, қаттиқ ишга киришдик. Барча ташкилий ишлар ва тайёргарлик жараёнларини Олий лига даражасида ўтказдик. Бунинг самарасини мана ҳамма кўриб турибди.

— Бош мураббийликка Мухтор Қурбонов номзоди тасдиқланди. Унинг қайси хислатларини қадрлайсиз?
— Қурбонов тўғрисида ортиқча гапириб ўтиришга ҳожат йўқ. Унинг ўз даврида қандай футболчи бўлганлиги, қайси терма жамоаларимиз ва клубларимизда фаолият кўрсатганлиги, қолаверса футболимиз равнақига нечоғли катта ҳисса қўшганлигини барча бирдек яхши билади. Уни футбол ўйнаб юрган кезларидан биламан. Майдонда ғайрат ва шижоати, футболни илмий даражада тушуниши билан ажралиб турарди. Мураббийлик фаолиятида эса иқтидорли ёшларнинг салоҳиятини яхши билади ва уларга кенг имконият беради. Ишончим комил, Мухтор Қурбонов яқин орада мамлакатимизнинг энг кучли ва тажрибали футбол мутахассисларидан бирига айланади.

— Демак, сўзларингиздан англадикки, кейинги йилда ҳам “Шўртан” бош мураббийлиги Қурбоновга ишониб топширилади?
— Шубҳасиз. 

— Биринчи лигида якунланган мавсум қандай кечди? 
— Ўйинларни икки минтақага бўлиб ўтказиш тизими ўзини оқламайди. Масалан бу йилги мавсум давомида “Ғарб”дан кўра, “Шарқ” минтақаси вакиллари анча кучли эканлиги билинди. Лигада тенглик даражасини сақлаб қолиш учун энг яхши ва муносиб 18та жамоани саралаб, босқичлардан ҳоли чемпионат ўтказилиши керак.

— Кўпчилик ўйинлар икки минтақада ўтказилиши иқтисодий тарафдан қулай, муаммолар камроқ бўлади, дейишмоқдаку.
— Биринчи лигада иштирок этишни астойдил хоҳлайдиган жамоа ҳар қандай муаммонинг ҳам, молиявий масалалар ечимини ҳам топади.

— Жамоангиз кейинги йили Олий лигада иштирокини давом эттиради. Бу лига мусобақаларининг ўтказилиш тартиби ҳам Сизни бефарқ қолдирмаслиги аниқ.
— Жамоалар сони 16та бўлиши энг мақбул вариант эди. Негаки, ички чемпионатимиз савиясини кўтариш ва миллий терма жамоамизга муносиб номзодларни тайёрлаш учун ўйинлар сонини кўпайтириш зарур. Ахир барчамизнинг мақсадимиз яхши савияли, етук футболчиларни тайёрлаш, миллий терма жамоамиз нуфузини ошириш, Жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда муносиб иштирок этган ҳолда Республикамиз халқини хурсанд қилиш, мухлислар ҳурматига сазовор бўлишку. Шу нуқтаи назаридан олиб қараганда Олий лига иштирокчилари сонини кўпайтириш масаласи бўйича яқинда қабул қилинган қарор айни муддао бўлди.

— Футбол мусобақаларини ҳакамларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Бу борадаги фикрларингиз?
— Ўзбекистонда ҳакамлик даражаси дунёнинг энг етакчи, ривожланган футбол мамалакатларидаги каби ва ҳаттоки, қайсидир жиҳатлари билан улардан олдинлаб ҳам кетди, десам ҳеч муболаға бўлмайди. Буни нафақат биз, балки бутун дунё футбол ҳамжамияти Жаҳон чемпионатлари финал қисмида энг кўп ҳакамлик қилган Равшан Эрматов тимсолида кўриб, гувоҳи бўлишди. Ўзбекистонликлар ҳозирда Жаҳоннинг энг сараланган ҳакамлари кучли учлигига кириб турибди. Энг аввало Ҳукуматимиз ва Ўзбекистон футбол федерацияси раҳбариятининг катта эътибори, шу соҳа мутахассислари томонидан ҳакамлик ишлари – ўқитиш, тайёрлаш, шу соҳага қизиққан истеъдодли ёшларни танлаб олиш масалалари туғри йўлга қўйилганлиги ушбу муваффақиятларимизга бош омил бўлмоқда.

— Болалар футболи ва унинг футбол ривожидаги ўрни ҳақида.
— Футболни ривожлантиришнинг асосий негизида биринчи навбатда болалар футбол мактаблари иш фаолиятини юқори даражага кўтариш шарт. Негаки, бўлажак юлдузларни тарбиялаб, камолга етказадиган маскан айнан футбол мактаблари бўлади. Ёши улуғ футбол мухлислари ўтган асрнинг 80-йилларидан кейин Испания ва Италия давлатларида қандай кўтарилиш юз берганлигини яхши билишади. Мана ҳозиргача бунинг самарасидан бутун дунё футбол аҳли баҳраман бўлиб келмоқда. Шукрки, мустақиллик йилларида Ўзбекистонда ҳам болалар футболига эътибор кучайди. Яратилган шароит ва имкониятлар туфайли биз ҳам жаҳон футбол мактаблари тажрибасидан хабардормиз ва улар қаторига чиқишга дадил қадамлар ташладик.

— “Шўртан” мамлакатимиз футболида ўз ўрнига эга бўлган жамоалардан бири саналади. Шундай экан янги мавсумга тайёргарлик ишлари ҳам юқори савияда ташкиллаштирилишига шубҳа қилмасак ҳам бўлади, тўғрими?
— Албатта, биз “Шўртан” жамоамизнинг обрўси ва мавқеини мустаҳкам бўлиши учун жуда катта режаларни амалга оширишни кўзда тутганмиз. Лекин буни ҳозирча ошкор қилмаймиз. Ҳаммасини вақт аста-секин кўрсатаверади.

— Мураббийлар гуруҳи ва футболчилар таркибида ҳам ўзгаришлар кутиладими?
— Бу ҳам тайёргарлик режамизнинг ажралмас қисми. Шунинг учун ҳозир бирор бир гап айтмаганим маъқул. Юқорида айтганимдек бу – вақт масаласи билан боғлиқ. 
Таркиб борасида эса қисқа ва лўнда қилиб шуни айтишим мумкин: биз асосан ёшларга таянган ҳолда жамоа тузамиз ва имкон борича воҳа футболчилари хизматидан фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Бу бизга ҳам иқтисодий, ҳам маънавий томондан маъқул келади.

— Янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўриб, катта мақсад ва режаларни тузаётган “Шўртан” таркибига легионерлар ҳам таклиф қилинадими?
— Легионер футболчининг жамоада бўлиш ёки бўлмаслигини инкор этмайман. Аммо бу масала вазият таққозоси, талаб, имконият ва шароитлардан келиб чиққан ҳолда ҳал этилади.

— Ўзи умуман олганда легионер футболчи қандай бўлиши керак?
— Агарда ҳориждан таклиф этиладиган футболчи маҳаллий йигитларимиз билан савия борасида тенг бўлса, бунга қаршиман. Легионер қайсидир бир жиҳатлари билан бўлса-да, у бизнинг футболчиларимизга ўрнак кўрсата олиши ва устунлик қилиши шарт. Ўшандагина биз легионерларга кўпроқ маош тўлашимиз ва жамоаларимизнинг лигада, қолаверса халқаро мусобақаларда яхши қатнашишида уларнинг кўмагини аниқ кўришимиз мумкин бўлади.

— Футболга ошно тутинган инсонлардан бирисиз. Бу ўйинга қандай таъриф берган бўлардингиз?
— Бир сўз билан айтадиган бўлсам, футбол бу – мўъжиза. Агар у мўъжиза бўлмаганида эди, ер юзидаги 7 миллиардга яқин одамларни ўзига ром этмасди. Чуқурроқ ўйлаб қарасангиз унинг мўъжизалигини исботлаб берувчи жуда кўп мисоллар бор. Менинг ҳаётимда қуйидаги учта воқеа бир умр хотирамда муҳрланиб қолган:

- “Бавария” – “МЮ” жамоалари ўртасида Мадридда ўтган драматик учрашувни эсланг. “Кўҳна қитъа” клубларининг энг нуфузли турнири ҳал қилувчи учрашувида ғалаба қозонаётган немислар жамоаси сўнги дақиқаларда аламли тарзда мағлуб бўлишди. Бундай бўлишини ким ўйлабди, дейсиз?

- 1986 йилги жаҳон чемпионатини ёдга олганимизда беихтиёр кўз олдимизда Аргентина ва Англия терма жамоалари ўртасидаги учрашув гавдаланади. Футбол пайдо бўлибдик, у қўл билан ўйналмайди. Лекин ўша олис Мексикадаги турнирда машҳур Диего Марадона ФИФА ҳакамларини лол қолдириб, қўли билан гол урди. Буни мана-ман, деган мутахассислар ҳам англай олмай, футбол мўъжизаси олдида ожизлик қилишди, тўғрими?

— Узоққа бормайлик. Яқиндагина ўз якунига етган Бразилия “Мундиали”да ким ўйлабди ёки башорат қилган эдики, мезбонларнинг Германия терма жамоасидан шундай йирик ҳисобда мағлуб бўлишини.

— Адашмасак, футбол билан болалигингиздан ошносиз ва ҳозирга қадар ўзингиз айтаганингиздек, мана шу мўъжизакор ўйин билан ҳамнафас бўлиб келмоқдасиз. Айтингчи, ўз ҳаётингиз давомида ҳам мана шу мўъжиза Сизга ўз туҳфасини ҳадя этганми?
— Албатта. Эсимни танибманки, футбол билан яшаяпман. Ҳамма болалар каби маҳалла, кўча куйда тўп изидан эртадан кечгача югуриб юрардик. Бизнинг давримизда ҳозиргидек шароитлар ёки футбол тўплари қаёқда эди. Резина коптоклар биз учун тенгсиз ҳисобланарди. Бўлганда ҳам энг камёб моллардан бири эди. Раҳматли отам футболни севишимни билиб, менга албатта, ўша коптокдан топиб келардилар. Олиб келганда ҳам бизникида захираси билан беш олти бўларди. Баъзида футболга шу қадар меҳр қўйганимиздан, чарчаб дала-даштда резина коптокларни қучоқлаб ёки бошимизни тагига қўйиб ухлаб қолардик...

— Бу ҳолат кейинчалик катта футболда фаолият кўрсатишингизга ҳам туртки бўлганми?
— Профессионал даражада бўлмаса-да, талабалик давримда институт терма жамоасида футбол ўйнадим. Олий ўқув юртлари ўртасида ўтадиган ўйнлар ўзига хос шиддатли ва ёшлик давримизга мос тарзда кескин, қизиқарли курашларга бой ўтарди. Ҳали ҳам ёдимдан чиқмайди ўз даврининг таниқли футболчиси бўлган, ҳозирда миллий терма жамоамизнинг етакчиси Виталий Денисовнинг отаси Геннадий Денисов билан майдонда кўп бора бир-биримизга рўбарў келганмиз. У ҳимояда мен эса ҳужумда ўйнаганмиз.

Тан олиш керак, метин ҳимоячи эди, лекин гол уришга барибир имкон топар эдим. Бир вақтнинг ўзида иккинчи лига мусобақасида иштирок этадиган Тошкент вилоятининг “Келес” жамоасида ҳам ўйнардим.

— Меҳнат фаолиятингизни деярли бир жойда - “Шўртаннефтгаз” УШКда ўтказиб келган экансиз. 
— Бу ерда ҳам иш жараёни билан бир вақтнинг ўзида футболга бўлган қизиқишимни ҳаётга татбиқ қилишга ҳаракат қилдим. Иш бошлаганимдан сўнг, кўп ўтмай ташкилотимиз қошида соғломлаштириш гуруҳи жамоасини туздим. Мана орадан ўтган қарийб 25 йил ичида футбол бўйича мунтазам равишда корхона ички чемпионати ўтказиб келинади.

— Фарзандларингиз ҳам Сизнинг изингиздан бориб, футбол соҳасида фаолият кўрсатишар экан.
— Футбол мўъжизаси оиламни ҳам четлаб ўтмаган. Катта фарзандим Сардор Расулов айни пайтда мамлакат чемпионати Олий лигасида иштирок этаётган “Металлург” (Бекобод) жамоасида худди ўзим каби ҳужумчи бўлиб тўп суради. Майдонга тушганида, айниқса гол урганда ота сифатида ўғлимнинг камоли учун хурсанд бўламан, ғурурланаман. Иккинчи ўғлим Комилжон Расулов қатъиятлилиги, ирода ва ҳақиқатга бўлган кучли мойиллиги сабаб, футбол ҳакамлигини танлади. 2014 йили Ўзбекистон биринчилиги баҳсларида фаолият кўрсатишни бошлади.

— Уларнинг футболни танлашида Сизнинг нечоғли таъсирингиз бўлган? 
— Биласизми, ёшликда ҳамма футболга қизиқади. Лекин аста-секин болалар улғая боргач, ҳақиқатда кимнинг футболчи сифатида истеъдоди кучли бўлсагина ёки дилига Яратганнинг ўзи назар солсагина шу йўлдан кетади. Бу билан нима демоқчиман, ўғилларимнинг иккисини ҳам футбол соҳасига мажбурлаб етаклаб келмаганман. Нимагаки, эришган ва эришаётган бўлишса, буларнинг ҳаммаси истеъдоди, иқтидори, ўз интилиши ва албатта, меҳнатлари билан эвазига бўляпти.

— Ҳаётингизда футбол билан боғлиқ унутилмас воқеалар кўп бўлганлиги шубҳасиз. Шулардан энг эсда қоларлиси?
— Жаҳоннинг энг кучли дарвозабони, деб тан олинган Лев Яшиннинг футбол тўғрисида “Любите футбол, футбол делает людей добрыми и благородными” ва “Футбол служит миру и дружбы народов”, деган иккита машҳур ибораси бор. Бир сўз билан айтганда, ҳақиқатдан ҳам футбол инсонларга фақат ва фақат яхшилик, хурсандчилик, қувонч олиб келади. Гарчи профессионал футболчи бўлмасам-да, 1997 йили ўзим ўсиб улғайган “Кўкдала” қишлоғимизнинг “Олтин Бошоқ” жамоаси билан “Шўртан” футбол клуби ўртасида каминанинг шарафи учун хайрлашув учрашуви ташкил қилинди. Учрашув 3:2 ҳисобида якунланди. Иккита голга ўзим муаллифлик қилдим. Ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилиб турган бир пайда, ўрнимга катта ўғлим, ҳозирда “Металлург” сафида тўп сураётган 8 ёшли Сардор тушди ва учинчи голни дарвозага киритди. Мана шу менинг катта футболдан олган қувончим, бахтим. Ўшанда мен “Футбол – тақдиримга битилган мўъжиза” эканлигига амин бўлганман ва бундан Яратганга шукроналар айтганман.

— Футболдан ташқари яна нималарга қизиқасиз? 
— Санъатга, ўзбек классик ашулачилига қизиқаман. Шунинг учун ҳам иккинчи ўғлимнинг исмини Хоразм санъатига ҳурмат маъносида Комилжон, деб қўйганман. Унинг ўғлига эса Маъмуржон, деб исм қўйдим. Бу билан Хоразм-Фарғона-Тошкент ашулачилик йўналишларини боғлаб қўйдим. Бундан ташқари бадиий адабиётга ҳам ҳурматим баланд. Биласизми, ёзувчи ўз асарида албатта, ўқувчига қандайдир бир ҳаётий йўл-йўриқ, руҳий ва маънавий фалсафа тақдим этади. Ҳар бир ўқилган китоб бежиз кетмайди. Шунинг учун ўзим ҳам, фарзандларим ҳам китоб ўқиш масаласига яхши назар билан қараймиз.

— Ўқувчиларимизга тилакларингиз.
— Мамлакатимизда яшайдиган ҳар битта оилада камида биттадан ва ундан кўпроқ спортчи вояга етсин. Юртимизда яшаётган ҳар бир инсоннинг нияти яхшиликка қаратилишини тилаб қоламан. Осмонимиз мусаффо, юртимиз тинч бўлсин, Ўзбекистон мамлакатимиз гуллаб яшнайверсин.

Толибжон ҚОСИМОВ суҳбатлашди.

Манба: www.fcshurtan.uz
Киритилди: 15:21, 27.11.2014. Ўқилди: 4483 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Ливерпуль Муҳаммад Салоҳ 27
2 Ньюкасл Александер Исак 21
3 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 21
4 Ноттингем Форест Крис Вуд 18
5 Брентфорд Бриан Мбемо 16
6 Брентфорд Йоан Висса 15
7 Вулверхэмптон Матеус Кунья 14
8 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
9 Челси Коул Палмер 14
10 Кристал Пэлас Жан-Филипп Матета 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.