Бугун 1 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 29 73
2 Реал Мадрид 29 69
3 Вильярреал 29 58
4 Атлетико 29 57
5 Бетис 29 44
6 Сельта 29 41
7 Реал Сосьедад 29 38
8 Хетафе 29 38
9 Атлетик Бильбао 29 38
10 Осасуна 29 37
11 Эспаньол 29 37
12 Валенсия 29 35
13 Жирона 29 34
14 Райо Вальекано 29 32
15 Алавес 29 31
16 Севилья 29 31
17 Эльче 29 29
18 Мальорка 29 28
19 Леванте 29 26
20 Реал Овьедо 29 21

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Вильярреал 3-1 Реал Сосьедад
29-тур Эльче 2-1 Мальорка
29-тур Эспаньол 1-2 Хетафе
29-тур Леванте 4-2 Реал Овьедо
29-тур Осасуна 1-0 Жирона
29-тур Севилья 0-2 Валенсия
29-тур Барселона 1-0 Райо Вальекано
29-тур Сельта 3-4 Алавес
29-тур Атлетик Бильбао 2-1 Бетис
29-тур Реал Мадрид 3-2 Атлетико

Навбатдаги ўйинлар. 30-тур

04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
05/04 00:00 Атлетико - Барселона
05/04 17:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
05/04 19:15 Валенсия - Сельта
05/04 21:30 Реал Овьедо - Севилья
06/04 00:00 Алавес - Осасуна
07/04 00:00 Жирона - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Баҳодир Пардаев: «Пахтакор»да муҳит жуда ажойиб»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Пахтакор
Рукн: Интервьюлар
A A A

"Пахтакор"га иккинчи даврада қўшилган Баҳодир Пардаев 7 гол уриб, чемпионликка муносиб ҳисса қўшди. Олий лигада ҳар 85 дақиқада тўп киритган ҳужумчи чемпионатда бир голни уриш учун ўртача энг кам вақт сарфлади. Баҳодир клуб офисига ташриф буюриб, саволларга жавоб берди.

— Жамоага тез кўникиб кетаман деб ўйлаганмидингиз? Иккинчи давранинг ўзида 7 гол уришга эришдингиз.
— Тўғриси, "Пахтакор"да муҳит ажойиб эканлиги менга қўл келди. Аввал ўзим ўйнаган жамоаларда бундай ҳолатни кўрмагандим. Футболчилар ўзаро кўп мулоқотда бўлишади ва барча ўзини эркин ҳис қилади. Керак пайтда мураббийлар ҳам ёрдамини аямайди. Шунингдек, "Бунёдкор"да мен билан бирга ўйнаган Анвар Солиев жамоага кўникишимда катта ёрдам берди. Анвар ака билан "Пахтакор"га ўтишдан аввал маслаҳатлашганимда у менга иккиланмасдан ўтишим кераклигини айтганди. Ҳозирча жамоавий ўйинга тўлиқ мослашиб бўлдим деб айта олмайман. Чунки бунга кўпроқ вақт кетади. Шунга қарамай, "Пахтакор"нинг муҳитига кўникиб кетдим. Бунинг учун барча жамоадошларимга раҳмат айтаман.

— Олий лигада гол уриш учун энг кам вақт сарфлаган ҳужумчи бўлдингиз. Бунга қандай эришдингиз?
— Ҳужумчининг вазифаси гол уриш. "Пахтакор" мени ўз таркибига қўшиб олаётган пайтда шунчаки юришим ёки кўринишим учун таклиф қилмаган. Ҳужумчи тўп киритиши ва учрашувларда жамоа учун ўйнаши лозим. Билдирилган ишончни оқлаш учун уриндим. Чемпионлик учун кичик бўлса-да, ҳиссамни қўшганимдан хурсандман. Бундан ташқари, аввал менга имконият берилмагани учун бошқаларга ўйнай олишимни исботлашим зарур эди.

— Жамоамизда иккинчи даврани ўтказдингиз. Ундан қандай таассуротлар қолди?
— "Пахтакор"га қарши ўйинларда ҳар бир жамоанинг бор кучи билан ҳаракат қилганини алоҳида таъкидлаган бўлардим. Чемпионлик йўлида энг қийин баҳсни Наманганда ўтказдик. Мезбонлар бизга ҳар бир ҳолатда жиддий қаршилик кўрсатишди. Чемпионатимизда шундай ўйинлар кўп бўлса, бундан футболчиларга фойда бўларди. Ўша кунги ғалаба руҳиятимизни кўтариб юборди. Энг муҳим учрашувлар сифатида "Насаф" ва "Локомотив"га қарши беллашувларни айтаман. 4 кун ичида икки кучли рақиб билан ўйнадик. Уларнинг иккаласида ҳам асосий рақиблар устидан зафар қучдик.

— Бошқа жамоалар сафида ўйнагансиз. "Пахтакор" улардан нимаси билан фарқ қилади?
— Биринчи ўринда жамоа ичидаги муҳитнинг ажойиб эканлиги билан. Буни олдинроқ ҳам айтиб ўтдим. Шунингдек, жамоавий руҳият ҳам "Пахтакор"да жуда яхши ҳолатда. Бунда Самвел Бабаян ва мураббийлар штабидаги инсонларнинг ҳиссаси катта. Машғулотлар, ўйинга тайёрланиш ва руҳиятимизни кўтариб юборишда улар катта ҳажмдаги ишни амалга оширишди. Бундай иш услубини "Бунёдкор"ни Зико бошқарган пайтда кўргандим. Менежеримиз ёшлар жамоаси иштирокидаги учрашувларни ҳам кузатиб, ҳар бир футболчи ҳақида зарур маълумотга эга бўлиб боради. Академия жамоаларига ҳам бефарқ эмас. Унга шу тарафдан қойил қолдим.

— Кейинги мавсум олдингизга қандай мақсад қўйяпсиз?
— Биринчи навбатда жамоа билан бирга олий лига ва кубокда ғалаба қозонишни, Осиё Чемпионлар лигасида яхши натижа қайд этишни хоҳлайман. Ҳужумчи сифатида эса ҳар бир учрашувда тўп киритиш ва "Пахтакор" ғалабаларига ҳисса қўшишни истайман.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 12:09, 02.12.2014. Ўқилди: 4073 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 14
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
7 Барселона Роберт Левандовски 11
8 Барселона Рафинья 11
9 Сельта Борха Иглесиас 11
10 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик