Бугун 16 ноябрь, 2025 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна
28-тур Сурхон 1-0 Шўртан

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 16.11.2025

      07:00 Д/ф "Килиан Мбаппе. Восходящая звезда".
      08:00 Д/ф "Бобби Робсон. Больше, чем тренер".
      09:40 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      11:35 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      13:30 Д/ф "КОПА 71".
      15:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      17:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      19:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Аланьяспор".
      21:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      23:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      01:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      02:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 16.11.2025

      05:00 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. До 109 кг.
      06:05 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. Свыше 109 кг.
      07:10 "Страна спортивная".
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 2.
      10:10 Автоспорт. Дрифт. RDS GP. Кубок России "Суперфинал РДС" на трассе "Ростов Арена".
      11:00 Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве.
      12:35 Д/ф "Криштиану Роналду. Единственный и неповторимый".
      13:45 Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Турции. Пляжный спринт.
      15:25 "Эволюция спорта".
      15:55 LIVE Волейбол на снегу. Чемпионат России. Этап в Новом Уренгое. Женщины. Матч за 3-е место. Прямая трансляция.
      16:55 LIVE Волейбол на снегу. Чемпионат России. Этап в Новом Уренгое. Мужчины. Матч за 3-е место. Прямая трансляция.
      17:55 LIVE Волейбол на снегу. Чемпионат России. Этап в Новом Уренгое. Женщины. Финал. Прямая трансляция.
      18:55 LIVE Волейбол на снегу. Чемпионат России. Этап в Новом Уренгое. Мужчины. Финал. Прямая трансляция.
      20:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      20:25 "Непобедимый".
      20:55 LIVE Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 3. Прямая трансляция.
      23:30 Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Турции. Пляжный спринт.
      01:05 Автоспорт. Ралли. Чемпионат России.
      01:35 Боулинг. Кубок Дружбы. Россия - Узбекистан.
      03:40 "Эволюция спорта".
      04:05 Прыжки на батуте. ФГК Чемпионат России в Екатеринбурге.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 16.11.2025

      05:55 Новости.
      06:00 LIVE Смешанные единоборства. UFC 322 в Нью-Йорке, США. Ислам Махачев против Джека Делла Маддалены, Валентина Шевченко против Чжан Вэйли. Прямая трансляция.
      11:00 LIVE Смешанные единоборства. ONE FC 173 в Токио, Япония. Анатолий Малыхин против Умара Кейна. Прямая трансляция.
      16:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      16:55 LIVE Футбол. Лига Пари. "Челябинск" - "КАМАЗ" (Набережные Челны). Прямая трансляция.
      19:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:15 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. СКА (Санкт-Петербург) - "Металлург" (Магнитогорск). Прямая трансляция.
      22:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      23:00 Смешанные единоборства. UFC 322 в Нью-Йорке, США. Ислам Махачев против Джека Делла Маддалены, Валентина Шевченко против Чжан Вэйли.
      01:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:35 Д/ф "Мэнни Пакьяо. Непреодолимая сила".
      04:00 Волейбол. Чемпионат России. Мужчины. Суперлига. "Белогорье" (Белгород) - "Зенит-Казань".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 16.11.2025

      05:30 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Финал. Сессия 2.
      08:00 Олимпийский канал. "Сила Олимпиады". "Милан-Кортина 2026. 100 дней до начала".
      09:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      10:00 Автоспорт. WEC. Финальный этап. "8 часов Бахрейна" в Сахире. Лучшие моменты.
      12:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      13:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      13:45 LIVE Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка. Прямая трансляция.
      15:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      16:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      16:45 LIVE Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка. Прямая трансляция.
      18:00 LIVE Пауэрлифтинг. Чемпионат мира в Клуж-Напоке, Румыния. Женщины. До 84 кг; Мужчины. Свыше 120 кг. Прямая трансляция.
      21:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      22:00 Фигурное катание. Гран-при ISU. Skate America в Лэйк-Плэсиде, США. Женщины. Короткая программа.
      23:00 Фигурное катание. Гран-при ISU. Skate America в Лэйк-Плэсиде, США. Мужчины. Произвольная программа.
      00:10 LIVE Фигурное катание. Гран-при ISU. Skate America в Лэйк-Плэсиде, США. Танцы на льду. Произвольный танец. Прямая трансляция.
      01:55 LIVE Фигурное катание. Гран-при ISU. Skate America в Лэйк-Плэсиде, США. Женщины. Произвольная программа. Прямая трансляция.
      04:30 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Миржамол Қосимов: "Машҳур инсонларнинг фарзандларига ҳамиша қийин бўлади..."

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўзбек футболида Абдураимовлар, Бозоровлар, Дўрмоновлар, Усмонхўжаевлар каби сулолалар мавжуд. Бу оилаларда касб давомийлиги авлоддан авлодга ўтиб келяпти. Шундай сулолалар қаторига энди Қосимовлар оиласини ҳам қўшишимиз мумкин. Ўзбек футболининг барча даврлардаги энг машҳур юлдузларидан бири Миржалол Қосимовнинг фарзандлари айни пайт ота касбини давом эттиришяпти. Албатта, олма дарахтининг тагига олма тушади. Тўнғич ўғил - Миркамол мураббийлик фаолиятини бошлаган бўлса, Миржамол бир неча йилдирки, «Бунёдкор» клуби шарафини ҳимоя қилиб кел­япти. Шунингдек, у Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоси ҳамдир. Бу йил Миржамол ва унинг жамоадошлари Мьянмада ўтказилган Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этишди. Яъни келаси йили Янги Зеландия мезбонлик қиладиган жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишди. Миржамолнинг орзулари ҳали бисёр. Биринчи галда, кичик мундиалда муносиб ўйин намойиш этиш ҳамда «Бунёдкор»нинг асосий таркибидан жой олишни хоҳлайди. Катта йўл бошида турган истеъдодли футболчи билан суҳбатимиз турли масалалар ҳақида кечди.

- Миржамол, футболимизда Қосимов фамилияси жуда машҳур. Унга муносиб бўлиш ҳам шунга яраша мушкул. Футболни касб сифатида танлаётган пайтингиз шу ҳақда ўйлаб кўрганмидингиз?

- Айнан отамнинг ўйинларини кўриб, футболга меҳр қўйганман. Табиийки, уйимиздаги муҳит ҳам футболни танлашимга замин яратди. Барча болалар каби тўп тепишни маҳаллада бошлаганман. Уйимиз берк кўчада жойлашган бўлиб, футбол ўйнашга жуда қулай эди. Вақт ўтиши билан футболга меҳрим кучайиб борди. Буни пайқаган отам футбол мактабига олиб бордилар. Эътиборга молик жиҳати шуки, мени ҳам ўз устозлари - Юрий Госпадарчук қўлига топширдилар.

- Хўш, бу танловингизга хусусан, отангиз қандай муносабат билдирди?

- Яхши эслайман, бу мавзуда анча узоқ суҳбатлашганмиз. «Футбол осон касб эмас, боз устига, сен футболчининг фарзандисан, обдон ўйлаб кўр. Яна машғулотлар мактабдаги дарсларга ҳалал бермаслиги керак, буларнинг барига кўнсанг, сенга рухсат бераман», деб айтганлар. Ўз ўрнида мен ҳам муносиб издош, яхши фарзанд бўлишга ваъда берганман. Шундан ке-йингина «Чиғатой» футбол мактабига олиб борганлар. Юрий Михайлович билан таништириб, «Бу киши илк мураббийим, мен каби футболчи бўлишни истасанг, ҳар бир айтганларини сўзсиз бажаришинг керак», деб маслаҳат берганлар. Мураббий ҳам кулиб, насиҳат қилганди: «Миржамол, спорт, хусусан, футболнинг нонини ейиш қийин, ўз хатти-ҳаракатинг билан Миржалолни уялтириб қўйишга ҳаққинг йўқ». Ўша гаплар қулоғимга қўрғошиндек қуйилиб қолган.

- Онангиз футболни танлашингизга осонликча рози бўлмагандир? Ҳарқалай, футболчиларнинг рафиқаларига осон эмас...

- Албатта, онамга қийин бўлганини биламан. Зеро, отам кўп вақт сафарда юрардилар. Лекин футболга кучли қизиқишимни кўргач, ўзлари шароит яратиб бердилар. Ҳа, бошида мен танлаган йўл мураккаб эканлиги, масъулияти жуда оғирлигини айтдилар. 7 ёшимдан шуғуллана бошлаган бўлсам, машғулотларга кўпинча ўзлари олиб борардилар. Улардан миннатдорман, куннинг иссиғида ҳам, қаҳратон қишда ҳам машғулот якунланишини икки соатлаб кутиб ўтирардилар. Қолаверса, бобомнинг ҳам ҳиссалари катта. Улар ҳам машғулотларга олиб борардилар. Футболни яхши тушунганларидан машғулотлар тугагач, хатоларимни айтиб, тўғри йўлга бошлаганлар.  

- Қизиқ, исмингизни ким қўйган?

- Отам. Буни кейинчалик онам айтиб бергандилар. 1995 йили Владикавказнинг «Алания» клуби таркибида ўша пайтдаги УЕФА кубоги учрашувида «Ливерпуль» дарвозасини иш-ғол қилганлар. Ўша голни ҳалигача тез-тез томоша қилиб тураман. Ўрганадиган жиҳатлари жуда кўп. «Ливерпуль» посбонини жарима зарбасидан ожиз қолдирганлар. Ўша ўйин арафасида дунёга келганман. Мен туғилган пайт отам сафарда бўлган эканлар. Шунда алоҳида қўнғироқ қилиб, тайинлабдилар: «Ўғлимга Миржамол, деб исм қўйинглар».

- Машғулотларга қатнашгандан сўнг профессионал футбол умуман бошқа нарса эканлигини англагандирсиз?

- Ҳа, кўча футболидан катта фарқи бор. Кўчада ўзингиз хоҳлагандек ўйнайверасиз. Профессионал футболда ундай эмас. Мураббийнинг кўрсатмаларига биноан ҳаракат қилишингиз шарт. Футбол жамоавий ўйин эканлигини айнан профессионал даражада тушуниб етасиз. Кўча футболида бир ўзингиз бутун жамоани алдаб ўтиб, дарвозага тўп киритишингиз мумкин. Профессионал спортда эса бу имконсиз иш.

- Эътиборлиси, сиз худди отангиз каби марказий ярим ҳимоя чизиғида тўп сурасиз. Ўйинларингизни бир неча бор кўрганмиз, плеймейкерлик вазифасини ҳам бажарасиз. Нима учун ҳужумчи ёки ҳимоячи эмас, айнан ярим ҳимоячи бўлишга қарор қилгансиз?

- Биласизми, ҳар бир футболчининг ўз кумири бор. Кимгадир ҳавас натижасида маълум позицияни танлайди. Табиийки, менинг кумирим отам бўлганлар. Уларга ҳавас қилиб, футболни касб сифатида танлаганман. Ярим ҳимоя чизиғидаги ўйинларини ҳамиша завқ билан кузатардим. Қолаверса, биринчи мураббийим ҳаракатларимни кўриб, «Ярим ҳимояда ўз ўрнингни топа оласан, фақат бунинг учун астойдил ишлашинг, тер тўкишдан тўхтамаслигинг  керак», деб уқтирди. Юрий Михайлович яна бир гапни кўп қайтарарди: «Миржамол, сен отангни уялтириб қўймаслигинг керак, машҳур фамилияни ўзинг билан олиб юрибсан, буни ҳеч қачон унутмагин».

- Энг қизиғи, отангиз каби 4-рақамни олдингиз...

- Бу ҳам ҳавасга боғлиқ. Отамга ҳар томонлама ўхшаш мақсадида 4-рақамни танладим. Нафақат футбол, балки ҳаётда ҳам у кишига ўхшашни хоҳлайман.

- Лекин 4-рақамли форманинг ўзбек футболида ўз ўрни бор. Унга муносиб ўйин кўрсатиш ғоят муҳим ҳисобланади. Зеро, ишқибозлар кўз ўнгида биринчи галда, отангиз гавдаланади...

- Ўзи машҳур инсоннинг фарзандига ҳамиша қўшимча масъулият юкланади. Бу ҳақда кўп ўйлайман. Нафақат майдондаги ҳаракатларим, балки юриш-туришимга ҳам катта эътибор қаратаман. Отамга ёмон гап эшиттиришни истамайман.

- Ўзбек футболининг энг сара юлдузларидан бири Биродар Абдураимовнинг айтишича, отангиз асосий машғулотлардан кейин қолиб, якка тартибда ҳам кўп шуғулланган. Бундай одат сизда ҳам борми?

- Бу ҳақда эшитгандим. Ёшлигимда уйдагилар билан машғулотларга борганимда, ўзим ҳам гувоҳ бўлганман. Ҳозир худди шундай йўл тутишга ҳаракат қиляпман. Кунига икки маҳал машғулот ўтасак, ўзим ҳам қўшимча тарзда шуғулланаман.

- Ўйинлардан кейин оила даврасида ҳаракатларингиз юзасидан муҳокама, таҳлил жараёни қизғин тус олса керак...

- Бўлмасамчи? Бусиз иложи йўқ. Бобом, дадам, акам ўйинларимни ҳамиша кузатиб, ҳаракатларимни таҳлил қилиб боришади. Хатоларимни айтиб, қайсидир вазият юзасидан муносабат билдиришади. Отам ўйинимни бевосита стадионда кўрадилар. Сўнгги пайтлар менга қўшимча босим тушмаслиги учунми, ўйинимни билдирмасдан кўриб кетяптилар. Лекин уйга борганда, албатта, тегишли баҳони берадилар. Айтайлик, қайсидир ҳолатлар бўйича танбеҳ эшитишим ҳам мумкин.

- Бир неча йилдан бери «Бунёдкор» шарафини ҳимоя қилиб кел­япсиз. Хусусан, отангиз қўл остида ҳам ўйнадингиз. Ўша вақт ота-бола муносабатлари қандай бўларди?

- Машғулот жараёнида озгина босим сезиларди. Тўғрисини айтаман, майдонга тушишдан олдин ҳаяжон босарди. Кейин секин-аста барчаси ўз жойига тушиб кетди. Ота-бола муносабатларига келсак, уйда ота, жамоада мураббий эдилар. Мисол учун, етарлича дакки ҳам берардилар, ҳаттоки, яхшигина койиганлар ҳам.

- Майдонга туширмаган пайтлари ранжимаганмисиз?

- Табиатан ҳеч қачон мураббийларга эътироз билдирмайман. Чунки отам шундай тарбия берганлар. Ҳар доим айбни биринчи галда, ўзимдан излаганман. «Мураббий захирада ушлаб турибдими, демак, унинг қандайдир асоси бор» қабилида фикр юритаман.

- Ёшлар лигасида, кейин ёшлар термасида ҳам жамоадошларингизни сардорлик боғичида майдонга бошлаб тушгансиз. Сардорлик масъу­лияти ҳақида нима дейсиз?

- Биринчи навбатда, отамга бир неча йиллар давомида қандай масъулият тушганини, зиммаларида оғир юкни кўтариб юрганларини тушуниб етдим. Сардор мураббий ва футболчилар ўртасидаги кўприк вазифасини бажаради. Албатта, ташқаридан қараганда, сардор доимо ажралиб туради, қўлидаги боғич кўзга ташланади. Лекин унга муносиб бўлиш бошқа масала.

- 2014 йилги футбол мавсуми Ўзбекистон ёшлар термаси учун омадли келди. Равшан Ҳайдаров жамоаси Осиё чемпионатида ярим финалга қадар етиб бориб, Янги Зеландия­да ўтказиладиган жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.

- Албатта, ўша пайтдаги қувончли онларни ёдга олиш мароқли. Ҳар бир футболчи жаҳон чемпионатида иштирок этишни орзу қилади. Биз - ёшларнинг энг катта орзуларимиздан бири рўёбга чиқди. Тан олиш керак, йўлланма осонликча қўлга киритилмади. Чорак финалдаги рақибимиз - Таиланд термаси охиригача жиддий қаршилик кўрсатди. Умуман, мухлисларимизга қувонч улашганимиздан бениҳоя хурсандмиз.

- Келаси йилнинг 31 май куни Янги Зеландияда ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланади. Лекин ЖЧга Осиё чемпионатида қатнашган барча футболчилар бормасликлари мумкин. Селекция жараёни ҳали давом этади...

- Бу нарсани терма жамоанинг ҳар бир футболчиси тушуниб турибди. Ҳеч кимнинг хотиржам тортишга ҳаққи йўқ. Бирор футболчига жой кафолатланмаган. Буни мураббийимиз ҳар бир машғулотдан кейин уқтириб туради. Режага биноан, 24-28 декабрь кунлари Тошкентда қисқа муддатли ўқув-машғулотлар йиғини ташкил этилади. Жаҳон чемпионатигача ҳар ойда йиғин ўтказиш режага киритилганлигини айтишди. Билишимча, февраль ойида Тошкентда 2та халқаро ўртоқлик учрашуви уюштириш кўзда тутилган. 10 февраль куни ЖЧ-2015га қуръа ташланади. Гуруҳдаги рақиблар маълум бўлгач, тайёргарлик режаси тасдиқланса керак. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, жаҳон чемпионатига максимал даражада тайёргарлик кўриш зарур. Бу ҳар бир футболчи учун каттагина имконият. Шу мундиалда футболчи ўзини кўрсатиш орқали келажагини ўзгартириши мумкин. Яхши жамоалардан таклиф олиш имконияти бор, ҳарқалай.

- Миржамол, нафақат футбол, балки каратэ билан ҳам шуғуллангансиз. Медалларингиз ҳам етарли экан. Бир вақтнинг ўзида икки спорт тури билан шуғулланиш қийинчилик туғдирмаганми?

- Телевизорда каратэ мусобақасини кўриб, бу спорт турига қизиқиб қолганман. Ўша пайт 6 ёшда эдим. Натижада ўзбек каратэси юлдузи - Отабек Қосимовга ҳавас қилиб, бу спорт тури тўгарагига ёзилганман.

- Каратэ ката ва кумитэ йўналишларидан иборат. Сиз қайси йўналишда кўпроқ медаль ютгансиз?

- Кўпроқ ката, яъни кўргазмали чиқиш мусобақаларида ғолиб чиққанман. Дўстларим - Ҳасан ва Ҳусан билан жамоавий ката баҳсларида кўп бора чемпионликни тантана қилганмиз. Адашмасам, каратэдаги қисқа фаолиятим давомида  33та медаль олганман. Лекин кумитэ йўналишида ҳам медалларим бор. Фақат футболга қизиқишим кучлилик қилгани боис, кейинчалик каратэни ташлашимга тўғри келди. Зеро, бир вақтнинг ўзида 2та спорт тури билан профессионал тарзда шуғулланишнинг иложи йўқ.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 22:44, 26.12.2014. Ўқилди: 7203 марта. Фикрлар: 15 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.