Бугун 13 март, 2026 йил, жума.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 3 9
2 Локомотив 3 7
3 Насаф 3 7
4 Бухоро 3 7
5 Навбаҳор 3 6
6 Пахтакор 3 6
7 Қизилқум 3 6
8 Динамо 3 4
9 Бунёдкор 3 4
10 Хоразм 3 4
11 Андижон 3 3
12 ОКМК 3 1
13 Қўқон-1912 3 1
14 Сурхон 3 1
15 Сўғдиёна 3 1
16 Машъал 3 0

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Нефтчи 3-0 Андижон
3-тур Машъал 0-2 Қизилқум
3-тур Пахтакор 0-2 Навбаҳор
3-тур Сурхон 0-0 Бунёдкор
3-тур Локомотив 0-0 Қўқон-1912
3-тур Бухоро 1-1 Хоразм
3-тур ОКМК 2-2 Сўғдиёна
3-тур Динамо 1-1 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 4-тур

18/03 19:15 Қўқон-1912 - Навбаҳор
18/03 19:15 Хоразм - Бунёдкор
18/03 20:00 Қизилқум - ОКМК
19/03 16:00 Андижон - Машъал
19/03 18:15 Бухоро - Динамо
20/03 16:00 Нефтчи - Локомотив
20/03 17:00 Насаф - Сурхон
20/03 18:15 Сўғдиёна - Пахтакор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Сўғдиёна» раҳбарияти мухлислар билан учрашди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Сўғдиёна
Рукн: Янгиликлар
A A A

Жиззахдаги янги стадионда жиззахлик мухлислар ва “Сўғдиёна” раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтган эди. Ушбу учрашувдан сўнг мухлислар “Сўғдиёна” ҳақидаги фикрлари билан қизиқишди.

Игорь:
— Биласизми, мен 30 йилдан бери “Сўғдиёна”га мухлислик қиламан. Жамоа олий лигадами ёки биринчи лигада ўйнайдими барча ўйинларини қолдирмай стадионлардан бориб кузатиб келаман. Жамоанинг ҳозирги ҳолатига фикр билдирадиган бўлсам, Даврон Жиззахда ўз кучига эга жамоани шакллантира олди деб қўрқмай айта оламан. 3 йилдан бери жамоага мураббийлик қилаётган бўлса, менимча футболчилар намойиш этаётган ўйин чакки эмас. Ҳамма билади жамоага яхши ҳомий етишмаяпти. Файзиев жамоани “суяги”ни ушбу мавсумда ҳам сақлаб қола олса, энг ёмон натижа 9-10-ўринлар бўлиши мумкин.
— Даврон Файзиёевнинг истеъфоси хақидаги хабарни эшитиб жуда ажабландим ва барча мухлислар қатори уни қўллаб-қувватлаш учун мен ҳам стадионга бордим. Унинг устидан шикоят ёзишганини ва ким ёзганлигини ҳам билдим. Футболда қариндошчилик иллатлари рол ўйнамайди. Бу бир неча бора ўз исботини топган. Элёр Орифов Файзиевнинг жияни эканини ҳамма билади. Хўш, Элёр кўрсатаётган ўйини қанчалик ёмон? Стадионда учрашувларни кузатган мухлису мутахассислар барчасига ўз кўзлари билан гувоҳ бўлишганку. Ҳар бир футболчи мураббийнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажаришга ҳаракат қилса уларда ўсиш кузатилади. Агар уша ўйинчи мураббийни кўрсатмаларини бажармай, ўйинида пасайиш сезилса албатта захира ўриндиғига жойлашаверади. Бу ҳамма биладиган ва тушунадиган оддий қоидалар. Спартак Муртазоев футболчилар Д.Файзиевдан норози деган экан... Кулгулику бу! Нимага асосланиб бундай гапирган? Ўзим кўпчилик футболчилар билан салом алик қиламан. Уларни бир нечтасидан сўрадим ҳам. Ҳамма ҳайратда бу гап қаердан чиққанлигига. Қандай ва нималар бўлишидан қатъий назар, тарихдан ҳам яхши маълумки, устоз ҳар доим ҳақ бўлади! Ҳеч қачон ҳеч қаерда мураббийларни ишларидан қониқиш ҳосил қилинмаган. Бу нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда бор нарса. Ҳатто Жозе Моуриньонинг машғулотларига норози футболчилар ҳам чиққан, улар натижада бошқа жамоаларга ижарага берилган.

— Мени раҳбарларга бир илтимосим бор, жамоага юқори даражада бўлмаса-да, ҳеч бўлмаса яхшироқ шароитлар яратиб бериш керак. Футболчилар билан ками 3-4 йиллик шартномалар имзолаш керак. Акс ҳолда, 6 ойлик ёки бир йиллик шартномалар ўзини оқламайдиган томони бор. Жамоада ўйини очилиб, ўз ўйинини топиб олган футболчилар бошқа жамоаларга ўтиб кетишмоқда. “Сўғдиёна”, русчасига айтганда, футболчиларга “трамплин” вазифасини бажариб бермоқда. Биз мухлислар жамоадан фақат ғалабалар кутамиз. Ҳар бир ғалаба биз учун жуда катта байрам.

Истам ота (82ёш):
— Мен жамоани ашаддий мухлисларидан бириман десам ҳато бўлмас. Давронжонни жамоадан кетиши ҳақидаги гап сўзларни эшитиб, мен ҳам ҳамма қатори стадионга етиб келдим. Раҳбариятга ўз фикрларимизни билдирдик. Жиззахда катта футбол ҳар доим бўлган. Фақатгина сўнгги йилларда жамоамизнинг кўрсатаётган натижалари одамни таъбини хира қилади. Ҳар бир ўйинда жамоамиз ютказиб қўймасин деб юракни ҳовучлаб ўтираман. Олдинлари-чи? Олдинлари ғалаба қозонишимизга, жамоанинг кучига ишониб, бемалол стадионга байрам қилиш учун ташриф буюрардик. Фақатгина чиройли голлардан баҳра олиб ва ҳисоб қандай кўриниш олишига қизиқар эдик. Жамоани Даврон сўнгги икки-уч йилда шакллантира олди дея оламан. У мураббий бўлганидан бери жамоа ўз майдонига эга эмасди. Дастлаб Ғаллаоролда, кейинчалик Зоминдаги “шудгор” майдонда учрашувлар ўтказишга мажбўр бўлди. Мухлислар эса узоқ масофага бориб жамоани қўллаб-қувватлашга мажбўр бўлишди. Янги стадион қурилиши якунланиб турган бир вақтда, жамоа ўз стадионига эга бўлаётган вақтда қандайдир кўра олмайдиганлар пайдо бўлибди. Нега ўша одамлар жамоани оғир кунларида ўз таклифларини киритиб ёрдам беришмади? Қаерда эди улар ўша вақтлари? Тайёрига баковул деган ота-боболаримизни бир гапи бор эди. Худди шу нарса рўй беришига бир баҳя қолди. Ҳақиқат эса барибир ғалаба қозонди. Ҳалқ Даврон Файзиев “Сўғдиёна” жамоасида бош мураббий бўлиб ишлашини тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Ҳозирда жамоани Даврондан бошқа яхши тушунадиган одам йўқ. Ўйлайманки, раҳбарият унга кераклича шароитларни яратиб берса, жамоамиз янги мавсумда ўз кучини кўрсата олади. Раҳбариятга бир таклифимиз бор: Жамоага автобус олиб беришларини сўраймиз.

Манба: www.fcsogdiana.uz
Киритилди: 07:41, 29.12.2014. Ўқилди: 3623 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 3
2 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
4 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
6 Локомотив Қувончбек Абраев 2
7 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
8 Навбаҳор Русланбек Жиянов 2
9 Нефтчи Жамшид Искандеров 1
10 Нефтчи Анваржон Ғофуров 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.