Бугун 3 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Eurosport.yahoo.com: Ўзбекистон — «сирли тулпор»дан «оқ бўрилар»гача

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Осиё кубоги / Гуруҳ баҳслари
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Осиё кубоги-2015 яқинлашган сари турли сайт ва нашрларда иштирокчи терма жамоалар тўғрисида турли мақолалар чоп этиб борилиши табиий ҳол. Eurosport.yahoo.com сайти Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида мақола эълон қилди. Уни эътиборингизга ҳавола этамиз.

"Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧнинг финал босқичига чиқа олмаётган бўлса-да, жамоанинг қитъа чемпионатида натижалари барқарор кўриниш олмоқда. "Оқ бўрилар" Австралиядаги мусобақада ўзининг кучли жамоа эканини исботлашга уринади.

Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё кубогидаги иштирокига назар ташлайдиган бўлса, жамоа мусобақадан мусобақага ўз натижаларини яхшилаб борганига гувоҳ бўламиз. Терма жамоа илк марта 1996 йили қитъа чемпионатида иштирок этган пайтда "сирли тулпор" эди. Аммо 4 йил аввалги мусобақадан кейин бу жамоа турнир фаворитларидан бири сифатида эътироф этилмоқда.

Иттифоқ парчаланиб кетганидан кейин Ўзбекистон ўзининг илк халқаро учрашувини 1992 йилда ўтказган. Шундан кейин улар қитъада ўз ўйин фалсафаси ва тактикасига эга бўлган кучли жамоа сифатида шаклланиб боришди. Ўзбекистон 2007 йилги Осиё кубогида чорак финалга чиққан бўлса, 2011 йилда ярим финалгача етиб борди. Ушбу натижалар жамоанинг Австралияда ҳам ўзига бўлган кучини ошишига хизмат қилади.

Ўзбекистон ФИФА рейтингида 74-ўринни, Осиё жамоалари орасида эса 4-ўринни банд этиб турибди. Улар "В" гуруҳида Саудия Арабистони, Хитой ва КХДР билан баҳс олиб боришади. Австралия Қатардаги мусобақанинг ярим финалида Ўзбекистонни 6:0 ҳисобида ютганига қарамай ва Жанубий Корея ФИФА рейтингида Ўзбекистонда 5 ўрин юқорида жойлашганига қарамай, улар Ўзбекистондан ўта олишларини хотиржамлик билан айта олишмайди.

Барчага яхши таниш бўлган Миржалол Қосимов Ўзбекистон билан бирга ўз иқтидорини намойиш қилиш учун яна бир имкониятга эга. Шунингдек, Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси, жамоа сардори Сервер Жепаров яна бир марта ўзини кўрсатишга ҳаракат қилади. 32 ёшли футболчи шу пайтгача терма жамоа сафида 100дан ортиқ ўйинларда иштирок этган. Катта эҳтимол билан у ҳужум ортида ўйнаса керак. Аммо у универсал футболчи ҳисобланади ва ҳар иккала қанотдан рақиб дарвозасига бирдек хавф сола олади.

Максим Шацких ва Улуғбек Бақоев терма жамоадаги фаолиятларини якунлашганидан кейин Одил Аҳмедов ва Сардор Рашидов уларнинг йўқлигини билинтирмасликка ҳаракат қилишади.

Ўзбекистон ўртоқлик ўйинлари орқали юқори формага чиқишга ҳаракат қилди. Жамоа ўзининг Осиё кубогидаги илк ўйинини 10 январь куни Сиднейда Шимолий Кореяга қарши ўтказади. Дунёнинг етакчи 5та букмекерлик идоралари ушбу ўйинда Ўзбекистонни фаворит сифатида эътироф этишмоқда".

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:46, 01.01.2015. Ўқилди: 11780 марта. Фикрлар: 27 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик