Бугун 16 февраль, 2026 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 23 58
3 Вильярреал 23 45
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Севилья 24 26
13 Алавес 24 26
14 Валенсия 24 26
15 Жирона 23 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 23 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

OSEN (Жанубий Корея): «Чорак финалда Ўзбекистонни четлаб ўтган маъқул»

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Осиё кубоги / Плей-офф финаллари
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ҳали Осиё Кубоги бошланмаган бўлса ҳам Жанубий Корея спорт жамоатчилиги «А» гуруҳидан Австралия ва ўз терма жамоалари, «B» гуруҳидан эса Ўзбекистон ва Саудия Арабистони терма жамоалари кейинги босқичга чиқишларини катта ишонч билан тахмин қилишмоқда. Шу билан биргаликда чорак финалдаги «жанглар»га оид фикр - мулоҳазалар ҳам узилмаяпти.

Жумладан, бугун Жанубий Кореянинг нуфузли «OSEN» нашри бу ҳақда мақола эълон қиларкан, Ўзбекистон терма жамоаси иштирок этадиган «B» гуруҳида Хитой ва Шимолий Корея терма жамоаларини гуруҳ аутсайдерлари сифатида қайд этган. Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида фикр юритаркан, «OSEN» нашри шундай ёзади:

«Ўзбекистон терма жамоаси ўтган жаҳон чемпионатига чиқа олмаган бўлса ҳам саралаш босқичида «сўнгги нафаси қолгунча» бизнинг терма жамоамизни таъқиб этди. Ўтган 2011 йилги Осиё Кубогида эса яримфиналга қадар етиб келган ушбу терма жамоа сўнгги ўртоқлик ўйинларида кетма-кет ғалабаларга эришди. Ўзбеклар жамоасига кореялик футбол мухлисларига яхши таниш Сервер Жепаров сардорлик қилади. Жепаров сизу биз ўйлагандан ҳам буюк футболчи ҳисобланади. Агар чорак финалда Ўзбекистон - Жанубий Корея жуфтлиги ҳосил бўлса кей-лигада тўп тепган Жепаров ва унинг жамоадошлари тўсиғидан ўтиш анча муаммога айланади. Яхшиси, Ўзбекистонга тўқнаш келмаслик энг маъқулидир. Биз учун Саудия Арабистони ҳар томонлама қулай рақиб!».

Корейс нашрлари фикрича, 18 январь куни Ўзбекистон ва Саудия Арабистони терма жамоалари ўртага гуруҳ ғолиблигини қўйиб, курашади. Хитой ва Шимолий Корея эса ўзбек ва араб жамоаларига кетма-кет ғалаба туҳфа этишади.

«Чунки Хитой таркибида бирорта ҳам жамоани ортидан эргаштирадиган ва ҳал қилувчи футболчи йўқ. Шу туфайли жамоа гуруҳдан чиқиши қийин кўриняпти. Шимолий Корея эса Инчондаги Осиё ўйинлари футбол мусобақаси финалига чиққан бўлса ҳам Чонг Те Се («Сувон», Жанубий Корея) ва Хонг Ёнг Жо («Ростов», Россия) каби тажрибали футболчиларнинг таркибдан четда қолишлари ва яқиндагина янги мураббийнинг иш бошлаганлиги каби омиллар сабаб гуруҳда фаворит эмас».

Отабек Йўлдошев
Жанубий Корея, Сеул

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:37, 08.01.2015. Ўқилди: 12533 марта. Фикрлар: 67 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Барселона Рафинья 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.