Бугун 29 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 10 25
2 Нефтчи 9 24
3 Навбаҳор 9 19
4 Бухоро 10 17
5 Бунёдкор 9 16
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Андижон 10 13
10 Хоразм 9 12
11 Қизилқум 9 12
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Қўқон-1912 9 8
15 Динамо 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 10-тур

29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Маъшум 2014 йил. Эйсебиодан – Шадрингача

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футбол ва ОАВ / Футболчилар ҳаёти
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

2014-йилда футбол олами бир қатор йўқотишларга учради. Ортда қолган йилда оламдан кўз юмган жаҳон ва ўзбек футболига даҳлдор машҳур инсонларни яна бир бор ёдга олиб ўтишга қарор қилдик.

Маъшум 2014-йил. Эйсебиодан – Шадрингача

Эйсебио
5-январ куни Португалия футбол афсонаси Эйсебио 71 ёшида вафот этди. Фаолиятини 18 ёшида «Бенфика»да бошлаган ҳужумчи 15 йил мобайнида «бургутлар» учун 473 та тўп киритишга муваффақ бўлди. Эйсебио клуб билан бирга 11 марта мамлакат чемпионлигини ва 1 бора Чемпионлар лигасини қўлга киритди. Шунингдек 7 карра Португалия чемпионати тўпурарлигига саазовор бўлди ва 1966-йилда «Олтин тўп» соҳибига айланди.
Маъшум 2014-йил. Эйсебиодан – Шадрингача
Луис Арагонес
1-феврал куни машҳур мураббий Луис Арагонес Мадрид шифохоналарининг бирида соат 6:15 да 75 ёшида жон берди. Луис футболчилик фаолияти мобайнида «Атлетико» сафида 132 та голга муаллифлик қилган. Арагонес мураббийлик карерасида 10 та клуб ва битта терма жамоани бошқарган. Унинг қўл остида Испания терма жамоаси 2008-йилда Европа чемпионлигини қўлга киритди. 1977-йилда эса «Атлетико»ни Испания чемпиони қилган. 

Маъшум 2014-йил. Эйсебиодан – Шадрингача

Тито Виланова
25-апрел куни 45 ёшли испаниялик мураббий Тито Виланова оғир хасталикдан сўнг оламдан кўз юмди. Тито икки йил мобайнида ошқозон саратони билан курашиб келган эди. У 2012-2013-йилги мавсумда «Барселона» клубини бошқариб борди. Унинг қўл остида Каталонияликлар ўша йили мамлакат чемпионлигини тантана қилишди. Виланова шогирдлари ўша мавсум чемпионатда 100 очко жамғариб рекорд ўрнатишган эди.

Маъшум 2014-йил. Эйсебиодан – Шадрингача

Александр Шадрин
21-июн куни «Локомотив» клубининг 25 ёшли ҳужумчиси Александр Шадрин ошқозонидан қилинган операция чоғида оламдан кўз юмди. Шадрин фаолияти давомида «Машъал» ва «Навбаҳор» жамоалари сафида ҳам тўп сурган эди. Ҳужумчи Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 4 та ўйинда майдонга тушган ва Японияга қарши кечган сафардаги ўйинда ҳамюртларимизнинг ягона голига муаллифлик қилиб, тарихий ғалабани таъминлаган эди.

Маъшум 2014-йил. Эйсебиодан – Шадрингача

Давлат Турдиалиев
2-август куни 52 ёшли таниқли ўзбек шарҳловчиси Давлат Турдиалиев 52 ёшида оламдан кўз юмди. Маълумотларга кўра Давлат ака ошқозон жарроҳлик амалиётидан кейин вафот этган. Бир нарсани айтишим лозимки, футболга энди қизиқа бошлаган пайтларим айнан Давлат аканинг шархларини эшитиб, шархловчиликка қизиқишим ва у кишига бўлган ҳурматим ошган эди. Давлат Турдиалиев 2009-2013 йиллар мобайнида ЎзМТРК «Спорт» телеканали директори сифатида иш олиб борган эди.

Сўзимиз якунида биз уларнинг барчасининг жойлари жаннатда бўлишини тилаб қоламиз.

Фурқат Юсупов

Манба: www.furkat.uz
Киритилди: 16:40, 09.01.2015. Ўқилди: 9546 марта. Фикрлар: 15 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Бухоро Шерзод Эсанов 4
9 Пахтакор Фламарион 4
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик