Бугун 21 февраль, 2026 йил, шанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 17 10 10 37
2 АҚШ 9 12 6 27
3 Италия 9 5 12 26
4 Нидерландия 7 7 3 17
5 Германия 6 8 8 22
6 Франция 6 8 6 20
7 Швейцария 6 6 4 16
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона
24-тур Жирона 2-1 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Чо Тонг Соб: «Биз Осиё Кубогига ғалаба учун келганмиз»

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Осиё кубоги / Гуруҳ баҳслари
Рукн: Интервьюлар
A A A

Жанубий Кореянинг «Yonhap News» ахборот агентлиги эртага бўладиган Ўзбекистон - КХДР терма жамоалари олдидан ўтказилган матбуот анжуманидан хабар берди. КХДРга яқиндагина бош мураббий этиб тайинланган Чо Тонг Соб Сиднейдаги Олимпик Парк ўйингоҳида ўтказилган матбуот анжуманини:

«Ҳар қандай жамоанинг мақсади ғалаба бўлгани каби, бизнинг ҳам бош ниятимиз ушбу турнирда ғолиб бўлишдир. Биз узоқ вақт тайёргарлик кўрдик. Шунинг учун бор кучимиз ва маҳоратимизни кўрсатсак ҳар қандай рақибни мағлуб эта оламиз», дея бошлади. «Бизни ғолибликка қадар жуда қийин йўл кутиб турибди. Лекин биз ғолибликка ташнамиз ва бунга эришишга ўзимизда ишонч бор».

Жанубий кореялик мухбирларнинг чорак финалда икки Корея дербиси бўлиб қолиши мумкинлиги ҳақидаги саволига шимолликлар бош мураббийи қуйидагича жавоб қайтарди:

«Гуруҳимизда савияси юқори жамоалар йиғилган. Ҳар бир ўйин қийин кечади деб ўйлайман. Ҳозирча бор фикримиз гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлашда. Кейинги босқичга чиқсак, шогирдларимнинг руҳияти ҳам кўтарилади ва чорак финалдаги рақибнинг фарқи бўлмай қолади. Биз нафақат Жанубий Корея, балки бошқа рақиблардан ҳам қўрқмаймиз».

Жанубий Кореялик журналистлар шунингдек Кей-лигада «Сувон» таркибида 2014 йилги чемпионат кумуш медалига сазовор бўлган хужумчи Чонг Те Сенинг нима учун таркибдан четда қолганлигига қизиқишди.

«Чонг Те Се шубҳасиз яхши футболчи. Аммо у жароҳатлари боис кўп машғулотлар ўтказа олмади ва жисмоний ҳолати ҳам яхши эмасди. Шу ва бошқа жиҳатларини эътиборга олиб уни Осиё Кубогига олиб келмасликка қарор қилдик», деди Чо Тонг Соб.

Дастлабки рақиб - Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида эса КХДР бош мураббийи шундай деди:

«Жуда ҳам юқори даражали жамоа деб ўйлайман. Биз ДВД орқали уларнинг ўйинларини ҳар томонлама ўргандик. Кучли томонлари бўлгани каби заиф нуқталарини ҳам илғай олдик. Эртага бизни қийин ўйин кутяпти. Рақобатга тўла ўйин бўлади. Биз қўл қовуштириб ўтирмаймиз. Эртага узоқ тайёргарлигимиз мевасини кўрамиз. Менимча, яхши натижага эришамиз».

Отабек Йўлдошев
Жанубий Корея, Сеул

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:42, 09.01.2015. Ўқилди: 4911 марта. Фикрлар: 9 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Вильярреал Жорж Микаутадзе 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.