Бугун 16 апрель, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 31 70
2 Реал Мадрид 31 66
3 Атлетико 31 63
4 Атлетик Бильбао 31 57
5 Вильярреал 30 51
6 Бетис 31 48
7 Сельта 31 43
8 Мальорка 31 43
9 Реал Сосьедад 31 41
10 Райо Вальекано 31 40
11 Хетафе 31 39
12 Осасуна 31 38
13 Валенсия 31 37
14 Севилья 31 36
15 Эспаньол 30 35
16 Жирона 31 34
17 Алавес 31 30
18 Лас-Пальмас 31 29
19 Леганес 31 28
20 Вальядолид 31 16

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Валенсия 1-0 Севилья
31-тур Реал Сосьедад 0-2 Мальорка
31-тур Хетафе 1-3 Лас-Пальмас
31-тур Сельта 0-2 Эспаньол
31-тур Леганес 0-1 Барселона
31-тур Осасуна 2-1 Жирона
31-тур Алавес 0-1 Реал Мадрид
31-тур Бетис 1-2 Вильярреал
31-тур Атлетик Бильбао 3-1 Райо Вальекано
31-тур Атлетико 4-2 Вальядолид

Навбатдаги ўйинлар. 26-тур

27/04 19:15 Вильярреал - Эспаньол

Сўровнома

  • Ўзбекистоннинг қаеридансиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 21238 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 16.04.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Германии. "Айнтрахт Франкфурт" - "Хайденхайм 1846".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Гамбург" - "Айнтрахт Брауншвейг".
      10:00 Новости футбола.
      10:05 Чемпионат Германии. "Штутгарт" - "Вердер Бремен".
      12:05 Новости футбола.
      12:10 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      13:20 Новости футбола.
      13:25 Чемпионат Германии. "Вольфсбург" - "РБ Лейпциг".
      15:25 Новости футбола.
      15:30 Чемпионат Германии. "Бавария Мюнхен" - "Боруссия Дортмунд".
      17:30 Новости футбола.
      17:35 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Ганновер 96" - "Эльферсберг".
      19:35 Новости футбола.
      19:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      20:50 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Падерборн 07" - "Фортуна Дюссельдорф".
      22:55 Чемпионат Германии. "Айнтрахт Франкфурт" - "Хайденхайм 1846".
      01:00 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      02:00 Новости футбола.
      02:05 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Галатасарай".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Германии. "Байер 04 Леверкузен" - "Унион Берлин".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 16.04.2025

      05:45 Ски-альпинизм. Кубок мира. Финальный этап в Тромсё, Норвегия. Женщины. Индивидуальная гонка.
      07:30 Д/с "Век нашего спорта".
      08:00 Борьба. Чемпионат Европы в Словакии.
      10:10 Плавание. Чемпионат России в Казани. День 3.
      12:05 Д/ф "Четыре мушкетёра".
      12:55 "Страна спортивная".
      13:15 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Классический лук. Команды.
      15:35 "Тайны звёзд спорта".
      16:05 Д/ф "Новицки: Идеальный бросок".
      18:00 Ски-альпинизм. Кубок мира. Финальный этап в Тромсё, Норвегия. Мужчины. Индивидуальная гонка.
      18:55 LIVE Дзюдо. U-23. Fonbet Первенство России в Волгограде. День 1. Прямая трансляция.
      20:20 Д/с "Век нашего спорта".
      20:45 Борьба. Чемпионат Европы в Словакии.
      22:55 Плавание. Чемпионат России в Казани. День 4.
      01:20 "Тайны звёзд спорта".
      01:45 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Классический лук. Команды.
      03:55 "Вы это видели".
      04:45 "География спорта". Ульяновск.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 16.04.2025

      05:25 "География спорта". Омск.
      05:55 Новости.
      06:00 Волейбол. Чемпионат России. Женщины. Pari Суперлига. Финал. "Локомотив" (Калининградская область) - "Динамо-Ак Барс" (Казань).
      08:00 "Непобедимый".
      08:30 "География спорта". Ульяновск.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      12:00 Новости.
      12:05 Специальный репортаж.
      12:25 "География спорта". Уват.
      12:55 "География спорта". Республика Алтай.
      13:30 Смешанные единоборства. UFC 314 в Майами, США. Александр Волкановски против Диего Лопеса.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Вид сверху".
      16:55 "Непобедимый".
      17:25 Новости.
      17:30 "Большой хоккей".
      18:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:30 LIVE Футбол. FONBET Кубок России. Путь РПЛ. 1/2 финала. "Зенит" (Санкт-Петербург) - "Ростов" (Ростов-на-Дону). Прямая трансляция.
      22:15 LIVE Футбол. FONBET Кубок России. Путь РПЛ. 1/2 финала. "Динамо" (Москва) - ЦСКА (Москва). Прямая трансляция.
      00:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:00 Плавание. Чемпионат России в Казани. День 4.
      03:20 Д/ф "Сёстры Уильямс".
      04:25 "Вид сверху".
      04:55 "География спорта". Уват.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 16.04.2025

      06:00 Автоспорт. WEC. Сезон 2024. Этап 5. "6 часов Сан-Паулу" в Бразилии. Лучшие моменты.
      07:30 Автоспорт. WEC. Сезон 2024. Этап 6. "Lone Star Le Mans" на Трассе Америк, США. Лучшие моменты.
      09:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Шотландии в Эдинбурге, Великобритания. Финал.
      11:30 Велоспорт. "The Ultimate Cycling Show".
      12:00 Велоспорт. Тур Абруццо в Италии. Этап 1.
      13:00 Зал славы. Олимпиада 2016 в Рио-де-Жанейро.
      14:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Шотландии в Эдинбурге, Великобритания. Финал.
      16:00 Велоспорт. Тур Абруццо в Италии. Этап 1.
      16:40 LIVE Велоспорт. Тур Абруццо в Италии. Этап 2. Прямая трансляция.
      18:30 LIVE Велоспорт. Тур Лимбурга в Нидерландах. Прямая трансляция.
      20:30 Велоспорт. Тур Абруццо в Италии. Этап 2.
      21:30 Трейлраннинг. UTMB World Series. Этап в Кьянти, Италия. Обзор.
      22:30 Велоспорт. "The Ultimate Cycling Show".
      23:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Шотландии в Эдинбурге, Великобритания. Финал.
      01:00 Велоспорт. Тур Абруццо в Италии. Этап 2.
      02:00 Велоспорт. Тур Лимбурга в Нидерландах.
      03:00 Автоспорт. WEC. Сезон 2024. Этап 5. "6 часов Сан-Паулу" в Бразилии. Лучшие моменты.
      04:30 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Уэльса в Лландидно, Великобритания. Финал.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Осиё кубоги — 2015: Мусобақага жоду аралашяптими?

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Осиё кубоги / Гуруҳ баҳслари
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Мана, сизу биз кутган лаҳзалар ҳам етиб келди. Терма жамоамиз учун навбатдаги муҳим имтиҳон ҳисобланмиш Осиё кубоги мусобақаси бошланиб, қизғин палласига кириб ҳам улгурди. Таъкидлаш керак, Австралия яшил майдонларида бўлиб ўтаётган мазкур турнир миллионлар ўйини ишқибозларини зериктириб қўяётгани йўқ.

АВСТРАЛИЯДАГИ ОҚ ҚУШЛАР
Илк ўйинда мезбонлар йирик ҳисобда зафар қучганидан хабарингиз бор. Дастлаб ўз дарвозаларидан тўп ўтказиб юборган австралиялик ўйинчилар якунда бу голга тўрт бор жавоб қайтаришди. Тўғри, Австлария рақиби Кувайт термасидан сезиларли даражада кучли, ғалабага ҳақли ҳам, аммо...

Ҳар доим турли миш-миш ва шов-шув тарқатиб юрадиган интернет нашрларида қуйидаги мазмундаги мулоҳаза пайдо бўлди, яъни мезбонлар сеҳр-жодудан фойдаланаётганмиш. Бу фикрга эса дастлабки ўйин пайтида майдондан учиб ўтган уч ёки тўртта оқ қуш мисол қилиб кўрсатилмоқда. Дарҳақиқат, агар Австралия — Кувайт ўйинини диққат билан кузатган бўлсангиз, ҳақиқатан ҳам, аввал битта, кейин эса икки ёки учта қуш учиб ўтди. Лекин буни жоду дейиш тўғримикин?

ТАХМИНЛАРДА ЖОН БОРДИР, АММО...
Биласиз, футбол ва сеҳр-жоду ўртасидаги боғлиқлик азалдан таъкидланиб келинади. Бугун ҳам шунга ўхшаш мулоҳазалар учраб туради. Хусусан, Бразилияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ганалик афсунгар португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдунинг оёғини афсун ёрдамида боғлаб ташлагани ва футболчи умуман ўйнай олмаслигини такрор-такрор айтиб ўтганди. Криштиану Роналду эса унинг фикрини исботлагандек, ёрқин ўйин кўрсата олмаганди. Бу футболчининг ҳолати билан боғлиқмиди ёки чиндан ҳам афсунгарнинг амаллари иш берганмиди, буниси энди қоронғи. Аммо мана шу ҳолатдан кейин кўпчиликнинг миясида «Сеҳр-жоду ўйин сифатига таъсир кўрсата олади», қабилидаги фикр ўрнашиб қолганди. Энди эса сеҳр-жоду борасидаги мулоҳазалар Австралия терма жамоасига қарши билдирилмоқда. Бироқ бу борадаги фикрларни инкор этадиган далилларни истаганча топиш мумкин. Биринчидан, Австралиянинг Кувайт дарвозасига тўртта гол уриши ҳайратланарли эмас, чунки Кувайт Япония ёки Жанубий Корея каби кучли жамоалар сирасига кирмайди. Иккинчидан, ўйин борасида ҳам кувайтликлар ижобий таассурот қолдира олгани йўқ. Учинчидан, мезбонларнинг ҳар тўртала голида ҳам ҳеч қандай ғайритабиийлик сезилмади. Яна ким билади, дейсиз. Эҳтимол, ростдан ҳам Австралияда мезбонларга чемпионликни ваъда қилган бирор-бир афсунгар бордир. Бу саволга кейинги жараёнлар орқали жавоб топишга уриниб кўрамиз.

ТЕРМА ЖАМОАМИЗДАН НУРСИЗ ҒАЛАБА
Ўзбекистон терма жамоаси Шимолий Кореяга қарши кечган матчда кичик ҳисобда ғалаба қозонди. Бизни қизиқтиргани эса орадан шунча вақт ўтган бўлишига қарамай, ҳеч нарсанинг ўзгармагани эди. Тўғри, биринчи ўйин, устига-устак шиддатли ёмғир остида ўйнаш қийин. Лекин таркиб, тактика, самарасиз ҳаракатлар яққол сезилиб қолди. Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида мағлубиятга учраганимиздан кейин мураббийлар штаби ва мутахассислар терма жамоага янги қон олиб киришни мақсад қилганликларини таъкидлашганди. Лекин ҳеч қандай ўзгариш сезилмади. Асосий таркибни яна ўша жисмоний ҳолати ўйинни тўлиқ ўтказишга имкон бермайдиган футболчилар тўлдирганди. Фақат бир жиҳатда ижобий ўзгаришни кўрдик, Сервер Жепаров ажойиб тўп узатишлари билан ёдда қолди. Яна бир ҳолат эътиборимизни тортди, Сервер иккинчи бўлим ўрталаридан кейин бурчак зарбаларини амалга оширишни Санжар Турсуновга топширди. Бироқ Турсунов ҳам кўнгилдагидек ҳаракат қила олгани йўқ.

ТАКТИКАНИ ЎЗГАРТИРИШ КЕРАК
Кўнгилни хира қиладиган яна бир жиҳат тактиканинг ўзгармагани. Майдон марказида узоқ тўп узатишлар, сўнг ўнг ёки чап қанотдан жарима майдончасига ҳаволатиб тўп узатилиши ва охир-оқибат ҳужумнинг самарасиз якунланиши — бу тактика азалдан терма жамоамизнинг оёғига тушов бўлиб келаётганди. Буни қарангки, бу сафар ҳам терма жамоамиз ўйинида худди шу усул ҳукмронлик қиляпти. Шу ўринда ҳақли савол туғилади, мураббийлар штаби футболчилар билан узоқ вақт ишлади, қатор ўртоқлик ўйинлари ўтказилди, наҳотки шунча вақт ичида самарали тактика ўйлаб топилмаган бўлса? Ёки бу терма жамоамиз рақибларини чалғитиш учун дастлабки ўйинда атайлаб совуққонлик билан ҳаракат қилдими? Нима бўлган тақдирда ҳам, тезкорликка, шахсий маҳоратга асосланган янги тактика ўйлаб топилмаса, оғиркарвон футболчиларимиз тезкор жамоаларга қарши довдираб қолиши тайин.

ЁШЛАРГА ЙЎЛ БЕРИНГ, ЁШЛАРГА
Гарчи майдонда узоқ вақт ҳаракат қилмаган бўлса-да, Сардор Рашидов илиқ таассурот қолдира олди. Унинг ҳаракатларида бошқа футболчилардан фарқли ўлароқ, тезлик, маҳорат, шижоат сезилиб турди. Сардорнинг ҳаракатларини кузата туриб шунга амин бўлдикки, бош мураббий агар уни асосий таркибда туширса, ўйнашга кўпроқ имкон берса, ёш ярим ҳимоячимиз кўп нарсага қодирлигини исботлаб бера олади. Фақат бунинг учун Сардор тўлиқ ҳаракат қилиш кўникмасини шакллантириши, Темур Кападзега ўхшаб олтмишинчи дақиқадан кейин ҳансираб қолмаслиги керак.

АСОСИЙ МАҚСАД ГУРУҲДАН ЧИҚИШ ЭМАС...
Терма жамоамиз олдига гуруҳдан чиқиш эмас, ҳеч бўлмаганда финалга етиб бориш мақсад қилиб қўйилган. Шундай экан, биргина кичик ҳисобдаги ғалабадан сармаст бўлиб, тайёргарликни сусайтириб юбориш керак эмас. Қолаверса, Ўзбекистон терма жамоаси Осиё доирасидаги мусобақада гуруҳдан чиққанига шукр қилиб юрадиган даражада кучсиз термалар сирасига кирмайди. Умид қиламизки, буни терма жамоамиз футболчилари ва мураббийлар тўлиқ англаб етишган. Биз эса ҳамюртларимизни ғалаба билан табриклаган ҳолда улардан кейинги матчларда тамомила бошқача ўйин кутамиз. Юқоридаги танқидий мулоҳазалар бесамар кетмаслигини ҳам истаб қоламиз. Олға Ўзбекистон, биз чемпион бўлишга лойиқмиз ва ҳақлимиз.

Низомжон ИСЛОМОВ

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:06, 10.01.2015. Ўқилди: 14021 марта. Фикрлар: 923 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Барселона Роберт Левандовски 25
2 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 22
3 Осасуна Анте Будимир 16
4 Атлетик Бильбао Ойан Сансет 15
5 Атлетико Хулиан Альварес 14
6 Вильярреал Айосе Перес 13
7 Барселона Рафинья 13
8 Атлетико Александр Серлот 12
9 Севилья Доди Лукебакио 11
10 Алавес Кике Гарсия 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.