Бугун 15 август, 2025 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 18 37
2 Нефтчи 18 36
3 ОКМК 18 34
4 Динамо 18 34
5 Навбаҳор 18 31
6 Бунёдкор 18 31
7 Пахтакор 18 30
8 Сурхон 18 23
9 Қизилқум 18 22
10 Андижон 18 21
11 Сўғдиёна 18 20
12 Хоразм 18 19
13 Қўқон-1912 18 15
14 Машъал 18 15
15 Бухоро 18 14
16 Шўртан 18 10

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Сўғдиёна 2-0 Машъал
18-тур Нефтчи 1-0 Насаф
18-тур Динамо 1-1 Пахтакор
18-тур ОКМК 0-0 Қизилқум
18-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
18-тур Шўртан 1-2 Қўқон-1912
18-тур Бухоро 1-1 Хоразм
18-тур Сурхон 3-1 Бунёдкор

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

16/08 18:00 Навбаҳор - Нефтчи

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 1310 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Herald Sports (Жанубий Корея): «Чорак финалда ҳам Ўзбекистонга тушмаслик, ҳам сифатли майдонда ўйнаш керак!»

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Осиё кубоги / Гуруҳ баҳслари
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Жанубий Кореяда терма жамоанинг бу сафарги Осиё Кубогидан умидлари катта. Терма жамоа 55 йиллик танаффусдан кейин Осиё Кубогида энг юқори шоҳсупага чиқишларини исташмоқда. Бу истаклар ОАВларда деярли ҳар куни такрорланмоқда.

Бугун «Ҳералд Herald Sports» нашри яна бир бор Жанубий Корея терма жамоасининг кейинги босқичдаги имкониятлари ҳақида фикр юритди.

«Оман устидан катта йўқотишларсиз ғалаба қозониб, уч очкони нақд қилганимиздан сўнг навбатдаги рақиб ҳақида гапирсак бўлар. 13 январь куни бизни Кувайтга қарши ҳал қилувчи ўйин кутиб турибди. Турнир ғолиблигини кўзлар эканмиз, бош мураббийимиз Ули Штилике олдида гуруҳда 1-ўринни эгаллашдек вазифа турибди. Гуруҳда 1-ўринни олиш орқали «В» гуруҳидаги 2-жамоа билан тўқнашамиз. Нариги гуруҳда Ўзбекистон ва Хитой биринчи турда ўз қопларига уч очкодан солиб қўйишган бўлса, аламзада КХДР ва кучсизланиб қолган Саудия Арабистони умидларини йўқотишмаган. Ушбу гуруҳда Ўзбекистон аниқ 1-ўринни эгаллайди. Қолган уч жамоа эса 2-йўлланма учун талашишади. Агар бизнинг терма жамоамиз гуруҳда иккинчи бўлса, гарчи курашиб кўришга арзиса ҳам, ўткир Ўзбекистон билан осон жанг бўлмайди. Ўзбеклар сафида корейс мухлисларига яхши таниш Сервер Жепаров бор. Ўзбекистон куч ва маҳорат бобида Осиёда кучлилар сафидадир. КХДРнинг мағлубиятида ҳам Жепаров муҳим вазифани бажарди. Турнир ғолиблиги учун курашда Ўзбекистон каби жамоалар билан чорак финалдаёқ учрашиш анчагина кучимизни олиши табиий. Шу пайтгача терма жамоамиз чорак финалда кўп куч йўқотиши ҳисобига Осиё Кубоги тожига яқин кела олмаяпти. 2011 йилги Осиё Кубогига қадар кетма-кет 5 маротаба Эрондек кучли терма жмоа билан чорак финалда рўбарў келдик. Бу ўйинларда мағлубиятга учрадик ёки ғалаба қозонган тақдиримизда ҳам катта йўқотишларга учрадик. Ўзбекистонни четлаб ўтиш учун албатта гуруҳда 1-ўрин бизга жуда керак».

Бундан ташқари корейс нашри чорак финалда осонроқ рақибдан ташқари сифатли чимли майдонда ўйнаш ғалаба гарови эканлигини таъкидлайди. Куни кеча Хитой терма жамоаси бош мураббийи Ален Перрин стадионларни кескин танқид қилиб чиққан эди. «Herald Sports» шундай ёзади:

«Биздаги маълумотларга кўра, 3-турдаги Австралия - Жанубий Корея ўйини ўтказиладиган Брисбендаги стадионнинг чим ҳолати талабга жавоб бермайди. Албатта, рақиб ҳам биз каби шу стадионда ўйнаса ҳам узун паслар муваффақиятсиз самара берадиган пала-партиш ўйин бўлади. Одатда, Таиланд, Ветнам, Индонезия каби Жануби-шарқий Осиё терма жамоалари ўз майдонларида кучли рақибга дуч келсалар шунақа ёмон ҳолатдаги стадионларга таклиф қилишади. Шу орқали рақибнинг ўйинини бузиб ташлашади. Терма жамоамиз гуруҳда 1-ўринни эгалласа, ҳам кучли рақиб Ўзбекистонни четлаб ўтади, ҳам чорак финалда сифатли стадионда ўйнаш имконига эга бўлади».

Жанубий Кореянинг германиялик бош мураббийи Ули Штилике ҳам корейс ОАВларига берган интервьюсида бот-бот стадион чимларини тилга олган: «Сифати ёмон чимлар бизга умуман ёрдам бермайди. Ҳозирги вазиятда гуруҳда биринчи ўринни сақлаб қолишимиз зарур».

Корейс нашри ушбу мавзуни давом эттириб шундай ёзмоқда: «Ҳозирча 13 январ куни аутсайдер Кувайтни бирёқлик қилишимиз лозим. Осиё Кубогида қатнашаётган 16 жамоа орасида Кувайт ва КХДР рейтинги энг паст жамоалардир. Шубҳасиз, кувайтликларнинг йўқотадиган нарсалари йўқ ва улар билан ўйин ҳам қийин кечади. Бош мураббий Штилике сўнгги турда Австралия билан ҳал қилувчи ўйинга «талофатларсиз» етиб бориши шарт бўлиб қоляпти».

Отабек Йўлдошев
Жанубий Корея, Сеул

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:34, 12.01.2015. Ўқилди: 10268 марта. Фикрлар: 24 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Андижон Рустам Турдимуродов 5
10 Нефтчи Зоран Марушич 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.