Бугун 3 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Терма жамоамиздан байрам куни ғалаба кутамиз!

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Осиё кубоги / Гуруҳ баҳслари
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ҳар бир янги йил кириб келиши билан юртимизда энг биринчи байрам сифатида нишонланадиган байрамларнинг бири - бу шубҳасиз «14 январь - Ватан ҳимоячилари куни»дир.

1992 йил 14 январь куни мустақил давлатимиз тарихида муҳим тарихий ҳужжатга имзо чекилди. Шу кундан бошлаб мамлакатимизда ҳар йили «14 январь - Ватан ҳимоячилари куни» байрами озод ва эркин халқимизнинг муқаддас бир байрами сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.

14 январь куни Осиё кубоги “В”- гуруҳининг навбатдаги 2-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Тошкент вақти билан соат 14.00да бошланадиган Ўзбекистон - Хитой учрашувини интизорлик билан кутаётган мухлисларимизга жамоамиз мана шу байрамга ажойиб совға тайёрлашади, деб умид қиламиз.

Ҳар қандай мамлакатнинг футболига терма жамоаси кўрсатаётган ўйин ва эришаётган ютуқларига қараб баҳо беришади. Ўтган йили жаҳон чемпонатидан қуруқ қолган жамоамиздан бор умидимиз мана шу мусобақадан. Бу турнирда юқори ўринларни эгаллаш футболимиз ривожини янада баланд поғоналарга кўтаради. Мухлислар терма жамоамизни энг юқори ўринларни қўлга киритишини хоҳлайди. Таркибимизда Осиё даражасидаги юқори савияда футбол кўрсатиши имкониятига эга футболчилар мавжуд. Насиб қилса, улардан яхши натижаларни кутамиз.
Термамиздаги тажрибали ўйинчилар билан биргаликда улар атрофига йиғилган ёш футболчиларимиз уларга ўхшаб ҳаракат қилишса, финалгача боришимиз мумкин. Ёш футболчилар иштиёқи ва ёши катта тажрибали футболчиларни бирлашуви натижа бермасдан қолмайди, албатта. Футболчиларимиз қитъа миқёсидаги мусобақада бор имкониятларини ишга солиб ҳаракат қилишса, жаҳоннинг етакчи футбол скаутлари эътиборини тортишлари ва нуфузли жамоалардан таклиф тушиши мумкин. Ана шунда, легионерларимиз сафи анча кенгайиб 2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган навбатдаги жаҳон чемпионатида қатнашувчи жамоанинг ўзаги шаклланади.

Умид қиламанки, Хитой билан ўйинда жамоамиз ғалабали сериясини давом эттириб, ёрқин ва самарали ўйинлари билан Ўзбекистон термаси Осиё кубогида ғолиб бўлишга асосий давогарлардан бири эканлигини исботлайди. Барча юртдошларимиз Ватанимиз жамоасини биргаликда қўллаб-қувватлаймиз ва омад тилаймиз!

ОЛҒА - ЎЗБЕКИСТОНИМ!!!

P/S. Мен ҳам ўз ўрнида барча юртдошларимизни «14 январь - Ватан ҳимоячилари куни» байрами билан чин дилдан муборакбод этаман. Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий хотиржамлик, турмуш ободлиги, машаққатли ишларингизга, ўқишларингизга улкан зафарлар тилаб қоламан.

Яна бир бор байрамингиз муборак бўлсин, ватандошлар!

Абдумажид Қодиров

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:16, 14.01.2015. Ўқилди: 4084 марта. Фикрлар: 16 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик