Бугун 3 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон – Саудия Арабистони: Превью

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Осиё кубоги / Гуруҳ баҳслари
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Эртага, Австралиянинг Мельбурн шаҳрида Осиё Кубоги «B» гуруҳи 3-тур ўйинида Ўзбекистон ҳамда Саудия Арабистони терма жамоалари ўзаро майдонга тушишади.

Маълумот ўрнида, эртага бўлиб ўтадиган баҳс иккала терма жамоа учун ҳисоб бўйича ўзаро 10-ўйин бўлади. Бунгача терма жамоалар ўзаро 9 маротаба ўзаро куч синашган ва унга кўра устунлик Саудия Арабистони терма жамоаси тарафида. Ўтказилган 9та ўйиннинг 5тасида Саудия Арабистони терма жамоаси ғалаба қозонган бўлса, 3 маротаба Ўзбекистон Саудия Арабистони устидан ғалабага қозонган. Яна бир учрашувда эса дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати Саудия Арабистони фойдасига – 20:10.

Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубоги баҳсларида Саудия Арабистони билан ўзаро уч маротаба баҳс олиб борган ва уларнинг иккитасида Саудия Арабистони ғалаба қозонган бўлса, бир учрашувда Ўзбекистон ғалаба қозонган.

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони терма жамоаларининг Осиё Кубоги баҳсларидаги ўзаро ўйинлари:

Осиё Кубоги-2000.
Гуруҳ босқичи.
Саудия Арабистони – Ўзбекистон 5:0.

Осиё Кубоги-2004.
Гуруҳ босқичи.
Саудия Арабистони – Ўзбекистон 0:1.

Осиё Кубоги-2011.
Чорак финал
Саудия Арабистони – Ўзбекистон 2:1.

Осиё Кубоги баҳсларидаги иштироклари борасида эса Саудия Арабистони терма жамоаси анча яхши кўрсатгичга эга. Саудия Арабистони терма жамоаси 1984 йилги мусобақадан бери мунтазам равишда Осиё Кубоги баҳсларида иштирок этиб келади ва Австралиядаги мусобақа саудияликлар учун ҳисоб бўйича кетма-кет 10-мусобақа ҳисобланади. Саудия Арабистони терма жамоаси шунингдек, Осиё Кубокларидаги иштироки борасида Осиёнинг энг яхши жамоаларидан бири ҳисобланади. Шу пайтгача Саудия Арабистони терма жамоаси уч маротада Осиё Кубогида ғалаба қозонган.

Ўзбекистон терма жамоаси 2011 йили Қатарда ўтказилган мусобақада тўртинчи ўринни эгаллаб мусобақа тарихидаги энг яхши натижасини қайд этган.

Ўзбекистон терма жамоа учун мазкур мусобақа ҳисоб бўйича олтинчиси саналади. Ўзбекистон терма жамоаси 2011 йили Қатарда ўтказилган мусобақада тўртинчи ўринни эгаллаб мусобақа тарихидаги энг яхши натижасини қайд этган.

Осиё Кубоги-2015. B гуруҳи, 3-тур.
18 январь. Мельбурн. Тошкент вақти билан соат 14:00.
Ўзбекистон – Саудия Арабистони
Бош ҳакам: Бенжамин Уильямс (Австралия)
Қанот ҳакамлари: Мэтью Крим (Австралия), Пол Сетранголо (Австралия)
Захира ҳаками: Умар Али Ал Жунайбий (БАА)
Назоратчи: Хани Баллан (Қатар)

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 23:12, 17.01.2015. Ўқилди: 6673 марта. Фикрлар: 13 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик