Бугун 3 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жанубий кореяликлар 31 январь куни шампанхўрлик қилишмоқчи

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Осиё кубоги / Плей-офф финаллари
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Жанубий Кореянинг германиялик бош мураббийи Ули Штилике пивога муҳаббат қўйган аксарият немислардан фарқли равишда винони хуш кўради. У ҳар сафар овқатлангач 1-2 қадаҳ вино ичиб туради. 3-турда Австралия устидан қозонилган ғалаба шарафига у кичик вино базмини уюштирди. Корейс ОАВларига бу ҳақда изоҳ бераркан Ули Штилике шундай деди:

"Катта мусобақалар давомида ичкиликка ружу қўймайман. Лекин 31 январь куни турнир Кубогини қўлимизда тутиб шампанхўрлик қилишга йўқ демасдим".

Маҳаллий "Спортс Чосон" газетасининг ёзишича, Жанубий Корея терма жамоаси 1994 йилги Осиё Ўйинларидан буён ўтган 21 йил давомида Ўзбекистонга мағлуб бўлмаган ва корейслар бу анъанани давом эттириш ниятидалар. Кеча машғулотлар якунига етгач, Ули Штилике корейс журналистларига берган қисқа интервюсида Ўзбекистон билан ўйинда иложи борича кўпроқ тўпни назорат қилишга эътибор қаратишларини айтди.

"Биз Уммон ва Кувайтга қарши ўйинларда тўп назоратига кўпроқ аҳамият бердик. Менимча, Ўзбекистон билан ўйинда ҳам шундай қилсак керак", деди бош мураббий.

"Спортс Чосон" келтирган статистикага кўра, Жанубий Корея Уммон билан ўйинда 67.1%, Кувайтга қарши баҳсда эса 50.8% тўпга эгалик қилган. Австралия билан ўйинда эса корейслар энг паст даражада - 32.9% тўпга эгалик қилишган ҳолда ғалаба қозонишган. Жанубий Кореянинг бошқа бир футбол нашри "Дайлиан" Ўзбекистон терма жамоаси билан чорак финалда баҳс олиб боришларига "21 йил давомида бизга мағлуб Ўзбекистонга тушдик. ХАЙРИЯТ", деган бироз нокамтарона сарлавҳа остида мақола эълон қиларкан, мақола давомида барибир ўзбеклардан эҳтиёт бўлишни урғулаб ўтади:

"Тарихдаги муваффақиятлар келажакдаги ютуқларга кафолат бўлолмайди. Ўзбекистон асосий ўйинчиларига дам берган ҳолда Саудия Арабистонини мағлуб этганлигини унутмаслик лозим. Бунинг устига Ли Чунг Ёнг ("Болтон", Англия) ва Ку Жа Чол ("Майнц-05", Германия) каби асосий футболчиларимиз жароҳатлари сабаб чорак финалда бизга ёрдам бера олишмайди".

Эслатиб ўтамиз, шу пайтгача Ўзбекистон ва Жанубий Корея терма жамоалари 11 марта тўқнаш келишган бўлиб, шундан 8тасида корейслар ғалаба қозонишган. 2та ўйин дуранг билан якунланган бўлса, 1994 йили Хиросимада ўтган Осиё Ўйинларидаги ғалабамиз ҳозирча ягона бўлиб турибди. Ҳа, ҳозирча!

Отабек Йўлдошев
Жанубий Корея, Сеул

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:26, 19.01.2015. Ўқилди: 12018 марта. Фикрлар: 107 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик