Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 31 72
2 Наполи 31 65
3 Милан 31 63
4 Комо 31 58
5 Ювентус 31 57
6 Рома 31 54
7 Аталанта 31 53
8 Болонья 31 45
9 Лацио 31 44
10 Сассуоло 31 42
11 Удинезе 31 40
12 Торино 31 36
13 Парма 31 35
14 Женоа 31 33
15 Фиорентина 31 32
16 Кальяри 31 30
17 Кремонезе 31 27
18 Лечче 31 27
19 Верона 31 18
20 Пиза 31 18

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Сассуоло 2-1 Кальяри
31-тур Верона 0-1 Фиорентина
31-тур Лацио 1-1 Парма
31-тур Кремонезе 1-2 Болонья
31-тур Пиза 0-1 Торино
31-тур Интер 5-2 Рома
31-тур Удинезе 0-0 Комо
31-тур Лечче 0-3 Аталанта
31-тур Ювентус 2-0 Женоа
31-тур Наполи 1-0 Милан

Навбатдаги ўйинлар. 32-тур

10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Чорак финалчиларнинг деярли барчаси аввалги Осиё кубокларининг финал учрашувларида тўп суришган

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Осиё кубоги / Плей-офф финаллари
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A
Австралияда футбол бўйича ўтказилаётган Осиё кубоги баҳсларида 22-23 январь кунлари чорак финал учрашувлари ўтказилиб, ярим финалда медаллар учун баҳсларни давом эттирадиган терма жамоалар номи маълум бўлади.    Агарда қитъа чемпионатининг тарихига назар ташласак, бу йилги қитъа чемпионатида гуруҳ баҳсларидан муваффақиятли ўтган терма жамоаларнинг барчаси аввалги йилларда ўтказилган Осиё чемпионатларининг ярим финал баҳсларида тўп суришганлигига гувоҳ бўламиз. Яъни чорак финалчиларнинг барчаси учун ярим финалда ҳам майдонга тушиш янгилик эмас.    Чорак финалга йўлланма олган саккиз терма жамоадан фақатгина Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубогининг ҳал қилувчи финал баҳсида майдонга тушмаган. Футболчиларимиз 2011 йили Қатар давлатида бўлиб ўтган Осиё кубогида ярим финалга қадар етиб келишган. Умид қиламизки 1994 йили Осиё ўйинлари ғолиблигини қўлга киритган Рустам Акрамов (мураббий сифатида), Миржалол Қосимов ва Шуҳрат Мақсудовлар (ҳар иккиси ҳам футболчи сифатида) бугунги авлод вакилларини “Осиё кубоги-2015”да ғолиблик сари чорлай оладилар.    Эслатиб ўтамиз, гуруҳ босқичининг ҳал қилувчи учрашувида Осиё чемпионати тарихида энг кўп финалда майдонга тушган Саудия Арабистони (1984, 1988, 1996 – чемпион, 1992, 2000, 2007 – кумуш медаль совриндори) термаси устидан ғалаба қозонган Ўзбекистон терма жамоаси чорак финалда Осиё чемпионатида энг кўп совриндор бўлган Жанубий Корея термасига қарши баҳс юритади. Жанубий Кореялик футболчилар 1956, 1960 йилларда олтин, 1972, 1980, 1988 йилларда кумуш, 1964, 2000, 2007, 2011 йилларда бронза медали соҳиби бўлишган.    Қуйида, Осиё чемпионатларининг барча совриндорлари берилган:    1956 йил. 1) Ж.Корея, 2) Исроил, 3) Гонконг  1960 йил. 1) Ж.Корея, 2) Исроил, 3) Тайвань  1964 йил. 1) Исроил, 2) Ҳиндистон, 3) Ж.Корея  1968 йил. 1) Эрон, 2) Бирма (Мьянма), 3) Исроил  1972 йил. 1) Эрон, 2) Ж.Корея, 3) Таиланд  1976 йил. 1) Эрон, 2) Қувайт, 3) Хитой  1980 йил. 1) Қувайт, 2) Ж.Корея, 3) Эрон  1984 йил. 1) С.Арабистони, 2) Хитой, 3) Қувайт  1988 йил. 1) С.Арабистони, 2) Корея, 3) Эрон  1992 йил. 1) Япония, 2) С.Арабистони, 3) Хитой  1996 йил. 1) С.Арабистони, 2) БАА, 3) Эрон  2000 йил. 1) Япония, 2) С.Арабистони, 3) Ж.Корея  2004 йил. 1) Япония, 2) Хитой, 3) Эрон  2007 йил. 1) Ироқ, 2) С.Арабистони, 3) Ж.Корея  2011 йил. 1) Япония, 2) Австралия, 3) Ж.Корея
Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 16:26, 21.01.2015. Ўқилди: 7141 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 16
2 Комо Анастасиос Дувикас 11
3 Комо Нико Пас 10
4 Ювентус Кенан Йылдыз 10
5 Наполи Расмус Хейлунд 10
6 Удинезе Кинан Дэвис 10
7 Аталанта Никола Крстович 9
8 Милан Рафаэл Леау 9
9 Интер Хакан Чалханоглу 9
10 Сассуоло Андреа Пинамонти 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик