Бугун 22 февраль, 2026 йил, якшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 11 11 40
2 АҚШ 11 12 9 32
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Франция 8 9 6 23
6 Германия 7 9 8 24
7 Швейцария 6 8 6 20
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 25 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Эспаньол 25 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 24 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче
25-тур Бетис 0-0 Райо Вальекано
25-тур Атлетико 0-0 Эспаньол
25-тур Осасуна 0-0 Реал Мадрид
25-тур Реал Сосьедад 0-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ертўла (масал)

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Stadion.uz лойиҳалари / Мақолалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ўрмоннинг ҳокими ўзгарди. Айиқполвон. Тахтга жуда ярашди ўзиям. Тағин хўппа семиз, ҳайвонларга кулиб қараб туради. Ўрмон аҳли бундан хурсанд бўлди. Қолаверса, айиқполвон шердан анча раҳмдил, кечиримли экан.

— Олдинги ишларни давом эттирамиз, — деди айиқполвон гердайиб. — Мен янги-янги муваффақиятларга эришишни истайман.
Гап шундаки, ҳайвонлар анчадан бери тоғнинг нариги томонига ўтишни ният қилишганди. Чунки нариги томонда уларни янги дунё кутарди.
— Ишларимиз қандай, — деди айиқполвон ўзига ўринбосар қилиб тайинлаган ҳўкизга қараб. — Шогирдлар интилишяптими?
— Албатта. Эртага яна бир ҳаракат қилсак, иншоллоҳ, нариги томон бизники.
— Жуда яхши.

Айтгандай, айиқполвоннинг келган заҳоти қилган иши ертўла қаздириш бўлди. Ертўлаям ертўла бўлди ўзиям, ён-атрофи цементдан, ҳеч қандай товуш ичкарига эшитилмайди, ҳатто “Акфа” ромлари ҳам хижолат.
— Хўш, Ертўлада нима гаплар?
— У ёқда ҳам тинчлик. Тўнғиз билан буқаламун ҳамма ишни назорат қилиб туришибди. Бор бойлик ўша ерга йиғилган.
— Йиғилсин. Ғамлаб қўйишимиз керак. Бошқа иложимиз йўқ.

Ҳўкиз индамай чиқиб кетди. Орадан бироз вақт ўтгач, яна қайтиб кирди.
— Нима дейсан яна? — деди айиқполвон қовоғини уйиб.
— Хўжайин, бир шервачча келибди. Мен ҳам тоғнинг нариги томонини кўрмоқчиман, мени ҳам олинглар, — дейди.
— Оббо, шервачча дедингми? Менга қара, чиқ-да, асал олиб келгин де. Ўшанда ўйнайсан, де.
Ҳўкиз чиқиб кетди-да, бирпасдан кейин қайтиб кирди.
— Хўжайин, мен шер бўлсам, асал нима қилади менда? Мен бу ерга асал бергани эмас, ҳаракат қилгани келганман, деяпти.
— Йиғиштирсин сафсатасини. Анча, шунчаси асал бериб ҳаракат қиляпти-ку! Бунинг улардан қаери ортиқ экан? Шунчаки қабул қилаверсам, ертўлани қандай тўлдираман? Бор, кетига тепиб, ҳайдавор.
— Лекин хўжайин... Айтишича, у ўз қавми орасида энг зўри экан...
— Қизиқтирмайди мени, асал бермайдими, демак у ҳеч нарсага ярамайди. Тушунарлими? Бор. Шошма, кейин анави тўнғизга айт, шогирдларнинг ҳаракатларини назорат қилиб турсин. Тоғнинг нариги томонига ўтишимиз шарт, деб турсин. Тушундингми?

Орадан бир ҳафтача вақт ўтди. Бу орада ҳайвонлар янги бошлиқ қўл остида тоғнинг деярли ярмини босиб қўйишди. Аммо уларнинг ҳаракатини кузатиб турган тўнғиз тўсатдан тўхташ ҳақида буйруқ берди.
— Шошманглар, озроқ нафас ростланглар.

Ҳеч ким нима гап эканлигини тушунтирмади. Тўнғиз эса бошқа томондан нариги томонга ўтмоқчи бўлаётганларга тикилиб турди. Сўнг ўшалар томон кетди.
— Зап менбоп иш топилди-да, ўзиям, — деди у лаб-лунжини йиғиштира олмай. — Бу йўлдан фақат бир гуруҳ ўта олади. Иккита гуруҳ сиғмайди. Биринчи ўтган ғолиб, иккинчи бўлишдан маъни йўқ. Биз олдиндамиз, булар эса, — дея тўнғиз шоқоллар томонга яқинлашди, — орқада. Демак, келишса бўлади.

Шоқоллар сардори ҳам тўнғизни кузатиб турган экан. У билан биродарларча кўришди. Сўнг нималардир ҳақида гаплашишди, келишишди. Тўнғиз ортига қайтди-да, шогирдларига юзланди.

— Қани, ҳамма орқага.
Ҳайвонлар ҳайрон бўлишмади, савол беришмади. Ҳатто “Шунча йўлни босиб ўтдик-ку! Наҳотки энди орқага қайтсак?” деб сўрайдиган мард ҳам топилмади. Шогирдларининг характерини билган, аниқроғи ўзига мослаштириб олган тўнғиз эса заррача тап тортмай уларни ўрмонга қайта бошлаб келди. Бу эса айиқнинг жаҳлини чиқарди.

— Бу нимаси? — деди у айиққараш қилиб. — Нега қайтдинглар?
Аммо тўнғиз унинг ҳам дамини ичига тушириб қўйди. Бочка-бочка асални кўрган айиқполвоннинг овози ўчди.
— Ертўлага, — деди сўнг қорнини ташлаб, — яхшилаб жойланглар.
* * *
Янаги сафар яна мусобақа бошланди. Тўнғиз тағин шогирдларини бошлаб кетди. Албатта, ёнида ҳўкиз ҳам бор эди. Айиқполвон эса ертўлада қолди. Тўнғиз яна эски одатини бошлади. Рақибларидан бир қанча асал ундир-да, ортга қайта бошлади. Бироқ бу орада Ертўлага қамалиб олиб, нафсини қондираётган айиқполвоннинг мазаси қочиб, қон босими кўтарилиб кетган, асал унга зўрлик қилганди. У ингради, аммо овозини ҳеч ким эшитмади. Тўнғиз хурсанд бўлиб асал олиб келаётганда ана шу асал айиқполвоннинг умрига зомин бўлганди.

Низомжон Исломов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:39, 25.01.2015. Ўқилди: 11301 марта. Фикрлар: 161 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.