Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Луи Ван Гал ўз жамоасининг Англия Кубогида ғалаба қозонишига ишонишини таъкидлади.
"МЮ" Англия Кубоги учун баҳс олиб бораётган жамоалар орасида энг кучлиси деб ўйлайман. Кубокда ғалаба қозониш учун яхши имкониятга эгамиз, чунки Кубок учун курашаётган жамоалар орасида савия борасида устунроқмиз", - дейди "МЮ" устози.
"Мен пул тикмайман. Аммо, ғалаба қозониш учун савияси юқори бўлган жамоаларнинг имконияти бошқа кучизроқ жамоаларнинг имкониятидан яхшироқ деб ўйлайман. Шунинг учун одамалар "МЮ" Англия Кубогини ютишига пул тикишлари мумкин. Мен ўзим бундай қила олмайман, шунчаки маслаҳат беришим мумкин", - дейди ван Гаал.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" Англия Кубоги 1/16 финалида "Кэмбридж Юнайтед" жамоасини мағлубиятга учратди ва нимчорак финалга йўл олди. Англия Кубоги баҳсларининг 1/16 босқичида "Манчестер Сити", "Челси", "Саутгемптон" каби жамоалар мағлубиятга учраб турнирни тарк этишган эди.
Маълумот учун, "Манчестер Юнайтед" нимчорак финалда сафарда Англия учинчи дивизони вакили "Престон"га қарши баҳс олиб боради.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).