Клопп: "Мухлислар клуб келажаги учун ҳавотирдалар ва мен уларни тушунаман"
Дортмунднинг "Боруссия" клуби бош мураббийи Юрген Клопп клуб мухлисларининг қониқарсиз натижалар учун асабийлашаётгани ҳақида ўз фикрини билдирди.
"Мухлисларнинг асабийлашишини тушунаман. Улардан кўпи клуб келажагидан ҳавотирда. Аммо, биз уларга биргалашиб муаммоларни ҳал қила олишимизни исботлашимиз керак. Бундай ўйиндан сўнг мухлислар бизни ҳар қанча танқид қилишлари мумкин", - дейди Клопп.
Эслатиб ўтамиз, кеча Германия Бундеслигаси 19-тури доирасида Дортмунднинг "Боруссия" клуби ўз майдонида Аугсбург клубига 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди ва турнир жадвалининг сўнгги поғонасига тушиб кетди.
Манба: sports.ru
Киритилди: 15:37, 05.02.2015. Ўқилди: 2835 марта. Фикрлар: 3 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар