Бугун 29 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 10 25
2 Нефтчи 9 24
3 Навбаҳор 9 19
4 Бухоро 10 17
5 Бунёдкор 9 16
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Андижон 10 13
10 Хоразм 9 12
11 Қизилқум 9 12
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Қўқон-1912 9 8
15 Динамо 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 10-тур

29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ҳасанали Қодиров блогида: «Икки эшик оралиғидаги гаплар (Вадим Абрамов билан суҳбат). 2-қисм»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Stadion.uz лойиҳалари / Блоглар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

КРАУЧ + КОЛЛЕР =
Бир кун олдин майдон четида Абрамов ёнида туриб ёшлар ўйинини кузатар эдим. Абрамов билак ҳассаларига тиралиб ҳамма қатори тикка тургани ҳолда ўйинни бошқарар эди. Ваҳоланки, у келиши билан унга атаб Федерация биносидан битта стул олиб чиқишгани эсимда. Унинг атрофидагилар тик турган бир пайтда ёлғиз ўзи стулда ўтириб футбол кузатишни истамади, шекилли. Стулга ҳеч ким ўтирмади. Ман ўзбек тилида “Нимага ҳамма ёшларингиз пачоқ, пакана”, деб сўраган эдим.

В.К.А. Все хорошие футболисты невысокого роста. Месси, Марадона... суҳбатимизни эшитиб турганлардан бири “Хусаинов тоже был невысокого роста, если вы помните”, деб луқма ташлади. Менга ўхшаган фахрий ишқибоз ёнимизда турганидан хурсанд бўлдим. Фикримни ҳимоя қиламан деб ўша киши билан баҳслашишдан ўзимни базўр тийиб турдим. “Валбуэна тоже короткого роста. Но какой он плотный. Крепко стоит на ногах. В команде он один такой невысокий. В сборной Франции остальные игроки среднего и высокого роста. Хусаинов тоже был единственным невысоким игроком “Спартака” тех времён. Остальные были высокими. В Вашем “Локомотиве” все молодые как на подбор невысокого роста”, деган эътирозларим тилим учида турар эди. Гап талашиш мавриди эмас эди. Индамадим. Нарироқ кетдим. Замонавий футболда зич, сиқма ўйинни кўрмоқдамиз. Абжирлик ва чаққонлик билан қисқа масофада ҳужум ё ҳимоя боғламларини тезликда беш қават қилиб тахлаб, пайдо бўлган бўш масофаларга ўйинни тезликда кўчириб, рақибни эсанкиратиб мақсадга эришмоқдалар. Гвардиола шунинг учун янги ўйин тизимида бўйдор Ибрагимовичга аталган жойни кўрмаган эди. Чунки у Хави, Иньеста, Мессига ўхшаб, лопи билан айтганда, игнанинг тешигидай тор жойдан тўп билан ўтиб кета олмас эди-да. Баланд гавдаси халал берар эди. Ваҳоланки, Крауч, Коллер сингари баланд футболчиларга нисбатан Златан чаққонроқ, эгилувчанроқ, гимнаст каби координацияси кучли ўйинчидир. Абрамов танловида шу маънони англадим.

Давоми Ҳасанали Қодиров блогида

Интервьюнинг биринчи қисмига ҳавола.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:20, 05.02.2015. Ўқилди: 6672 марта. Фикрлар: 9 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Бухоро Шерзод Эсанов 4
9 Пахтакор Фламарион 4
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик