Бугун 24 май, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • 3:3
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • 2:1
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Зафар Холмуродов: "Майдонга қўрқиб тушадиган футболчидан наф йўқ"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Насаф
Рукн: Интервьюлар
A A A

Шанба куни “Насаф” футбол мактабининг сунъий футбол майдонида Қашқадарё вилояти ҳокими кубогининг финал учрашуви бўлиб ўтгани ҳақида олдинги саҳифаларимизда хабар бердик.
Ана шу футбол мусобақаси якунига етгач “Насаф” жамоасининг ўтмишдаги “ҳужум қироли” мақомига сазовор бўлган афсонавий ҳужумчи, айни пайтда жамоа ўринбосарларига мураббийлик қилаётган, мухлислар эътибори ва эътирофига сазовор бўлган – Зафар Холмуродов билан суҳбат қурдик.
-Зафаржон бугунги ғалаба ва соврин билан сизни ва шогирдларингизни чин кўнгилдан табриклаймиз.
-Катта раҳмат бу соврин нафақат жамоамизники балки мухлисларники ҳамдир, мана кўрдингиз стадионга қанча-қанча мухлислар ташриф буюришди, учрашувни катта завқ билан томоша қилишди. Агар уларга озроқ бўлсада яхши кайфият улашган бўлсак, ўзимизни бахтиёр ҳис қиламиз.

-Зафаржон айтингчи ўтмишда сиз футболчи бўлгансиз, мана энди мураббийлик қилаяпсиз, шу иккала фаолиятни бир-бирига таққослаб кўрдингизми? Қайси бири осонроқ экан?
-Албатта футболчи бўлиш мураббий бўлишга қараганда осонроқ, чунки мураббийлик жуда кўп меҳнат ва изланишни талаб қиладиган соҳа, қолаверса қул остингиздагиларга жавобгарлик маъсулияти ҳам бор. Тўғриси тан оламан мен учун мураббийликни бошлаш осон бўлмади. Аммо, ўзингизга маълум, клуб мен учун бегона эмас, бунинг устига бу ерда менинг собиқ жамоадошларим фаолият юритишмоқда, улар менга ҳар томонлама далда бўлишди. Клубимиз раҳбарлари ҳам ҳар томонлама қўллаб-қувватлашди, биздаги муҳит ҳам ажойиб, бу ердаги ҳар бир ходим ягона мақсад – “Насаф” клубининг келажаги учун интилади.

-Агар мураббий бўлмасангиз, бошқа соҳага ўтиб кетармидингиз?
-Бу ҳақда ўйлганим ҳам йўқ, агар “Насаф”да ишламасам ҳам бирон бир оддий футбол жамоасида бўлсам ҳам, ёшларга футбол сирларини ўргатаётган бўлардим. Футболсиз мен ҳам бошқалардек ҳаётимни ўзгача тасаввур қилолмайман. Яна жонажон клубимда фаолият юритаётганимдан бениҳоят мамнунман.

-Ўзларингиз ўйнаган пайтлардаги шижоат ва руҳни, мана энди сиз собиқ жамоа аъзолари – клубнинг асосий мурббийлари, ўз шогирдларингизга сингдириш учун ҳаракат қилаяпсизларми?
-Бу ҳақда биргалашиб иш олиб бораяпмиз, бизда сен ўринбосарлар мураббийи ёки сен асосий таркиб мураббийи деган гапни ўзи йўқ. Биздаги муҳит, бир оила аъзолари қандай бўлса, шундай вазият ҳукмрон. Биз ўзимиз ўйнаган пайтдаги шижоат ва руҳдан ҳам кўпроғини ўйинчиларга сингдиришга ҳаракат қилаяпмиз, бунга мисол қилиб, бугунги учрашувни ҳам айтишим мумкин, биринчи бўлимда 2:1 ҳисобида ютқазаётган эдик. Шогирдларим кўрсатмаларимни тўғри бажаришди, ўйинда қурқмасдан ҳаракат қилишди ва ғалаба қозонишди. Бу борада ҳали кўп меҳнат қилишимиз керак, қолаверса буни яна қанчалик удда қила оламиз, вақт кўрсатади. Шу ерда бир нарсани алоҳида таъкидлашни ҳоҳлардим, майдонга тушган ўйинчида қўрқиш бўлса, ундай ўйинчидан наф йўқ. Ўйинчи майдонга тушдими, рақиб қандай бўлмасин, қўрқмаслик керак. Ана шунда у натижа кўрсата олади.

- Сиз мураббийлар – собиқ жамоадошлар ўйиндан олдин рақиб жамоа салоҳиятини муҳокама қиласизларми?
-Ҳар-бир ўйиндан олдин шундай бўлади, рақиб қанчалик таниш ва нотаниш бўлмасин бизлар синчиклаб ўрганамиз, шунга қараб, ҳамма ўз фикрини билдиради, фикрлар эътиборга олиниб, ўйин тактикаси танланади.

-Янги мавсумдан қайси шогирдларингиз асосий таркибда ҳаракат қиладиган бўлди?
-Бу мавсумдан Азиз Ғаниев, Шароф Муҳиддинов ва футбол мактабидан Худойберди Холиқовлар асосий таркибда ҳаракат қилишади. Юқорида айтиб ўтганимдек, барча ҳамкасблар биргалашиб, ҳаракат қилаяпмиз. Борган сари ўринбосарлар орасидан муносибларни, асосий таркибга қўшиб бораверамиз. Фурсатдан фойдаланиб, бу ўйинчиларга муваффақиятлар тилайман, умид қиламанки, булар юзимизни ерга қаратишмайди.

-Рўзиқул Бердиев жамоа “сири”ини яширишда устаси фаранг мутахасис ҳисобланади, бунга фикрингиз қандай?
-Буни нимаси ёмон экан (кулиб), рақиб сиз ҳақингизда қанчалик кўп билса, унга шунчалик осон бўлади, аксинча сиз учун фойдалидир. Энди мураббий жамоани ўйинга тайёрлашда жуда кўп меҳнат қилади, кўп ўйлайди, қайғуради. Нега энди ўз меҳнатини пучга чиқариши керак? Рўзиқул ака ҳар бир ўйин олдидан жуда катта маъсулиятни ўзида ҳис қиладиган инсон, ундай куйиб ёнадиган мураббий камдан-кам, Рўзиқул ака жудаям кўп меҳнат қилади, агар тўғрисини айтсам, у ўйинчи бўлганда ҳам шундай эди. Рўзиқул акадек шахс учун оддий ўйинни ўзи бўлмаган, бўлмаса ҳам керак. Шунинг учун бирга ўйнаганимизда ҳам, ҳозир ҳам Рўзиқул акам бизлар учун ибратдир.

-“Насаф” ўрибосарлари ўтган йил охиридан алоҳида ўз базасига эга бўлди, шароитлардан кўнглингиз тўлдими?
-Тўлганда қандоқ, биз учун барпо қилинган базани баъзи клублар фақат орзу қилади холос. Қашқадарёда футболни каттаю-кичик бирдек жуда севишади. Шунингдек вилоятмиз раҳбарларининг ҳам футболга эътибори катта, уларнинг ғамхўрлиги ва эътибори эвазига биз шундай шароитга эга бўлдик. Айниқса, клубимизнинг асосий ҳомийси – “Шўртан газ кимё” мажмуаси ва унинг раҳбари Одил ака Темировнинг бу соҳадаги жонбозлиги алоҳида эътирофга лойиқ. Пайтдан фойдаланиб, ана шундай жонкуяр раҳбарларимизга ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан. Бундай ажойиб шароитлар биз мураббийлар учун воҳамиз футболини янада кўкларга кўтаришга, тинмай меҳнат қилишга катта рағбат бўлади.

Суҳбатни Ренат Эрназаров олиб борди

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 12:15, 08.02.2015. Ўқилди: 5005 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик