Бугун 3 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Аргентина терма жамоаси Олимпиада-2016 ўйинларига йўлланма олган илк жамоа бўлди

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Олимпиада / Эркаклар саралаш
Рукн: Янгиликлар
A A A

Футбол бўйича Аргентина ёшлар терма жамоаси Уругвайда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Жанубий Америка чемпионатида ғолиб бўлиб, 2016 йилда ўтказиладиган Ёзги Олимпиада ўйинларига йўлланма олган илк жамоага айланди.

Уругвай пойтахти Монтевидео шаҳрида бўлиб ўтган мусобақанинг охирги ўйинида аргентиналиклар мусобақа мезбонларини 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, 13 очко жамғарган ҳолда биринчи ўринни эгаллади.

Бу мусобақада Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинлари учун ягона йўлланма ўйналган эди. 9 очко жамғариб, 2-ўринни эгаллаган Колумбия термаси Олимпиада ўйинларига йўлланма учун КОНКАКАФ вакили билан курашади.

Мусобақада 3-ўринни Уругвай (8 очко), 4-ўринни Бразилия (7 очко) эгаллади. Бразилия термаси Олимпиада ўйинлари мезбони сифатида бу ўйинларда иштирок этади.

Мусобақанинг дастлабки тўрт жамоаси Янги Зеландияда жорий йилнинг май ойида бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Эътиборлиси, “Атлетико” клуби бош мураббийи Диего Симеоненинг ўғли Жованни Симеоне рақиблар дарвозаларига 10та ўйинда 9та тўп уриб, мусобақанинг энг яхши тўпурарига айланди. Аргентиналиклар ҳаммаси бўлиб мусобақа давомида рақиблар дарвозани 24 маротаба ишғол қилишга муваффақ бўлган.

Аргентина терма жамоаси 2004 ва 2008 йилларда бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларида ғолиб бўлган, 2012 йилда Лондонда бўлиб ўтган ўйинларда эса иштирок этмаган.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 17:39, 08.02.2015. Ўқилди: 5747 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик