Бугун 18 май, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 17.05.2026 15:00
      • Комо
      • 1:0
      • Парма
      • 17.05.2026 15:00
      • Женоа
      • 1:2
      • Милан
      • 17.05.2026 15:00
      • Ювентус
      • 0:2
      • Фиорентина
      • 17.05.2026 15:00
      • Пиза
      • 0:3
      • Наполи
      • 17.05.2026 15:00
      • Рома
      • 2:0
      • Лацио
      • 17.05.2026 18:00
      • Интер
      • 1:1
      • Верона
      • 17.05.2026 21:00
      • Аталанта
      • 0:1
      • Болонья
      • 17.05.2026 23:45
      • Кальяри
      • 2:1
      • Торино
      • 17.05.2026 23:45
      • Сассуоло
      • 2:3
      • Лечче
      • 17.05.2026 23:45
      • Удинезе
      • 0:1
      • Кремонезе
      • 17.05.2026 16:30
      • Ман. Юнайтед
      • 3:2
      • Ноттингем Форест
      • 17.05.2026 19:00
      • Эвертон
      • 1:3
      • Сандерленд
      • 17.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Кристал Пэлас
      • 17.05.2026 19:00
      • Лидс
      • 1:0
      • Брайтон
      • 17.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • 1:1
      • Фулхэм
      • 17.05.2026 21:30
      • Ньюкасл
      • 3:1
      • Вест Хэм
      • 19.05.2026 00:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Бёрнли
      • 19.05.2026 23:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 17.05.2026 22:00
      • Райо Вальекано
      • 2:0
      • Вильярреал
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетико
      • 1:0
      • Жирона
      • 17.05.2026 22:00
      • Осасуна
      • 1:2
      • Эспаньол
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • 1:1
      • Сельта
      • 17.05.2026 22:00
      • Эльче
      • 1:0
      • Хетафе
      • 17.05.2026 22:00
      • Леванте
      • 2:0
      • Мальорка
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:4
      • Валенсия
      • 17.05.2026 22:00
      • Севилья
      • 0:1
      • Реал Мадрид
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Овьедо
      • 0:1
      • Алавес
      • 18.05.2026 00:15
      • Барселона
      • 3:1
      • Бетис

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Аброр Пирриев: «Хитойдан учралган мағлубиятдан кейин футболчиларимиз ўзини йўқотиб қўйишмагани мени хурсанд қилди»

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Осиё кубоги / Гуруҳ баҳслари
Рукн: Интервьюлар
A A A
Театрда  саҳна  ортида актёрлар билан тенгма-тенг меҳнат қиладиган ижодкорларга нисбатан ҳурмат билан “парда орти заҳматкашлари” дея таъриф беришади. Футболда ҳам -  худди шундай. Биз яшил майдонда ўн бир нафар футболчини  кўрамиз. Уларнинг ортида эса, мураббийлар штабидан ташқари турли ташкилий ишларни бажарувчи бутун бошли бошли жамоа иш олиб боради.  Айниқса, жамоада шифокорнинг ўрни беқиёс. Чунки, футбол майдонида ғалаба учун аёвсиз жанг кетиши боис жароҳатлар кўп учрайди. Бугунги суҳбатдошимиз - футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси шифокори — Аброр Пирриев.
- Аброр ака, Осиё кубоги – 2015 дан қандай таассуротлар билан қайтдингиз?
 
-Таассуротларим улкан, боиси бундай катта футбол мусобақасида  иштирок этиш ва ундаги мухитда яшаш ҳар қандай инсонга унутилмас онларни ҳадя этади.  Австралиядан  завқли, ҳаяжонли, аламли ва қувончли дамлари билан хотирамда қоладиган бўлди. Чемпионатдан олган илиқ таассуротлар мени қалбимда узоқ сақланиб қоладиган бўлди. 

- Шифокор сифатида мусобақанинг қайси жабҳалари сизда ўзгача таассурот қолдирди?
 
- Барчамизга яхши маълум, биз мусобоқага узоқ тайёргарлик кўрдик ва шу давр мобайнида аҳил жамоа шаклланди. Бу борада мураббийларимизга қойил қолиш керак! Улар барчани жипслаштириб, иноқ бир оилани ташкил қилишди. Биз бир оиладек фаолият олиб бордик. Ҳар ўйиндан олдин мадҳиямизнинг баралла янграши билан жўр бўлиб куйлашимиз! Нақадар қувончли онлар... . Буни фақат ўша муҳитда бўлган инсонгина хис қилиши мумкин. Мени хурсанд қилган томони, Хитой термасидан учралган мағлубиятдан кейин футболчиларимиз ўзини йўқотиб қўйишмади, аксинча янада жипслашиб, мураббийлар маслаҳатларига амал килиб, Саудия Арабистонига қарши ўйинга жиддий тайёргарлик кўришди. Натижаси эса барчага маълум, ҳа биз араблардан устун келдик, бу ғалабага ҳамма бирдек ҳисса қўшди. Ўйиндан кейинги ширин хотираларни эса унутиб бўлмайди! Дарҳақиқат, биз ўша куни жуда ҳам бахтли эдик. 

- Бу сафарги чемпионатда футболчиларимизнинг жисмоний жиҳатдан анча шаклланганлигини кўриш мумкин эди, бу нима билан боғлиқ? 

-Бу футболчиларимиз ва мураббийлар штаби хизматининг маҳсули эди. Биз бу сафарги чемпионатга ҳар жихатдан яхши тайёргарлик кўрдик. Ҳориждаги йиғинлар доирасида, тактик усуллар билан биргаликда, ўйинчиларни жисмоний тайёргарлигини юқори нотага олиб чиқишга ҳаракат қилдик. Шифокор сифатида ҳар бир ўйинчимизнинг жисмоний ҳолатини ўрганиб бордим. Меҳнатларимиз самараси билиниб, ўйинчиларимиз ҳар қалай жисмоний жиҳатдан яхши ҳаракат қилишди. 

- Одил Аҳмедов Жанубий Корея билан ўйиннинг 15-дақиқасидаёқ  алмаштирилди, жароҳати жиддий эдими? 

-Тўп учун курашда Одилнинг чаноқ-сон бўғими лат еди ва кейинчалик сон мушакларидаги  пайдо бўлган оғриқ  ўйинни давом эттиришига  ҳалақит берди. Шу сабабли уни алмаштиришга қарор қилдик. 

- Мусобака давомида бирор футболчимиз жиддий жароҳат олмадими? 

Бундай узоқ муддатли йиғин ва мусобака мобайнида кичик жароҳатлар ва ҳар хил саломатик билан боғлиқ касалликлар бўлиб туради. Ислом Тўхтахўжаев ва Одил А=медовларнинг олган жароҳатларини бунга мисол қилиб кўрсатишим мумкин. Шунингдек, Тимурнинг қош ёрилиши. Эьтибор қаратсангиз, у аввали Осиё кубогининг дастлабки учрашувида қоши ёрилиган бўлса, Австралияда эса сўнгги учрашувда ҳам қоши ёрилди. Ўйинларимиз Австралиянинг турли  шаҳарларида бўлиб ўтди. Биласизми, у ернинг иқлими бизникидан кескин фарқ қилади. Яъни бир шаҳарда ҳаво илиқ бўлса, иккинчисида уни аксини кўриш мумкин, шу сабабли баьзи футболчиларимизда шамоллаб қолиш ҳолатлари учради. Умуман олганда футболчиларимизни узоқ муддат сафдан чиқарадиган ёки соғлигига жиддий зиён етказувчи бошқа касалликлар бўлгани йўқ. 

Сизни фаолиятингизга бефарқ бўлмаган аксарият мухлислар “Локомотив” таркибида кўринмай қолганлигингиз билан қизиқишмоқда? 
- 2014 йилнинг оҳирги ойларида миллий терма жамоамиз Осиё кубогига тайёргарлик доирасида кўплаб йиғинлар, ўртоқлик учрашувларини ўтказди ва мен терма жамоа ихтиёрида бўлганим сабабли, клубга етарлича ёрдам бера олмадим. Барчага аёнки, клуб олдига ҳам катта вазифалар қўйилган шунингдек, машғулот ва йиғинларда ҳам доимий равишда шифокор назорати талаб қилинади. Шу сабабли, клуб мутасаддилари билан  келишган ҳолда асосий таркибга бошқа шифокор жалб этиб, мени ёшлар билан ишлашимни ва шу орқали терма жамоадаги фаолиятим бемалолроқ бўлишини келишиб олдик. 

- Янги ташкил қилинаётган Республика спорт тиббиёти илмий-амалий Маркази тўғрисида нима дея оласиз?
 
- Тез кунларда ушбу Марказ қурилиши тугалланиб, ўз фаолиятини бошлаши кутилмокда. Марказ энг замонавий тиббий жиҳозлар билан таьминланиб, унда ўзимизнинг мутаҳассислар билан биргаликда чет элдан жалб этилган соҳа ҳодимлари ҳам фаолият олиб боришади. Марказ нафақат футбол, балки бошқа спорт йўналишидаги спортчиларимизни ҳам тиббий кўрикдан ўтказади. Шу билан бирга ҳозирги кунда спортчиларимизнинг аксарияти чет элларда катта маблағлар  эвазига  тиббий жарроҳлик ва реабилитацион даво чораларини қилдиришмоқда. Марказни ишга туширилиши эса, бундай ишларни ўзимизда ҳам бажарилишига замин яратади. Шунингдек, келгусида ушбу Марказ нафақат спортчиларимизга шифо бағишловчи муассаса, балки спорт шифокорларини малакасини ошириш ва спорт тиббиёти йўлидаги илмий изланишларни олиб борувчи ва уларни ҳаётга татбиқ этувчи зиё масканига ҳам айланади. 
  
  Xайрулло ВАСИЕВ суҳбатлашди
Манба: www.sports.uz
Киритилди: 22:48, 12.02.2015. Ўқилди: 10778 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик