Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Насаф”нинг ОЧЛдаги ўйинига чипталар қачон ва қандай сотилади?

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Чемпионлар лигаси / Гуруҳ босқичи
Рукн: Янгиликлар
A A A

Барчага маълумки , 25 февраль куни “Насаф” Қаршида мавсумнинг илк расмий ўйини – Осиё Чемпионлари Лигаси-2015 мусобақасининг илк турида Эроннинг “Тракторсозий” клубига қарши майдонга тушади.

Ушбу ўйинга чипталар қачон ва қандай сотилиш бўйича ҳозирдан мухлислар мурожаати кўпайиб бормоқда. Биз бу ва бошқа саволларга жавоб топиш учун клубимиз маркетинг бўлими бошлиғи Заҳро Каримовага мурожаат қилдик.

- Айтингчи “Насаф”нинг 25 февраль куни бўладиган ОЧЛ-2015 даги илк учрашувига тайёргарликлар қандай кетаяпти?

– “Насаф” ПФК маркентинг бўлимида айни кунларда ушбу футбол байрамига қизғин тайёргарлик ишлари кетаяпти, ҳозирги кунда учрашувга чиқарилган чипталар тайёр бўлди. Чипталарни сотиш бўйича режаларимиз ҳам тайёр.

- Чипталар нархлари бўйича маълумотлар бера оласизми?

– Албатта, бизнинг “Марказий” стадионимизда CIP ва яна 18та секторлар бор, шу секторларни тўрт тоифага ажратганмиз.Булар 1-тоифа (CIP), 2-тоифа (1, 2, 6, 7 ва мухлислар клуби секторлари), 3-тоифа стадион 2-қаватидаги секторлар (12, 13, 14, 15, 16, 17, 18), 3-тоифа футбол майдони дарвозаларининг орқа томонидаги (3, 4, 5 ва 9, 10, 11) секторлар. Ана шу тоифаларга монанд 1-тоифа чипта нархи 25 000 сўм, 2-тоифа чипта нархи 15 000 сўм, 3-тоифа чипталар нархи 10 000 сўм ҳамда 4-тоифа чипталар 5 000 сўм қилиб белгиланган.

- Чипталар сотувга қачон чиқади?

– Чипталар сотуви учрашувга 2 кун қолганда, яъни 23 февраль куни эрталабдан фақат стадион чиптахоналари орқали сотила бошланади ва учрашув куни ҳам давом эттирилади.

- Чипталарни олдинроқ сотувини ташкил қилишни имкони йўқми?

– Бу клубнинг иқтисодий хавфсизлиги юзасидан шундай қилинаяпти, яъни қалбакилаштиришни олдини олиш учун. Аммо жорий мавсумдан чипталарни олдинроқ, алоҳида буюртмалар асосида ҳам сотишни ташкил қилапмиз. Масалан,воҳамиздаги корхона ёки ташкилот ўз ходимларига алоҳида буюртма бўйича харид қилишлари мумкин. Бу ҳолатда корхона ёки ташкилот номидан клубимиз раҳбарига расмий хат билан мурожаат қилишади ва пул ўтказиш йўли билан тўлов қилишиб, харид қилишлари мумкин. Бунда чипталар сони чегараланмаган.

- Стадион чиптахоналаридан чипта харид қилаётган фуқароларга чипталар сони бўйича чеклов мавжудми?

– Ҳа, ҳар бир чипта харид қилаётган фуқоро бештагача чипта харид қилиши мумкин. Бу чекловни чипталар олибсотарлар қўлига ўтиб кетмаслик учун қилаяпмиз.

- Чипталарни пластик карточкалар орқали ҳам харид қилиш мумкинми?

– Албатта, биласиз Ипотека банк ёнида 1-чиптахонамиз жойлашган. Ана шу чиптахонада терминал ўрнатилади ва у ерда пластик карточкалар орқали чипталарни бемалол харид қилиш мумкин бўлади.

- Ўзингиз биласиз, кўпгина хорижий давлатлардаги клубларда ўзларининг шартнома асосида чипта тарқатувчи агентлари бўлади, “Насаф” клубида ҳам шуни ташкил қилса бўлмайдими?

– Бу соҳада хорижий клубларни тажрибаларини ва ўзимизнинг мавжуд имкониятларимизни ўрганаяпмиз. Келгусида чипталар сотувини шундай ташкил қилиш режамиз ҳам бор.

- “Насаф” ПФК маркетинг бўлими учрашув куни ўз мухлисларига яна нималарни таклиф қилиши мумкин?

– Жамоамизнинг ўйини ўтказилаётган кунларда биз ўз мухлисларимизга стадион худудида жойлашган дўконларимиз орқали клуб атрибутикаларини, алкоголсиз ичимликлар ва енгил овқат турларининг савдосини ташкил қиламиз, бу хизматдан барча учрашувга ташриф буюрган мухлислар фойдаланишлари мумкин.

- Бу охирги саволимиз, “Насаф” мухлисларига қандай тилакларингиз бор?

– Биз аввало мухлисларимиз соғ-саломат бўлишларини, юртимиз тинч бўлишини ҳоҳлаймиз, зеро тинч ва обод юртга ана шундай байрамлар ярашади.Ўйлаймизки, футболчиларимиз янги мавсумда янги марраларни забт этиб, ҳам мухлисларни хурсанд этишади.

- Суҳбатингиз учун катта раҳмат.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 21:00, 13.02.2015. Ўқилди: 9448 марта. Фикрлар: 13 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик