Бугун 24 май, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • 3:3
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • -:-
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Буёғи бошқача бўладими? Ишониш қийин!

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Превьюлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Клубларимиз янги мавсумга тайёргарликнинг деярли сўнгги босқичига етиб келди, десак муболаға бўлмайди. Март ойининг 14 санасида олий лига ўйинлари старт олишини инобатга олсак, қишнинг охирги ойи клубларимиз учун ҳал қилувчи, муҳим босқич саналади. Чунки буёғига вақт кам, режалаштирилган ишларни бажаришга улгуриш керак. Режани пухта тузганлар албатта бунга улгуришади, аммо клубларимиз орасида бундай режа тузадиганлар жуда кам эканлиги ҳеч кимга сир эмас.

Ҳар мавсум олдидан ҳам мухлис, ҳам журналист сифатида футболимизда нималардир ўзгаришига умид қиламиз, бироқ мана бир неча йиллардан буён умидимиз орзулигича қолиб кетмоқда. Сабаби оддий, буни кўп айтганмиз, яна қайтарамиз: мутасаддиларимиз футболга бўлган қарашларини ўзгартиришмаяпти, янгича ишлашмаяпти. Ҳаммаси оддий ва содда. Энг ёмони, шунча пул бекорга ҳавога кетяпти. Бу йил ҳам барча ишлар аввалгидек давом этадиганга ўхшайди. Чунки февраль ойининг ярми якунланибдики, деярли ҳеч қандай ўзгариш кўрмадик. 

Айтганча, битта ўзгариш бор. Ушбу мавсумдан бошлаб мураббий-ю, футболчилар, ҳакамлари-у, назоратчилар “Ҳаққонийлик баённомаси”га имзо чекишади. Ўтган йилдан буён ЎФФ қошида фаолият юритаётган “Келишилган ўйинларга қарши курашиш” қўмитаси янги мавсумдан эътиборан олий ва биринчи лигада келишилган ўйинларга қарши жиддий курашишни ният қилган. Албатта ҳамма нарсага бирданига эришиб бўлмайди. Аҳрол Иноятов раҳбарлик қилаётган мазкур қўмита бир йилнинг ўзидаёқ барчасини йўққа чиқара олмайди. Бу табиий ҳол. Бунинг учун қўмитадан эмас, клубларимизда фаолият кўрсатаётган, “Ўзбекистонда келишилган ўйинлар йўқ”, дейдиган мутахассислардан хафа бўлиш керак. Чунки ўрганган кўнгил ўртанса қўймас деганларидек, улар бу йил ҳам нимадир қилишга ҳаракат қилишлари табиий. Шундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, келишилган ўйинлар сони 50 фоизга камайса ҳам хурсанд бўлсак бўлаверади. Аниқроғи, бу катта ютуғимиз бўлади. Ойнаи жаҳонга чиқиб олиб, халқни алдайдиган қаҳрамонларимизни виждони уйғонмас экан, уларни ҳеч қандай баённома билан қўрқитиб бўлмайди. 

Айтганимиздек, бу йил ҳам ҳозирча ҳаммаси аввалгидек давом этмоқда. Клублар декабрь ойида тайёргарликни бошлади. Бели бақувват жамоалар январь ва февраль ойларида одатдагидек хорижга чиқиб келишмоқда. Пули камроқлар эса, бир марталик хориж йиғини билан кифояланишмоқда. Қолганлар Тошкентга келиб машғулот ўтказяпти. Бу орада ПФЛ Кубогида иштирок этишмоқда. Ҳаммаси бир хил.

Футболчилар кунда-кунора клубини ўзгартиришмоқда. Одатдагидек, йиғинлар давомида бир нечта жамоанинг кўригида иштирок этишмоқда. Бу футболчининг савияси юқори эмаслигидан дарак беради. Агар ўйинчи ҳақиқатдан ҳам кучли бўлса, мураббийлар ҳеч иккиланишларсиз уни таркибда олиб қолади. Раҳбарият ҳам унга истаган суммасини беради. Лекин акси бўлса, футболчи бугунги кундаги ҳолатга ўхшаб жуда кўп жамоа ўзгартиришга мажбур бўлади. Энг ёмони, бугун ўзбек футболида бундай савиясиз ўйинчиларнинг сони жуда кўпайиб кетди. Шунинг учун ҳам юртимизда ҳам қишги, ҳам ёзги трансфер даври бир хил давом этмоқда. 

Футболчига эски клубидан нега кетдингиз десангиз, пул йўқлиги-ю, ваъдалар бажарилмаганлигини таъкидлашдан чарчашмайди. Улар шундай деб бир йилда икки марталаб клуб алмаштиришмоқда. Қизиғи, икки йил аввал пул йўқлиги сабаб тарк этган жамоасига яна қайтиб келишга улгурмоқда. Олдин алданганлигини эслатсангиз, бу сафар алдашмас дейди. Ваҳоланки, бу сафар ҳам алдашлари аниқ. Чунки на футболчилар ҳам, мутасаддилар ҳам янгиликка интилишмаяпти. Клубда ишлаб шунга гувоҳ бўлдимки, ҳатто тўғри имзо чекишни билмайдиган ўйинчилар ҳам бор экан. Энди уларда шартнома ҳақидаги тушунчани бир тасаввур қилиб кўринг. Имзо қўйишни билмайдиган футболчи шартномада нима ёзилганига қизиқиб кўрадими? Одатда клубларимиз футболчилар билан оғзаки тарзда келишишлари ҳақида эшитганмиз. Сабаби аён. Якунда оғзаки келишувдаги пулни бермасликка асослари бор. Боиси сумма шартномада кўрсатилмаган. Шунинг учун сўнгги вақтларда футболчилар ЎФФга мурожаат билан чиқиб, жавобсиз қайтаётган эди. Қизиғи, охирги пайтларда шартномада белгиланган суммалар ҳам берилмаслиги ҳам одат тусига айланиб қолди. “Андижон”, “Нефтчи” айнан шунга жазоланганлиги ҳақида ҳам эшитдик. Қойил! Давлат томонидан клубларга ажратилган суммалар нималарга сарфланаётган экан, ҳайрон қоласан киши! Яна ўша клуб раҳбарлари оғиз тўлдириб, мақтанишдан нарига ўтишмайди. Гап биргина юқоридаги икки клубда эмас, бошқаларда ҳам бундай муаммолар борлиги ҳеч кимга сир эмас. Бу йил ҳам клубларимиз шундай муаммолардан чиқиб кета олмадими, янги мавсумда улардан ажойиб ўйин кутиш мушкул. Кўриниб турибдики, яна ҳаммаси бир хил!

Легионерлар масаласи ҳам футболимизнинг оғриқли бўғинларидан бири эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Аммо шунча гап гапирилса-да, юртимизга савияси юқори бўлмаган ўйинчиларнинг келиши давом этмоқда. Янги мавсум аввалида ҳам шундай бўлаётгани чемпионатимизда жиддий ўзгаришлар бўлмаслигидан дарак берса керак?! Ҳа, энди Ривалдо сингари легионерлар олий лигада тўп тепиши содир бўлиши мушкул, бироқ пулимиз шунисига етади, деб савиясиз ўйинчиларни олиб келишдан ҳеч қандай маъно йўқлиги ҳам ҳеч кимга сир эмас. Клублар ўша легионерга бераётган пулнинг учдан бир қисмини ўзининг футбол мактабида ишлаётган болалар мураббийига берсин, у мураббий ўзининг молиявий камчиликларини бартараф қилган ҳолда моддий муаммоларни ўйламасдан ўз устида тинмай ишласин, яқин келажакда биздан ҳам легионер мақомига лойиқ иқтидорлар етишиб чиқади. Тўғри, бунга бир неча йиллар керак, бироқ пул ўзимизда қолади, ўзимизникиларга сарфланади. Пойдеворимиз ҳаминқадар бўлиб турганида ўзимизча савияси паст легионерларни олиб келиб маҳаллий ўйинчиларни тарбиялашга ҳаракат қиляпмиз. Ваҳоланки, мақсад бу эмаслигини барча билиб турибди. натижада йиллар ўтиб кетмоқда. Энг ёмони, бу йил ҳам шундай давом этмоқда. 

Мутасадди ва мутахассисларимиз фикрлашларини ўзгартирмас экан, кейинги йилларда ҳам шундай давом этаверамиз. Таъкидлаганимиздек, бу йил биттагина ўзгариш “Ҳаққонийлик баённомаси” бўлиб турибди. Ҳеч бўлмаса шу томондан ютуққа эришсак ҳам дўппимизни осмонга отсак бўлаверади. Аммо ҳали қиладиган ишларимиз талайгина. Оддийгина ПФЛ Кубогини қойиллатиб ўтказа олмайдиган ПФЛнинг ўзи ислоҳатларга муҳтож. Аниқроғи, клубларимизда фаолият кўрсатаётган мутасаддилар билан бир қаторда ПФЛнинг айрим расмийлари ҳам фикрлашини ўзгартирмаса бир жойда қалқиб тураверамиз. Хуллас, ҳозирча ҳаммаси бир хил! 

Фурқатбек НИШОНОВ

Манба: www.arena.uz
Киритилди: 17:23, 22.02.2015. Ўқилди: 11639 марта. Фикрлар: 45 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик