Бугун 29 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 10 25
2 Нефтчи 9 24
3 Навбаҳор 9 19
4 Бухоро 10 17
5 Бунёдкор 9 16
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Андижон 10 13
10 Хоразм 9 12
11 Қизилқум 9 12
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Қўқон-1912 9 8
15 Динамо 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф
10-тур Қизилқум - Хоразм
10-тур Нефтчи - Қўқон-1912
10-тур Бунёдкор - Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 10-тур

29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Қизилқум»: Майдондаги устунлик ҳисобда акс этмади

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Қизилқум
Рукн: Янгиликлар
A A A

Айни пайтда Анталияда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини давом эттираётган Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси навбатдаги назорат учрашувида майдонга тушди.

Кончиларнинг бу галги рақиби — Қозоғистон суперлигаси вакили "Қайсар" (Қизилўрда) футболчилари бўлди. Ўтган мавсумда ўз миллий чемпионатида бешинчи ўринни эгаллаган қизилўрдаликлар учун ҳам мазкур ўйин Туркиядаги учинчиси саналади. Бунгача улар "Ченоморец"(Одесса, Украина) ва "Кубан" (Краснодар, Россия) жамоалари билан куч синашган бўлса, уларнинг ҳар иккисида ҳам (1:3 ва 1:2) ҳисобларида мағлубиятга учрашган эди.

"Қайсар"ни икки йилдан бери ўзбекистонлик футбол ишқибозларига яхши таниш бўлган мутахассис Дмитрий Огай бошқаради. У 1981-82 йилларда Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси шарафини ҳимоя қилган.

Ўйин тафсилотларига қисқача тўхталсак, учрашувнинг биринчи бўлим тенг курашлар остида кечди. Аммо стандарт вазиятлардан унумли фойдаланишда омад қизилўрдаликларга кулиб боқди. 21-дақиқада "Қайсар" вакиллари бурчакдан тўпни ўйинга киритдилар. Бу вазиятда қозоғистонлик ҳужумчи Елжас Атинбеков барчадан баланд сакраб, тўпни боши билан дарвоза тўрига жойлади — 0:1.

Шундан сўнг, кончилар барча эътиборни ҳужумга қаратишди. Жуда кўплаб голга тортадиган вазиятлар юзага келтирилди. Аммо аксарият қулай имкониятлардан фойдаланишда Юрий Лукин шогирдлари бир мунча оқсашди. Жумладан, 34-дақиқада Андрей Деркач ҳужумчи Вячеслав Шевченкони дарвозабон билан бирга бир вазиятга олиб чиқди. Афсуски, ҳал қилувчи паллада Славага совуққонлик етишмади.

Танаффусдан сўнг, ташаббус тўлиқ "Қизилқум" футболчилари томонида бўлди. Гарчи, ўйин кучли ёмғир остида ўтган бўлса-да, бу майдондаги шиддатни сусайтира олмади. Иккинчи бўлимда кончилар таркибида амалга оширилган ўзгаришлар ўйин суръатини оширди. Андрей Деркач ва Алишер Саноевларнинг кучли зарбалари йўлига "Қайсар" дарвозаси устуни тўғаноқ бўлди. 76-дақиқада Феруз Бобоқулов жарима майдончаси ичкарисида қулай вазиятни йўққа чиқарди.

Қисқача айтганда, "Қизилқум" жамоаси "Қайсар"га қарши баҳсда аввалги икки учрашувга нисбатан бир мунча чиройли ва мазмунли ўйин намойиш этди. Бироқ майдондаги устунлик якуний ҳисобда ўз аксини топмади, холос.

"Қизилқум" жамоаси мураббийлар штаби учрашувда қуйидаги таркибни майдонга туширди:
Артём Макосин, Файзулла Қамбаров, Акмал Рустамов, Азизбек Усмонов, Миржалол Қурбонов, Алишер Саноев, Андрей Деркач, Фарруҳ Ҳайдаров, Вячеслав Шевченко, Баҳриддин Ваҳобов, Алишер Холиқов.
Захирадан майдонга тушганлар: Феруз Бобоқулов, Бобиржон Искандаров, Руслан Санаев, Сарваржон Холматов, Ғайрат Жумаев.

Эслатиб ўтамиз, "Қизилқум" футболчилари навбатдаги назорат учрашувини 25 февралда ўтказади.

Манба: fcqizilqum.uz
Киритилди: 12:46, 24.02.2015. Ўқилди: 3301 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Бухоро Шерзод Эсанов 4
10 Пахтакор Фламарион 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик