Бугун 30 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бунёдкор 10 19
4 Навбаҳор 10 19
5 Бухоро 10 17
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Динамо 10 8
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф
10-тур Қизилқум 0-0 Хоразм
10-тур Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
10-тур Бунёдкор 2-1 Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Қизилқум" Латвия чемпионини мағлубиятга учратди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Қизилқум
Рукн: Янгиликлар
A A A

Шу кунларда Туркиянинг Анталия шаҳрида янги мавсумга ҳозирлик кўраётган Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси ўқув-машғулот йиғини доирасида охирги синов-назорат учрашувини ўтказди.

  Унда кончилар Латвиянинг амалдаги чемпиони — "Вентсплис" (Вентсплис) футболчилари билан куч синашди.

   Шу ўринда икки оғиз рақиб жамоа ҳақида.  "Вентсплис" (Вентсплис) футболчилари Латвия миллий чемпионатининг олти ( 2006, 2007, 2008, 2011, 2013, 2014 йиллар) карра чемпиони саналади. Жамоа Европа чемпионлар лигаси учрашувлари қатнашчиси. Таркибида нафақат Латвия, балки Литва, Грузия, Нигерия, Мавритания каби мамлакат футболчилари ҳам тўп суради.

  Учрашувда бош мураббий Юрий Лукин энг сара таркибни майдонга туширди. Дастлабки дақиқалардан бошлаб навоийликлар катта ташаббусга эга бўлишди.

  33-дақиқада майдоннинг ўнг қанотидан Феруз Бобоқуловнинг ҳаволатиб жарима майдончаси ичига узатган тўпини Вячеслав Шевченко рақиб дарвозаси тўрига жойлади ва ҳисобни очди — 1:0.

  Орадан олти дақиқага ўтгач, украиналик ҳужумчи яна бир бор ўзини кўрсатди. Жарима майдончаси ташқарисидан дарвозадан чамаси ўн саккиз метрлар узоқликдан Вячеслав Шевченко дарвозанинг юқори тўққизлигини аниқ нишонга олди — 2:0.

  Учрашувнинг қолган дақиқаларида ҳам майдонда шиддатли кураш давом этди. Аммо ўйин охиригача ҳисоб бошқа ўзгармади.

  Мазкур ўйинда "Қизилқум" жамоаси мураббийлар штаби қуйидаги таркибни майдонга туширди:

  Эркин Жабборов, Файзулла Қамбаров, Азизбек Усмонов, Миржалол Қурбонов, Акмал Рустамов (сардор), Жумаев Ғайрат, Андрей Деркач, Алишер Саноев, Феруз Бобоқулов, Баҳриддин Ваҳобов, Вячеслав Шевченко.

  Захирадан майдонга тушганлар:  Алишер Холиқов, Асқаржон Муҳиддинов, Жамшид Шоҳназаров, Фаррух Ҳайдаров.

   Эслатиб ўтамиз, "Қизилқум" жамоаси аъзолари 18 февралдан бошланган Туркия йиғини доирасида кунига икки маҳалдан машғулотлар уюштирди.

  Шунингдек, йиғин доирасида кончилар олтита ўртоқлик учрашувида майдонга тушдилар. Сиде ва Белек шаҳарчаларида ўтган синов-назорат баҳсларида навоийликлар "Ростов" (Россия), "Карпати" (Украина), "Қайсар" (Қозоғистон), "Оқжетпес" (Қозоғистон), "Локарно" (Швейцария), "Вентспилис" (Латвия) жамоаларига қарши ўйнади. Бу ўйинлар "Қизилқум" жамоасининг янги мавсум арафасида ўз таркибини ва ўйин услубини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз, албатта.

   Анталия йиғини 4 мартга қадар давом этади.

Манба: fcqizilqum.uz
Киритилди: 12:10, 03.03.2015. Ўқилди: 3848 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Бухоро Шерзод Эсанов 4
10 Пахтакор Фламарион 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик