Бугун 12 январь, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 11.01.2026 00:45
      • Аталанта
      • 2:0
      • Торино
      • 11.01.2026 16:30
      • Лечче
      • 1:2
      • Парма
      • 11.01.2026 19:00
      • Фиорентина
      • 1:1
      • Милан
      • 11.01.2026 22:00
      • Верона
      • 0:1
      • Лацио
      • 12.01.2026 00:45
      • Интер
      • 2:2
      • Наполи
      • 12.01.2026 22:30
      • Женоа
      • -:-
      • Кальяри
      • 13.01.2026 00:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.01.2026 01:00
      • Валенсия
      • 1:1
      • Эльче
      • 11.01.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • 2:1
      • Мальорка
      • 11.01.2026 20:15
      • Леванте
      • 1:1
      • Эспаньол
      • 13.01.2026 01:00
      • Севилья
      • -:-
      • Сельта
      • 11.01.2026 16:30
      • Хитой
      • 1:0
      • Австралия
      • 11.01.2026 19:00
      • Таиланд
      • 1:1
      • Ироқ
      • 12.01.2026 21:30
      • Саудия Арабистони
      • -:-
      • Вьетнам
      • 12.01.2026 21:30
      • Иордания
      • -:-
      • Қирғизистон
      • 13.01.2026 16:30
      • Ўзбекистон
      • -:-
      • Жанубий Корея
      • 13.01.2026 16:30
      • Эрон
      • -:-
      • Ливан
      • 13.01.2026 21:30
      • Япония
      • -:-
      • Қатар
      • 13.01.2026 21:30
      • БАА
      • -:-
      • Сурия

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Вьетнам 2 6
2 Саудия Арабистони 2 3
3 Иордания 2 3
4 Қирғизистон 2 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 2 6
2 БАА 2 3
3 Сурия 2 3
4 Қатар 2 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Жанубий Корея 2 4
2 Ўзбекистон 2 4
3 Эрон 2 2
4 Ливан 2 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Хитой 2 4
2 Австралия 2 3
3 Ироқ 2 2
4 Таиланд 2 1

Ўтган ўйинлар. 2-тур

2-тур Қирғизистон 1-2 Вьетнам
2-тур Иордания 3-2 Саудия Арабистони
2-тур БАА 0-3 Япония
2-тур Ливан 2-4 Жанубий Корея
2-тур Эрон 0-0 Ўзбекистон
2-тур Сурия 1-0 Қатар
2-тур Хитой 1-0 Австралия
2-тур Таиланд 1-1 Ироқ

Навбатдаги ўйинлар. 3-тур

12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Вячеслав Шевченко ва Андрей Деркач «Қизилқум» шарафини ҳимоя қилади

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Қизилқум
Рукн: Янгиликлар
A A A

Яна саноқли кунлардан сўнг, Ўзбекистон йигирма тўртинчи миллий чемпионати старт олади.

Янги мавсумга Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси ҳам пухта ҳозирлик кўрди. Жамоа аъзолари баҳсларга беш босқичда ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этди. Ўтган мавсумни навоийликлар таркибида ўтказган Элдор Бойматов, Самандар Шодмонов (“Шўртан”), Руслан Вагапов (“Металлург”), Наврўзбек Алимов (“Пахтакор”) лар бошқа жамоаларда ўз омадларини синаб кўришга қарор қилишди.

“Қизилқум” футбол клуби раҳбарияти эса таркибни кучайтириш, ўйин услубини шакллантиришга алоҳида урғу берди. Кончилар Навоий, Тошкент шаҳарларида йиғинлар ташкил этиш билан чекланиб қолмасдан, Туркиянинг Анталия шаҳрида икки ҳафталик ўқув-машғулотлари уюштирди. Туркия йиғини давомида “Ростов” (Россия), “Қайсар”, “Оқжетпес” (Қозоғистон), “Карпати” (Украина), “Локарно” (Швейцария) ҳамда “Вентслис” (Латвия) жамоалари билан синов учрашувларида майдонга тушдилар.

Йиғинлар давомида маҳаллий футболчилар билан бир қаторда кўплаб янги ўйинчилар мураббийлар кўригидан ўтди. Якунда янги мавсумдан бошлаб ярим ҳимоячи украиналик Андрей Деркач (“Машъал”), ҳужумчилар Баҳриддин Ваҳобов (“Бухоро”), яна бир украиналик легионер Вячеслав Шевченко (“Биркиркара” Мальта)лар клуб билан шартнома имзоладилар. Шунингдек, навоийлик мухлисларга яхши таниш бўлган футболчилар Феруз Бобоқулов, Хуршид Йўлдошев яна ўз севимли жамоалари либосида майдонга тушишга қарор қилишган. Бундан ташқари, ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини “Қизилқум” жамоасида ўтказган грузиялик легионер Георгий Квесиешвили клуб билан шартномасини узайтирди.

Шу ўринда украиналик легионерлар хусусида қуйида икки оғиз маълумот бериб ўтамиз:

Деркач Андрей Владимирович
1985 йил 28 майда Украинанинг Борисполь шаҳрида туғилган.
Бўйи — 182 см, вазни — 69 кг.
У ўз футболчилик фаолиятини Украинанинг “Борисфен” жамоасида бошлаган. Турли йилларда “Шахтёр” (Донецк), “Волинь” (Луцк), “Гелиос” (Харьков), “Зимбру” (Молдова), “Полтава” (Украина) жамоаларида тўп тепган.
Ўтган мавсумда Муборакнинг “Машъал” жамоаси таркибида 22 учрашувда майдонга тушиб, икки бор рақиблари дарвозасини ишғол қилган.
Шунингдек, Андрей Деркач 2005 йилда Украина (U-21) ёшлар терма жамоасида тўртта учрашувда майдонга тушган.
Украиналик легионер “Қизилқум” жамоасида 33-рақам остида майдонга чиқади.

Шевченко Вячеслав Тарасович
1985 йил 30 майда Львов шаҳрида туғилган.
Бўйи — 186 см, вазни — 74 кг.
У ўз футболчилик фаолиятини Львовнинг “Сокол” жамоасида бошлаган. Турли йилларда “Борисфен” (Борисполь), “Торпедо-Металлург” (Москва), “Сталь” (Алчевск), “Александрия” (Александрия), “Локомотив” (Тошкент), “Биркиркара” (Мальта) жамоаларида ўйнаган.
Ўтган мавсумда Слава мавсумнинг биринчи ярмини Тошкентнинг “Локомотив” жамоасида ўтказиб, етти учрашувда майдонга тушган ва битта гол муаллифи бўлган эди.
Вячеслав Шевченко “Қизилқум” жамоаси таркибида 9-рақамда ҳаракат қилади.
Шунингдек, мухлисларимизга яхши таниш бўлган ҳужумчи Баҳриддин Ваҳобов эса навоийликлар таркибида 10-рақамда майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, “Қизилқум” футболчилари илк учрашувни ўз майдонида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасига қарши ўтказади. Мазкур ўйин 14 март куни соат 17.00 да Навоийда “Умид” қўрғонидаги “Ёшлар” спорт мажмуасида бошланади.

Манба: fcqizilqum.uz
Киритилди: 22:56, 11.03.2015. Ўқилди: 3953 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.