
«Кристал Пэлас» бош мураббийи Алан Пардью Англия терма жамоаси ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
Киритилди: 13:26, 09.07.2016. Ўқилди: 4235 марта. Фикрлар
сони: 1 та.

Футболни имкон қадар кенгроқ ёритиб бораётган "Ориат Доно" радиоси бир янгиликка қўл урди.
Киритилди: 12:04, 09.07.2016. Ўқилди: 19840 марта. Фикрлар
сони: 9 та.

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Европа чемпионати финалида Франция устидан ғалаба қозонишга ишончи комил эканини таъкидлаб ўтди.
Киритилди: 11:28, 09.07.2016. Ўқилди: 6371 марта. Фикрлар
сони: 1 та.

Уэльс терма жамоасининг бош мураббийи Крис Коулман ЖЧ-2018 якунигача терма жамоада қолишини билдирди.
Киритилди: 10:59, 09.07.2016. Ўқилди: 3476 марта. Фикрлар
сони: 1 та.

Германия терма жамоаси менежери Оливер Бирхофф Англия терма жамоасининг янги бош мураббийи Юрген Клинсман бўлиши керак деб ҳисобламоқда.
Киритилди: 10:36, 09.07.2016. Ўқилди: 3787 марта. Фикрлар
сони: 1 та.

Машҳур мураббий Фабио Капелло Евро-2016 финалидан ўрин олган Франция — Португалия ўйини борасида ўз фикрларини билдирди.
Киритилди: 10:27, 09.07.2016. Ўқилди: 5363 марта. Фикрлар
сони: 1 та.

Франция терма жамоаси яримҳимоячиси Блез Матюиди жамоадоши Антуан Гризманнинг «Олтин тўп» совринини қўлга киритиш бўйича имкониятига баҳо берди.
Киритилди: 10:26, 09.07.2016. Ўқилди: 4633 марта. Фикрлар
сони: 3 та.

Уэльс терма жамоаси ҳужумчиси Гарет Бэйл Кардиффдаги мухлислар қабулидан ҳайратда қолганини яширмади. Бугун ўз ватанига қайтган Уэльс терма жамоасини Кардиффда 200 мингдан ортиқ мухлис кутиб олди.
Киритилди: 04:24, 09.07.2016. Ўқилди: 7145 марта. Фикрлар
сони: 4 та.

Россия терма жамоасини тарқатиб юбориш талаби билан бошланган петиция 550 минг имзо йиғди.
Киритилди: 01:55, 09.07.2016. Ўқилди: 4134 марта. Фикрлар
сони: 1 та.

Евро-2016 мусобақасида омадли иштирок этган Уэльс терма жамоаси футболчилари ватанига қайтдилар.
Киритилди: 01:26, 09.07.2016. Ўқилди: 4262 марта. Фикрлар
сони: 1 та.

Евро-2016 яримфиналида Германия-Франция учрашувини (0:2) бошқарган ҳакам Никола Риццоли учрашувнинг биринчи бўлимида Бастиан Швайнштайгернинг қўлига тўп текканлиги сабабли белгиланган пенальти ҳақида фикр билдирди.
Киритилди: 00:32, 09.07.2016. Ўқилди: 5422 марта. Фикрлар
сони: 2 та.

Евро-2016 яримфиналидан ўрин олган Германия – Франция ўйини Бастиан Швайнштайгер учун жаҳон ва Европа чемпионатларида ўтказилган 38-ўйин бўлди. Бу кўрсаткич бўйича у ҳамюрти Мирослав Клозени ортда қолдириб, биринчи ўринга кўтарилди. Шу муносабат билан машҳур рассом Умар Мўманий янги асарини Швайнштайгерга бағишлади.
Киритилди: 22:23, 08.07.2016. Ўқилди: 8616 марта. Фикрлар
сони: 3 та.

“Млада Болеслав” клубининг бош мураббийи Карел Яролим Чехия терма жамоасининг янги бош мураббийи бўлади, деб хабар бермоқда Чехия футбол федерациясининг сайти.
Киритилди: 22:03, 08.07.2016. Ўқилди: 3164 марта. Фикрлар
сони: 1 та.

Португалия терма жамоаси ҳимоячиси Пепенинг отаси Анаэль Феррейра баёнот бериб, ўғри Евро-2016 финалида майдонга тушиши мумкинлигини таъкидлади.
Киритилди: 21:44, 08.07.2016. Ўқилди: 3918 марта. Фикрлар
сони: 2 та.

Европа чемпионатининг жонли эфирда намойиш этилган ўйинларини 6 млрд киши томоша қилди, деб хабар бермоқда Sky Sports. Финал ўйинини эса 300 млн киши томоша қилиши кутилмоқда.
Киритилди: 21:40, 08.07.2016. Ўқилди: 4096 марта. Фикрлар
сони: 1 та.

Францияда ўтаётган Европа чемпионатининг якуни бўйича УЕФА ташкилоти 1,93 млрд евро даромад олади. Бу ўтган мусобақага қараганда 34% кўпдир, деб хабар бермоқда Daily Mail.
Киритилди: 21:08, 08.07.2016. Ўқилди: 3394 марта. Фикрлар
сони: 1 та.

Немис футбол иттифоқи президенти Райнхард Гриндель Германия терма жамоаси Евро-2016 яримфиналида Францияга (0:2) мағлуб бўлса-да, бош мураббий Йоахим Лёвни истеъфога чиқишига сабаб кўрмаяпти.
Киритилди: 21:01, 08.07.2016. Ўқилди: 3838 марта. Фикрлар
сони: 1 та.

Испания терма жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Хави Эрнандес Европа чемпионатининг финал ўйинидан олдин мусобақа кубогини майдонга олиб чиқади. Бу ҳақда УЕФА бош котиби вазифасини бажарувчи Теодор Теодоридис маълум қилди.
Киритилди: 19:37, 08.07.2016. Ўқилди: 4362 марта. Фикрлар
сони: 1 та.

Европа чемпионатининг яримфиналидан ўрин олган Франция ва Германия терма жамоалари ўйини Францияда телеаудитория сони бўйича сўнгги 10 йилликнинг рекордини ўрнатди, деб хабар бермоқда AFP.
Киритилди: 18:40, 08.07.2016. Ўқилди: 5879 марта. Фикрлар
сони: 1 та.

Марк Клаттенбург бошчилигидаги англиялик ҳакамлар бригадаси Европа чемпионати финалини бошқаради, деб хабар бермоқда ТАСС. Португалия ва Франция терма жамоалари ўртасидаги бу ўйин 10 июль куни "Стад де Франс"да ўтказилади.
Киритилди: 18:32, 08.07.2016. Ўқилди: 3952 марта. Фикрлар
сони: 1 та.