
Бугун Қаршида ажойиб футбол шукуҳи ҳукм сурмоқда. Воҳалик футбол мухлислари бугун ўз севикликлари иштирокидаги тарихий ўйинга гувоҳ бўладилар. Қаерда бўлманг футболга қизиқадиган ва қизиқмайдиганлар ўртасида ҳам шу ўйин муҳокама қилинмоқда.
Киритилди: 09:52, 05.05.2015. Ўқилди: 4870 марта. Фикрлар сони: 2 та.

Саудия Арабистонининг “Ал-Аҳли” жамоаси делегацияси ниҳоят бир қанча кечикишлардан сўнг кеча тунда, 23:00да Қарши шаҳрига етиб келди.
Киритилди: 08:24, 05.05.2015. Ўқилди: 4897 марта. Фикрлар сони: 6 та.

Эртага бўладиган “Насаф” – “Ал-Аҳли” учрашуви “Спорт” телеканали орқали кеч соат 20:20дан бошлаб тўғридан-тўғри намойиш этилади.
Киритилди: 17:03, 04.05.2015. Ўқилди: 11976 марта. Фикрлар сони: 13 та.

Бугун “Марказий” стадион қошидаги анжуманлар залида эртага бўладиган “Насаф” – “Ал-Аҳли” (Саудия Арабистони) учрашуви олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманинг биринчи қисмида “Насаф” жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ҳамда марказий ҳимоячи Мақсуд Каримовлар иштирок этишди.
Киритилди: 16:10, 04.05.2015. Ўқилди: 4978 марта. Фикрлар сони: 8 та.

Саудия Арабистонининг “Ал-Аҳли” жамоасини Қарши шаҳрига ташриф вақти яна ўзгарди. Аввалроқ уларнинг келиши бугун соат 14:00га белгиланган эди.
Киритилди: 10:27, 04.05.2015. Ўқилди: 5287 марта. Фикрлар сони: 5 та.

Осиё чемпионлари лигаси 6-туридан ўрин олган “Насаф” – “Ал Аҳли” (СаудияАрабистони) учрашувини япониялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.
Киритилди: 09:32, 04.05.2015. Ўқилди: 5361 марта. Фикрлар сони: 5 та.

Эртага Қарши шаҳрида катта футбол байрами. Воҳаликларнинг севикли жамоаси “Насаф” ОЧЛ-2015 “D” гуруҳи, 6-тур учрашуви доирасида Саудия Арабистонининг Жидда шаҳри “Ал-Аҳли” жамоасига қарши ҳал қилувчи баҳсда майдонга тушади.
Киритилди: 09:28, 04.05.2015. Ўқилди: 4214 марта. Фикрлар сони: 4 та.

“Насаф”нинг ОЧЛ 6-туридаги рақиби – Саудия Арабистонининг “Ал-Аҳли” жамоаси бугун чартер рейс орқали Қаршига келади. Бу ҳақда “Насаф” ПФК расмий твиттер саҳифаси хабар тарқатди.
Киритилди: 08:36, 04.05.2015. Ўқилди: 3062 марта. Фикрлар сони: 1 та.

Осиё чемпонлар лигасининг гуруҳ босқичида 4та Ўзбекистон жамоаси иштирок этишини билганимизда барчамиз қувонганимиз бор гап. Аммо клубларимиз гуруҳда бунчалар қийналишини тахмин қилмагандик, очиғи.
Киритилди: 09:16, 02.05.2015. Ўқилди: 8241 марта. Фикрлар сони: 7 та.

Кеча бўлиб ўтган қизиқарли учрашувда биз иккала жамоадан биттадан ярим ҳимоячини танлаб олиб, уларнинг майдондаги ҳаракатларини статистика тарзида ҳисобини олиб бордик.
Киритилди: 08:02, 02.05.2015. Ўқилди: 4847 марта. Фикрлар сони: 4 та.

Матбуот андуманининг иккинчи қисмида ғолиб жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.
Киритилди: 20:44, 01.05.2015. Ўқилди: 5137 марта. Фикрлар сони: 5 та.

Ўйиндан сўнг матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Локомотив” жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов иштирок этди ва ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Киритилди: 20:33, 01.05.2015. Ўқилди: 5398 марта. Фикрлар сони: 6 та.

Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионда бўлиб ўтган “Насаф” ва “Локомотив” жамоалари ўртасидаги ўйинда қаршиликлар ғалаба қозонишди.
Киритилди: 20:20, 01.05.2015. Ўқилди: 5428 марта. Фикрлар сони: 7 та.

Яна бироз вақтдан сўнг, аниқроғи 18:30да Қарши шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда турнинг марказий учрашувига старт берилади.
Киритилди: 17:47, 01.05.2015. Ўқилди: 6647 марта. Фикрлар сони: 16 та.

1 май куни олий лиганинг 7-тур баҳсларига старт берилади. Шу куни "Локомотив" сафарда "Насаф"га қарши майдонга тушади. Қуйида ўзаро ўйинлар билан боғлиқ баъзи маълумотларни келтириб ўтамиз.
Киритилди: 17:55, 30.04.2015. Ўқилди: 3462 марта. Фикрлар сони: 1 та.

Олий лига клублари 7-турнинг бошланиш вақтларини белгилаб олишди. «Сўғдиёна» ва «Машъал» ўртасидаги Зоминда бўлиб ўтади.
Киритилди: 14:46, 30.04.2015. Ўқилди: 5652 марта. Фикрлар сони: 3 та.

1 май жума куни Олий лига, 7-туридаги “Насаф” ва “Локомотив” жамоалари учрашуви чипталари бугундан “Марказий” стадион кассаларида сотувга чиқарилди.
Киритилди: 13:37, 29.04.2015. Ўқилди: 3812 марта. Фикрлар сони: 2 та.

“Насаф”нинг ОЧЛ 6-туридаги рақиби – Саудия Арабистонининг “Ал Аҳли” клуби кеча ўз чемпионати доирасида “Ал Фатҳ” жамоасини қабул қилиб, йирик ғалабага эришди – 5:0.
Киритилди: 12:43, 29.04.2015. Ўқилди: 6125 марта. Фикрлар сони: 3 та.

“Насаф” ва “Локомотив” жамоалари олий лига баҳсларида 20 марта тўқнаш келишган.
Киритилди: 10:16, 29.04.2015. Ўқилди: 5218 марта. Фикрлар сони: 9 та.

Бугун Ғузорда мухлислар дербига хос, курашларга бой ва муросасиз ўйинга гувоҳ бўлишди. Ўйинни кўрган барча томошабинлар ўйиндан сўнг фақат шу ҳақда гапиришди.
Киритилди: 22:29, 26.04.2015. Ўқилди: 5196 марта. Фикрлар сони: 2 та.