Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
АПЛ. 3-тур
| 90+3' |
 |
Ўйин ўз якунига етди. "Канонирлар" "Манчестер Сити" майдонида шармандали тарзда мағлуб бўлди. |
| 90' |
 |
Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди. |
| 90' |
 |
Марезнинг қанотдан ёриб кириб йўллаган зарбасидан сўнг Лено тўпни эгаллаб олди. |
| 84' |
 |
ГОООООООЛ! Ҳисоб 5-0. Марезнинг узатмасидан сўнг Ферран дублни расмийлаштирди. |
| 82' |
 |
Марезнинг узатмасидан сўнг тўпни дарвозага тўғрилаб юборадиган одам топилмади. |
| 80' |
 |
Гюндоганнинг заргарона узатмасидан сўнг Стерлинг тўпга ета олмади. |
| 76' |
 |
Родрининг яқин масофадан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди. |
| 74' |
 |
"Манчестер Сити" "Арсенал" жарима майдонида ҳужум уюштиришдан тўхтамаяпти. |
| 69' |
 |
Стерлинг бу сафар жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллади. Бироқ зарба аниқ эмас |
| 68' |
 |
Стерлингнинг яқин масофадан йўллаган зарбасидан сўнг Лено тўпни қайтарди. |
| 66' |
 |
Майдон марказида Тирнига нисбатан ўйин қоидасини бузган Родрига сариқ карточка кўрсатилди |
| 65' |
 |
Грилишнинг узатмасидан сўнг Стерлинг жарима майдончасига кириб борди, бироқ зарба йўлига ҳимоячилар ғов бўлди. |
| 61' |
 |
"Шаҳарликлар" сафида яна бир ўзгариш. Жезус ўрнига Рияд Марез майдонга тушди. |
| 58' |
 |
"Арсенал" таркибида ҳам ўзгариш. Обамеянг ўрнига Ляказетт майдонга тушди. |
| 57' |
 |
Бернардо Силва майдонни тарк этмоқда. Унинг ўрнига Рахим Стерлинг ўйинни давом эттиради |
| 53' |
 |
Зинченконинг олисдан тепган тўпини Лено қайтарди |
| 52' |
 |
ГООООООООООЛ! Родри ҳисобни 4-- кўринишига келтириб қўйди |
| 50' |
 |
"Шаҳарликлар" "Арсенал" жарима майдончаси ичида кўплаб хавфли ҳужумлар уюштирди. Грилишнинг узатмасидан сўнг Бернардо дарвозага зарба йўллади, аммо Лено ўз ўрнида |
| 46' |
 |
Канселонинг ажойиб узатмасидан сўнг тўпни дарвозага йўллай оладиган одам топилмади |
| 45' |
 |
Иккинчи таймга старт берилди |
| 45+3' |
 |
Биринчи бўлим ортда қолди. Ҳозирча бир киши кўп бўлиб ҳаракат қилаётган "шаҳарликлар" рақибларини аяб ўтирмаяпти. |
| 45' |
 |
Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди |
| 42' |
 |
ГОООООООЛ! 3-0. Грилишнинг узатмасидан сўнг Жезус "шаҳарликллар"нинг учинчи голини уришга муваффақ бўлди. |
| 40' |
 |
Жезусга Кансело ажойиб тарзда тўпни етказиб берди. Бироқ бразилиялик ҳужумчининг оёғи бироз тўпга етмай қолди. |
| 35' |
 |
Қизил карочка. Гранит Жака Канселуга нисбатан ўйин қоидасини бузди ва майдондан четлаштирилди. |
| 34' |
 |
Канселу Седрикни қанотда ажойиб тарзда ортда қолдириб, жарима майдончаси ичига тўпни узатди, аммо ноаниқ. |
| 32' |
 |
"Шаҳарликлар" майдон марказида тўпни ўзларида эгаллаб турибди |
| 31' |
 |
Тирни жарима майдончаси ичида йиқилиб тушди. Бироқ бу пенальти эмас |
| 29' |
 |
Ўйинда илк бурчак зарбаси. Гюдоган уни амалга ошириб беради. |
| 28' |
 |
Жезусга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Колашинацга сариқ карточка кўрсатилди |
| 24' |
 |
Бу сафар Грилишнинг ўзига нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Айбдор Седрик. |
| 22' |
 |
Грилиш ҳужумда ўйин қоидасини бузди. |
| 21' |
 |
Уолкернинг аутдан отиб берган тўпидан сўнг "канонирлар" ҳимоячилари тўпни узоқлаштирди |
| 19' |
 |
Эдерсон ўз дарвозаси ёнида ҳавфли ўйнади. "Арсенал" гол уриб қўйишига бир баҳия қолди |
| 12' |
 |
ГООООООООЛ! Ҳисоб 2-0. Ферран Торрес ҳисобни 2-0 кўринишига келтириб қўйди. |
| 10' |
 |
"шаҳарликлар" яна бир ҳавфли ҳужум уюштирди, бироқ бу сафар ҳимоячилар тартибли ўйнади. |
| 7' |
 |
ГООООООООООООЛ! Ўйинда ҳисоб очилди. Илкай Гюндоган қанотдан узатилган тўпни бош билан дарвозага жойлаб қўйди |
| 6' |
 |
Ҳозирча "канонирлар" майдонда рақибларига нисбатан бироз фаолроқ |
| 5' |
 |
Сакада яхши вазият вужудга келди, бироқ у зарба беришга улгурмади |
| 3' |
|
Ўйин аввалида ҳозирча айтарлик ҳавфли вазият вужудга келмади |
| 0' |
 |
Ўйинга старт берилди |
| 0' |
 |
Ўйин бошланишига ҳамма нарса шай |
| 0' |
 |
Ассалому алейкум қадрли футбол мухлислари. Бир неча дақиқалардан сўнг АПЛ 3-туридан ўрин олган марказий ўйинлардан бири "Манчестер Сити" - "Арсенал" учрашуви старт олади. |