' |
|
Эътиборингиз учун раҳмат! |
' |
|
Жанубий Кореяга қарши ўйин олдидан жуда муҳим ва фойдали ўртоқлик ўйини бўлди. 11 июнь кунги ўйинда терма жамоамизга омад тилаб қоламиз! |
' |
|
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Хоххот шаҳрида бўлиб ўтган ўртоқлик ўйинида Хитойни мағлубиятга учратди! Хитой - Ўзбекистон - 1:2. |
90+5' |
|
Ўйин якунланди! |
90+4' |
|
Хитой терма жамоасининг сўнгги ҳужумлари самарасиз якунламонмоқда |
90+1' |
|
ГЕйнрихни майдон марказида қўполлик билан тўхтатишди |
90' |
|
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа компенсация вақти қўшиб берилди |
' |
|
Уларнинг ҳужумлари ҳозирча фақат олис масофадан йўлланаётган зарба билан якунланмоқда |
89' |
|
Хитой сўнгги дақиқаларда ҳисобни тенглаштириш илинжида ҳужум ташкил қилмоқда |
87' |
|
Саша тўпни тўғри дарвозага тепди. Тўп дарвозабоннинг қўлларига тегиб, қарама-қарши қанотга ўтиб кетди. |
86' |
|
Терма жамоамиз ўнг қанотда жарима зарбаси ишлади. Гейнрихнинг ўзи амалга оширади |
85' |
|
МАйдон эгаларининг навбатдаги ҳужуми олис масофадан берилган ноаниқ зарба билан якунланди |
85' |
|
Хитой терма жамоасида ҳам ўйинчи. 13-рақамли футболчи ўрнига 9-рақамли ўйинчи тушди |
84' |
|
Одил Аҳмедов ўрнига Фозил Мусаев майдонга тушди |
83' |
|
Хитой терма жамоаси футболчисининг жарима зарбасидан йўллаган зарбаси кучли бўлди, аммо ноаниқ |
82' |
|
Тожиев ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди |
81' |
|
Александр Гейнрих огоҳлантирилди |
79' |
|
Хитойликларнинг навбатдаги ҳужуми пайтида футболчи офсайдда қолиб кетди |
78' |
|
Терма жамоамиз сафида бир неча дақиқа олдин Ислом Иномов майдонга тушди. Акмал Шораҳмедов ўрнига |
75' |
|
Рақиб стандарт вазиятни амалга оширганидан кейин Нестеров тўпни қайтаришда ҳимоячи билан тўқнашиб кетди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилди |
75' |
|
Хитойликларнинг хавфли зарбаси. 15 метрдан берилган зарбадан сўнг ҳимоячиларимизга тегиб қайтди |
74' |
|
Мезбонларнинг ўнг қанотдан уюштирилган ҳужумини ҳимоячиларимиз бартараф этишди |
72' |
|
Санжар Турсунов ўрнига Олег Зотеев майдонга тушди |
69' |
|
Фарҳод Тожиев жарима майдончаси ташқарисида Зидан услубида зарба йўллашга уринди. Дарвоза устидан ўтиб кетди |
69' |
|
ХИтойда футболчи алмаштирилди |
69' |
|
Санжар Турсуновдан хавфли зарба. Бирозз ноаниқ. Гейнрих тўпни ярим ҳимоячига етказиб берганди |
68' |
|
Хитой жарима зарбасини амалга оширди. Хавф йўқ |
68' |
|
Дарвоқе, Сервер майдонни тарк этганидан кейин сардорлик боғичи Гейнрих билагида |
66' |
|
Хитой терма жамоаси ҳисобни тенглаштириш мақсадида ҳужум ташкил қилишга уринмоқда |
63' |
|
Одил Аҳмедовдан хавфли зарба!!! 20 метрлардан! Денисов жарима майдончаси ичида тўпни Одилга етказганди. Зарбага бироз аниқлик етишмади |
61' |
|
Ўзбекистон терма жамоасида бирданига 3та алмаштириш қилинди.
Темур Кападзе - Азизбек Ҳайдаров
Улуғбек Бақоев - Фарҳод Тожиев
Сервер Жепаров - Александр Гейнрих |
60' |
|
Санжар Турсунов жарима майдончаси ичида тўпни эгаллаб олдию, аммо уни ўзига бўйсиндира олмади |
58' |
|
Хитой ҳужумчисининг бош билан берган зарбаси голга айланишига сал қолди. Яхшиям зарбага бироз аниқлик етишмади |
57' |
|
Гол урилган вазиятда Кападзе Серверни тўп билан таъминлаган экан |
56' |
|
Одил Аҳмедов олис масофадан зарба йўллади. Тўп ҳимоячига тегиб қайтди |
54' |
|
Жамоамиз сардори дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва уни қийинчиликсиз доғда қолдирди. |
54' |
|
ГООООООООООООООООООООООЛЛЛЛ!!! Сервер Жепаров |
63' |
|
Хитойнинг ҳужумини Нестеров эгаллаб олди |
62' |
|
Турсунов ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига етказди. Шоҳруҳ тўпга зарба беришга улгурдию, аммо ноаниқ. |
49' |
|
МАйдон эгалари ҳужумчисининг зарбасини ноаниқ бўлди |
49' |
|
Денисов қанотидан хитойликлар бурчак тўпи ишлашди |
' |
|
Иккинчи бўлимдаги ҳужумни терма жамоамиз ташкил этди. ЖАрима майдончаси чизиғи устидан берилган зарба йўлига хитойлик ҳимоячи ғов бўлди |
46' |
|
Иккинчи бўлим бошида майдон эгалари сафида 2та футболчи алмаштирилди |
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди |
' |
|
Шарҳловчиси Мурод Ризаевнинг сайтимизга хабар беришича, ўйиннинг иккинчи бўлими "Спорт" канали орқали жонли эфирда намойиш этилади. |
' |
|
Гол комбинацияси: Майдон маркази ўнг қанотдан бошланган ҳужум Жепаров орқали Бақоевга келиб тушди. У эса 25 метрдан зарба беришга қарор қилди. Гол! |
45+2' |
|
Биринчи бўлим якунланди! |
45+1' |
|
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди |
45' |
|
Улуғбек 25 метрдан дарвозанинг юқори бурчагини нишонга олди! |
45' |
|
Гооооооооллллл! Бақоев! |
44' |
|
Хитойнинг поизицион ҳужуми ноаниқ зарба билан якунига етди |
42' |
|
Одил Аҳмедовнинг олис масофадан берган зарбаси ноаниқ чиқди |
39' |
|
Терма жамоамизнинг ҳужуми жарима майдончасига етиб бориб, яна ортга қайтиб чиқди. Кейин ҳужум эса жарима майдончаси остонасида тўхтаб қолди |
38' |
|
Голдан кейин Хитой анча ўзига келиб олди. Энди ҳужумга ҳам ўтмоқда |
36' |
|
Турсунов ўнг қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди, аммо ҳимоячи таъқиби остида тўпни шерикларига етказиб бера олмади |
30' |
|
30-дақиқада эса Фанг Йонг огоҳлантирилганди |
31' |
|
Ванг Хаолин шеригидан тўпни қабул қилиб олиб, жарима майдончаси ичида Нстеров билан яккама-якка вазиятда дарвозани ишғол қилди |
31' |
|
Хитой ҳисобни очди! |
28' |
|
Гадоев ўз қанотида тўпни эгаллаб, марказ томон интилди ва зарба берди. КУчли, аммо ноаниқ |
26' |
|
Жепаров бурчак тўпни жарима майдончаси ташқарисидаги Шораҳмедовга етказди. Акмал тўпни ерга туширмасдан дарвоза томон тепди. Дарвозабон тўпни олдида турган Аҳмедовга қайтарди. Афсуски, хитойлик ҳимоячилар олдинги чиқиб, офсайд яратишга улгуришганди. |
26' |
|
Одил Аҳмедов дарвозани ишғол қилди, аммо гол инобатга олинмади |
26' |
|
Бурчак тўпи тепамиз |
25' |
|
Жепаров офсайдда қолиб кетди, акс ҳолда дарвозабон билан бирга бир вазиятга қочиб кетган бўларди |
24' |
|
Терма жамоамиз маҳорат бобида устун экани кўриниб турибди. ўзаро узатмалар яхши чиқмоқда. Хитой яхши ҳимояланмоқда |
22' |
|
Гадоев қанотидан уюштирилган ҳужумдан сўн бурчак тўпи |
20' |
|
11-рақамдаги хитойликнинг узоқ маофадан йўллаган зарбасидан сўнг бурчак тўпи |
18' |
|
Жепаров тўпни Турсуновга узатиб, қайта қабул қилиб олдию, тўғри дарвоза томон зарба берди. Уни дарвозабон муштлари билан қайтарди. Гадоевнинг жарима майдончаси чизиғи устидан берган зарбаси ўта ноаниқ бўлди |
18' |
|
Жепаров тўпни Турсуновга узатиб, қайта қабул қилиб олдию, тўғри дарвоза томон зарба берди. Уни дарвозабон муштлари билан қайтарди. Гадоевнинг жарима майдончаси чизиғи устидан берган зарбаси ўта ноаниқ бўлди |
18' |
|
Яна бир бурчак тўпи ишладик |
16' |
|
Бурчак тўпи хавфли бўлди. Дастлаб ҳимояси тўпни боши билан осмонга уриб юборди. Қайтиб тушаётган тўп учун курашда Кападзе дарвозабонга нисбатан қўполлик ишлатди |
15' |
|
Терма жамоамиз бурчак тўпи тепади |
15' |
|
Чап қанотдан Гадоев фаол |
14' |
|
Ҳозирча голга тортадиган вазиятлар йўқ. Лекин ўйин темпи ёмон эмас |
13' |
|
7-рақамдаги футболчининг бош билан берган зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди |
11' |
|
Хитой ташаббусни қўлга оляпти. Яна бир бурчак тўпни Гадоев тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди |
10' |
|
Игнат тўпни муштлари билан уриб юборди, мезбонларнинг зарбаси эса ноаниқ бўлди |
9' |
|
Нариги қанотдан энди яна бир бурчак тўпи |
8' |
|
Ўзбекистон дарвозаси олдида бурчак тўпи |
6' |
|
Ўзбекистон кетма-кет икки марта марказдан ҳужум уюштиришга уринди. Ҳимоячилар ҳар сафар тўпни қайтариб қолишди |
5' |
|
Санжар Турсунов марказий чизиқ ёнида рақибига нисбатан қўполлик ишлатди. Энди тўпни хитойликлар назорат қилишмоқда |
4' |
|
Терма жамоамизни тўпни майдон марказида назорат қилмоқда |
3' |
|
Санжар ТУрсунов ўнг қанотдан етказиб берган тўпга Гадоев бош билан зарба берди. Бироз ноаниқ |
1' |
|
Ўйинни Ўзбекистон терма жамоаси бошлаб берди! Ассалому алайкум ! |