Бугун 24 октябрь, 2025 йил, жума.

      • 23.10.2025 15:00
      • Тай По
      • 3:3
      • Бейжинг Гуоан
      • 23.10.2025 15:00
      • Кая-Илоило
      • 0:2
      • Патхум Юнайтед
      • 23.10.2025 15:00
      • Тампинес Роверс
      • 1:0
      • Поханг Стилерс
      • 23.10.2025 17:15
      • Конган Ханой
      • 1:1
      • Макартур
      • 23.10.2025 17:15
      • Бангкок Юнайтед
      • -:-
      • Лион Сити Сэйлорс
      • 23.10.2025 17:15
      • Персиб
      • 2:0
      • Селангор
  • Суперлига
      • 23.10.2025 18:00
      • Хоразм
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 23.10.2025 18:30
      • Бухоро
      • 2:0
      • Сўғдиёна
      • 24.10.2025 19:00
      • Қизилқум
      • 2:0
      • Динамо
      • 25.10.2025 16:30
      • Шўртан
      • -:-
      • Нефтчи
      • 25.10.2025 19:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Навбаҳор
  • «A» Серия
      • 24.10.2025 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Пиза
      • 25.10.2025 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Комо
      • 25.10.2025 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лечче
      • 25.10.2025 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Интер
      • 25.10.2025 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Аталанта
      • 25.10.2025 00:00
      • Лидс
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 25.10.2025 19:00
      • Челси
      • -:-
      • Сандерленд
      • 25.10.2025 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Фулхэм
      • 25.10.2025 21:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Брайтон
      • 26.10.2025 00:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 25.10.2025 00:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Севилья
      • 25.10.2025 17:00
      • Жирона
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 25.10.2025 19:15
      • Эспаньол
      • -:-
      • Эльче
      • 25.10.2025 21:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Хетафе
      • 26.10.2025 00:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Вильярреал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 25 56
2 Нефтчи 25 54
3 Пахтакор 26 52
4 Динамо 25 47
5 Бунёдкор 25 43
6 ОКМК 25 40
7 Навбаҳор 25 37
8 Қизилқум 26 32
9 Сўғдиёна 26 31
10 Андижон 24 28
11 Қўқон-1912 25 26
12 Сурхон 25 25
13 Хоразм 26 24
14 Бухоро 26 24
15 Машъал 25 23
16 Шўртан 25 12

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Хоразм 0-1 Пахтакор
26-тур Бухоро 2-0 Сўғдиёна
26-тур Қизилқум 2-0 Динамо

Навбатдаги ўйинлар. 26-тур

25/10 16:30 Шўртан - Нефтчи
25/10 19:00 Қўқон-1912 - Навбаҳор
26/10 16:30 ОКМК - Насаф
26/10 18:30 Бунёдкор - Машъал
27/10 18:30 Сурхон - Андижон

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 7251 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Осиё чемпионлар лигаси

«В» гуруҳи, 1-тур. 24 февраль, соат 16:30. Бош ҳакам: Тома Масааки (Япония)

ПАХТАКОР

Кахи Махарадзе (48)
Игорь Сергеев (85)

2 : 1

НАФТ ТЕҲРОН

Али Қурбоний (59)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
12.Александр Лобанов
2.Егор Кримец
4.Аднан Ораховац
5.Акбаржон Исматуллаев
7.Кахи Махарадзе
8.Шерзодбек Каримов
10.Жамшид Искандеров
11.Игор Сергеев
23.Александр Мерзляков
24.Давронбек Ҳошимов
28.Станислав Андреев
  1.Алиризо Бейранванд
2.Меҳди Шири
5.Амин Нажмуҳаммадий
6.Алиризо Иззатий
9.Воҳид Амирий
10.Ғуломризо Ризоий
11.Камолиддин Камябина
13.Воҳид Ҳамдинажод
20.Леандро Падовани
23.Иман Мобалий
31.Али Қурбоний
ЗАҲИРА
1.Никита Рибкин
6.Мурод Холмуҳаммедов
9.Жалолиддин Машарипов
15.Жавоҳир Соҳибов
16.Наврўз Алимов
18.Баҳодир Пардаев
29.Владимир Козак
  4.Сиамак Кураший
7.Ҳуссайн Иброҳимий
14.Сайид Лутфий
16.Бозар Аббос
27.Араш Ризованд
66.Муртазо Пуралиганжий
77.Арсалан Мутаҳҳарий
САРИҚ КАРТОЧКА
Али Қурбоний (59)
 
Воҳид Амирий (41)
ҚИЗИЛ КАРТОЧКА
Шерзод Каримов (51)
 

Матн

'
Эътиборингиз учун раҳмат! Ғалаба муборак бўлсин!
90+5'
Ўйин якунланди! "Пахтакор" ғалаба қозонди! Бир киши кам бўлиб ўйнаб, ғалаба қозонди! Табриклаймиз!
90+4'
"Нафт" бурчак тўпини ўйинга киритишганидан кейин "Пахтакор" даврозаси олдида тахликали вазият юзага келди. Барчаси хайрли тугади биз учун!
90+3'
"Нафт"да ўзгариш: Ғуломризо Ризоий ўрнига Сиамак Кураший туширилди
90+2'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилгани маълум қилинди. Унинг ярми ортда қолди
90+2'
Олис масофадан йўлланган зарба давроза устидан ўтиб кетди
90+1'
Вууҳ! Машарипов етказиб берган тўпга Сергеев бироз ета олмади. Тўпни дарвозабон эгаллаб олди
90'
Ҳакам дарвозамизга бурчак тўпини белгилашда хатога йўл қўйди. Етказилган тўпни Лобанов эгаллаб олди
89'
"Нафт" футболчиси чалқанча услубда зарба бериш чоғида тўпни бош билан қайтарган Ораховацнинг юзига тепиб юборди. Ўйин тўхтатилди
87'
Олис масофадан жарима майдончасига етказилган узатмани ҳужумчи бош билан ортга ўтказди. Лобанов тўпни эгаллаб олди
86'
Чап қанотдан йўлланган зарбани Лобанов эгаллаб олди
85'
ГООООООООЛ! Игорь Сергеееееввв! 2:1! Владимир Козак жарима зарбасини жуда кучли ва аниқ йўналтирди. ДАврозабон тўпни қўлидан чиқариб юборди ва Игорь қайтган тўпни дарвоза тўрига жойлади!
85'
Яна бир стандарт! Эронлик футболчи тўпни қўли билан ўйнади
83'
Эҳҳҳҳҳҳ, "Пахтакор"нинг бирданига 4 нафар футболчиси тўпни дарвозага йўллай олмади! Козак чиройли тарзда ҳаводан узатма берганди. Машарипов ва Сергеев бир бирига халал бериб қолишди!
83'
Сергеев чап қанотдан жарима зарбаси ишлади
82'
Эҳҳҳҳ, Козак техникага эмас, кучга таянди жарима зарба бериш чоғида. Анча баланддан ўтиб кетди тўп...
80'
Шундоққина жарима майдончаси остонасида эронлик ҳимоячи Махарадзени чалиб йиқитди. Жарима зарбаси!
79'
Яхшииии! Жалолиддин чап қанотдан тўпни жарима майдончасига узатди. Сергеев 12 метрлардан зарба йўллади. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди!
79'
"Нафт"да ўзгариш: Воҳид Амирий ўрнига Бозар Аббос туширилди
78'
Меҳмонлар футболчиси жарима майдончаси бурчагидан чалқанча услубда зарба йўллади. Ноаниқ
78'
"Пахтакор" бурчак тўпини ўйинга киритди. Даврозабон мушт билан тўпни қайтарди. Исматуллаев йўллаган зарбани дарвозабон қайта эгаллаб олди
76'
Олис масофадан йўлланган зарбани Лобанов қийинчилик билан қайтарди ва эгаллаб олди
76'
Демак, такрорий лавҳага кўра, Шерзод Каримов тўқнашувдан кейин рақибга нисбатан яхши иш қилмаганга ўхшади...
75'
"Нафт" футболчиси томонидан олисдан йўлланган зарба ноаниқ бўлди
74'
Кримец 35 метрлардан жарима зарбасини йўллади, анча ноаниқ
73'
Мобалий олис масофадан йўллаган зарбани дарвозабон эгаллаб олди
72'
"Нафт"да ўзгариш: Али Қурбоний ўрнига Арсалан Мутаҳҳарий майдонга туширилди
72'
"Пахтакор" яхши ҳужум ташкил килаётганди, аммо Махарадзе пас беришда бироз кеч қолди ва Мерзляков офсайдда қолди
70'
Мерзляковнинг чап қанотдан узатмасидан кейин тўп яна Сергеевга етиб борди. Қайтган тўпни футболчиларимиз ўнг қанотдаги Ҳошимовга беришди ва Давроннинг кучли зарбасига аниқлик етишмади...
68'
Эҳҳ, Сергеееев! Мерзляков чап қанотдан етказган тўпни Игорь оёғи билан қайтарди. Аммо зарба беришга чоғлангунга қадар, ҳимоячи ундан тўпни олиб қўйди!
66'
"Пахтакор"да иккинчи ўзгариш: Жамшид Искандаров ўрнига Жалолиддин Машарипов туширилди
66'
Тўп назорати тўлалигача "Нафт" томонида. Вакилларимиз ҳимояланишга мажбур
62'
Вууууҳ! Меҳмонлар қисқа паслар орқали жарима майдончасига кириб келиб, чап томондан дарвозабон майдончасига узатма берилди. Қурбоний 5 метрдан бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди!
62'
Ташаббус теҳронликлар томонида
59'
ГООЛ! Али Қурбоний, 1:1! Кримец ҳужум томон етказилган узатмани ўтказиб юборди ва Қурбоний жарима майдончаси чизиғи устида зарба йўллаб, дарвозани ишғол қилди!
58'
Юқоридан етказилган узатмани посбонимиз эгаллаб олди
57'
"Нафт" чап қанотдан белгиланган жарима зарбасини амалга оширишди. Бош билан берилган зарба дарвоза устидан ўтиб кетди
57'
"Пахтакор"да дастлабки ўзгариш: Станислав Андреев ўрнига Владимир Козак майдонга туширилди
55'
Эҳҳҳ, Сергееев! Адреевнинг узатмасидан кейин Игорь дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб, жарима майдончасига кира солиб зарба беришга улгурмади! Ҳимоячи унга халал бериб қолди...
54'
Эронлик ҳужумчи офсайдда қолиб кетди.
51'
Тушунарсиз ҳолат! Япониялик ҳакам Шерзод Каримовга қизил карточка берди! Майдон марказида ҳаводаги тўп учун курашда эронлик футболчи бош билан тўпни олдинга йўналтирди. Ён томондан тўпга сакраган Шерзод рақиб футболчисига келиб урилди. Тўғри, қоида бузилиши бор, аммо бу қизил карточкага тортадиган вазият эмаску!
48'
ГООООООООООЛ! Кахи Махарадзеееее, 1:0!!!!! Шерзод Каримов ўнг қанотдан диагонал бўйича ҳаракат қилди ва юқоридан тўпни жарима майдончасига етказди. Эронликлар офсайдни юзага келтиришда хатога йўл қўйишди. Дарвозабонга нисбатан чаққонроқ ҳаракат қилган Кахи бош билан дарвозани ишғол қилди!
46'
"Нафт" футболчиси майдон марказидан белгиланган жарима зарбасини тўғри дарвоза томон тепди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
46'
Иккинчи бўлим бошланди!
'
"Пахтакор"нинг 3-дақиқадаги вазияти гол билан якунланганида ўйин бошқача тус олиши мумкин эди. Аммо бундан кейин теҳронликлар ҳимояда ўта тартибли ўйнашмоқда.
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Пахтакор" - "Нафт" - 0:0. Танаффус
45+1'
Вууууууҳ! Лобанов "Пахтакор"ни муқаррар голдан қутқариб қолди! Олис масофадан узатилган тўп учун курашда Ораховац тезликда ютқазди ва "Нафт" ҳужумчи жарима майдончаси чизиғи устида дарвозабон билан ёлғиз қолди ва тўпни Александр устидан оширишга ҳаракат қилди. Лобанов зарбани қайтарди!
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
45'
Андреев 35 метрлардан зарба йўллашга қарор қилди. Регби дарвозаси бўлганида чиройли гол бўларди...
42'
Жарима майдончасига узатилган тўпга Игорь етиб бора олмади, тўпни посбон эгаллаб олди
41'
"Нафт" футболчиси Воҳид Амирий сариқ карточка олди. У Ҳошимовни қўли билан тортиб қолди...
41'
Вуууҳ, Андреевнинг узаатмаси Сергеевгача етиб бормади. Акс ҳолда Игорь бирга бир вазиятга чиқиб кетарди
39'
Бабаян шогирдлари бурчак тўпини ўйинга киритишди. Хавфли вазият содир бўлмади
38'
Уууууҳ! Эронлик футболчи бош билан йўллаган зарбасни Лобанов ушлаб олди
36'
Мерзляков яна ҳужумга қўшилди ва тўпни жарима майдончасига узатди. Ҳимоячи тўпни қайтариб қолди
33'
Исматуллаев майдон марказидан жарима майдончаси томон берган узатмасига Сергеев ва Андреев етиб бора олишмади
32'
Вуууҳ! Меҳди Шири жарима майдончаси ичида - ўнг томонда тўпни қабул қилди ва зарба йўллади. Яхшиямки, зарба ноаниқ бўлди
30'
"Нафт" футболчилари томонидан қўлланилаётган прессинг вакилларимизга муаммо туғдиряпти
28'
Эҳ, Ораховац, эътиборсиз тарзда тўпни Лобановга етказди. Буни пойлаётган ҳужумчи дарҳол тўп томон югурди. Дарвозабонимиз бир амаллаб тўпни тепиб юборишга улгурди
26'
Мерзляков чап қанотдан узатма берди. Тўп дарвоза тўри устига юқоридан келиб тушди
26'
Меҳмонларнинг бразилиялик футболчиси Леандро Подавани ўз бутсасини алмаштиришга мажбур бўлди
25'
"Нафт" бурчак тўпини ўйинга киритди. Вакилларимиз тўпни эгаллаб олиб, марказдаги Искандаровга етказишганида, Жамшид ҳимоячидан ўтиб кета олмади
24'
Чап қанотдан белгиланган жарима тўпни Иман Мобалий жарима майдончасига етказиб берди. Мураккаб вазиятда Махарадзе тўпни қайтариб қолди...
'
Мутлақо тенгма-тенг ўйин кечмоқда
22'
Жамоамиз яхши ҳужум ташкил қилди. Искандеров-Сергеев-Андреев комбинациясидан сўнг Стас чап қанотдан жарима майдончасига кириб бораётган Мерзляковга пас берди. ҲИмоячи тўпни тўхтатиб қолди
20'
Форслар хавфли ҳужум ташкил қилишди. Жарима майдончасига кирган футболчиига тўп етказилди. У эса ўнг томондаги жамоадошларига узатма берган пайтда Мерзляков тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
18'
Андреев ҳимоячидан тўпни олиб қўйиши натижасида қарши ҳужумга ўтаётганди, бироқ ҳимоячилар хавфни бартараф этишди. Теҳронликларнинг қарши ҳужуми пайтида Ораховац рақибдан тўпни олиб қўйди
16'
"Пахтакор" таваккал қилиб, катта куч билан олдинга ўтиб кетмаганидан кейин форслар ҳам позицион ҳужум ташкил этишга ҳаракат қилишди. Жарима майдончасига етказилган тўпни ҳимоячиларимиз эгаллаб олишди
13'
Тўп назорати асосан пахтакорчиларда. "Нафт" ҳимояда мустаҳкам ўйнаб, қарши ҳужумга эътибор қаратиш тактикасини танлаган
11'
Мезбонлар ўнг қанотдан ҳужум ташкил қилишди. Ҳимоячилар Ҳошимовга ҳам, Каримовга ҳам тўпни жарима майдончасига узатишга йўл қўйишмади. Искандеровнинг узатмасини эса ҳимоячи эгаллаб олди
8'
Андреев ўз қанотидан ҳаводан узатма берди. Дарвозабон тўпни эгаллади
7'
"Нафт"нинг хавфли ҳужуми: Амирий чап қанотдан жарима майдончасига кириб бориб, тўпни марказроққа етказди. Ҳимоячиларимиз тўпни эгаллаб олишди ва хавфни бартараф этишди
6'
Майдонда ҳар бир қарич ер учун жиддий кураш кечмоқда
3'
Вуууууууҳ! "Нафт"ни голдан дарвоза тўсини қутқариб қолди! Бурчак тўпини ўйинга киритилганидан сўнг дарвозабон мушти билан тўпни қайтарди. Андреев зарба йўллади, ҳимоячи қайтарди. Ораховац йўллаган зарбада тўсинга тегиб қайтди. Қайтган тўпга Сергеев бош билан зарба берди. Бейрайнванд тўпни ушлаб олди!
2'
Вуууууҳ! "Пахтакор"нинг хавфли ҳужуми! Андреев-Мерзляков комбинациясидан кейин Александр тўпни жарима майдончасига узатди. Ҳимоячи тўпни жарима майдончаси ташқарисига қайтарди. Каримовнинг зарбаси ҳимоячига тегиб, устун ёнидан ўтиб кетди!
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ!
'
"Пахтакор" оқ, "Нафт" сариқ рангли формада майдонга тушиб келди
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.
'
Ўйин бошланишига 7 дақиқа қолмоқда. Афсус, стадинда "Пахтакор" фан-клубидан ташқари стадионда деярли ҳеч ким йўқ. 4та сектор тўлган холос.
'
Иккинчидан, жамоа негадир бугунги ўйин учун захира таркибига улар дарвозабонни киритишмади
'
"Нафт" ўз тарихида илк марта ОЧЛда иштирок этади. Шу боис бўлса керак, улар ташкилий жиҳатдан кўп хатоларга йўл қўйишмоқда. Жумладан, жамоа бош мураббийнинг виза учун ҳужжатларни Ўзбекистонга юбормасдан, тўғридан тўғри учиб келишган. Натижада мураббий Тошкент аэропортида 8-9 соат қолиб кетди.
'
Нисбатан совуқ ва ёмғирли ҳаво мухлисларнинг стадионга ташрифига ўз таъсирини кўрсатади шекилли. Ҳозирча стадионнинг тўлиши ҳақида ҳеч қандай гап-сўз йўқ. 10 минг атрофида мухлис ташриф буюрса ҳам, "Пахтакор"га анча далда бўлишарди.
'
ОЧЛ гуруҳ босқичининг ўзбек клублари орасида биринчилардан бўлиб "Пахтакор" бошлаб беради. Бабаян шогирдлари бугун ўз майдонларида Теҳроннинг "Нафт" жамоасини қабул қилмоқда
'
Юртимизда қишнинг сўнгги кунларида бироз совуқ ҳаво ҳукмронлиқ қилаётган бўлса-да, қайноққина футбол мавсуми бошланмоқда!
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!
Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Бунёдкор Имеда Ашортиа 7
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.