Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
ЖЧ-2018 саралаш. Осиё, 2-босқич
| 90+3' |
 |
Ўйин якунланди. Терма жамоамиз ўз очколарини 15тага етказиб олди. Навбатдаги 2та ўйинни 24 ва 29 март кунлари Тошкентда ўтказамиз. Ғалаба муборак бўлсин |
| 90+2' |
 |
ГОООЛ! Аҳмад ас-Сарорий, 1:3! Денисов яна тўпни ўтказиб юборди. Ҳужумчи бу сафар бирга бир вазиятда Лобановни доғда қолдирди |
| 89' |
 |
Одилнинг узатмасидан кейин Мусаев жарима майдончаси ташқарисидан ерлатиб зарба берди. Посбон яхши ҳаракат қилди |
| 87' |
 |
Сергеев жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Айяш тўпни эгаллади |
| 84' |
 |
Денисовнинг қоидабузарлиги туфайли Яман жарима майдончаси бурчагидан жарима зарбасини тепди. Тўп юқоридан ўтиб кетди. |
| 83' |
 |
Азиз Ҳайдаров сариқ карточка олди. У кейинги ўйинни ўтказиб юборади |
| 82' |
 |
Ҳасанов бурчак тўпини ўйинга киритди. Мусаев бош билана беришга ҳаракат қилди. Аммо тўп дарвоза томон эмас, орқа томонга кетди |
| 79' |
 |
Ҳар иккала терма жамоада ўзгариш бўлди. Рашидов ўрнига Фозил Мусаев, Тавфиқ Али ўрнига Фуад ал-Омайсий тушди |
| 77' |
 |
Вууууҳ! Сарорий бирга бир вазиятга чиқиб кетди. Лабанов оёғи билан тўпни рақибдан олиб қўйди! |
| 76' |
 |
Рашидов жарима тўпи ишлади ва ўзи тепди. Айяш тўпни эгаллаб олди |
| 73' |
 |
Жамоамизниг хотиржамлигидан фойдаланиб Яман фаоллашиб қолди. Сарорий жарима майдончаси ичида зарба йўллади. Тўпни Лобанов эгаллаб олди |
| 70' |
 |
Яманда ўзгариш: Ал-Матарий ўрнига Аҳмад ас-Сарорий тушди |
| 69' |
 |
Ҳасанов чап қанода бир ҳимоячидан ўтиб кетди ва ерлатиб узатма берди. Вакилларимиз тўпни эгаллай олишмади |
| 65' |
 |
Ўзбекистон терма жамоасининг учала голига бир футболчи узатма берди — Одил Аҳмедов! |
| 60' |
 |
Қарши ҳужумда яхши имкониятга эга бўлдик. Гейнрих жарима майдончасидаги Сергеевни тўп билан таъминлашга уринди. Игорь унга бироз ета олмади |
| 59' |
 |
Ўзбекистонда ўзгариш: Сервер Жепаров ўрнига Александр Гейнрих тушди |
| 57' |
 |
Рашидовга нисбатан ўнг қанотдан Сардорга нисбатан фол ишлатилди. Жепаровнинг узатмасидан кейин хавфли вазият юзага келмади |
| 56' |
 |
Вууууҳ! Лобанов жамоаизни голдан қутқарди. Денисов ўзининг қанотидан берилган узатмани тказиб юборди. Ал-Матарий бирга бир вазиятда жарима майдончасига кириб, зарба йўллади. Псобонимиз тўп йўналишини ўзгартира олди |
| 50' |
 |
Ўзбекистонда ўзгариш: Ҳозиргина гол урган Андреев тиржайганча майдонни тарк этди. Жасур Ҳасанов ўйинни давом эттиради |
| 49' |
 |
ГООООООЛ! Станислав Андреев, 0:3! Қарши ҳужумда Аҳмедов жарима майдончаси ҳавода узатма берди. Андреев 11 метрли нуқта атрофида бош билан зарба бериб, Яман посбонини доғда қолдирди! |
| 48' |
 |
Сардор ижросида яна бир хавфли зарба! Андреевга нисбатан чап қанотдан фол ишлатилди. Жарима тўпидан кейин курашни давом эттирдик ва тўп Сардорга келиб тушди. Рашидовнинг зарбасини Яйяш эгаллаб олди! |
| 47' |
 |
Вууууҳ! Рашидов жарима зарбасидан тўпни бурчакка айлантирди. Айяш маҳорат билан сэйв намойиш қилди! |
| 46' |
 |
Жарима майдончаси ташқарисида Жепаровга нисбатан фол ишлатилди. Дарвозагача 25 метр |
| 46' |
 |
Иккинчи бўлим бошланди |
| ' |
 |
Футболчилар майдонга қатишмоқда. Яманда ўзгариш бўлмоқда. Аҳмад Алос ўрнига Башир ал-Манифий тушди |
| 45+1' |
 |
Терма жамоамиз бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳакам хуштагини чалди ва жамоаларни танаффусга таклиф этди. Ҳозирча Яман-Ўзбекистон 0:2 |
| 45' |
 |
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди |
| 44' |
 |
Яманлик футболчи жарима майдончаси ташқарисидан ўта ноаниқ зарба йўллади |
| 42' |
 |
Аҳмедов олис масофадан зарба йўллади. Айланма зарба тўппа-тўғри Айяшнинг қўлига борди |
| 39' |
 |
Одилнинг узатмасини Жепаров жарима майдончаси ичида қабул қилди. Сервер узатма бераётганида рекошет ҳолатида Сергеев томон борди. Игор бош билан берган зарбаси кучсиз чиқди |
| 35' |
 |
Вууууҳ! Рашидов 3 футбочлидан ўтиб кетди ва жарима майдончаси бурчагидан кучли зарба йўллади. Али Айяш зарбани қайтарди! |
| 34' |
 |
Тўпни назорат қилиш кўрсаткичи — 65/35%, Ўзбекистон фойдасига |
| 30' |
 |
ГООООООЛ! Сервер Жепаров, 0:2! Қарши ҳужумда рақибни жазоладик. Андреев-Аҳмедов-Жепаров комбинациясидан кейин Сервер 17 метрдан тўпни дарвозага жойлади. Айяш зарбани қайтара олмади |
| 29' |
 |
Терма жамоамиз прессингда яхши ишлаб, рақибдан тўпни т езда олиб қўймоқда. Аммо голдан кейин ҳужум борасида бироз хотиржамликка берилдик |
| 25' |
 |
Рашидов ўнг қанотда тўпни эгаллаб турди ва Тўхтахўжаевнинг олдинга ўтишини кутиб, уни тўп билан таъминлади. Исломнинг узатмасидан кейин тўп Андреевга келиб тушди. Унинг зарбаси эса дарвозага аниқ бормади |
| 24' |
 |
Яманликлар ҳужум ташкил қилишди. Иш зарбагача етиб бормади, ҳимоячиларимиз тўпни қайтаришди |
| 23' |
 |
Доҳада стадион четларида Ўзбекистон брендлари ҳам жойлаштирилган. GM Uzbekistan ва Ҳамкорбанк ОФК ҳомийларига айланишган |
| 21' |
 |
Рашидов ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвоза яқинига узатма берди. Тўпни ҳимоячи майдон ташқарисига тепиб юборди |
| 18' |
 |
Жамоамиз яхши ҳужум ташкил қилди. Рашидов ўнг қанотда тўпни эгаллаб, марказ томон юриш қилди. Йўл-йўлакай 3 футболчидан ўтди ҳамда чапда очилган Андреевга узатма берди. Стаснинг узатмасини эса посбон эгаллаб олди |
| 16' |
 |
Жепаров 25 метрлардан зарба йўллади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди |
| 12' |
 |
Рашидов қарши ҳужум пайтида ўнг қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдончаси остонасида икки ҳимоячидан ўтиб кета олмади |
| 11' |
 |
Икки марта бурчак тўпини ўйинга киритди. Иккинчиси пайтида Анзур офсайдда қолди |
| 8' |
 |
Диққат қилинг, Азиз Ҳайдаров терма жамоадаги ўзининг ДАСТЛАБКИ голини урди! |
| 7' |
 |
ГООООООЛ! Азизбек Ҳайдаров, 0:1! Аҳмедов чап қанотдан жарима майдончаси чизиғига узатма берди. Азизнинг зарабсидан сўнг тўп рекошет ҳолатида дарвозабонга борди, аммо тўп унинг оёқлари орасидан ўтиб, тўрга бориб тушди! |
| 5' |
 |
Чап қанотдаги бурчакка яқин жойда Жепаровга нисбатан фол ишлатилди. Жаримадан етказиплган узатма яқин устун ёнидан тўрга тегди |
| 4' |
 |
Азиз Ҳайдаровнинг жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Ноаниқ |
| 2' |
 |
Вууууҳ! Андреев чап қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Сергеев бош билан зарба берди. Тўпни Муҳаммад Али Айяш эгаллаб олди |
| 1' |
 |
Терма жамоамиз тўпни эгаллаб, ўнг қанотдан зудлик билан ҳужум ташкил қилишди. Жарима майдончасига еткзилаётган узатма ҳимоячининг оёғига тегиб, ён қанотдан майдонни тарк этди |
| 1' |
 |
Тўпни ўйинга Яман киритиб берди. Бошладик! |
| ' |
 |
Бир дақиқалик сукут сақланди. Сўнгги кунларда жаҳонда бир нечта фожиалар бўлиб ўтди. Уларнинг хотирасига сукут сақланди |
| 20:30' |
 |
Ўзбекистон терма жамоаси бутун делегация бўлиб майдон четида ўйинга сўнгги руҳий тайёргарликни олишди |
| 20:28' |
 |
Яман мадҳияси ҳам янграб ўтди. Сардорлар ва ҳакамлар иштирокида мини-қуръа бўлиб ўтади ва унда қайси жамоа ўйинни бошлаб бериши аниқланади |
| 20:25' |
 |
Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Ўзбекистон давлат мадҳияси янграмоқда |
| ' |
 |
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, қадрли футбол мухлислари! Яман ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўйин бошланиш арафасида |