Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
' |
|
АНОНС! Бугун 00:30да Ла лиганинг 18-тури доирасида "Валенсия" - "Реал" учрашувидан матнли онлайн трансляцияни ўтказиб юборманг |
90+4' |
|
Ўйин якунланди. "Челси" 2016 йилни йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади |
90+3' |
|
"Кристал Пэлас" битта жавоб тўпини киритиши мумкин эди, аммо сўнгги узатма аниқ бўлмади |
90+1' |
|
"Челси"дан хавфли қарши ҳужум. Виллиан жарима майдончаси чизиғигача борди ва Диего Коста йўналишига узатма берди. Ҳужумчи тўпга ета олмади |
90' |
|
Ўйинга 3 дақиқа қўшилди |
88' |
|
"Челси"да ўзгариш: Фабрегас ўрнига Матич тушди |
87' |
|
Меҳмонлардан яна бир хавфли қарши ҳужум. Виллиан олис устун томон узатма берди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпидан кейин Виллианнинг узатмаси бу сафар Диего Костага етиб борди. Унинг зарбасидан кейин тўп тўсин устидан ўтиб кетди |
85' |
|
Вуууҳ! "Челси" яхши ҳужум ташкил қилди. Оскар жарима майдончасига кирди, ҳимоячиларни чалғитиб зарба берди. Тўпни марказий ҳимоячи қайтариб қолди |
81' |
|
"Кристал Пэлас"да ўзгариш: Чон Йонг Ли ўрнига Жонатан Уильямс тушди |
80' |
|
Скотт Данн огоҳлантириш олди. У майдон марказидан ўзидан қочиб кетаётган Диего Костани тепиб йиқитди |
77' |
|
"Челси" ўйин тақдирини деярли ҳал қилиб қўйди ва энди хотиржам ҳимояланмоқда. "Кристал" вазиятни ўнглаш учун ҳаракат қилмоқда |
71' |
|
Чап қанотдан етказилган тўпни Куртуа эгаллади |
70' |
|
"Кристал Пэлас"нинг ҳужуми самарасиз якунланди |
66' |
|
ГООООЛ! Диего Коста, 0:3! Виллиан бир ҳимоячини алдаб ўнг томондан жарима майдончасига кирди ва зарба берди. Унчалик кучли бўлмаган зарбани дарвозабон қўлидан чиқариб юборди ва Диего Коста бўш дарвозани ишғол қилди! |
64' |
|
Заҳа чап қанотдан Виллиандан тўпни олиб қўйиб, жарима майдончасига кирди, аммо Иванович унга имконият бермади |
60' |
|
ГОООООЛ! Виллиан, 0:2! Оскарнинг узатмасидан кейин бразилиялик футболчи кучли зарба билан "тўққизлик"ка тўпни жойлади! Чиройли гол! |
59' |
|
Яхши вазият! Уилфрид Заҳа жарима майдончасига кирди ва Зума таъқиби остида зарба берди. Куртуа тўпни эгаллади |
56' |
|
Чап қанотдан берилган узатмани ҳимоячи бош билан юқорига уриб юборди. Юқоридан дарвозага тушаётган тўп учун посбон ва Коста кураш олиб борди. Дарвозабон устун келди |
53' |
|
Вуууҳ! Виллан жаримадан етказган узатмага Курт Зума 5 метрдан бош билан дарвоза томон бурди. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди |
52' |
|
Виллианга нисбатан фол ишлатилди |
52' |
|
Бурчак тўпи хавфли чиқмади |
51' |
|
Виллиан ўнг қанотдан дарвоза олдига узатма берди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди |
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди! |
45+2' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Танаффус. Ҳозирча "Кристал Пэлас" - "Челси" - 0:1. |
45' |
|
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди |
43' |
|
Диего Коста ёлғиз ўзи рақибнинг бир неча футболчилари орасида "КП" жарима майдончасига киришга уринди. Аммо буни уддалай олмади |
41' |
|
Устунлик "аристократлар" томонида. Улар тщпни назорат қилишмоқда |
36' |
|
Вууууҳ! Оскар майдон марказидан узатма бериб, Аспиликуэтани бирга бир вазиятга чиқарди. Сесарнинг зарбасини Хенесси қайтарди! |
35' |
|
Виллиан бурчак тўпини ўйинга киритди. Терри йўллаган зарба ноаниқ бўлди |
33' |
|
Хинддинк жамоаси мезбон ҳимоячиларининг хатосидан фойдаланиб, ҳисобни очишди. Ушбу вазиятгача "Кристал Пэлас" ҳужумда хавфлироқ кўринаётганди |
29' |
|
ГООООООЛ! Оскар, 0:1! Фабрегаснинг узатмасидан кейин Диего Коста бирга бир вазиятга чиқди ва ёрдамга келган Оскарга узатма берди. Бразилиялик ярим ҳимоячи бўш дарвозани осонлик билан ишғол қилди! |
25' |
|
Вуҳ! Чап қанотдан етказилган узатма олис устун ёнида очилган Кэмпбеллга келиб тушди, аммо ҳужумчи яқин масофадан дарвозага аниқ зарба бера олмади! |
24' |
|
"КП" футболчиси чсап қанотдан жарима майдончасига кирди, аммо Зума тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга улгурди |
22' |
|
Қанотдан етказилган узатмани Куртуа эгаллаб олди |
18' |
|
Педро жарима майдончаси ярим айланаси ичида зарба беришга муваффақ бўлди. Ҳимоячи тўп йўлига ўзини ташланади ва жароҳат олди |
17' |
|
"КП" бурчак тўпини ўйинга киритди. Бош билан берилган зарбани Куртуа эгаллаб олди |
16' |
|
Кутилмаган ўзгариш: Азар майдонни тарк этмоқда. Унинг ўрнига Педро тушди. |
12' |
|
Ҳозирча ҳар томонлама тенг ўйин бўлмоқда. Кураш, тўп назорати... |
7' |
|
Вуҳ! Уилфрид Заҳа 22 метрлардан зарба беришга муваффақ бўлди. Тўп устундан ярим метр масофадан ўтиб кетди |
5' |
|
"Кристал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Самарасиз |
3' |
|
"КП" кўк-қизил йўл-йўл формада ўйнамоқда, "Челси" қора рангли форма танлаган |
1' |
|
Жарима майдончаси чизиғи устига етказилган узатмага мезбон футболчиси ета олмади |
1' |
|
"Кристал Пэлас" бурчак тўпи ишлади |
1' |
|
Ўйин бошланди! |
' |
|
Ассалдому алайкум, ыадрли англия футболи мухлислари! "Кристал Пэлас" ва "Челси" жамоалари ўртасидаги 20-тур ўйинидан матнли трнасляциямизни бошлаймиз |