Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
' |
 |
АНОНС! Бугун 00:30да "Бетис" - "Реал" ўйинидан ташкил этиладиган матнли онлайн трансляцияни ўтказиб юборманг. |
90+6' |
 |
Ўйин якунланди. "Челси" ғалабани ушлаб қолишнинг уддасидан чиқди. |
90+3' |
 |
Азар жарима майдончасига кириб келган Виллианни тўп билан таъминлади. Унинг зарбаси ноаниқ чиқди |
90+2' |
 |
Азар майдон марказида Ўзилдан тўпни олиб қўйиб, қарши ҳужумга асос солди. Эден Ремига узатма берди, аммо ҳимоячи ундан тўпни олиб қўйди |
90' |
 |
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшилди |
90' |
 |
Виллиан яккама-якка вазиятга чиқаётганди, офсайд |
88' |
 |
Меҳмонлар ҳужуми пайтида Виллиан ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди, аммо Фабрегасга етказилган тўпни ҳимоячилар эгаллашди |
87' |
 |
Эҳҳҳҳ! Беллерин ўнг қанотдан етказган узатмаси Чемберлен зарба бермоқчи бўлди, аммо тўп оёғига ўтирмади. Фламини эса ўзига келган тўпни товони билан дарвозага бурди, Куртуа тўпни эгаллади |
85' |
 |
Жарима зарбасини эгаллаш чоғида Чех тўпни қўлидан чиқариб юборди. Ҳимоячилар тўпни вазиятдан узоқлаштиришди |
85' |
 |
"Арсенал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Мезбонлар энди ўнг қанотдан жарима зарбасини тепишади |
79' |
 |
Алексис Санчес чап қанотда жамоадоши билан бирга икки рақиб орасида яхши ўйнаб ўтиб кетди, аммо жарима майдончасига кириб берган узатмаси аниқ чиқмади |
78' |
 |
"Арсенал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Ўзил етказган узатмани Косельни дарвоза олдида қабул қилиш чоғида йиқилди. Ўйин тўхтатилмади |
76' |
 |
"Челси"да ўзгариш: Оскар ўрнига Эден Азар туширилди |
75' |
 |
"Арсенал"да ўзгариш: Тео Уолкотт ўрнига Алекс Окслейд-Чемберлен тушди |
73' |
 |
Фабрегас чап қанотдан дарвоза олдига узатма берди. Чех тўпни эгаллади |
72' |
 |
Жон Оби Микель ёнидан ўтиб кетаётган Алексис Санчесни қўли билан йиқитди ва огоҳлантирилди |
69' |
 |
Фабргеас жарима майдончаси ташқарисидан аниқ зарба йўллади. Чех тўпни эгаллади |
68' |
 |
"Челси"да ўзгариш: Диего Коста жароҳат олди шекилли, унинг ўрнига Лоик Реми тушди |
67' |
 |
"Арсенал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Куртуа тўпни эгаллаб олди |
63' |
 |
ВУУУУҲ! Юқоридан етказилган узатмани Куртуа эгаллай олмади ва мезбонлар жуда яхши имкониятга эга бўлишди. Дарвоза томон бир нечта зарбалар берилди. Ҳимоячилар жонбозлик билан хавфни бартараф этишди! |
60' |
 |
Матич сариқ карточка олди |
57' |
 |
"Арсенал"да ўзгариш: Кэмпбелл ўрнига Алексис Санчес тушди |
56' |
 |
Хиддинк жамоаси 1-2 дақиқа ичида кетма-кет тўрт марта бурчак тўпини ўйинга киритди |
53' |
 |
"Арсенал" камчиликда ўйнаётганига қарамай, анча қизиқарли кўринмоқда. Ўзил жамоани тўлиқ бошқармоқда. "Челси" эса тўлиқ ҳимояда. |
49' |
 |
Диего Коста офсайдда қолди деб топилди |
47' |
 |
"Челси" бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавфли вазият юзага келмади |
46' |
 |
Матьё Фламини сариқ карточка олди |
46' |
 |
Иккинчи бўлим бошланди |
45+2' |
 |
Биринчи бўлим якунланди. Танаффус. "Арсенал" - "Челси" - 0:1 |
45+1' |
 |
ВУУУУҲ! Рэмзи юқоридан узатма бериб, Фламинини яккама-якка вазиятга чиқарди. Матьё 6-7 метрдан тўпни ерга туширмасдан тепди, аммо тўп юқоридан ўтиб кетди. Ажойиб имконият эди! |
45' |
 |
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди |
43' |
 |
Қарши ҳужумда Ўзил яхши узатма билан Уолкоттни бирга бир вазиятга чиқаришга уринди. Аммо Зума хавфни бартараф этди |
42' |
 |
Вуууҳ! Виллианнинг узатмасидан кейин Диего Коста икки ҳимоячи орасидан ўтиб жарима майдончасига кирди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Чех тўпни майдон ташқарисига буриб юборди |
40' |
 |
Вуууҳ! Яна Уолкотт чап қанотдан жарима майдончасига кириб, бирга бир вазиятга чиқишга ҳаракат қилди. Бу сафар унга Рэмзи узатма берди. Тео тўпни тўхтата олмади |
36' |
 |
Ўзилнинг узатмасидан кейин Рэмзи зарбавор вазиятга чиқди. Жарима майдончаси ташқарисидан йўлланган зарба қовушмади |
34' |
 |
Вууууҳ! Ўзилнинг ажойиб узатмасидан кейин Уолкотт деярли бирга бир вазиятга чиқиб кетди ва олис бурчак томон зарба берди. Тўп шундоққина устун ёнидан ўтиб кетди!!! |
32' |
 |
Фабрегас жарима майдончасига кирди ва зарба берди. Ҳимоячи зарба йўлига ўзини ташлади ва тўпни қайтарди |
29' |
 |
Ўнг қанотдан етказилган узатмага Диего Коста дарвозабон майдончасининг олис бурчагида зарба берди. Ноаниқ |
27' |
 |
Бир киши кам бўлиб қолганига қарамай "канонирлар" ҳужумга ўтишмоқда. "Челси"да эса қарши ҳужумлардан фойдаланиш имконияти юзага келмоқда |
23' |
 |
ГОООООЛ! Диего Коста, 0:1! Иванович чап қанотдан етказган узатмани ҳужумчи дарвозабон майдончаси ичида тўрга жойлади! |
21' |
 |
Арсен Венгер мажбурий ўзгариш қилмоқда. Оливье Жируни майдондан олиб, марказий ҳимоячи Габриэль Паулистани туширди |
19' |
 |
Қизил карточка! Пер Мартезакерга! Виллианнинг майдон марказидан етказилган узатмасидан кейин Диего Коста бирга бир вазиятга қочиб кетаётганди, "Арсенал" ҳимоячиси уни чалиб йиқитди! |
15' |
 |
Вууууҳ! Аспиликуэта чап қанотдан узатма берди ва Виллиан тўпни ерга туширмасдан тепди. Тўп эса ҳимоячига тегиб, яна бразилиялик ярим ҳимоячининг ўзига келди. Виллиан деярли бирга бир вазиятда 7-8 метрлардан зарба берди. Зарба унчалик кучли чиқмади ва тўпни Чех эгаллади! |
11' |
 |
Жарима тўпидан кейин "Челси" дарвозаси олдида тахликали вазият юзага келди. Мезбон ҳужумчилари сакраётган тўпни ўзларига бўйсунидира олишмади. Терри хавфли бартараф этди |
11' |
 |
Оскар сариқ карточка олди. У Кэмпбеллни қўполлик билан йиқитди |
10' |
 |
Вуууҳ! Кэмпбелл жарима майдончаси ташқарисида Жиру билан "девор" ўйнаб олди ва Фламинига узатма берди. Матьё 11 метрли нуқта устида зарба бера олмади! |
7' |
 |
Ўзил томонидан жарима майдончаси томон берилаётган узатмаларни "Челси" футболчилари қайтаришмоқда ҳозирча |
5' |
 |
"Челси"нинг ҳужуми ўнг қанотдан ташкил этилди. Фабрегас дарвозабон майдончаси чизиғи олдига узатма берди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди |
3' |
 |
Бурчакдан етказилган узатмани Петр Чех эгаллаб олди |
2' |
 |
"Арсенал" ҳимоячиларининг хатосидан сўнг Оскар тўпни эгаллади ва жарима майдончасига кириб, зарба берди. Яқин бурчакка бораётган тўпни Чех майдон ташқарисига уриб юборди |
1' |
 |
Учрашув бошланди! |
' |
 |
Ассалому алайкум, қадрли мухлислар. "Арсенал" - "Челси" ўйини бошланиш арафасида |