Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
| 90+3' |
 |
Ўйин якунланди. "Насаф" - "Ал-Айн" 1:1. |
| 90+3' |
 |
"Ал-Айн"да ўзгариш: Дуглас ўрнига Катирий тушди |
| 90' |
 |
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди |
| 88' |
 |
"Насаф" дарвозаси томон ҳужум. Чап қанотдан етказилган узатмани Суюнов эгаллаб олди |
| 86' |
 |
Ўнг қанотдан ҳаволатиб етказилган узатмани Суюнов эгаллади |
| 86' |
 |
Муҳиддинов чап қанотдан икки футболчидан ўтиб кетиб, рақиб жарима майдончасига кириб борди ва орқароққа узатма берди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди |
| 84' |
 |
Раҳматуллаев ва Дуглас тўқнашиб кетишди. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда |
| 83' |
 |
Артур бу сафар бурчакдан тўпни жарима майдончаси ташқарисида турган Ғаниевга етказди. Азизжоннинг зарбаси ноаниқ бўлди |
| 82' |
 |
Геворкян бурчак тўпини ўйинга киритди. Дарвозабон эгаллаб олди |
| 81' |
 |
Вууууҳ! Муҳиддинов жарима майдончаси ташқарисидан чап оёқда аниқ зарба берди. Холид тўпни эгаллаб олди |
| 76' |
 |
"Ал-Айн"да ўзгариш: Данило Асприлло ўрнига Рашид Ийсо тушди |
| 76' |
 |
Буочак тўпидан кейин хавфли вазият юзага келмади |
| 75' |
 |
Вууууууҳ! Абдухолиқов 2 ҳимоячидан ўтиб кетиб, жарима майдончасига кирди ва деярли бирга бир вазиятда зарба берди. Холид Ийсо зарбани қайтарди |
| 74' |
 |
Азамат Алланиёзов ўрнига Шароф Муҳиддинов тушди |
| 73' |
 |
Раҳматов чап қанотдан рақиб жарима майдончасига узатма берди. Гефоркян тўпга ета олмади |
| 71' |
 |
Абдулраҳмон олис масофадан зарба берди. Ноаниқ |
| 69' |
 |
Ўнг қанотдан етказилган узатмани Дуглас бош билан дарвозага жойлади, аммо офсайд! |
| 68' |
 |
Вуууҳ! Меҳмонлар Дугласни жарима майдончасига бошлашди. Ҳужумчи Маматказин билан тўқнашувда йиқилди, Ким Донг Жин фол қайд этмади |
| 66' |
 |
Вууҳ! Бастос олис масофадан жарима зарбасини йўллади. Суюнов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди |
| 63' |
 |
Муҳаммадиев ўнг қанотдан узатма берди. Ҳимоячи тўпни қайтарди ва қайтган тўпни Артур эгаллаб, орқароқдаги Ғаниевга узатма берди. Азизнинг зарбаси ноаниқ бўлди |
| 62' |
 |
"Ал-Айн"да ўзгариш бўлди. Аброҳим Диакий ўрнига Аҳмад Барман майдонга тушди |
| 61' |
 |
Вууҳ! Ўнг қанотдан Муҳаммадиев ва Геворкян бир бирларини тушуниб ҳаракат қилишди. Артурнинг Азамат томон узатмасини Ийсо эгаллаб олди. |
| 59' |
 |
Эҳҳҳҳҳ, Азамат! Муҳаммадиев ўнг қанотдан дарвозабон майдончасига узатма берди. Алланиёзов 4 метрдан бош билан дарвозани ишғол қила олмади. Тўп юқоридан ўтиб кетди |
| 58' |
 |
Геворкян бурчак тўпини ўйинга киритди. Каримов бош билан шерикларига узатма берди, аммо Умар тўпни эгаллаб олди |
| 55' |
 |
Маматказин жарима майдончаси ичида Умарга нисбатан хшёр ўйнади. |
| 55' |
 |
Майдон марказидаги фол учун Умар тўпни ўйинга киритди. Ҳимоячиларимиз тўпни қайтаришди |
| 51' |
 |
Вуууҳ! Жарима тўпи жарима майдончаси ташқарисида очиқ турган Раҳматуллаевга еткзаилди. Дилшоднинг зарбаси хавфли бўлди, Холид Ийсо тўпни эгаллади! |
| 50' |
 |
"Ал-Айн"нинг икки футболчиси — Флипп Бастос ва Исмоил Аҳмад огоҳлантирилди |
| 49' |
 |
Бурчак тўпидан кейин ташкил этилган ҳужум хавфли бўлди. Умар ўнг қанотдан узатма берди. Тўп ҳимоячиларимиздан ўтиб кетиб, Диакийга келиб тушди, аммо у тўпни ўзига бўйсундира олмади |
| 48' |
 |
Хавфли вазият! Ғариб ўнг қанотдан узатма берди. Дуглас тўпни дарвоза томон бурди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди, Ким Донг Жин дарвозабоннинг қўлига тўп тегди ҳисоблади ва бурчак тўпи белгилади |
| 46' |
 |
Иккинчи бўлим бошланди. |
| 45+2' |
 |
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Насаф" - "Ал-Айн" - 1:1. Танаффус |
| 45' |
 |
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди |
| 45' |
 |
Олис масофадан етказилган узатмани Алланиёзов рақиб жарима майдончаси ичида тўпни кўкраги билан қайтарди, аммо ҳимоячилар тўпни эгаллаб, вазиятдан узоқлаштиришди |
| 42' |
 |
ВУУУУУУҲ! Баракалла, Элдор! Умар юқоридан етказган узатмани Каримов бош билан қайтарди, аммо тўп Диакийга келиб тушди. Унинг 8 метрдан йўллаган зарбасини Суюнов қайтарди! Қайтган тўпни ҳимоячимиз чалқанча услубда вазиятдан узоқлаштирди. Абдулраҳмоннинг зарбаси нониқ бўлди |
| 41' |
 |
"Ал-Айн" ҳимоячиси хато қилди ва вакилларимиз тўпни эгаллашди. Ғаниевнинг зарбаси ноаниқ бўлди |
| 40' |
 |
Раҳматуллаев жарима майдончаси ташқарисидан ноаниқ зарба берди |
| 39' |
 |
БААликларнинг жарима зарбаси эмас, кейинги ҳужуми жуда хавфли бўлди. Асприлло ўнг қанотдан жарима майдончасигна кирди ва дарвоза яқинига узатма берди. Ҳимоячиларимиз бир амаллаб хавфни бартараф этди |
| 38' |
 |
Абдулраҳмон чап қанотдан жарима тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячиларимиз тўпни қайтаришди, аммо фол ишлатишди. Дарвозагача 28 метр |
| 35' |
 |
Вууууҳ! Данило яна ўнг томондан жарима майдончамизга кириб келди ва яккама-якка вазитда тўпни Суюновнинг устидан оширди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди... |
| 34' |
 |
Артур етказган узатмани Холид эгаллаб олди |
| 33' |
 |
Ғаниевнинг зарбасидан кейин тўп рекошет ҳолатида майдонни тарк этди.
Бурчак тўпи тепамиз |
| 32' |
 |
ГООЛ! Данило Асприлло, 1:1! Жарима майдончамизга кириб келди ва ерлатиб берилган зарба билан дарвозани ишғол қилди. |
| 30' |
 |
Бурчакдан тўпни кетма-кет икки марта киритди Умар Абдулраҳмон. Хавф бартарф этилди |
| 29' |
 |
Диакий тўпни кўкраги билан эгаллаб, жарима майдончасига кирмоқчи бўлди. Каримов тўпни майдон ташқароисига тепиб юборди |
| 28' |
 |
Геворкян жаримадан йўллаган зарбани ҳимоячилар қайтаришди |
| 27' |
 |
Бурчакдан етказилган узатмани меҳмонлар эгаллаб, ҳимоядан чиқаётган эдилар. Геворкян тўпни эгаллади, аммо уни чалишди. Жарима зарбаси |
| 26' |
 |
Вуууҳ! Баҳром Абдураҳимов жарима майдончаси бурчагидан хавфли зарба йўллади. Холид зарбани қайтарди |
| 23' |
 |
Геворкяннинг бу галги узатмасини ҳимоячилар қайтаришди |
| 23' |
 |
Қарши ҳужумда қаршиликлар бурчак тўпи ишлашди |
| 21' |
 |
"Насаф" ҳимоядан яхши чиқдию, аммо ҳужумни тезкор ривожлантира олмади |
| 18' |
 |
Ғаниев ўнг қанотдан рақиб жарима майдончасига узатма берди. Ҳимоячи қайтарган тўпни Раҳматуллаев жарима майдончаси чизиғи устида эгаллади ва зарба йўллади. Зарба кучли чиқмади, тўпни ҳимоячи қайтарди |
| 17' |
 |
Хавфли вазият! Ўнг қанотдан етказилган узатмани Дуглас эгаллади ва яқин масофадан зарба беришга муваффақ бўлди. БАхтимизга ноаниқ |
| 17' |
 |
Абдулраҳмон узатган тўпни Алланиёзов қайтарди |
| 16' |
 |
"Айн" бурчак тўпи ишлади |
| 14' |
 |
Маматказин кутилмаганда тўпни рақибга олдириб қўйди. Иброҳим чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Суюнов иккинчи уринишда тўпни эгаллади |
| 13' |
 |
Умар Абдулраҳмоннинг товон билан узатмасидан сўнг ҳужумчи офсайдда қолди. |
| 11' |
 |
Меҳмонлар ўнг қанотдан "Насаф" дарвозабон майдончаси яқинига узатма беришди. Хавфли бўлди, вакилларимиз хавфни бартараф этишди |
| 10' |
 |
Абдухолиқовнинг узатмасидан кейин Абдураҳимов олдинга ўтди, аммо рақиб жарима майдончаси олдида ҳимоячидан ўтиб кета олмади |
| 8' |
 |
Сайдулло Раҳматов чап қанотдан рақиб жарима майдончасига ерлатиб узатма берди. Ҳимоячи тўпни вазиятдан узоқлаштирди |
| 7' |
 |
Иброҳим Диакий огоҳлантирилди. У тезкор ҳужумга ўтаётган Раҳматуллаевни ортдан чалди |
| 6' |
 |
Ўнг қанотдан етказилган узатмани Амирлик ҳимоячиси қайтарди |
| 5' |
 |
"Насаф" босимни давом эттирмоқда |
| 4' |
 |
Ўйин ажойиб бошланди. Давом этамиз |
| 1' |
 |
ГООООООЛ! Мақсуд Каримов, 1:0! Бурчакдан етказилган узатмани "Насаф" футболчиси бош билан ортга уриб юборди. Олис устун ёнида ҳимоячи тўпни дарвозага жойлаб қўйди! |
| 1' |
 |
"Насаф" дастлабки ҳужумдаёқ бурчак тўпини ишлади |
| 1' |
 |
Ўйин бошланди. |
| ' |
 |
Жамоалар майдон марказида саф тортишди. ОФК собиқ бош котибининг вафоти муносабати 1 дақиқа сукут сақланади |
| ' |
 |
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислар! Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 5-турига етиб келдик. "Насаф" ўз майдонида БААнинг "Ал-Айн" клубини қабул қилмоқда. |