Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
| ' |
 |
Бугунги матнли трансляция уюштиришда ёрдам берган Расул Усмоновга миннатдорчилик билдирамиз |
| 90+4' |
 |
Ўйин якунланди! "Бухоро" кучли рақиб "Пахтакор"ни мусобақадан чиқариб юбориб, чорак финалга йўл олди! |
| 90+1' |
 |
"Бухоро"да яхши имконият. Санъат Шихов узатмага етиб бора олмади... |
| 90' |
 |
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди |
| 88' |
 |
"Бухоро"да сўнгги ўзгариш: Шавкат Саломов ўрнига Санъат Шихов тушди |
| 86' |
|
Ўйин асосанм майдон марказида. Энди мезбонлар олдинга ўтишга таваккат қилишмаяпти. "Пахтакор" эса хавфли вазият ярата олмаяпти |
| 85' |
 |
"Пахтакор"да ўзгариш: Жамшид Искандеров ўрнига Акобир Тўраев тушди |
| 82' |
 |
"Бухоро" ҳам ҳимояга ётиб олгани йўқ. Имкон бўлиши билан ҳужумга ўтмоқда |
| 81' |
 |
"Пахтакор"нинг ҳужумлари оқибатида тўп Игорь Сергеевгача етиб бормаяпти. |
| 80' |
 |
Голдан руҳланган бухоролик ишқибозлар тўлқинни юзага келтиришмоқда. Стадион мухлислар билан лиқ тўлганини таъкидлаш лозим. 20 мингдан ортиқ мухлислар ўз севимли жамоаларини қўллаб-қувватламоқда |
| 79' |
 |
Энди бугунги учрашувда қўшимча бўлимлар белгиланмайди. "Пахтакор" кейинги босқичга чиқишни истаса, рақиб дарвозасига 2та гол уриши керак бўлади |
| 78' |
 |
ГОООООЛ! Баҳодир Пардаев, 1:0! |
| 77' |
 |
ПЕНАЛЬТИ! "Пахтакор" дарвозасига. Жарима майдончаси ичида Шавкат Саломовга нисбатан қўполлик ишлатилди |
| 76' |
 |
"Пахтакор"да ўзгариш: Жалолиддин Машарипов ўрнига Жамшид Болтабоев майдонга тушди |
| 76' |
 |
Ҳозиргина майдонга тушган Жамолиддин Убайдуллаев сариқ карточка олди |
| 75' |
 |
"Бухоро"да ўзгариш: Азиз Ибрагимов ўрнига Жамолиддин Убайдуллаев тушди |
| 74' |
|
Ўйин майдон марказида бўлмоқда. Ҳозирча хавфли вазиятлар юзага келмаяпти |
| 69' |
|
Томонлар ҳимояни унутмаган ҳолда ҳаракат қилишмоқда |
| 68' |
 |
Вууууҳ! Саломов 3 ҳимоячи орасидан ўтиб кетиб, Ибрагимовга ажойиб пас берди. Азиз 5 метрдан дарвозани ишғол эта олмади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди!.. |
| 65' |
 |
Бугун "Бухоро" жамоаси сафида Шавкат Саломов ўз ўйини билан ажралиб турганини таъкидлаш лозим |
| 64' |
 |
Баҳодир Пардаев олис масофадан зарба берди. Темур Жўраев муаммосиз тўпни эгаллади |
| 59' |
 |
"Бухоро"да ўзгариш: Жасур Ҳасанов майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Камолиддин Мурзоев тушди |
| 57' |
 |
Шавкат Саломов икки ҳимоячини алдаб, "Пахтакор" жарима майдончасига кирди, аммо шеригига аниқ узатма бера олмади |
| 56' |
 |
Бухороликлар тўпни назорат қилишга ҳаракат қилишмоқда |
| 54' |
 |
Ўйин очиқ кўриниш олди. Ҳар иккала жамоа навбати билан ҳужумга ўтмоқда |
| 53' |
 |
"Бухоро"нинг хавфли қарши ҳужуми. Мезбонлар имкониятдан фойдалана олишмади |
| 51' |
 |
Вуууууҳ! "Пахтакор" футболчиси Азим Аҳмедов йўллаган зарба натижасида тўп устунга тегиб қайтди. Мезбонлар хавфни бартараф этишди |
| 48' |
 |
Баҳодир Пардаев огоҳлантириш олди |
| 47' |
 |
"Бухоро" бурчак тўпини ўйинга киритди. Меҳмонлар қайтарган тўпни бухороликлар эгаллашди ва яна ҳужум ташкил қилишди. Самарасиз |
| 46' |
 |
Иккинчи бўлим бошланди |
| 45+3' |
 |
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Бухоро" - "Пахтакор" - 0:0. Танаффус |
| 45+2' |
 |
"Бухоро" бурчак тўпини ўйинга киритди. Самарасиз |
| 45' |
 |
Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди |
| 44' |
 |
Игорь Сергеев "Бухоро" жарима майдончаси ичида йиқилди. Ҳакам пенальти йўқлигига ишора қилди |
| 43' |
 |
"Пахтакор" футболчиси жарима зарбасини тепди. Ноаниқ |
| 42' |
 |
Рибкин ўйинни давом эттира олмади. Унинг ўрнига Темур Жўраев тушди. |
| 40' |
 |
"Бухоро"нинг бурчак тўпи самарасиз чиқди |
| 39' |
 |
Шавкат Саломов жарима зарбасини тепди. Никита Рибкин суперсейв намойиш қилиб, зарбани қайтарди. Дарвозабон ерга ноқулай тушди шекилли, жароҳат олганга ўхшайди |
| 38' |
 |
Владимир Козак огоҳлантириш олди |
| 35' |
 |
Эҳҳҳ, Баҳодир Пардаев! Бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади! |
| 33' |
 |
Ўйин бошидаги "Пахтакор"нинг босими бироз пасайди. Мезбонлар ўйинни тенглаштиришди |
| 28' |
 |
Вууууҳ! "Бухоро"нинг хавфли қарши ҳужуми. Бироз аниқлик етишмади |
| 27' |
 |
Жамшид Искандеров узоқ вақт этган танаффусдан кейин жароҳатидан фориғ бўлди ва у бугун илк марта майдонга тушди. У жамоасининг ўйинини бошқаришга ҳаракат қилмоқда |
| 25' |
 |
"Бухоро" тўлиқ ҳимояда. Биринчи ўйиндан кейинги ҳисоб мезбонлар қаноатлантиради |
| 19' |
 |
Станислав Андреевда яхши имконият юзага келди. Унинг зарбасига аниқлик етишмади |
| 17' |
 |
"Бухоро" футболчиси Саламат Қуттибоев сариқ карточка олди. У ўзидан ўтиб кетаётган Шерзод Каримовни тортиб йиқитди |
| 10' |
 |
"Бухоро" ҳимояланган ҳолда, тўпни эгалланган пайтда уни назорат қилишга ҳаракат қилмоқда |
| 5' |
 |
Ҳозирча ўйин тенг курашлар остида кечмоқда. Тўп асосан майдон марказида. "Пахтакор" дастлабки дақиқалардан олдинга ўтишга ҳаракат қилмоқда |
| 1' |
 |
ЎЙИН БОШЛАНДИ |
| ' |
 |
Тошкентдаги ўйинда Жамшид Саидов шогирдлари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Натижада жавоб ўйинига нисбатан қизиқиш кескин ошган |
| ' |
 |
Бугун Бухородаги спорт-соғломлаштириш мажмуасида "Бухоро" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон кубоги нмичорак финал босқичининг жавоб ўйини бўлиб ўтади |
| ' |
 |
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ҚАДРЛИ ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИ! |