Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
| 90+3' |
 |
Ўйин якунланди. Албания - Швейцария - 0:1. |
| 90+2' |
 |
Албаниялик Маврай сариқ карточка олди |
| 90' |
 |
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди |
| 88' |
 |
Кукели сариқ карточка олди |
| 87' |
 |
Эҳҳҳҳҳҳҳҳ, ажойиб узатма натижасида Гаши бирга бир вазиятга чиқиб кетди ва зарба йўллади. Тўп Зоммернинг қўлига тегиб, дарвоза устидан ўтиб кетди! |
| 83' |
 |
Оҳо! Ўнг қанотдан жарима майдончасига берилган узатма натижасида Шакири яккама-якка вазиятда зарба берди. Бериша оёғи билан зарбани қайтарди |
| 81' |
 |
Сеферович бирга бир вазиятга чиқиб кетди ҳамда дарвозабонни алдаб ўтди, аммо ўзи йиқилиб тушди. Қоидабузарлик йўқ |
| 79' |
 |
Юқоридан етказилган узатма учун Леньяни ва Лихтштайнер кураш олиб боришди. Албания футболчиси йиқилди. Испаниялик ҳакам пенальти йўқлигига ишора қилди |
| 76' |
 |
ВУУУУУҲ! Хюсай ўнг қанотдан кутилмаган узатма билан Садикуни бирга бир вазиятга чиқарди. Ҳужумчи ўткир бурчак остида зарба берди. Тўп Швейцария дарвозаси тўрига ён томондан келиб тегди... |
| 75' |
 |
Вууууҳ! Сеферович жарима майдончаси чизиғи устида тўпни қабул қилди ва чапроқда очиқ турган Эмболога узатма берди. Брел олис бурчакни нишонга олишга ҳаракат қилди, аммо зарба аниқ бўлмади |
| 74' |
 |
Албанияда ўзгариш: Одисе Роши ўрнига Соколь Цикалеши тушди |
| 70' |
 |
Албанлар таваккал қилиб олдинга ўтишмоқда. Аммо ҳозирча рақиб ҳимоясини ёриб ўта олишмаяпти |
| 66' |
 |
ВУУУУУҲ! Қарши ҳужумда Сеферович яккама-якка вазиятга чиқиб кетди ва жарима майдончасига кириб зарба берди. Бериша оёғи билан зарбани қайтарди! Қойил, посбон! |
| 63' |
 |
Ҳозиргина майдон тушган Каче рақиб футболчисининг шортигини ечиб олишига сал қолди :). Сариқ карточка. Албания сафида "турсунбой" бор экан:) |
| 62' |
 |
Швейцарияда ўзгариш: Меҳмедий ўрнига Брель Эмболо тушди |
| 61' |
 |
Албанияда ўзгариш: Таулант Жака ўрнига Эргюс Гаче тушди |
| 60' |
 |
Садику 3 футболчи орасидан ўтиб, Швейцария жарима майдончасига кирди, аммо тўп ён томонга кетиб қолди. Армандо тўпни орқага узатишга мажбур бўлди. |
| 58' |
 |
Швейцариялик ҳужумчи офсайдда қолди |
| 55' |
 |
Гранит Жака жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Ноаниқ |
| 53' |
 |
Вуууҳ! Жаканинг узатмасини Северович жарима майдончаси ичида қабул қилди ва дарвозабон майдончаси бурчагидан зарба йўллади. Бериша зарбани қайтарди. Ажойиб реакция |
| 50' |
 |
Вууууҳ! Хюсай майдон марказидан олдинга чизиқда очилаётган Садику томон узатма берди. Тўп Журунинг оёғига тегди ва дарвозабонга борди. Ҳужумчи тўпга бироз ета олмади |
| 49' |
 |
Вуууҳ! Рордригес кесма узатма билан Шакирий рақиб жарима майдончасига бшлади. Тўпни Бериша эгаллаб олди |
| 46' |
 |
Иккинчи бўлим бошланди |
| 45+1' |
 |
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча Албания - Швейцария - 0:1. Баҳснинг 37-дақиқасидан бошлаб албанлар 10 киши бўлиб ўйнамоқда |
| 45' |
 |
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди |
| 45' |
 |
Албаниялик Жака бурчак тўпини ўйинга киритди. Зоммер яхши ҳаракат қилди |
| 43' |
 |
Албания дарвозабони кучли зарбани қайтарди |
| 41' |
 |
Вуууууҳ! Швейцарияликлар ўнг қанотдан ҳужум ташкил қилишди. Лихтштайнернинг узатмасидан кейин Беҳрамий 13 метрлардан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди |
| 40' |
 |
Эрмир Леньяни жарима майдончаси бурчагидан зарба беришга қарор қилди. Тўп рекошет ҳолатда Зоммерга борди |
| 38' |
 |
ВУУУУҲ! Шундоққина жарима майдончаси чизиғи олдидан белгиланган жарима тўпини Беҳрамий йўллади. Тўп устунга тегиб қайтди! |
| 37' |
 |
Албания терма жамоаси сардор Лорик Цана иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди. У ўз жарима майдончаси олдида йиқилган ҳолатда тўпни бош билан қайтаришга ҳаракат қилди, аммо ета олмади. Натижада қўл билан уни қайтаришга мажбур бўлди |
| 33' |
 |
Одисе Роше ўнг қанотда швейцариялик ҳимоячидан ўтиб кетди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Зоммер тўпни эгаллади |
| 31' |
 |
ВУУУУУУҲ! Майдон марказидан берилган узатма натижасида Садику яккама-якка вазиятга чиқди ва жарима майдончаси ичида зарба йўллади. Зоммер оёғи билан зарбани қайтарди! |
| 30' |
 |
Албанлар босимни ошириб боришмоқда |
| 27' |
 |
Вуууҳ! Жака Швейцария жарима майдончаси ичидаги Садикуга узатма берди ва у тўхтатиб берган тўпни дарвоза томон тепшга ҳаракат қилди. Зарба аниқ чиқмади |
| 25' |
 |
Шер ўз жарима майдончаси ичида тўп учун курашда Садикудан устун келди |
| 23' |
 |
Албаниялик ҳимоячи Лорик Цана огоҳлантириш олди. У майдон марказида рақибга нисбатан қўпол ҳаракат қилди |
| 22' |
 |
Чап қанотдан ҳаволатиб етказилган узатмани Фабиан Шер бош билан майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпини швейцарияликлар қайтаришди |
| 20' |
 |
Жамоалар эҳтиёткор ўйин намойиш қилишда давом этишмоқда |
| 16' |
 |
Шакирий бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавфли вазият юзага келмади |
| 15' |
 |
Вууууҳ! Жемайли рақибдан тўпни олиб қўйди ва Сеферовичга узатди. Харис жарима майдончасига кирар-кирмас зарба берди. Бериша тўпни эгаллади |
| 14' |
 |
Жаримадан етказилган узатмани Янн Зоммер осонлик билан эгаллади |
| 13' |
 |
Фабиан Шер сариқ карточка олди. Албанлар чап қанотдан жарима зарбасини тепишади |
| 12' |
 |
Тўпни швейцарияликлар назорат қилишмоқда. Ўйин темпи юқори эмас |
| 8' |
 |
Жаримадан етказилган узатмани швейцариялик ҳимоячилар қайтаришди |
| 7' |
 |
Меҳмедий ўйин қоидасини бузди. Албания жарима зарабсини тепади |
| 5' |
 |
ГООООООЛ! Фабиан Шер, 0:1! Бурчак етказилган узатмага чиқишда Албания посбони Бериша хатога йўл қўйди. У тўпга ета олмади. Шер бўш қолган дарвозани бош билан ишғол қилди! |
| 4' |
 |
Швейцарияликлар навбатдаги ҳужумни ташкил қилишди ва бурчак тўпи ишлашди |
| 2' |
 |
Швейцария бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячилар тўпни майдон марказига қайтаришди |
| 1' |
 |
Ўйин бошланди! Тўпни Албания киритиб беришди. |
| ' |
|
Албания мадҳияси ҳам янгради |
| ' |
 |
Терма жамоалар майдонда саф тортишди. Швейцария мадҳияси янграмоқда |
| ' |
 |
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Европа чемпионатида бугун иккинчи кун. "А" гуруҳидан ўрин олган Албания ва Швейцария терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан матнли онлайн трансляцияни бошлаймиз |