Учрашув тафсилоти
| ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ - 2014 / Нимчорак финал / 01.07.2014 01:00 |
|
|
A PHP Error was encountered
Severity: Notice
Message: Undefined offset: 909
Filename: site/match_center.php
Line Number: 61
Шюррле (92)
Ўзил (119) |
2
:
1
|
Жазоир
Жабу (120+1) |
|
| Огоҳлантиришлар |
|
|
| Четлатишлар |
|
|
| Жамоалар таркиби |
|
|
| Захира таркиби |
|
|
| Мураббий |
|
|
| Қўшимча маълумотлар |
|
|
| ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ - 2014 / Нимчорак финал / 01.07.2014 01:00 |
|
|
A PHP Error was encountered
Severity: Notice
Message: Undefined offset: 909
Filename: site/match_center.php
Line Number: 159
Шюррле (92)
Ўзил (119) |
2
:
1
|
Жазоир
Жабу (120+1) |
|
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
|
' |
|
Эътиборингиз учун раҳмат!
|
|
' |
|
Диққат қилинг: Чорак финалда Франция - Германия тўқнашувига гувоҳ бўламиз!
|
|
' |
|
Яна бир даҳшатли ўйин якунига етди! Жазоир жуда зўр ўйнади, номдор рақибига қаттиқ қаршилик кўрсатди. Аммо Германия маҳорат эвазига ғалаба қозонди
|
|
120+3' |
|
ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ!
|
|
120+3' |
|
Вууууҳҳҳҳҳҳ! Ўйиннинг энг сўнгги сониясида Мажид Бугерра жарима майдончаси ичида бош билан зарба беришга муваффақ бўлди. Нойер бу зарбани ўтказиб юбора олмасди, ҳақи йўқ эди!
|
|
120+1' |
|
Ўнг қанотдан етказилган тўпни Жабу кучли зарба билан Нойер дарвозасига йўллади! Эҳ, икки дақиқа олдин Ўзилнинг голи бўлмаганидами а???!!!
|
|
120+1' |
|
ГОООООЛЛЛЛ!!! Жабу, 2:1!!!!
|
|
120' |
|
Тўртинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди!
|
|
119' |
|
Ўзил ва Шюррле тўпни бир-бирларига узатишди ва Андренинг зарбасини ҳимоячи қайтарди. Қайтган тўпга етиб келган Месут кучли зарба билан дарвозага йўллади!
|
|
119' |
|
ГОООООЛЛЛЛЛ!!! Ўзил, 2:0!
|
|
118' |
|
Германия 10-15 сония орасида 2та ўта хавфли ҳужум ташкил этишди. Крамер тўпни ўнг қанотдаги Ўзилга узатиб, ўзи жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва дарвоза томон берган зарбасини Мболий қайтариб қолди. Ўзил эса дарвозабонни ҳам алдаб ўтиб, деярли сўнгги чизиқ устидан тўпни дарвозабон майдончасига узатди, тўпни марказий ҳимоячи қайтариб юборди
|
|
117' |
|
Шюррле ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва шеригига тўпни етказаётганида африкалик футболчи тўп йўлига ғов бўлди
|
|
116' |
|
Сўнгги 5 дақиқа...
|
|
113' |
|
Жазоир ўнг қанотдан ҳужумга ўтди. Жарима майдончаси томон етказилган тўпни Мертесакер бош билан қайтариб юборди
|
|
109' |
|
Швайнштайгер ўрнига Крамер туширилди
|
|
108' |
|
Жарима зарбаси яхши амалга оширилди. Аммо африкалик ҳужумчилардан ҳеч бир тўпга ета олмади, Нойер тўпга эга чиқди
|
|
107' |
|
Филип Лам огоҳлантириш олди. Жарима зарбаси
|
|
106' |
|
Тўртинчи бўлим бошланди
|
|
' |
|
Футболчилар томоқ хўллашади, дарвозаларни алмашишади ва яна 15 дақиқа. Жазоир ҳали таслим бўлгани йўқ!
|
|
105+1' |
|
Ҳакамнинг хуштаги янгради.
|
|
105' |
|
Бир дақиқа қўшиб берилди
|
|
104' |
|
Хедира чап қанотдан олдинга ўтди ва тўпни жарима майдончасининг орқароқ томонига узатди. Тўп немисларга эмас, африкаликларга насиб этди
|
|
103' |
|
Лёв жамоаси бурчак тўпи ишлади
|
|
101' |
|
Вууууҳҳҳ, Жазоир бурчак тўпидан кейин гол уришига сал қолди. Мустафонинг зарбаси шундоққина дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди
|
|
100' |
|
Суданий ўрнига Жабу ўйинни давом эттиради
|
|
99' |
|
Мюллер 23 метрлардан тўпни дарвозанинг олис бурчагига айлантирди. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди
|
|
98' |
|
Фегулий чап қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига яқинига очилаётган Сулаймонийга узатди. Ҳужумчи тўпга ета олмади
|
|
97' |
|
Жароҳат олган Аллиш ўрнига Мажид Бугерра туширилди
|
|
96' |
|
Ўзил деярли бирга-бир вазиятга чиқиб бораёганида ўзи зарба бериш ўрнига Аллишни алдашга қарор қилди, аммо ҳимоячи тўпни ундан олиб қўйди
|
|
95' |
|
Мюллер жарима майдончаси чизиғи устида йўллаган зарбасига ҳимоячи оёқ қўйиб қолди
|
|
92' |
|
Жазоирликлар чап қанотда тўпни йўқотишди ва немислар ўша қанотдан ҳужум ташкил қилишди. Мюллер етказиб берган тўпни Шюррле тавани билан дарвозага йўллади. Мболий зарба йўналишини кўрмай қолди
|
|
92' |
|
ГООООЛЛЛЛ!!! Шюррлееее, 1:0!
|
|
91' |
|
Учинчи бўлимни Германия бошлаб берди
|
|
' |
|
Кушимча бўлимларни кўрамиз. Яна 30 дақиқа
|
|
90+5' |
|
Бурчак тўпидан кейин тўпни Райс Мболий эгаллаб олди! ҲАкамнинг хуштаги янгради. Асосий вақт якунланди. Ҳисоб - 0:0!
|
|
90+4' |
|
Шюррле ўнг қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига етказди. Лам тўпни дарвозага йўллашга тайёр эди! Аллиш тўпни қайтариб қолишга муваффақ бўлди
|
|
90+3' |
|
Овертайм кўрадиганга ўхшаймиз.
|
|
90' |
|
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди
|
|
89' |
|
Германиянинг қарши ҳужуми ўта хавфли бўлди. Ўнг қанотдан етказилган тўпга Швайнштайгер бош билан хотиржам зарба берди! Мболий ақлбовар сэйв билан тўпни эгаллаб олди
|
|
89' |
|
Бугун Нойер сўнгги ҳимоячи вазифасини жуда яхши бажармоқда! Мануэль яна СУлаймонийга нисбатан тезроқ югурди ва тўпни тепиб юборди.
|
|
88' |
|
Немислар алламбало услубда жарима тўпини ўйинга киритишди. Кимдир у ёққа югурди, кимдир йиқилиб тушди... Якунда тўпни жарима майдончасига кириб бораётган Ўзилга жонли деворнинг устидан етказилмоқчи бўлинди. Аммо тўп жонли деворга тегиб қайтди
|
|
85' |
|
Аллишга тиббий ёрдам кўрсатишга 1 дақиқа кетганди. Энди Фегулий ўзини тўп йўлига қўрғон қилди. Тўп унинг қўлига теккани учун Риччи жарима зарбаси белгилади
|
|
84' |
|
Африкаликлар тезкор қарши ҳужумга ўтишаётганида тўпни йўқотишди. Ўзил дарвозабон майдончаси томон тўпни узатаётганида, тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди
|
|
83' |
|
Жазоир чап қанотдан тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Немис ҳимоячилари тўпни Сулаймонийгача ўтишига йўл қўйишмаяпти
|
|
82' |
|
ВУУУУҲ, МЮЛЛЕЕЕЕР! Олис масофадан етказилган тўпни Томас жарима майдончаси ичида ўзига бўйсунди, бир ҳимоячини алдаб ўтди, аммо сўнгги зарбани дарвоза томон аниқ йўллай олмади!
|
|
81' |
|
Жазоирликларнинг қарши ҳужуми эса самара келтирмади
|
|
80' |
|
ВУУУУУҲҲҲҲ! Германия! Вууууҳ, МБОЛИЙ! Ўнг қанотдан етказилган тўпга Мюллер бош билан кучли зарба берди. Зарбани Мболий қайтарди. Қайтган тўпга Шюррле зарба берди. Бу сафар ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
|
|
79' |
|
Мюллер ўнг қанот бўйлаб ҳимоячилардан жуда чиройли ўтиб кетди ва тўпни дарвозабон майдончасига узатди. Швейнштейгер бош билан берган зарба олис устун ёнидан ўтиб кетди
|
|
76' |
|
Жазоирда футболчи ўзгартирилди. Тейдер ўрнига Браҳимий туширилди
|
|
75' |
|
Жазоир 2та хавфли ҳужум ташкил қилди. Дастлаб Сулаймонийнинг кучли зарбасини Нойер эгаллаб олди. Кейинги вазиятда эса Боатенг яхши ўйнаб, иккига-икки вазиятда тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
|
|
74' |
|
Тўп ён қанотдан ўйинга киритилганидан кейин Фегулий зарба йўллади. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди
|
|
74' |
|
Суданий Боатенгдан ўтиб, жарима майдончасига кириб бораётганида ҳимоячига урилиб йиқилиди. Ўйин қоидаси бузилмади деб топилди.
|
|
73' |
|
Жарима зарбасини жазоирликлар қайтаришди. Қайта ташкил этилган ҳужум пайтида Андре Шюррле жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Мболий тўпни эгаллаб олди
|
|
72' |
|
Мюллерга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Жарима зарбаси
|
|
71' |
|
Олис масофадан Сулаймоний томон етказилган тўпга Нойер жарима майдончасини ташлаб чиқди ва бош билан тўпни уриб юборди
|
|
70' |
|
МУстафий ўрнига Сами Хедира туширилди
|
|
68' |
|
Германия сафида арабча фамилияга эга бўлган Мустафийга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
|
|
64' |
|
Ғулом тўпни чап қанотдан жарима майдончасига ерлатиб узатди. Боатенг тўпни қайтариб қолди
|
|
62' |
|
Яна бир бурчак тўпи
|
|
61' |
|
Немислар бурчак тўпи ишлашди
|
|
60' |
|
Шюррле ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига узатди. Тўп бир неча ҳимоячилардан ўтиб кетди, аммо Мюллерга келиб тушишидан олдин сўнгги ҳимоячи уни қайтариб қолди
|
|
58' |
|
Жазоирнинг иккинчи бўлимдаги камсонли ҳужумларидан бири. Фегулий тўпни ўнг қанотдан жарима майдончасига етказиб берди. ҲИмоячилар қайтаришди
|
|
54' |
|
ВУУУУҲҲҲ! Германияликлар тўпни жарима майдончаси чизиғи устида турган Мюллерга узатишди ва Томас тўпн Ламга қолдирди. Жамоа сардорининг зарбаси Мболийнинг бармоқларига тегиб, дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди. Посбоннинг қўлига тегмаганда, тўп "тўққизлик"ка кириши мумкин эди
|
|
49' |
|
Жазоир қарши ҳужумга ўтди ва 4 ҳужумчи 4 ҳимоячига қарши чиқиб боришди. Немислар хавфни бартараф этишди!
|
|
47' |
|
Германия иккита хавфли вазиятни юзага келтиришди. Шюррле тўпни Ламга узатди ва ўзи жарима майдончаси ичида ўткир бурчак остида зарба берди. Тўп Сулаймонийнинг оёғига тегиб, дарвозабоннинг устидан ошиб, дарвоза устуни ёнида ўтиб кетди. Бурчакдан етказилган тўпга эса Мустафий бош билан кучли зарба йўллади. Мболий тўпни эгаллаб олди
|
|
46' |
|
Германияда ўзгариш юз берди. Гётце ўрнига Шюррле туширилди
|
|
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди
|
|
45+1' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Танаффус.
|
|
45' |
|
Биринчи бўлимга 1 дақиқа
|
|
44' |
|
Кроос олис масофадан кучли зарба йўллади! Тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди
|
|
41' |
|
Оҳоҳоҳо!!! Энди Райс Мболий вазият қаҳрамонига айланди! Немис ярим ҳимоячиларидан бири йўллаган кучли зарба Мболийга тегиб қайтди ва Гётцега насиб қилди. Ҳужумчининг бирга-бир вазиятда тепган тўпни Мболий қорни билан қайтариб қолди!
|
|
39' |
|
УУУУҲҲҲҲҲҲҲ, Ғулом 23 метрлардан кучли зарба йўллади. Тўп германиялик ҳимоячилардан бирига тегиб, шундоққина дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди!
|
|
37' |
|
Ўзил олис масофадан зарба йўллайди. Мболий тўпни оёқлари билан қайтариб қолди
|
|
35' |
|
Мустафий ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига етказиб берди ва Мюллер бош билан зарба берди. Ноаниқ бироз
|
|
34' |
|
Германия тўпни тўлиқ назорат қилмоқда. Аммо африкаликларнинг ҳужуми хавфли бўлмоқда. Суданий чап қанотдан тўпни қабул қилиб олдинга ўтаётганидан офсайд қайд этилди
|
|
31' |
|
Жазоир ўз жарима майдончаси ичида тўпни эгаллаб олди ва қарши ҳужум ташкил қилди. Гётце Фегулийга нисбатан ўйин қоидасини бузди Дарвозагача 22 метрлардан "стандарт"
|
|
28' |
|
Жазоирликлар яна бир марта Нойер ва Германия ҳимоячиларини тахликага солишди. Мануэль жарима майдончасини тарк этишга ва тўпни узоқлаштиришга мажбур бўлди
|
|
24' |
|
Ўзилнинг навбатдаги узатмасидан кейин дарвозабон тўпни дарвоза устдан ошириб юборди
|
|
23' |
|
Ўзил ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Тўп учун курашда Мюллер ҳимоячидан устун келди, аммо зарба анча ноаниқ бўлди
|
|
19' |
|
Оҳоҳоҳо, Жазоир!!! Африкаликлар чап ҳужумни чап қанотга кўчиришди ва Ғулом дарвозабон билан юзма-юз вазиятда ўткир бурчак остида зарба йўллади! Олис бурчакка йўлланган кучли зарба дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди. Ғулом тўпни шерикларидан бирига етказса ҳам бўларди
|
|
17' |
|
ВУуууҳҳҳҳ, Сулаймоний жуда чиройли гол соҳибига айланди. ҚАнотдан етказилган тўпни у бош билан дарвозага йўллади. Бироқ тўп узатилаётган пайтда ҳужумчи озгина офсайдда қолишди. Ҳакамлар буни пайқашди
|
|
14' |
|
Вуууууҳ, Фегулий! У жарима майдончасига кириб келди ва 3 нафар ҳимоячи орасида ўтиб келиб, ўткир бурчак остида шерикларига тўни аниқ етказа олмади!
|
|
14' |
|
Бастиан 25 метрлардан кучли зарба берди! Мболий тўпни юқорига уриб юбориб, кейин қайта қабул қилиб олди!
|
|
10' |
|
Бурчак тўпи эса немислар учун хавфли бўлмади
|
|
9' |
|
Вуҳ, Жазоир! Африкаликлар тўпни майдон марказидан қочиб кетган Сулаймонийга етказишди. Нойер ўз жарима майдончасини ташлаб чиқди ва ҳужумчи уни алдаб ўтиб, қанотдаги чизиқ ёнидан тўпни дарвозага йўлламоқчи бўлганида Германия посбони тўпга оёғи билан ташланди ва тўп майдонни тарк этди
|
|
7' |
|
Ўзил - Мустафий комбинациясидан сўнг жарима майдончасига етказилган тўпни дарвозабон эгаллаб олди
|
|
5' |
|
Мюллер томон етказилган тўпни Райс Мболий эгаллаб олди
|
|
3' |
|
Лам ўнг қанотда олдинга ўтаётган Мустафий томон тўпни етказди. Ҳакам байроқчасини кўтарди. Такрорий лавҳа офсайд йўқлигини кўрсатди. Германия яхши имкониятдан маҳрум бўлди
|
|
2' |
|
Одатдаги ўйин дебюти. Барча хушёр
|
|
1' |
|
Ўйин бошланди!
|
|
' |
|
Ўйинни немислар бошлаб берадиган бўлишди
|
|
' |
|
Мадҳиялар янграмоқда
|
|
' |
|
Бугунги ўйинни мезбон ҳакам Сандро Риччи бошқариб боради
|
|
' |
|
Ўйин бошланишига 7 дақиқа қолганида жамоаларнинг майдонга чиқиш келишига рухсат берилади
|
|
' |
|
Германия ва Жазоир терма жамоалари ўртасидаги ўйинни онлайн равишда кузатиб боришга барчангизни таклиф этамиз
|
|
' |
|
Хайрли оқшом, қадрли мухлислар
|
| ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ - 2014 / Нимчорак финал / 01.07.2014 01:00 |
|
|
A PHP Error was encountered
Severity: Notice
Message: Undefined offset: 909
Filename: site/match_center.php
Line Number: 249
Шюррле (92)
Ўзил (119) |
2
:
1
|
Жазоир
Жабу (120+1) |
|
| ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ - 2014 / Нимчорак финал / 01.07.2014 01:00 |
|
|
A PHP Error was encountered
Severity: Notice
Message: Undefined offset: 909
Filename: site/match_center.php
Line Number: 319
Шюррле (92)
Ўзил (119) |
2
:
1
|
Жазоир
Жабу (120+1) |
|
A PHP Error was encountered
Severity: Notice
Message: Undefined property: stdClass::$title_uz
Filename: site/match_center.php
Line Number: 354
![]()
«Реал»нинг бўлажак бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳозирданоқ таркибни кучайтириш масаласини фаол муҳокама қилмоқда.
Киритилди: 15:07, 18.05.2026. Ўқилди: 20686 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Мадриднинг «Реал» клуби яқинлашиб келаётган ёзги трансфер ойнасида таркибни жиддий равишда қисқартиришни режалаштирмоқда.
Киритилди: 13:42, 13.05.2026. Ўқилди: 17911 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Opta суперкомпьютери 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган терма жамоаларнинг имкониятларини ҳисоблаб чиқди.
Киритилди: 23:58, 15.05.2026. Ўқилди: 17827 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Жозе Моуриньо «Реал» бош мураббийлигига тайинланишга яқин турибди.
Киритилди: 20:39, 17.05.2026. Ўқилди: 16108 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Англия кубоги финали доирасида “Челси” — “Манчестер Сити” учрашувида (0:1) асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.
Киритилди: 23:39, 16.05.2026. Ўқилди: 12541 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Англия Премьер Лигасининг 31-тури доирасидаги қолдирилган учрашувда “Манчестер Сити” ўз майдонида “Кристал Пэлас”ни қабул қилди.
Киритилди: 06:15, 14.05.2026. Ўқилди: 10433 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчи Эндрикнинг келажаги борасида бир қарорга келди.
Киритилди: 18:11, 13.05.2026. Ўқилди: 10407 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Киритилди: 11:42, 17.05.2026. Ўқилди: 9879 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Жозе Моуриньо яқин орада Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийлигига қайтади.
Киритилди: 16:10, 18.05.2026. Ўқилди: 9755 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Барселона» якшанба куни мавсумдаги ўз майдонидаги сўнгги учрашувини ўтказди.
Киритилди: 19:11, 18.05.2026. Ўқилди: 9563 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.
Киритилди: 21:43, 02.05.2026. Ўқилди: 50571 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Instagram» ижтимоий тармоғи ботлар ва нофаол аккаунтларни оммавий тарзда ўчириш ишларини амалга оширди, деб хабар бермоқда Sports.kz.
Киритилди: 05:41, 07.05.2026. Ўқилди: 43924 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг жамоадаги келажаги борасида кутилмаган хабарлар тарқалди.
Киритилди: 08:32, 10.05.2026. Ўқилди: 29641 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Якшанба куни Мадриднинг «Реал» клуби «Барселона»га имкониятни бой берди (0:2) ва Ла Лигада чемпионлик учун бор бўлган охирги имкониятларини ҳам йўқотди.
Киритилди: 13:39, 11.05.2026. Ўқилди: 28509 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Арсенал»га қарши кечган баҳсдаги (2:1) Жанлуижи Доннарумманинг хатоси ҳақида гапирди.
Киритилди: 09:26, 20.04.2026. Ўқилди: 24137 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Англия Премьер-лигасининг душанба кунги марказий учрашувида «Арсенал» ва «Бёрнли» жамоалари баҳс олиб борди.
Киритилди: 12:14, 19.05.2026. Ўқилди: 5033 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд «Барселона»нинг қизиқишлар доирасига кирди.
Киритилди: 21:21, 19.05.2026. Ўқилди: 4014 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Барселона» ярим ҳимоячиси Фермин Лопес оғир жароҳат олганидан сўнг руҳий жиҳатдан қийин даврни бошдан кечирмоқда.
Киритилди: 16:33, 19.05.2026. Ўқилди: 3592 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Ҳужумчи Винисиус Жуниор «Реал»ни тарк этиши мумкин.
Киритилди: 20:49, 19.05.2026. Ўқилди: 3431 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола футболчиларга 2025/26 йилги мавсум якунланганидан кейин жамоани тарк этишини маълум қилди, деб хабар бермоқда The Sun нашри.
Киритилди: 18:50, 19.05.2026. Ўқилди: 3177 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
“Манчестер Сити” жамоасининг норвегиялик ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд “Викуинс” (Viqueens) мультфильмида бош қаҳрамонлардан бирига овоз беради.
Киритилди: 16:41, 16.05.2026. Ўқилди: 1136 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац “Барселона” футболчиси Ламин Ямални Испания чемпионлиги паради вақтида Фаластин байроғини намойиш этгани учун танқид қилиб, бу ҳаракатни “нафрат уйғотиш” деб атади.
Киритилди: 09:48, 15.05.2026. Ўқилди: 2763 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду ўзининг автомобиллар коллекциясини ноёб Mercedes-AMG G63 Cabriolet билан бойитди.
Киритилди: 14:07, 08.05.2026. Ўқилди: 3519 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
АҚШнинг Техас штатидаги турнирга пиклбал жамоасини олиб кетаётган самолёт ҳалокатга учради, бортдаги беш кишининг бари ҳалок бўлди.
Киритилди: 20:45, 04.05.2026. Ўқилди: 958 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Руминиянинг футбол бўйича иккинчи дивизионида кутилмаган ҳодиса юз берди: ҳимоячи оғир жароҳат олганидан сўнг, футболчилар ва мухлислар сув босган майдонда қолиб кетган тез ёрдам машинасини итариб, стадиондан чиқиб кетишига кўмаклашди.
Киритилди: 15:10, 02.05.2026. Ўқилди: 1404 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Колумбия велоспорт федерацияси матбуот хизмати 30 ёшли спортчи Кристиан Камило Муньоснинг вафот этганини маълум қилди.
Киритилди: 16:05, 25.04.2026. Ўқилди: 900 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Неймарнинг «Сантос»дан «Барселона»га трансфери билан боғлиқ кўп йиллик суд жараёни якунига етди.
Киритилди: 20:32, 22.04.2026. Ўқилди: 2386 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Италия молия гвардияси (Guardia di Finanza) интим хизматларни ташкил қилиш ва тунги ҳаёт билан боғлиқ тадбирларни бошқаришда айбланаётган тармоқни тугатди.
Киритилди: 19:18, 22.04.2026. Ўқилди: 1988 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Данияда пичоқ билан қилинган ҳужум натижасида “Мидтюлланд” клубининг гвинеялик ярим ҳимоячиси Аламара Жаби икки марта жарроҳлик амалиётини ўтказди.
Киритилди: 20:28, 21.04.2026. Ўқилди: 1083 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Эквадорда маҳаллий футбол учрашуви вақтида ҳакам майдоннинг ўзида отиб кетилди.
Киритилди: 23:11, 15.04.2026. Ўқилди: 1062 марта. Фикрлар сони: 0 та.