Учрашув тафсилоти
| Ла-лига - 2017-18 / 24-тур / 17.02.2018 20:15 |
|
Эйбар
|
0
:
2
|
Барселона
Луис Суарес (16)
Жорди Альба (88) |
|
| Огоҳлантиришлар |
|
|
| Четлатишлар |
|
|
| Жамоалар таркиби |
|
|
| Захира таркиби |
|
|
| Мураббий |
|
|
| Қўшимча маълумотлар |
|
|
| Ла-лига - 2017-18 / 24-тур / 17.02.2018 20:15 |
|
Эйбар
|
0
:
2
|
Барселона
Луис Суарес (16)
Жорди Альба (88) |
|
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
|
90+3' |
|
Ўйин якунланди. "Эйбар" - "Барселона" 0:2.
|
|
90+2' |
|
Коутиньо жарима майдончаси ичида ҳимоячи билан тўп учун кураш олиб бориб, Мессига яхши пас берди. Лео эса аниқ зарба бера олмади
|
|
90' |
|
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди
|
|
90' |
|
"Барса"да ўзгариш: Нельсон Семеду майдонга тушди.
|
|
88' |
|
ГООООООЛ! Жорди Альба, 0:2! Коутиньо диагонал узатма билан ўнг қанотдан олдинга ўтаётган Видални тўп билан таъминлади. Алеиш тўпни тўхтатмасдан жарима майдончасидаги Мессига етказди. Лионелнинг бирга-бир вазиятда берган зарбасини Дмитрович қайтарди. Чап қанотдан ёрдамга келган Альба ўнг оёғи билан дарвозанинг бўш қолган қисмини ишғол қилди
|
|
86' |
|
Мессси жарима майдончаси ичида йиқитилди. Аммо ҳакам пенальти белгиламади
|
|
85' |
|
ВУУУУУҲ! Алеиш Видаль яккама-якка вазиятга чиқиб бориб, зарба берди. Дмитрович оёғи билан зарбани қайтарди!
|
|
83' |
|
"Эйбар"да ўзгариш: Жоан Жордан ўрнига Шарлес тушди
|
|
80' |
|
Оҳо! Инуи чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва аниқ зарба йўллади. Тер Штеген тўпга эга чиқди
|
|
80' |
|
Вууууҳ! Коутиньо чиройли узатма билан Мессини бирга-бир вазиятга чиқариб юборди. Лионель рақиб жарима майдончаси ичида тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб қўйишга ҳаракат қилди. Аммо Дмитрович унинг ниятини пайчади ва хавфни бартараф этди
|
|
78' |
|
"Эйбар" бир киши кам бўлиб ўйнаётганига қарамай, ҳужум ташкил қилишга ҳаракат қилмоқда
|
|
74' |
|
"Эйбар"да ҳам ўзгариш: Папе Диоп ўрнига Гонсало Эскеланте тушди
|
|
74' |
|
"Барса"да ўзгариш: Паулиньо ўрнига Алеиш Видаль тушди
|
|
69' |
|
Ҳакам "Эйбар" бош мураббийини захира ўриндиғидан четлатди
|
|
69' |
|
Суарес ва Коутиньо ўзаро "девор" ўйнашди. Луис яккама-якка вазиятга чиқди, аммо офсайд
|
|
67' |
|
Луис Суарес бирга-бир чиқиб кетди, аммо рақиб жарима майдончаси ичида ҳимоячига нисбатан фол ишлатди
|
|
66' |
|
Ҳиссиётларини жиловлай олмаган Орельяна иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди.
|
|
66' |
|
Папе Диоп сариқ олди
|
|
64' |
|
"Эйбар" ўйиндаги олтинчи бурчак тўпини ўйинга киритди. Альба хавфни бартараф этди. Эътиборли томони, "Барселона" ҳали бирор марта бурчак тўпига эга бўлмади
|
|
63' |
|
"Барса"да дастлабки ўзгариш: Иньеста ўрнига Фелиппе Коутиньо тушди
|
|
58' |
|
Орельяна сариқ карточка олди. Иньестага нисбатан хавфли ўйнади
|
|
56' |
|
Орельяна ўнг қанотдан "Барса" жарима майдончасига кириб келди ва марказга яхши узатма берди. Аммо Такаши Инуи дарвоза томон аниқ зарба бера олмади
|
|
55' |
|
Жордан чап қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва бор-йўғи бурчак тўпи ишлади
|
|
52' |
|
Месси чап қанотдан рақиб жарима майдончасига кириб келди ва нариги қанотдан ичкарига кираётган Суаресга пас берди. Луиснинг зарбаси анча ноаниқ бўлди
|
|
50' |
|
Суареснинг узатмасидан кейин Паулиньо бирга-бир вазиятга чиқиб кетди. Аммо бразилиялик футболчи тўпни ерга тушириб олгунча ҳимоячи етиб келди ва хавфни бартараф этди
|
|
48' |
|
Андрес Иньеста сариқ карточка олди
|
|
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди.
|
|
45' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ҳакам вақт қўшмади. Ҳозирча "Эйбар" - "Барселона" 0:1. Танаффус
|
|
42' |
|
Месси аниқ узатма билан чап қанотдан жарима майдончасига кираётган Альбага узатма берди. Ҳакамлар офсайд қайд этиб, хатога йўл қўйишди
|
|
39' |
|
"Эйбар" бурчак тўпини ўйинга киритди. Альба тўпни эгаллаб, қарши ҳужумга ўтаётганида ҳимоячи уни фол орқали йиқитди
|
|
37' |
|
ВУУУУУҲ! Мессининг узатмасидан кейин Суарес чап қанотдан дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди. Уругвайлик футболчи дарвозабонни алдаб ўтди ва ўткир бурчак остида зарба бермасдан, тўпни орқадан етиб келган Лионелга етказишга қарор қилди. Аргентиналик футболчининг зарбасидан кейин олис устунга тегиб қайтди. Месси бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади
|
|
36' |
|
Кике олис масофадан зарба берди. Ноаниқ
|
|
33' |
|
Месси чап қанотдан олдинга ўтаётган Альбага узатма берди. Альбанинг ҳаволатиб берган узатмасига Паулиньо бош билан зарба берди. Тўпни Дмитрович эгаллаб олди
|
|
32' |
|
Эҳҳҳ Жордан! Яхши имкониятдан фойдалана олмади. У жарима майдончасига кириб келди ва 15 метрлардан зарба берди. Ноаниқ
|
|
28' |
|
Жамоалар очиқ ўйин намойиш қилишмоқда. "Эйбар" футболчилари асло ҳимояда ётиш ҳақида ўйлашмаяпти
|
|
22' |
|
Ракитич ўнг қанотдан дарвозабон майдончасига узатма берди. Бмитрович тўпни эгаллаб олди
|
|
19' |
|
ВУУУҲ! Орельяна жарима майдончаси ташқарисидан жуда хафли зарба йўллади. Тўп тўсинга тегиб, юқорига кўтарилиб кетди!
|
|
16' |
|
ГОООООЛ! Луис Суарес! "Барса" қарши ҳужумда мезбонларни жазолади. Мессининг идеал узатмасидан кейин Суарес бирга-бир вазиятга чиқди ва уругвайлик футболчи дарвозабонни алдаб ўтиб, бўш дарвозани ишғол қилди!
|
|
15' |
|
"Эйбар" рақибга нисбатан юқори прессинг ишлатишга ҳаракат қилмоқда
|
|
12' |
|
"Эйбар" кетма-кет 2 марта бурчак тўпини ўйинга киритди. Бош билан берилган зарбани Тер Штеген эгаллаб олди
|
|
11' |
|
"Барса" қарши ҳужумга ўтди. Мессининг узатмасидан кейин Альба яккама-якка вазиятга қочиб кетди. Аммо лайнмен байроқчасини кўтарди. Офсайд
|
|
10' |
|
"Эйбар"нинг бурчак тўпи самарали чиқмади
|
|
9' |
|
Мезбонлар бурчак тўпи ишлашди: чап қанотдан етказилган узатмани Пике майдон ташқарисига чиқариб юборди
|
|
6' |
|
"Эйбар"дан хавфли жавоб ҳужуми. Ўнг қанотга етказилган узатмани Умтити қайтара олмади. Натижада Орельяна жарима майдончасига кирар-кирмас зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
|
|
5' |
|
ЭҲҲҲҲ! "Барселона" футболчилари ажойиб имкониятдан фойдалана олишмади! Месси аниқ пас билан Суаресни яккама-якка вазиятга чиқарди. Луис дарвозабонни алдаб ўтдию, аммо зарба беришга улгурмади. Уругвайлик футболчи тўпни орқадан ёрдамга келган Альбага узатди. Хордининг зарбасини ҳимоячи қайтарди
|
|
1' |
|
УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
|
|
' |
|
Испания Ла лигасининг 24-тури доирасида "Эйбар" ўз майдонида "Барселона"ни қабул қилмоқда.
|
|
' |
|
Ассалому алаайкум, қадрли футбол мухлислари
|
| Ла-лига - 2017-18 / 24-тур / 17.02.2018 20:15 |
|
Эйбар
|
0
:
2
|
Барселона
Луис Суарес (16)
Жорди Альба (88) |
|
| Ла-лига - 2017-18 / 24-тур / 17.02.2018 20:15 |
|
Эйбар
|
0
:
2
|
Барселона
Луис Суарес (16)
Жорди Альба (88) |
|
![]()
«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.
Киритилди: 21:43, 02.05.2026. Ўқилди: 50118 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Instagram» ижтимоий тармоғи ботлар ва нофаол аккаунтларни оммавий тарзда ўчириш ишларини амалга оширди, деб хабар бермоқда Sports.kz.
Киритилди: 05:41, 07.05.2026. Ўқилди: 41528 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе Ла Лига 35-тури доирасидаги «Барселона»га қарши баҳсда асосий таркибда майдонга тушмаслиги мумкин.
Киритилди: 20:46, 05.05.2026. Ўқилди: 19160 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Николас Мадуро қамоқда бўлишига қарамай, футбол янгиликларини кузатишда давом этмоқда.
Киритилди: 02:55, 06.05.2026. Ўқилди: 16362 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Мадриднинг «Реал» клубида вазият ўта кескинлигича қолмоқда.
Киритилди: 19:37, 07.05.2026. Ўқилди: 16198 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
2026 йилнинг ёзида “Реал”га қайтиши муҳокама қилинаётган Жозе Моуриньо, агар жамоа бош мураббийи этиб тайинланса, клубни тарк этадиган футболчилар рўйхатини шакллантириб бўлган.
Киритилди: 15:34, 03.05.2026. Ўқилди: 15208 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Жозе Моуриньо «Реал» президенти Флорентино Перес билан клуб бошқарувига қайтиш имкониятини муҳокама қилди.
Киритилди: 03:19, 07.05.2026. Ўқилди: 13061 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Барселона» вингери Рафинья Саудия Арабистони клубларидан бўлаётган қизиқишлар фонида ўз келажаги борасида бир қарорга келди.
Киритилди: 18:22, 04.05.2026. Ўқилди: 12731 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Барселона» ҳужумчи Рафиньянинг келажаги борасида тўхтамга келди.
Киритилди: 19:57, 06.05.2026. Ўқилди: 12544 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Манчестер Сити» ҳимоячиси Натан Аке фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.
Киритилди: 13:11, 03.05.2026. Ўқилди: 11898 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Манчестер Сити»нинг норвегиялик тўпурари Эрлинг Холанд фаолиятини «Барселона»да давом эттиришни қатъий мақсад қилган.
Киритилди: 18:36, 10.04.2026. Ўқилди: 41401 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Арсенал»га қарши кечган баҳсдаги (2:1) Жанлуижи Доннарумманинг хатоси ҳақида гапирди.
Киритилди: 09:26, 20.04.2026. Ўқилди: 23858 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Мадриднинг «Реал» клуби президенти Флорентино Перес жорий мавсумдан сўнг жамоани жиддий равишда янгилашни режалаштирмоқда.
Киритилди: 14:24, 18.04.2026. Ўқилди: 21922 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
FMInside нашри томонидан тузилган 21 ёшгача бўлган энг кучли вундеркидлар рейтингида Ўзбекистон терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов 10-ўринга жойлаштирилди.
Киритилди: 22:58, 29.04.2026. Ўқилди: 20663 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Португалия терма жамоаси ва Франциянинг «ПСЖ» клуби қанот ҳимоячиси Нуну Мендеш фаолиятини Ла Лига грандида давом эттириши мумкин.
Киритилди: 12:34, 15.04.2026. Ўқилди: 20112 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийлик учун якуний шорт-листни тузди.
Киритилди: 14:34, 08.05.2026. Ўқилди: 6973 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Реал Мадрид» ҳужумчиси Винисиус Жуниор шу ёзда клубдан кетиши мумкин.
Киритилди: 16:27, 08.05.2026. Ўқилди: 4032 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Манчестер Сити» марказий ҳимоячиси Натан Акега даъвогарлар қаторида «Барселона» ҳам тилга олинмоқда.
Киритилди: 11:43, 08.05.2026. Ўқилди: 3762 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе жамоадошлари ҳақида клуб раҳбариятига маълумот етказган.
Киритилди: 14:46, 08.05.2026. Ўқилди: 3291 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Реал» футболчиларидан иборат бир гуруҳ бош мураббий Альваро Арбелоага ҳақоратомуз лақаб ўйлаб топган.
Киритилди: 14:20, 08.05.2026. Ўқилди: 3287 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду ўзининг автомобиллар коллекциясини ноёб Mercedes-AMG G63 Cabriolet билан бойитди.
Киритилди: 14:07, 08.05.2026. Ўқилди: 2645 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
АҚШнинг Техас штатидаги турнирга пиклбал жамоасини олиб кетаётган самолёт ҳалокатга учради, бортдаги беш кишининг бари ҳалок бўлди.
Киритилди: 20:45, 04.05.2026. Ўқилди: 925 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Руминиянинг футбол бўйича иккинчи дивизионида кутилмаган ҳодиса юз берди: ҳимоячи оғир жароҳат олганидан сўнг, футболчилар ва мухлислар сув босган майдонда қолиб кетган тез ёрдам машинасини итариб, стадиондан чиқиб кетишига кўмаклашди.
Киритилди: 15:10, 02.05.2026. Ўқилди: 1382 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Колумбия велоспорт федерацияси матбуот хизмати 30 ёшли спортчи Кристиан Камило Муньоснинг вафот этганини маълум қилди.
Киритилди: 16:05, 25.04.2026. Ўқилди: 885 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Неймарнинг «Сантос»дан «Барселона»га трансфери билан боғлиқ кўп йиллик суд жараёни якунига етди.
Киритилди: 20:32, 22.04.2026. Ўқилди: 2361 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Италия молия гвардияси (Guardia di Finanza) интим хизматларни ташкил қилиш ва тунги ҳаёт билан боғлиқ тадбирларни бошқаришда айбланаётган тармоқни тугатди.
Киритилди: 19:18, 22.04.2026. Ўқилди: 1893 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Данияда пичоқ билан қилинган ҳужум натижасида “Мидтюлланд” клубининг гвинеялик ярим ҳимоячиси Аламара Жаби икки марта жарроҳлик амалиётини ўтказди.
Киритилди: 20:28, 21.04.2026. Ўқилди: 1070 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Эквадорда маҳаллий футбол учрашуви вақтида ҳакам майдоннинг ўзида отиб кетилди.
Киритилди: 23:11, 15.04.2026. Ўқилди: 1042 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Туркиянинг “Сивасспор” футбол клуби академиясининг (13 ёшгача бўлган футболчилар) тўрт нафар аъзоси жамоанинг уй стадионига бориш йўлида йўл-транспорт ҳодисасига учради.
Киритилди: 10:16, 14.04.2026. Ўқилди: 1066 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Рио-де-Жанейродаги Олимпия боғида жойлашган велодромда 8 апрель, чоршанба тонгида ёнғин содир бўлди.
Киритилди: 14:12, 09.04.2026. Ўқилди: 1252 марта. Фикрлар сони: 0 та.