Учрашув тафсилоти
| ЕЧЛ - 2018-19 / Ярим финал / 08.05.2019 23:59 |
|
Аякс
Маттейс де Лихт (5)
Ҳаким Зиёш (35) |
2
:
3
|
Тоттенхэм
Лукас Моура (55, 59, 90+5) |
|
| Огоҳлантиришлар |
|
|
| Четлатишлар |
|
|
| Жамоалар таркиби |
24.Андре Онана (G)
17.Дейли Блинд
31.Николас Тальяфико
10.Душан Тадич
06.Донни ван де Беек
12.Нуссейр Мазравий
04.Маттейс де Лихт
21.Френки де Йонг
20.Лассе Шоне
07.Давид Нерес
22.Ҳаким Зиёш |
01.Уго Льорис (G)
05.Ян Вертонген
03.Дэнни Роуз
04.Тоби Альдервейрельд
02.Киран Триппьер
12.Виктор Ваньяма
17.Мусса Сиссоко
23.Кристиан Эриксен
27.Лукас Моура
20.Деле Алли
07.Сон Хён Мин |
| Захира таркиби |
|
|
| Мураббий |
|
|
| Қўшимча маълумотлар |
|
|
| ЕЧЛ - 2018-19 / Ярим финал / 08.05.2019 23:59 |
|
Аякс
Маттейс де Лихт (5)
Ҳаким Зиёш (35) |
2
:
3
|
Тоттенхэм
Лукас Моура (55, 59, 90+5) |
|
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
|
90+8' |
|
Ўйин тугади! "Тоттенхэм" камбекни амалга ошириб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Фантастика!!!
|
|
90+8' |
|
Ўйин давом этмоқда.
|
|
90+5' |
|
ГООООООООЛ! Лукас Моура, ўйин тугашига 1 сония қолганида "Тоттенхэм" ғалабани тўпини киритмоқда!!!
|
|
90+5' |
|
Андре Онана вақтни чўзгани учун сариқ олди
|
|
90+4' |
|
Бурчакдан етказилган узатмага Фернандо Льоренте бош билан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
|
|
90+4' |
|
"Тоттенхэм" бурчак тўпи ишлади. Льорис рақиб жарима майдончасига етиб келди
|
|
90+3' |
|
ВУУУУУҲ! Зиёшнинг зарбасини Льорис қайтарди!
|
|
90+2' |
|
Мезбонлар бурчак тўпи орқали 30 сония ютишди
|
|
90+1' |
|
Оҳо! "Аякс" қарши ҳужумга қочиб кетди. Тадич жарима майдончасига кираётган шеригига у қадар муваффақиятли зарба бермади. Шунга қарамай, бурчак тўпи
|
|
90' |
|
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшилди
|
|
89' |
|
"Аякс"да ўзгариш: ван де Беек ўрнига Лисандро Магаллан туширилди
|
|
87' |
|
ВУУУУУУУУҲ! Бурчакдан етказилган узатмага Вертонген бош билан зарба берди. Тўп тўсинга тегиб қайтди. Қайтган тўпни Яннинг ўзи оёқ билан дарвоза томон тепди. Блинд тўпни чизиқ устида қайтарди!
|
|
86' |
|
Сон Хёнг Мин жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб, бурчак тўпи ишлади
|
|
84' |
|
"Тоттенхэм" босим уюштиряпти. Майдон эгалари ҳам жанг қилмоқда
|
|
82' |
|
"Тоттенхэм"да учинчи ўзгариш: Роуз ўрнига Бен Девис тушди
|
|
81' |
|
"Тоттенхэм"да ўзгариш: Триппье ўрнига Эрик Ламела туширилди
|
|
80' |
|
Мезбонлар ижросида қарши ҳужум. Зиёш жарима майдончасига кираётган Тадичга узатма берди. Аммо Душандан тўпни олиб қўйишди ҳимоячилар
|
|
79' |
|
ВУУУУУУҲ! Ҳаким Зиёш жарима майдончаси ташқарисидан ерлатиб зарба берди. Тўп устунга тегиб қайтди! Омад "Тоттенхэм" томонида бўлди
|
|
77' |
|
Ҳаким Зиёш огоҳлантириш олди
|
|
76' |
|
Дэнни Роуз "сариқ" олди. У тўпни қўли билан ўйнагани учун ўйинни тўхтатганди. Футболчи жаҳл билан тўпни ерга қараб отди
|
|
75' |
|
Сиссоконинг узатмасидан кейин Моура ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб, Муссанинг ўзига тўпни қайтарганди. Аммо "Аякс" футболчиси тўпни эгаллаб олиб, хавфни бартараф этди
|
|
73' |
|
Лондонликлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Альдервейрелд бош билан зарба берди. Бироз ноаниқ
|
|
71' |
|
Вууууҳ! "Аякс"да яхши имконият! Де Лихт бош ролда! Льорис қутқарди
|
|
70' |
|
Зиёш айланма узатма билан чап қанотдан дарвозабон майдончасига етиб келган Синкгравенга узатма берди. Аммо Тадич жамоадошига халал бериб қолди
|
|
67' |
|
"Аякс"да ўзгариш: Долберг ўрнига Дейли Синкгравен туширилди
|
|
67' |
|
"Тоттенхэм" бурчак тўпини ўйинга киритди. Муваффақиятсиз
|
|
64' |
|
Бурчакдан етказилган узатмага Льоренте бош билан зарба берди. Ноаниқ
|
|
64' |
|
Моура хет-трикка эришиши мумкин эди. Де Лихт хавфни бартараф этди
|
|
63' |
|
Вуууууҳ! Зиёш ажойиб имкониятдан фойдалана олмади! Чап қанотдан етказилган узатма натижасида марокашлик футболчи 11 метрли нуқта устида зарба йўллади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
|
|
62' |
|
Мезбонлар яна бурчак тўпини ўйинга киритишди. Мазравий жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Ноаниқ
|
|
61' |
|
"Аякс" дарҳол ўзига келиб, ҳужум ташкил қилди. Зиёш жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп ҳимоячининг оёғидан майдонни тарк этди
|
|
59' |
|
ГОООООООЛ! Лукас Моура, 2:2! Сон Хён Мин ўнг қанотдан жарима майдончасига ёриб кирган шеригига узатма берди. Унинг пасидан кейин дарвозабон майдончаси ичида турган Льоренте зарба берди. Ушбу зарбани Онана қайтарди ва дарвозабон тўпни эгаллаб олаётган пайтда Шёне унга халал бериб қолди. Тўпни эса Моура эгаллади ва 10 метрлардан аниқ зарба билан ҳисобни тенглаштирди
|
|
55' |
|
ГОООООООЛ! Лукас Моура, 2:1! "Тоттенхэм" тезкор қарши ҳужумда ниҳоят "Аякс" дарвозасини забт этди
|
|
53' |
|
ВУУУУУҲ! Эриксен томонидан берилган ажойиб узатма натижасида Деле Алли яккама-якка вазиятда 6 метрлардан ўткир бурчак остида кучли зарба берди. Онанадан ажойиб сэйв!
|
|
51' |
|
"Шпорлар" кутилганидек босим уюштиришмоқда. Бурчак тўпи ишланди
|
|
46' |
|
Иккинчи тайм бошланди. Давом этамиз
|
|
46' |
|
"Тоттенхэм"да ўзгариш: Ваньяма ўрнига Маркос Льоренте туширилди
|
|
45+2' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Аякс" - "Тоттенхэм" - 2:0. Икки ўйин натижаси бўйича - 3:0. Танаффус. Хўш, танаффусдан кейин "Тоттенхэм" 3та гол ура оладими? Кўрамиз, кутамиз
|
|
45' |
|
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
|
|
45' |
|
Мезбонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Ҳимоячилар ишончли ҳаракат қилишди
|
|
42' |
|
"Аякс" анча улғайди. 19-20 ёшли йигитлар жуда хотиржам ўйнашмоқда
|
|
39' |
|
Лондонликлар ҳужум ташкил қилишга уринмоқда. Аммо мудофаани ёриб ўта олмаяпти. Боз устига, "Аякс" ижросидаги қарши хавфли чиқмоқда
|
|
35' |
|
ГОООООООЛ! Ҳаким ЗИЁШ! 2:0! Амстердамликлар рақибни қарши ҳужумда жазолашди. Льорис бу сафар қутқара олмади
|
|
30' |
|
ВУУУУУУУҲ! "Аякс" хавфли қарши ҳужум ташкил қилди. Тадич чап қанотдан жарима майдончасига кирди, ҳимоячини алдади ва олис бурчак томон зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
|
|
27' |
|
Ташаббус "шпорлар" томонига ўтди. Улар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Лукас Моура жарима майдончаси ташқарисидан ноаниқ зарба йўллади
|
|
23' |
|
Вуууууҳ! "Тоттенхэм" чап қанотдан ажойиб ҳужум ташкил қилди. Деле Аллининг жарима майдончасига берган узатмасидан кейин Сон Хён Мин яккама-якка вазиятга чиқиб, зарба берди. Онана тўпни эгаллаб олди
|
|
21' |
|
Чап қанотдан белгиланган жарима тўпини Зиёш ўйинга киритди. Лондонликлар тўпни қайтаришди
|
|
19' |
|
"Шпорлар"нинг бироз муддатли прессингидан "Аякс" яна ўз ўйин услубини тиклади
|
|
16' |
|
Мусса Сиссоко сариқ карточка олди
|
|
15' |
|
Майдон маркази учун кураш кечмоқда. Ҳеч ким ортга чекинмоқчи эмас
|
|
10' |
|
Оҳо! Деле Алли жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб, зарба берди. Аммо у аввалроқ офсайдда қолган экан
|
|
8' |
|
Хўш, "Аякс"нинг голи нимани англатади? Бугун экстра-таймлар бўлмайди. Барча масала 90+ дақиқада ҳал бўлади. "Тоттенхэм" финалга чиқиши учун камида 2та гол уриши керак
|
|
6' |
|
ВУУУУУУҲ! Сон Хён Мин чап қанотдан жарима майдончасига ёриб кириб, ўткир бурчак остида дарвоза томон зарба берди. Тўп устун тегиб, 11 метрли нуқта атрофига қайтди. Эриксен бир амаллаб тўпни дарвоза томон йўналтирдию, аммо ҳимоячилар тўпнинг дарвозага бориб тушишига йўл қўйишмади
|
|
5' |
|
ГОООООООООЛ! Маттейс де Лихт, 1:0! Бурчакдан етказилган етказилган узатмани "Аякс" бош билан дарвозани ишғол қилди!
|
|
4' |
|
Вууууууҳ! "Аякс" ҳисобни очиши мумкин эди, аммо Льорис қаҳрамонлик кўрсатди. Бурчак тўпи
|
|
3' |
|
"Аякс" дастлабки хавфли ҳужумни ташкил қилди. Долберг жарима майдончаси ичида тўпни кўкраги билан қабул қилдию, аммо зарба беришга улгурмади. Бошқа футболчининг узатмасидан кейин тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди
|
|
1' |
|
Дарвоқе, ҳали ўйин бошланмасидан олдин "Аякс" йўқотишга учради. Жамоанинг асосий ҳужумчиларидан бири Давид Нерес машғулот пайтида жароҳат олган. Унинг ўрнига Каспер Дольберг асосий таркибда ўйинни бошлади
|
|
1' |
|
Учрашув бошланди. Тўпни ўйинга "Тоттенхэм" футболчилари киритиб беришди
|
|
' |
|
Бугун "Аякс" оқ-қизил, "Тоттенхэм" эса кўк-яшил рангли футболкаларда ҳаракат қилади
|
|
' |
|
Диққат, жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда
|
|
' |
|
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. Бир неча осатлардан сўнг Чемпионлар лигасининг иккинчи финалчиси ҳам маълум бўлади. Ярим финалнинг иккинчи ўйинида "Аякс" ўзида "Тоттенхэм"ни қабул қилади. Жамоаларнинг илк учрашувида "Аякс" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонгшан эди.
|
| ЕЧЛ - 2018-19 / Ярим финал / 08.05.2019 23:59 |
|
Аякс
Маттейс де Лихт (5)
Ҳаким Зиёш (35) |
2
:
3
|
Тоттенхэм
Лукас Моура (55, 59, 90+5) |
|
| ЕЧЛ - 2018-19 / Ярим финал / 08.05.2019 23:59 |
|
Аякс
Маттейс де Лихт (5)
Ҳаким Зиёш (35) |
2
:
3
|
Тоттенхэм
Лукас Моура (55, 59, 90+5) |
|
![]()
ОАВда Криштиану Роналдунинг ўғли — Криштиану Роналду-кичикнинг шахсий ҳаёти ҳақида маълумотлар тарқалди.
Киритилди: 08:05, 24.03.2026. Ўқилди: 113568 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Англия Лига кубогининг (Carabao Cup) ҳал қилувчи финал баҳси ўз якунига етди. «Уэмбли» стадионида кечган «Манчестер Сити» ва «Арсенал» ўртасидаги драматик тўқнашувда Пеп Гвардиола шогирдлари зафар қучиб, бош совринга эга чиқишди.
Киритилди: 02:07, 23.03.2026. Ўқилди: 33709 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Мадрид дербисидан кейинги эҳтирослар тингани йўқ.
Киритилди: 22:26, 23.03.2026. Ўқилди: 22902 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Мексика ва Португалия терма жамоалари ўртасида 29 март кунига белгиланган ўртоқлик учрашуви чипталар сотуви билан боғлиқ можаролар марказида қолди, деб хабар бермоқда Touchline нашри.
Киритилди: 18:53, 23.03.2026. Ўқилди: 19789 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Zo'r TV телеканали бугун — 2026 йил 22-март, якшанба куни қуйидаги кўрсатув ва трансляцияларни эфирга узатишни режалаштирган.
Киритилди: 07:58, 22.03.2026. Ўқилди: 18128 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Афсонавий португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдунинг ўғли — кичик Криштиану Роналду куни кеча Мадриднинг «Реал» академияси билан машғулот ўтказди.
Киритилди: 16:02, 25.03.2026. Ўқилди: 15889 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Манчестер Сити»нинг юлдуз футболчиларидан бири шу ёзда клубни тарк этишга тайёр.
Киритилди: 22:22, 27.03.2026. Ўқилди: 15424 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 22 мартдан Тошкентда ўқув-машғулот йиғинларини бошлайди. Фабио Каннаваро FIFA Series учун жалб этилган футболчилар рўйхатини эълон қилганидан хабарингиз бор.
Киритилди: 21:38, 21.03.2026. Ўқилди: 14479 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Франциянинг «ПСЖ» клуби ёзги трансфер ойнасида таркибни кучайтиришни мақсад қилган ва «Барселона» вингери Ламин Ямални сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда, деб хабар бермоқда Fichajes нашри.
Киритилди: 18:56, 23.03.2026. Ўқилди: 14284 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Британиянинг машҳур Sky Sports нашри томонидан юқори эътирофга сазовор бўлди.
Киритилди: 18:24, 24.03.2026. Ўқилди: 12936 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Сўнгги кунларда испан ОАВда "Реал"нинг Родрига қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар чиққан эди.
Киритилди: 16:22, 06.03.2026. Ўқилди: 42744 марта. Фикрлар сони: 32 та.
![]()
Opta компаниясининг суперкомпьютери статистик алгоритмлар асосида Чемпионлар лигаси 1/8 финалидаги «Реал» — «Манчестер Сити» жуфтлигида қайси жамоа кейинги босқичга чиқиш эҳтимоли юқори эканини ҳисоблаб чиқди.
Киритилди: 10:33, 10.03.2026. Ўқилди: 38480 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
"Манчестер Сити" ва Норвегия терма жамоаси юлдузи Эрлинг Холанд ўз Instagram саҳифасида ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусановни туғилган куни билан табриклади.
Киритилди: 22:08, 01.03.2026. Ўқилди: 33786 марта. Фикрлар сони: 3 та.
![]()
Криштиану Роналду расман Бразилиянинг «Коритиба» клуби футболчисига айланди.
Киритилди: 13:41, 13.03.2026. Ўқилди: 30120 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Ҳужумчи Роберт Левандовски "Барселона"нинг жароҳатланганлар рўйхатига тушди.
Киритилди: 19:45, 01.03.2026. Ўқилди: 27694 марта. Фикрлар сони: 6 та.
![]()
"Манчестер Сити"да март ойининг энг яхши футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди.
Киритилди: 21:17, 27.03.2026. Ўқилди: 2725 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Аввалроқ «Манчестер Юнайтед», «Манчестер Сити» ва «Астон Вилла» клублари «Барселона» ҳимоячиси Алехандро Бальдени ўз сафига қўшиб олмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Киритилди: 22:59, 27.03.2026. Ўқилди: 2407 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родри Англия Премьер-лигасининг айни пайтдаги энг яхши футболчиси ким эканини айтди.
Киритилди: 07:40, 28.03.2026. Ўқилди: 2272 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Ўзбекистон терма жамоаси FIFA Series доирасида Габонга қарши баҳс олиб борди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Киритилди: 22:00, 27.03.2026. Ўқилди: 2228 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Ўзбекистон терма жамоаси FIFA Series доирасида Габонга қарши баҳс олиб борди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Киритилди: 20:59, 27.03.2026. Ўқилди: 1840 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Швециянинг Эребро шаҳрида тўртинчи дивизион вакили — “Форвард” клуби дарвозабони Ҳьюго Мосшаген отишма натижасида ҳалок бўлди.
Киритилди: 08:21, 26.03.2026. Ўқилди: 510 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Чехия полицияси футбол оламидаги йирик коррупцион тизимга чек қўйиш мақсадида ўнлаб шахсларни қўлга олди.
Киритилди: 07:26, 25.03.2026. Ўқилди: 661 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Колумбиянинг “Мильонариос” футбол клуби ёшлар жамоаси ярим ҳимоячиси Сантьяго Кастрильон 18 ёшида вафот этди.
Киритилди: 09:00, 24.03.2026. Ўқилди: 1127 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Конго Республикаси футбол федерацияси – Fecofoot президенти Жан-Ги Блез Майолас пул ювиш, ҳужжатларни қалбакилаштириш, ноқонуний даромад олиш ва COVID-19 пандемияси даврида FIFA маблағларини ўзлаштирганликда айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Киритилди: 19:44, 11.03.2026. Ўқилди: 1078 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Сантос» ҳужумчиси Неймарнинг ошпази меҳнат шартномаси талабларига риоя қилинмагани учун бразилиялик футболчини судга берди.
Киритилди: 00:02, 07.03.2026. Ўқилди: 2926 марта. Фикрлар сони: 3 та.
![]()
Украинанинг “Колос” клуби ўз футболчиси Даниил Колесник билан шартномани бекор қилди.
Киритилди: 10:47, 18.02.2026. Ўқилди: 799 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Руминияда Грециянинг “ПАОК” клубининг 10 нафар мухлиси кетаётган микроавтобус юк машинаси билан тўқнашиб кетди.
Киритилди: 08:23, 28.01.2026. Ўқилди: 1406 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Португалиянинг Мадейра оролида номаълум шахс машҳур футболчи Криштиану Роналдунинг ҳайкалини ёқиб юборди.
Киритилди: 11:00, 22.01.2026. Ўқилди: 6090 марта. Фикрлар сони: 10 та.
![]()
Франциянинг “Мец” клуби аъзоси Таҳирис дос Сантос Янги йил арафасида Швейцариянинг Кранс-Монтана шаҳрида содир бўлган фожиали ёнғин пайтида қаҳрамонлик кўрсатди.
Киритилди: 14:49, 19.01.2026. Ўқилди: 1410 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Сенегал терма жамоаси ҳамда Саудия Арабистонининг “Ан-Насср” клуби ҳужумчиси Садио Мане ўз туғилиб ўсган қишлоққа қиймати 500 минг долларга тенг шифохона қуриб берди.
Киритилди: 14:47, 19.01.2026. Ўқилди: 2521 марта. Фикрлар сони: 16 та.