Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 17 43
2 Реал Мадрид 17 39
3 Вильярреал 15 35
4 Атлетико 17 34
5 Эспаньол 16 30
6 Бетис 15 24
7 Атлетик Бильбао 17 23
8 Сельта 16 22
9 Севилья 16 20
10 Хетафе 16 20
11 Эльче 16 19
12 Алавес 16 18
13 Райо Вальекано 15 17
14 Мальорка 16 17
15 Реал Сосьедад 16 16
16 Осасуна 16 15
17 Валенсия 16 15
18 Жирона 16 15
19 Реал Овьедо 16 10
20 Леванте 15 9

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Евро-2016 финалида қайси термалар тўқнаш келади? Мутахассислар тахмини

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Европа чемпионати / Мураббийлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Шу кунларда барча футбол ишқибозларининг эътибори Евро - 2016 мусобақаларига қаратилган.  Бир-биридан кучли жамоалар ижросидаги ўйинлардан бемисл завқланаяпмиз, рости. Мухлислар қўҳна қитъа ғолиби ким бўлиши мумкинлиги борасидаги турли тахминларни бошлаб юборишган. Инсон ўзи ғалати мавжудот... Доим вақтдан ўзиб, якунда не бўлишига қизиқади. Биз юртимизнинг таниқли футбол мутахассислари билан финал саволига  жавоб изладик.

  

Дилшод Нуралиев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий:
 -Европа чемпионати финалига энг кучли ва шу билан биргаликда  омадли жамоалар йўл олади. Айни пайтдаги жаҳон чемпиони, ҳар томонлама мукаммал ўйин кўрсатаётган Германияни финалга чиқиш эҳтимоли жуда катта. Зўр таркибга эга Испаниячи?.. Италия ҳар қандай мусобақада ўз-ўзидан фаворит ҳисобланади. Менимча,  мана шу уч жамоадан биттаси финалда аниқ ўйнайди.

Юрий Саркисян, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий:
- Европадаги ҳеч қайси жамоага чин юракдан мухлислик қилмаганим учун Евро -2016 финали ҳақида ҳеч ўйлаб кўрмабман. Тўғриси, Ўзбекистон термасидан бошқа ҳеч қайси термага ишқибозлигим йўқ. Жанговар таркибга эга Франция жамоаси финални кўзлаётгани кўриниб турибди. Сабаби, улар мезбон. Шахсан мен “Нефтчи” клубида фаолият юритган пайтимда ўз майдонимиздаги ўйинлар олдидан футболчиларга - “йигитлар, мухлислар олдида бор куч билан ўйнашга, уларнинг ишончини қозонишга мажбурмиз” дер эдим. Иккинчи термани билмадимку, лекин французлар мавжуд юқори савиядаги ўйинчилари билан миллионлаб ишқибозлар ҳурмати финални кўзлаши  тайин.


         
Азамат Абдураимов, Осиё ўйинлари ғолиби, мураббий:
- Мусобақани кузатиб, Европа футболи савияси янада кучайганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Менинг тахминимча, финалда Португалия ва Бельгия термалари тўқнаш келади. Криштиану Роналду ва португаллар ўйиндан-ўйинга очилиб бормоқда. Бельгия эса дунёнинг ҳар қандай термаси ҳавас қиладиган даражадаги маҳоратли футболчилар йиғиндисига эга.

    

Искандар Галилулин, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий:
- Саволингизга жавоб бериш жуда қийин. Чунки, футбол спорт тури оммавийлигининг асосий жиҳати ҳам унда ҳисобларни олдиндан тахмин қилиб бўлмаслигидадир. Энди, Германия – доим фаворит бўлиб келган, Италия термаси жуда кучли, Испания тажриба ва ёшлик шижоати бирикмаси, Франциянинг таркиби зўр. Лекин, ҳар доим финал босқичларида  кўриб ўрганиб қолган мана шу гранд термаларга қарши тиш-тирноғи билан курашаётган Уэльс, Шимолий Ирландия, Исландия, Швейцарияларни ҳам улардан ҳеч кам жойи йўқ. Мана шу термалар кучли ва юлдуз ўйинчилари бор жамоаларни шижоат ва тактика билан енгса бўлишини кўрсатиб бера олишди.  Хорватияни қаранг?.. Модрич ва Маджукичларсиз Испанияни енга олди. Мен финалда ким ўйнашини тахмин қила олмайман.      

Элмурод ЭРМАТОВ, Андижон 

Манба: tribuna.uz
Киритилди: 10:43, 25.06.2016. Ўқилди: 12572 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 17
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Атлетико Хулиан Альварес 7
6 Вильярреал Альберто Молейро 6
7 Эльче Рафа Мир 6
8 Барселона Рафинья 6
9 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
10 Бетис Кучо Эрнандес 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.