Бугун 21 ноябрь, 2025 йил, жума.

  • Суперлига
      • 20.11.2025 16:00
      • Сурхон
      • 0:0
      • ОКМК
      • 20.11.2025 18:15
      • Пахтакор
      • 1:0
      • Насаф
      • 21.11.2025 16:00
      • Машъал
      • 0:0
      • Навбаҳор
      • 21.11.2025 18:15
      •   Андижон
      • 3:1
      • Хоразм
      • 21.11.2025 18:15
      •   Динамо
      • 0:0
      • Қўқон-1912
      • 22.11.2025 14:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 22.11.2025 16:15
      • Нефтчи
      • -:-
      • Қизилқум
      • 22.11.2025 01:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Леванте
      • 22.11.2025 18:00
      • Алавес
      • -:-
      • Сельта
      • 22.11.2025 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 22.11.2025 22:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 22.11.2025 17:30
      • Бёрнли
      • -:-
      • Челси
      • 22.11.2025 20:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.11.2025 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Брентфорд
      • 22.11.2025 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Сандерленд
      • 22.11.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 22.11.2025 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 22.11.2025 22:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Манчестер Сити
  • «A» Серия
      • 22.11.2025 19:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Женоа
      • 22.11.2025 19:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Болонья
      • 22.11.2025 22:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Ювентус

"Реал" "Манчестер Юнайтед"га юлдузини 90 млн еврога сотишдан бош тортди [2838]

Суперлига. "Насаф" чемпионлик пойгасидан расман чиқди (Бугунги ўйинлардан сўнг турнир жадвали) [2247]

Суперлига. "Пахтакор"да чемпионлик учун кичик имконият сақланиб қолди [1811]

Ҳакимийнинг агенти футболчининг "Реал"га қайтиши ҳақидаги саволга жавоб берди [1783]

AS: Перес январда Зиданни олиб келиши мумкин [1742]

"Манчестер Сити" афсонаси фаолиятини якунлаганини эълон қилди: "Энди оила даврасида вақт ўтказиш вақти келди" [1665]

"Арсенал" "Манчестер Юнайтед"да қадрланмаган юлдузни 80 миллион еврога сотиб олмоқчи [1665]

Sport ва Futbol телеканалларида 21 ноябрь куни 5 та футбол ва 1 та футзал трансляцияси бор [1627]

Хаби Алонсо Мбаппе ва Винисиус билан "Реал" ҳужум чизиғида ким ўйнаши кераклигини ҳал қилолмаяпти [1521]

U-17 ЖЧ. Бугун чорак финал ўйинлари бўлиб ўтади [1505]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Пахтакор 29 59
3 Насаф 29 58
4 Динамо 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 29 45
7 Навбаҳор 29 39
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 29 32
11 Машъал 29 30
12 Қўқон-1912 28 30
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 29 27
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 29 16

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Шўртан 1-1 Бухоро
29-тур Сурхон 0-0 ОКМК
29-тур Пахтакор 1-0 Насаф
29-тур Машъал 0-0 Навбаҳор
29-тур Андижон - Хоразм
29-тур Динамо - Қўқон-1912

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Кумирларнинг кумирлари

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ҳозирги кунгача афсона даражасига чиқиб олган футболчилар ҳам ёшлик чоғларида кимларгадир ҳавас қилиб, тўп билан ошно тутинган. Жумладан, ўхшаши йўқ зарбалари, чиройли голлари ҳамда бурро тили билан танилган швециялик форвард Златан Ибрагимович куни кеча ёшлигини яна эсга олиб, бразилиялик Роналдо ҳақида бир қанча мақтовли фикрлар билдирди. «Soccer.ru» эса бундан илҳомланиб, дарров «кумирларнинг кумирлари»дан ажойиб рамзий терма жамоа тузди.

Дарвозабон

Томас Н~Коно (Камерун) - Жанлуижи Буффоннинг кумири

Маълумки, ҳозирги даврнинг энг яхши голкиперларидан бири Тибо Куртуа Икер Касильяснинг чинакам мухлиси ҳисобланади. Яна бир маҳоратли посбон Давид Де Хеа эса Жанлуижи Буффоннинг ўйинларига шайдо. Энг қизиғи, ҳатто Марио Манджукич ҳам ҳужумчи бўлишига қарамай, Буффонни ўз кумири ҳисобларди. Ўз навбатида, Касильяс даниялик афсона - Петер Шмейхелдан илҳом олган. Жижи эса камерунлик Томас Н`Коно туфайли футболга, дарвозабонлик касбига меҳр қўйган. Ёдингизда бўлса, камерунлик кипер Валерий Непомняший устозлигида ЖЧ-1990нинг чорак финалигача етиб борганди. Хуллас, агар Н~Коно бўлмаганида, Буффон шунчалик обрў-эътибор қозона олмасди. Ўйлайсизки, бу - ҳазил- а?! Асло бундай эмас. Негаки, Жижи кумири шарафига ўғлига ҳам Томас деб исм қўйган.

 

Ҳимоячилар

Мичел Сальгадо (Испания) - Дани Карвахалнинг кумири

«Реал»нинг қанот ҳимоячиси Дани Карвахаль 10 яшар чоғида «Қироллик клуби» академиясида машғулотларга киришган. Футболчининг айтишича, у ўша пайтлардаёқ Мичел Сальгадо каби, ҳимоянинг ўнг қанотида ўйнашга аҳд қилиб қўйган экан. «Мичел Сальгадо болалигимданоқ менинг кумирим бўлган. Менга унинг кучлилиги, ҳар бир тўп учун курашиши жуда ёқарди ва майдонда худди унга ўхшаб ўйнашни орзу қилардим. Биргина фарқ шуки, мен ҳужумларга нисбатан кўпроқ қўшиламан», - дейди Даниэль.

Рональд Куман (Голландия) - Жерар Пикенинг кумири

«Барса» таркибидаги энг жўшқин ва қизиққон футболчилардан бири табиийки, шу жамоанинг собиқ аъзоларига ҳавас руҳида ўсган. Аслини олганда, Жерар иккита футболчининг мухлиси: голландиялик Куман Пикега ўйин борасида намуна бўлган. Болгариялик Стоичков эса ўйинчилик вақтида ҳам, ҳозир ҳам «Барса»нинг «нотиқ»ларидан бири бўлиб, доимо антимадрид руҳида юради. Ана энди ўхшашликни сезгандирсиз?

Чиро Феррара (Италия) - Фабио Каннаваронинг кумири

Жаҳон чемпиони бўлган, «Олтин тўп»ни қўлга киритган футболчининг кумири ҳақида алоҳида тўхталмаслик - айб, бизнингча. Хуллас, Фабио Неаполда туғилиб-ўсган ҳар бир болакай каби, «Наполи»га мухлислик қилар, уни айниқса, ҳимоячи Чиро Феррарининг ҳаракатлари жуда ҳайратлантирарди. Каннаваро ўсмирлик даврига етгач, орзусидаги инсон билан бирга тўп суриш имконига эга бўлади. Аммо орадан кўп ўтмай, «устоз-шогирд»нинг йўллари айро тушади: Чиро Туринга, Фабио эса «Парма»га трансфер қилинади. Шунга қарамай, орадан йиллар ўтиб, уларнинг йўллари яна кесишади: ўн йиллик фаолиятдан сўнг Каннаваро «Ювентус»га қабул қилинади, Феррара эса ана шу воқеадан бир йил ўтиб, катта футболдаги фаолиятини якунлайди. Биргаликда ўтган ўша мавсум эса икки моҳир ҳимоячини қалин дўстларга айлантиради.

Роберто Беттега (Италия) - Паоло Мальдинининг кумири

Футбол шундай бир ажойиб спорт турики, унда ҳатто кумирларнинг ҳам ўз кумири бўлади. Жумладан, ҳозирги замоннинг энг кучли ҳимоячилари, хусусан, Серхио Рамос учун «эталон» бўлган Паоло Мальдини ҳам ёшлигида кимгадир ҳавас қилиб тўп сурган. Энг қизиғи, бўлғуси «Милан» афсонасининг кумири «Ювентус» ҳимоячиси Беттегага ўхшашни орзу қиларди. Ёш Паоло севимли футболчиси 1982 йилги мундиалда олтин медалга эга чиқолмагани учун қаттиқ ғам чекади. Негаки, Роберто оғир жароҳат олиб, «Скуадра Адзурра»нинг ЖЧга йўл олган таркибидан тушиб қолганди. 

 

Ярим ҳимоячилар

Жоан Мику (Франция) - Тони Крооснинг кумири

Бир марта жаҳон, икки карра ЕЧЛ ғолиби бўлишга улгурган Тони Кроос ёшлигида Жоан Микунинг мухлиси бўлган. Шу боис, Тони ҳадеб ота-онасига хархаша қилиб, «Вердер»нинг франциялик легионери тўп сурадиган 10-рақамли либосини олиб беришларини илтимос қиларди. Ниҳоят, Кроос 13 ёшга тўлганида, орзусига эришди - туғилган кунида унга айнан шу либосни совға қилишди. «Мику жамоанинг ўйинини бошқарар эди, шунинг учун мен уни буюк футболчи сифатида биламан», - дейди Кроос. Буни қарангки, айни вақтда Тонининг ўзи энг яхши «дирижёр»лар сирасига киради.

Пабло Аймар (Аргентина) - Лионель Мессининг кумири

Яхши биламизки, Криштиану Роналду ўзига нисбатан «ягона ва такрорланмас» жумлаларини ишлатилишини хоҳлайди. У ҳатто, ёшлигида кимгадир ҳавас қилганини ҳам сир тутади. Месси эса ундан фарқли равишда, Пабло Аймар ўзининг кумири бўлгани ҳақида кўп гапиради. Айниқса, ватандоши «Ривер Плейт» шарафини ҳимоя қилиб юрган кезларда Месси учун Аймардан кўра кучлироқ футболчи дунёда йўқ эди. Леонинг сўзларига кўра, у Паблонинг тўп билан ишлашини, техникасини, кутилмаган юришларини кўриб, унга ўхшаган футболчи бўлиш учун тинимсиз машқ қилган экан. Натижани эса кўриб турибсиз: «шогирд» «устози»дан шунчалик ўзиб кетдики, таърифга тил ожиз...

Бернд Шустер (Германия) - Хавининг кумири

Бернд Шустер «Барселона»даги саккиз йиллик фаолиятдан сўнг аввалига «Реал», кейин эса  «Атлетико» клубларида тўп сурган. Орадан яна бир неча йил ўтганидан кейин эса «Қироллик клуби»ни бошқарган. Хави эса Шустер ҳатто Мадрид клубига ўтиб кетганидан сўнг ҳам унинг мухлиси бўлиб қолаверганини қўрқмай тан олади. «Мен Бернд Шустердан жуда кўп нарсаларни ўрганганман. Зеро у менинг ёшликдаги кумирим бўлган. Ярим ҳимоя марказида ўйнай бошлаганимда, Шустернинг ҳаракатларини диққат билан кузатардим. Кейинроқ эса унинг ўйинидан намуна ола бошладим: биртепар услуб, керакли вақтда тезликни ошириш, рақиб ҳимоячилари орасидан ўтиб кетиш ва ҳоказо...»

Дэвид Бекхэм (Англия) - Антуан Гризманнинг кумири

Бекхэм ва Гризманн ўртасидаги боғлиқликни ифодалаш учун Антуан томонидан айтилган сўзларнинг ўзи етарли: «Мен унинг ашаддий мухлисиман. Дэвид майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам идеал инсон эди. Доим тартибли, озода кийинарди. 2012 йили Лондонда ўтган Олимпия Ўйинларининг очилиш маросими кечагидек ёдимда: у қайиқда сузиб келдию, аммо соч турмаги «қилт» этгани йўқ. Сочимни дарҳол шунақа турмаклагим келди... Ҳа, мен чиндан ҳам Бекхэмга ўхшашни истардим. Югурганимда, қўлларимни силтаб чопаман, чунки у шундай қиларди. Қаерда бўлмайин, имкон қадар 7 рақамни олишга интиламан, чунки у шу рақамда тўп сурарди».

Ҳужумчилар

Роналдо (Бразилия) - Златан Ибрагимович ва бошқа кўпчиликнинг кумири

Сўнгги авлод ҳужумчилари (балки бошқа чизиқ вакилларининг ҳам)нинг энг севимли футболчиси. Ҳаттоки, энг «зўр», «такрорланмас» Златан Ибрагимович ҳам айнан «Феномен»га ўхшашни исташини бир неча марта такрорлаган. «У майдонда худди сеҳргардек кўринарди. Ўйлашимча, Роналдогача ҳеч ким бунақа ўйин кўрсатмаган. Ҳозир ҳам бу ҳеч кимнинг қўлидан келмайди. Бундай сўзларни Зиданга нисбатан ишлатиш ҳам мумкин. Бу икки афсонанинг майдондаги ҳаракатларини қойил қолиб кузатмасликнинг иложи йўқ эди».

Роберто Баджо (Италия) - Андреа Пирлонинг кумири

Футбол ишқибозлари дунёсидаги машҳурлик бўйича ҳужумчилар орасида Роналдо билан фақат Роберто Баджогина рақобатлаша олиши мумкин. «Илоҳий думча» миллионлаб қалбларни, шулар қатори, табиийки, бўлғуси юлдузларни ҳам ўзига ром қилди. «Милан» ва «Ювентус»даги ўйинлари билан танилган, ёшлигида «Интер»га ишқибозлик қилган Андреа Пирло Лотар Матеусга ҳавас қилиб улғайган бўлса-да, қайси клубда ўйнашидан қатъий назар, Роберто Баджони ўз кумири деб биларди. 90-йиллар охирига келиб, Пирлонинг йўли Миланда кумири билан кесишди ва ҳатто, унинг рақиби сифатида майдонга тушди.

Сўнгги сўз ўрнида: шубҳасиз, биз санаб ўтган 11 нафар собиқ футболчи билан кумирлардан иборат жамоа мукаммал кўриниш ҳосил қилмайди. Шунингдек, мақсадимиз - энг машҳур собиқ юлдузлардан жамланган рамзий терма тузиш ҳам эмас. Акс ҳолда, рўйхатдан, албатта, Зидан ва Марадоналарга ҳам жой ажратган бўлар эдик. Биз шунчаки, Ибрагимовичнинг эътирофидан кейин тўла куч билан тўп сураётган айрим таниқли футболчиларнинг кумирларига эътибор қаратдик, холос. Сиз эса таркибга ўзингиз истаган афсонавий футболчилардан хоҳлаганча қўшиб олишга ҳақлисиз. Лекин аввал ўйлаб олинг: ўзи кимга чин дилдан мухлислик қиласиз?..

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 14:42, 26.02.2017. Ўқилди: 7214 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 19
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.