Бугун 21 ноябрь, 2025 йил, жума.

  • Суперлига
      • 20.11.2025 16:00
      • Сурхон
      • 0:0
      • ОКМК
      • 20.11.2025 18:15
      • Пахтакор
      • 1:0
      • Насаф
      • 21.11.2025 16:00
      • Машъал
      • 0:0
      • Навбаҳор
      • 21.11.2025 18:15
      • Андижон
      • 3:2
      • Хоразм
      • 21.11.2025 18:15
      • Динамо
      • 0:0
      • Қўқон-1912
      • 22.11.2025 14:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 22.11.2025 16:15
      • Нефтчи
      • -:-
      • Қизилқум
      • 22.11.2025 01:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Леванте
      • 22.11.2025 18:00
      • Алавес
      • -:-
      • Сельта
      • 22.11.2025 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 22.11.2025 22:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 22.11.2025 17:30
      • Бёрнли
      • -:-
      • Челси
      • 22.11.2025 20:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.11.2025 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Брентфорд
      • 22.11.2025 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Сандерленд
      • 22.11.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 22.11.2025 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 22.11.2025 22:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Манчестер Сити
  • «A» Серия
      • 22.11.2025 19:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Женоа
      • 22.11.2025 19:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Болонья
      • 22.11.2025 22:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Ювентус

"Реал" "Манчестер Юнайтед"га юлдузини 90 млн еврога сотишдан бош тортди [2915]

Суперлига. "Насаф" чемпионлик пойгасидан расман чиқди (Бугунги ўйинлардан сўнг турнир жадвали) [2264]

AS: Перес январда Зиданни олиб келиши мумкин [1840]

Суперлига. "Пахтакор"да чемпионлик учун кичик имконият сақланиб қолди [1829]

Ҳакимийнинг агенти футболчининг "Реал"га қайтиши ҳақидаги саволга жавоб берди [1826]

"Арсенал" "Манчестер Юнайтед"да қадрланмаган юлдузни 80 миллион еврога сотиб олмоқчи [1752]

"Манчестер Сити" афсонаси фаолиятини якунлаганини эълон қилди: "Энди оила даврасида вақт ўтказиш вақти келди" [1694]

Sport ва Futbol телеканалларида 21 ноябрь куни 5 та футбол ва 1 та футзал трансляцияси бор [1687]

Хаби Алонсо Мбаппе ва Винисиус билан "Реал" ҳужум чизиғида ким ўйнаши кераклигини ҳал қилолмаяпти [1607]

U-17 ЖЧ. Бугун чорак финал ўйинлари бўлиб ўтади [1563]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Пахтакор 29 59
3 Насаф 29 58
4 Динамо 29 57
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 29 45
7 Навбаҳор 29 39
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 29 32
11 Андижон 29 32
12 Қўқон-1912 29 31
13 Машъал 29 30
14 Бухоро 29 27
15 Хоразм 29 24
16 Шўртан 29 16

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Шўртан 1-1 Бухоро
29-тур Сурхон 0-0 ОКМК
29-тур Пахтакор 1-0 Насаф
29-тур Машъал 0-0 Навбаҳор
29-тур Андижон 3-2 Хоразм
29-тур Динамо 0-0 Қўқон-1912

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Ла Масиа”нинг «чўкиши»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Сўнгги ўн йилликда “Барса”нинг машҳур ёшлар тизими жаҳон даражасидаги бир қанча маҳоратли футболчиларни етиштириб берди. Бироқ, нега ушбу тизим тўхтаб қолди, сабаблари нимада? Goal.com нашри бу саволга жавоб излаб кўрди.

Тарихнинг балки энг яхши жамоаси асосини ташкил қилган «Ла Масиа» техник мукаммаллик эвазига бошқа клубларнинг ёшлар тизимидан бир бош олдинда келди. Аммо ҳозирда унинг аҳамияти ўзини йўқота бошлади.

Хосеп Гвардиола сўзсиз «Ла Масиа» муваффақиятларининг тимсоли бўлди. Каталониялик мураббий «Ла Масиа»да етишиб чиққан илк иқтидор эгаларидан бири эди. Кейинчалик клуб бошқарувига ўтган Гвардиола жамоасини клуб академиясида етишиб чиққан иқтидорли футболчилар атрофида қурди. Булар Валдес, Пуёл, Пике, Инеста, Хави, Педро ва Месси эди.

Ажойиб фалсафа бор эди: клуб анъаналари остида етишиб чиққан мураббий, сўнгра ўринбосарлар жамоаси бошқарувига ўтиши ва сўнггида асосий жамоа билан ишлаш. Барча футболчилар ҳам худди шу тарзда етишиб чиқарди. Ёшлар аниқ услуб, аниқ фалсафа асосида катта футболга кириб келишарди.

Гвардиола эрасида 19 совриндан 14 таси қозонилгач, бу тизим Тито Виланова қўл остида ҳам давом этди. Ла Масиа 2012-йил 25-ноябр куни ўз тарихида янги саҳифа битди. Ушбу санада “Леванте”га қарши баҳс олиб борган “Барселона” асосий таркибда «Ла Масиа» битирувчилари билан бир соатдан ортиқ ўйнади. Бу биринчи бўлимда Дани Алвеснинг ўрнига Мартин Монтоянинг майдонга тушиши билан содир бўлди. Ўйинни эса каталонияликлар 4-0 ҳисобида ғалаба билан якунлади.

Бу ҳолат энг юқори чўққи бўлди. Бироқ, ўша вақтдан тўрт ярим йил ўтиб, вазият ўзгача тус олди. 2015-йилда клуб ёш футболчиларни имзолашда йўл қўйган хатолари учун жазолангач, клуб мухлислари “Камп Ноу”да “Ла Масиага тегинма!” шиорини осишди. Кўриниб турибдики, Луис Энрике шиорни ўзига ҳам тегишли деб ҳисоблаган.

Гвардиола жамоа бошқарувига эндигина келган пайтида Педро ва Серхио Бускетсни асосий таркибга олиб чиққан бўлса, амалдаги каталонияликлар бош мураббийи клуб тарбияланувчиларига ишончсизлик билан қарамоқда. Агарда Рафиня (“Селта”да мавсумни бирга ўтказишганди) ва Серхи Роберто (2014-йилда Энрике келмасидан олдин ҳам асосий жамоада эди)лар ҳисобга олинмаса.

Луис Энрике натижа учун ўйнамоқда ва фақат бугунги кунни ўйламоқда. Ёзда, юқори савиясини кўрсата олган Серхи Сампер ижарага бериб юборилди ва ўрнига Андре Гомеш сотиб олинди. Пако Алкасер 30 миллион еврога сотиб олиниб, айни йўналишда Мунир ҳам “Валенсия”га ижарага бериб юборилди. Албатта, мураббий сўнгги сўзни айтади, бироқ бу клуб йўнлашига зиддир. Нега «Ла Масиа»ни қўллаб кўрмаслик керак? Сампер ва Мунир Гомеш ва Алкасердан ёмонроқ ўйнармиди?

Goal нашрига исмини маълум қилишни истамаган «Ла Масиа»нинг мураббийлар штабида ишлаган мураббийлардан бири қуйидаги фикрларни билдирди: “Клуб фалсафаси ортиқ олдингидек эмас. Албатта, футбол ҳам ўзгарди. Биздан доимо энг яхши футболчиларга эга бўлиш талаб этиларди. Жисмоний кўрсаткичлари юқори бўлган футболчилар эмас.”

Бироқ ҳозирда клуб фалсафаси бошқача йўлдан бормоқда. Луис Энрикенинг ярим ҳимоясига назар ташлайдиган бўлсак, техникадан кўра кўпроқ жисмоний кўрсаткичлар кўзга кўринади, агарда майдонда Инеста ва Бускетс йўқ бўлса.

“Биз футболчилардан курашишни, ҳалол ўйнашни ва ниҳоят ғалаба қилишни сўрардик. Круйфф биз қандай ўйнаганимизни сўрарди. У асло натижани сўрамасди”, давом этди «Ла Масиа»да фаолият юритган мураббий. «Барселона Б» ҳақида эса қуйидаги қизиқ фикрларни билдириб ўтди: «Ҳозирда ўринбосарлар жамоаси кучли футболчиларга эга, иқтидорлилари эса йўқ. «Барса Б» ҳам фақат ютиш учун ўйнамоқда ва буни ўсиш ёшида бўлмаган футболчиларсиз амалга оширмоқда. Бу эса алдамчидир».

«Барселона Б»нинг 21 футболчисидан фақатгина 12 таси 21 ёшгача бўлган (Ундер-21) ёшлардан иборат. Иккитаси эса 25 ёшдан юқори. Балки шунинг учундирки, ёшлар тизимидан яқин орада асосий таркибга футболчи етиштириб бериш қийин масалага айланади.

Луис Энрике даврида жамоа ярим ҳимояси вертикал ўйинга ўтганини ҳам эслатиб ўтиш жоиздир. Астуриялик мураббий яқинда берган интервюсида қуйидагиларни билдириб ўтди : «Рақибларимиз бизга кучли босим ўтказишмоқда. Агар бизда икки пас билан гол уриш имконимиз бўлса нега бундан воз кечайлик?»

«Ла Масиа» мураббийидан бири эса Энрикенинг бу фикрини маъқуллади. “Унга қўшиламан. Бироқ ўша икки пас қанақа эканлигига боғлиқ. Куман, Лаудруп, Стоичков бошчилигидаги “орзулар жамоаси”да буни бир неча марта гувоҳи бўлганмиз. Бу тактиканинг 90% да сиз тўпни орқасидан югурасиз дегани. Ўз жарима майдончасига беркинган жамоалар қаршисида эса ҳақиқий “Барселона”ни кўрасиз. Ҳаммамиз билган, севган жамоа”.

Охирги пайтларда, Луис Энрике ярим ҳимояни вертикал ва тажовузкор ўйнаш тарзига мослаштирди. Бу амалиёт Хави клубда эканлигидаёқ бошланганди. Аммо, Хави керакли пайтда майдонга тушиб, жамоасини эски услубга қайтариб турарди. Хави клубдан кетгач эса, бу услуб тўлиқ шакллантирилди ва жамоа Месси, Неймар, Суарес учлигига қаттиқ боғланиб қолди.

Жамоа ёмон ўйинини кўрсатаётган бир пайтда айнан Мессини жамоасини етаклаб юрмоқда. «Ла Масиа» тарбияланувчиларисиз у ҳам баъзан чорасиз қолмоқда. Мураббийи эса “Барса” унинг атрофида қурилганлигидан бахтли эканлигини яшириб ўтирмади. “Биз бир неча йиллар Мессига боғлиқ қолишимизга умид қиламан” деб айтиб ўтди Луис Энрике.

Ҳар бир “Барселона” мухлиси ҳам буни албатта хоҳлайди. Бироқ, олдинда катта ташвиш бор. «Ла Масиа»да бошқа на Месси бор, на Хави. Чиқса ҳам, биз кўрган мўъжизакор техникали футболчилар ўрнига жисмоний кўрсаткичларни мақсад қилган ёшлар етишиб чиқади.

«Ла Масиа»да фаолият юритган мураббий клуб ёшлар тизимидаги муҳим ўзгаришни айтиб ўтди. “Ҳозирда сиз «Ла Масиа»да ёш футболчи афсуски жуда кичкина эканлиги ҳақидаги сўзларни эшитасиз”. Бу эса ҳақиқат. Тушунарсиз ҳолат эса, «Барса» уларни буюк жамоага айлантирган муҳим ҳолатни унутмоқда.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 10:37, 02.03.2017. Ўқилди: 11260 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 19
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.